диншунослик фанига кириш

DOC 94,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403875393_48295.doc диншунослик фанига кириш режа: 1. диншунослик курснинг предмети. 2. курснинг мақсади ва вазифалари. 3. диннинг функциялари. 4. курсининг амалий аҳамияти. курснинг предмети. “диншунослик” диннинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихини, унинг ижтимоий, гносеологик, психологик илдизларини, турли хил динлар таълимотининг вужудга келиши ва шаклланишини ўргатувчи фандир, таълимот ва ўқув предметидир, у дастлабки диний тасаввурларнинг пайдо бўлишидан уруғ-қабила, миллий ва жаҳон динлари пайдо бўлган даврда юз берган жараённи ҳамда жамият тараққиётида дин билан боғлиқ бўлган барча ижтимоий, ҳодисаларни, маънавий омилларни-мафкура ва ақидалар, урф-одат ва маросимлар, масжид ва диний ташкилотларнинг талаб ва тартибларини ўрганиш, таҳлил қилишни кўзда тутади. дин муаммолари ва ҳурфикрлиликка хос дастлабки ғоялар марказий осиёда-деизм, пантеизм, муътазилилийлик, бу ўлкада яшаган, ижод қилган улуғ алломалар мусо хоразмий, ахмад фарғоний, форобий, беруний, ибн сино, умар хайёмнинг ижтимоий-фалсафий қарашларида, ибн рушиднинг “икки ҳақиқат” таълимотида олға сурилган эди. хvii асрда бобурнинг набираси шоҳ акбар, сўнгра хviii асрда француз файласуфларининг динга, диний ташкилотларга муносабатлари хiх асрда …
2
соҳасидаги изланишлари муҳим хулосалар чиқаришга олиб келган. биринчидан, ҳар қандай дин ижтимоий ҳодиса феномен ҳисобланиб, диний онг ижтимоий онг шаклларидан биридир; иккинчидан, диний тасаввур ва эътиқодлар жамият тараққиётининг муайян ижтимоий шароитлари таъсирида турли-туман шакл касб этган; учинчидан, ибтидоий диний тасаввурлардан тортиб жаҳон динларигача бўлган динлар эволюциясини эътироф этиш диншунослик ҳақида тўғри илмий хулоса чиқариш имкониятини беради. юқоридаги фикрларга асосланиб, “диншунослик асослари” предметини қуйидагича таърифлаш мумкин: диншунослик кишилик жамияти тарихий тараққиётининг муайян босқичида пайдо бўлган барча дин шаклларининг маънавий, ижтимоий, гносеологик ва психологик илдизларини, уларнинг таълимоти ва маросимчилиги, ижтимоий ҳаётдаги мавқеи ва ижтимоий функцияларини илмий жиҳатдан ўрганувчи фандир. курснинг мақсад ва вазифалари. диншунослик курсини ўқитишдан 1-мақсад талабаларни дин ва диний таълимотларнинг диний талқинидан ташқари илмий тушунча, таълимот, назария, фалсафий хулосалар билан қуроллантиришдан иборат. бунинг учун ҳозирги замон фани ютуқлари асосида диннинг келиб чиқиши, эволюцияси, ҳозирги ҳолати, инсониятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётида тутган ўрни ҳақида илмий-назарий таълимотлар билан қуроллантириш кўзда тутилади. …
3
имовнинг асарлари, ўзбекистон республикаси конституцияси, “виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги янги таҳрирдаги қонун, жиноят, фуқаролик, оила, ёшлар кодексларидаги дин ва виждон эркинлиги ҳақидаги кўрсатмалар, қоидалар дастурул амал бўлиб хизмат қилади. “диншунослик” курсининг вазифалари қуйидагилардан иборат: 1-дан, олий ўқув юрти талабаларига шу соҳада чуқур билим бериш орқали курс доирасига кирган масалаларни таҳлил этишда илмийлик ва объективлик услубини қўлланиб, уларга диний қарашлар тараққиётига, инсон камолатига хизмат қиладиган жиҳатларини ажратиб олиш, мустақил фикр юритиш орқали илмий-фалсафий дунёқарашга асосланган дунёвий иймон ва эътиқодни шакллантиришдан иборат. 2-дан, ибтидоий дин шаклларидан тортиб то уруғ, қабила ва миллий динларгача, уларда жаҳон динларининг пайдо бўлиши ва ривожланишининг ижтимоий, гносеологик ва психологик илдизларини тарихий далиллар асосида ҳар томонлама илмий таҳлил қилиш ва умумлаштиришдан иборат. 3-дан, курсни ўрганиш жараёнида диннинг таърифи, тавсифи, диний ва илмий категория (асосий тушунчалар), диннинг моҳияти ва унинг кишилик жамияти тараққиётидаги турли босқичларда тутган ўрни; жамиятни, шахсни маънавий камол топтиришда миллий ва диний қадриятларнинг …
