диншунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари

PPTX 2,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1731580222.pptx /docprops/thumbnail.jpeg диншунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари диншунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари режа: 1. диншунослик фанининг предмети 2. диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари 3. диннинг функциялари 4. курснинг амалий аҳамияти дин инсоният маънавий ҳаётининг ажралмас таркибий қисмидир. ўзбекистон республикасида зиёлилар олдига маънавий баркамол инсонни шакллантириш вазифаси қўйилган бир пайтда дин масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас. мазкур масалани ҳал этишда илгариги динга агрессив ҳужум этиш услубининг салоҳиятсизлиги ҳаммага маълум. лекин кейинги пайтда пайдо бўлган диний бўлмаган масалаларни диний деб аташ, ҳар қандай, хатто бир-бирига зид бўлган, фикрларни таҳлил қилмасдан туриб мақташ услуби ҳам ўзини оқламайди. демак, ушбу масалага принципиал, профессионал, илмий ёндошув даркордир. дин – эътиқод ҳамдир. бу эса ҳар бир кишининг шахсий иши. лекин шахсни ҳар қандай миссионер ташкилотлар ихтиёрига ҳам ташлаб қўйиб бўлмайди. озод жамиятда ҳар бир инсон ўз шахсий позициясини белгилаб олиши учун унга ҳар томонлама, бой, объектив-илмий маълумотлар зарур. бундай маълумотлар энциклопедик характерда бўлмоғи, бировнинг …
2
й фикрларини бошқа кишиларга тазйиқ билан ўтказиш ғайриқонуний хатти-ҳаракат эканлиги, ижтимоий жойларда диний масалаларда зўравонлик, агрессивликка йўл қўймаслик дунёқарашини шакллантиради. ўзбекистон республикаси жаҳон ҳамжамиятига кириб бораётган бир шароитда унинг фуқаролари турли конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эга бўлиши ҳам жуда муҳимдир. дин муаммоларига хос дастлабки ғоялар марказий осиёда идеизм, пантеизм ва бошкалар, бу ўлкада яшаган, ижод қилган улуғ алломалар муҳаммад мусо ал-хоразмий, ахмад ал-фарғоний, абу наср форобий, беруний, ибн сино, умар хайёмнинг ижтимоий-фалсафий қарашларида, ибн рушднинг “икки ҳақиқат” таълимотида олға сурилган эди. xvii асрда бобурнинг набираси шоҳ акбар, сўнгра xviii асрда француз файласуфларининг динга, диний ташкилотларга муносабатлари xix асрда илмий диншунослик доирасида янги оқим, йўналиш ва назариялар юзага келишига катта туртки бўлган. бинобарин, xix асрда мифологик мактаб (ака-ука гримм, м.мюллер); антропологик мактаб (л.фейербах) ва бошқа мактаблар пайдо бўлган. xx асрда диншунослик янада янги назариялар билан бойиган. бунда швейцариялик психолог к.юнг ва айниқса, француз социологи э.дюркгеймнинг “коллектив онг” ҳақидаги …
3
ларнинг таълимоти ва маросимчилиги, ижтимоий ҳаётдаги мавқеи ва ижтимоий функцияларини илмий жиҳатдан ўрганувчи фандир. диншунослик курсини ўқитишдан 1-мақсад талабаларни дин ва диний таълимотларнинг диний талқинидан ташқари илмий тушунча, таълимот, назария, фалсафий хулосалар билан қуроллантиришдан иборат. бунинг учун ҳозирги замон фани ютуқлари асосида диннинг келиб чиқиши, эволюцияси, ҳозирги ҳолати, инсониятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётида тутган ўрни ҳақида илмий-назарий таълимотлар билан қуроллантириш кўзда тутилади. 2-мақсад ўрта осиёда, шу жумладаи ўзбекистонда viii асрдан бошлаб ислом ягона ҳукмрон динга айланганлиги, халқимиз турмуш тарзига чуқур кириб борганлигини ҳисобга олиб, унинг шахс, оила, жамият хаётида тутган ўрни, маданият ва маънавият, санъат ва адабиётни бойитишга кўшган ҳиссаси хусусида талабаларни илмий-фалсафий билимлар асосида фикр юритишга ўргатишдан иборат. 3-мақсад талабаларда ибтидоий динлардан тортиб то жаҳон динларигача бўлган динларнинг шакллари, таълимотлари, йўналиш ва оқимлари мазҳаб ва секталари ҳақида умумий илмий тасаввур ҳосил қилиш орқали ўзлари мустақил фалсафий хулосалар чиқара олиш малакасини ҳосил қилишдан иборат. “диншунослик» фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат: …