4
абаларни камол топтиришга бағишлашдан уларда илмий дунёқарашни шакллантиришдан иборат. 3. диннинг функциялари умуман дин, хусусан ислом дини 5 асосий функцияни бажаради. булар қаторига компенсаторлик, интекратив, регулятив, коммуника-тив функциялари киради. жамият шаклланишининг дастлабки даврларида пайдо бўлган дин халқлар ҳаёти билан боғлиқ ҳолда ривожланган, мослашган, секин-аста диний тизимни вужудга келтирган. натижада муайян ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий, тарбиявий вазифаларни бажаришни ўз зиммасига олган. бундай вазифалар жамият тараққиётининг юқори босқичларида айниқса яққол кўзга ташланиб муайян қолипга тушиб, ҳар бири махсус қоида, ғоя, мафкура, дастур системасига айланган. диннинг юқорида қайд қилинган беш функциясининг қисқача таърифи ва тавсифлари қуйидагилардан иборат: биринчидан, ҳар қандай дин ўз динидагилар учун тўлдирувчи, овутувчи (компенсаторлик) вазифасини бажаради. масалан, инсонда диний эҳтиёж ҳосил бўлишини олиб қарайлик. у ўз ҳаёти, турмуш тарзи, табиат ва жамият билан бўлган муносабатлари жараёнида шахсий ва ижтимоий эҳтиёж, мақсадларга етишиши қийин, иложсиз бўлиб кўринганда бундай маънавий эҳтиёж вужудга келган. чунки инсон ҳаётида қувончли ёки ташвишли онларда, орзулар рўёбга чиқиши …
5
, дин диндорлар ҳаётини тартибга солиш, назорат қилиш (регулятивлик) функциясини ҳам бажаради. ҳар қандай динларнинг муайян урф-одат, маросим ва байрамлари бўлиб, уларни ўз вақтида, диний таълим ва талаб асосида бажарилиши шарт қилиб қўйилади. тўртинчидан, дин диндорларнинг бирлигини, жамият билан шахснинг ўзаро алоқасини таъминловчи хусусият - алоқа боғлашлик вазифасига ҳам эгадир. бунда конкрет бир динга эътиқод қилувчи киши шу диндаги бошқа кишилар билан боғлиқ бўлиши, урф-одат ва ибодатларни жамоа бўлиб адо этиш кўзда тутилади. черков, мачит ва диний ташкилотлар диннинг бу функциясини амалга оширишга кўмаклашади, айни пайтда, бу ҳолатни назорат қилади. бешинчидан дин (иегитимловчилик) қонунлаштирувчилик функциясини бажаради, диннинг бу функцияси назарий асосини йирик америкалик социолог т,парсонс ишлаб чиқди. унинг фикрича , «хар қандай ижтимоий система муайян чекловларсиз мавжуд бўла олмайди. бунинг учун у қонун даражасига кўтарилган ахлоқ нормаларини ишлаб чиқиши керак. дин бундай нормаларни қонунлаштирибгина қолмай, уларга бўлган муносабатни хам белгилайди». булардан ташқари дин функцияларининг фалсафий, назарий жиҳатлари бор ҳам бўлиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"диншунослик фанига кириш" haqida

1403875393_48295.doc диншунослик фанига кириш режа: 1. диншунослик курснинг предмети. 2. курснинг мақсади ва вазифалари. 3. диннинг функциялари. 4. курсининг амалий аҳамияти. курснинг предмети. “диншунослик” диннинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихини, унинг ижтимоий, гносеологик, психологик илдизларини, турли хил динлар таълимотининг вужудга келиши ва шаклланишини ўргатувчи фандир, таълимот ва ўқув предметидир, у дастлабки диний тасаввурларнинг пайдо бўлишидан уруғ-қабила, миллий ва жаҳон динлари пайдо бўлган даврда юз берган жараённи ҳамда жамият тараққиётида дин билан боғлиқ бўлган барча ижтимоий, ҳодисаларни, маънавий омилларни-мафкура ва ақидалар, урф-одат ва маросимлар, масжид ва диний ташкилотларнинг талаб ва тартибларини ўрганиш, таҳлил қилишни кўзда тутади. дин муаммолари ва ҳурф...

DOC format, 94,5 KB. "диншунослик фанига кириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: диншунослик фанига кириш DOC Bepul yuklash Telegram