4
ти ва унинг кишилик жамияти таракқиётидаги турли босқичларда тутган ўрни; жамиятни, шахсни маънавий камол топтиришда миллий ва диний қадриятларнинг аҳамияти; исломнинг марказий осиё, жумладан ўзбекистон халқлари маданияти ва маънавиятига таъсири каби масалаларни фалсафий тахлил қилиш; тўртинчидан, талабаларга ислом манбалари – қуръони карим, ҳадис, шариат ҳақида умумий илмий тушунчалар бериш, уни ривожлантиришга улкан ҳисса кўшган ватандош бобокалонларимиз ҳаёти ва ижоди билан таништириш; ҳадисларнинг тарбиявий аҳамиятини кенг ёритиш; тасаввуф таълимотини такомиллаштиришда ҳамюртларимиз ижодини баён этиш; бешинчидан, ҳозирги даврда мустақил мамлакатимизда виждон эркинлигининг тўлиқ кафолатланганлигини исботлаб бериш, исломдаги реал қадриятларни тиклаш йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатларни тавсифлаш, ниҳоят, миллий ва диний қадриятларнинг соғлом авлодни, жумладан талабаларни камол топтиришга бағишлаш, уларда илмий дунёқарашни шакллантиришдан иборат. дин функциясининг қисқача таърифи қуйидагилардан иборат: биринчидан, ҳар қандай дин ўз динидагилар учун тўлдирувчи, овутувчи (компенсаторлик) вазифасини бажаради. масалан, инсонда диний эҳтиёж ҳосил бўлишини олиб қарайлик. у ўз ҳаёти. турмуш тарзи, табиат ва жамият билан бўлган муносабатлари жараёнида шахсий ва ижтимоий …
5
аёти, ахлоқий муносабатлари, ҳаттоки адабиёт ва санъатига ўз таъсирини кўрсатган. булар орқали элат ва халқларда турли хил бирлаштирувчи муносабатлар қарор топган. учинчидан, дин диндорлар ҳаётини тартибга солиш, назорат қилиш (регулятивлик) функциясини ҳам бажаради. ҳар қандай динларнинг муайян урф-одат, маросим ва байрамлари бўлиб, уларни ўз вақтида, диний таълим ва талаб асосида бажарилиши шарт қилиб қўйилади. тўртинчидан, дин диндорларнинг бирлигини, жамият билан шахснинг ўзаро алоқасини таъминловчи хусусият – алоқа боғлашлик вазифасига ҳам эгадир. бунда конкрет бир динга эътиқод қилувчи киши шу диндаги бошқа кишилар билан боғлиқ бўлиш, урф-одат ва ибодатларни жамоа бўлиб адо этиш кўзда тутилади. черков, масжид ва диний ташкилотлар диннинг бу функциясини амалга оширишга кўмаклашади, айни пайтда, бу ҳолатни назорат килади. бешинчидан, ҳар қандай дин ижтимоий тизим сифатида муайян чекловларсиз бўла олмайди. шунинг учун у қонун даражасига кўтарилган ахлоқ нормаларини ишлаб чиқади. бу билан у легитимловчилик –қонунлаштирувчилик функциясини бажаради. ҳар қандай диннинг муайян тарихий шароитда бажарадиган функциялари йиғиндиси унинг ижтимоий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"диншунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари" haqida

1731580222.pptx /docprops/thumbnail.jpeg диншунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари диншунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари режа: 1. диншунослик фанининг предмети 2. диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари 3. диннинг функциялари 4. курснинг амалий аҳамияти дин инсоният маънавий ҳаётининг ажралмас таркибий қисмидир. ўзбекистон республикасида зиёлилар олдига маънавий баркамол инсонни шакллантириш вазифаси қўйилган бир пайтда дин масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас. мазкур масалани ҳал этишда илгариги динга агрессив ҳужум этиш услубининг салоҳиятсизлиги ҳаммага маълум. лекин кейинги пайтда пайдо бўлган диний бўлмаган масалаларни диний деб аташ, ҳар қандай, хатто бир-бирига зид бўлган, фикрларни таҳлил қилмасдан туриб мақташ услуби ҳам ўзини оқламайди. демак, ушбу масалаг...

PPTX format, 2,4 MB. "диншунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.