диншунослик фаноли

DOC 69,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1557122346_74245.doc «диншунослик» фанининг мақсади предмети тузилиши унинг талабалар дунёқарашини шакллантиришдаги роли режа: 1. «диншунослик» фанининг мақсади, предмети, тузилиши 2. «диншунослик»нинг асосий хусусиятлари ёки унинг бахс мавзуси (предмети). «диншунослик» фанининг мақсади, предмети, тузилиши собиқ сссрда «илмий атеизм асослари» курси ўқитилиб, асосий эътибор динларни танқид қилиш, диний имон-эътиқодни қоралаб, унинг ўрнига худо ва бошқа илоҳий кучларни инкор қилувчи, яъни худосизликка ўргатувчи атеистик билимлар талабалар онгига, руҳиятига ва дунёқарашига сингдирилар эди. «илмий атеизм асослари»ни ўз вазифасидан чалғитиб, уни сиёсат учун хизмат қилишига уриниб, дин ва диний эътиқодни жамият ҳаётидан ва талабалар қалбидан бутунлай суриб чиқаришга ҳаракат қилинганда кўпинча виждон эркинлиги қонун-қоидалари қўпол равишда бузиларди. бу эса айрим хушёрроқ талабаларнинг пинҳоний, баъзан эса очиқдан-очиқ норозилигига сабаб бўлар, аҳолида илмий атеистик тарғиботга нисбатан ишончсизлик пайдо қилар, оқибатда «илмий атеизмнинг» обрў-эътибори тушиб кетган эди. турғунлик йилларида миллий камситишга асосланган «ўта байналминаллик» сиёсатига амал қилиниши туфайли диний урф-одатлар, маросимлар, ҳатто миллий расм-русумлар ҳам камситилиб, уларнинг йўлига турли …
2
кўп корхоналар вужудга келди, мулк давлат тасарруфидан чиқарилиб, хусусийлаштириш амалга оширилмоқда, фуқароларнинг қадр-қиммати ошиб, улар ватан туйғусини яққолроқ ҳис қила бошладилар, ўзбеклар ва бошқа миллатларнинг тенглиги, миллий ифтихори ўсиб бормоқда. хусусан, демократик ва инсонпарвар жамият қураётган ўзбекистонда диний эътиқод эркинлиги амалга оширилди. жуда кўплаб масжидлар, мадрасалар, диний мактаблар, уюшмалар ва жамоалар вужудга келди, кўплаб диний адабиётлар чоп этилмоқда, диний байрамлар, маросимлар, урф-одатлар тикланиб, амал қилмоқда. бу маънавий янгиликлар халқимизнинг руҳиятига (психологиясига) ижобий таъсир кўрсатди. «халқимизда бўлаётган ўзгаришларнинг илдизи, ­ деб ёзади президентимиз и.а.каримов, ­ халқимизнинг маънавий уйғонишидадир. она тилимизнинг азалий ҳақ-ҳуқуқлари тиклангани, ҳақиқий ўзбекона урф-одатларимизнинг ҳаётдан ўрин олаётгани ҳам одамлар кайфиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. ўзбек ўзлигига ишона бошлади. наврўз тиклангани, ҳайитлар тиклангани савобли ишлар бўлди» (қаранг: и.каримов. ўзбекистон келажаги буюк давлат «ўзбекистон» 1992 й. 6-7 бетлар). жамият ҳаётида дин пешволари ҳам актив қатнашмоқдалар. халқимизнинг кўнглини кўтаришда, унинг қаддини ростлашда кўпчилик дин вакиллари, юзлаб имом- хатиблар давлатимизга яқиндан ёрдам бермоқдалар, улар …
3
чун фойдаси ҳадсиз эканлигини кўрсатади. «диншунослик»нинг мақсади дин тўғрисидаги объектив ҳақиқатни тушунтириб, изоҳлаб беришдир. «диншунослик»нинг мазмуни динларнинг фалсафий, назарий жиҳатларини очиб бериш, динлар тарихини ёритиб бериш, динларнинг ижтимоий функцияларини турли жиҳатда тушунтиришдир. «диншунослик»ни ўрганар экан, талабалар аҳлоқан ва маънавий жиҳатлардан ўз онгини кенгайтирадилар; улар дунё воқеа ва ҳодисаларига, жамиятдаги мураккаб инсоний муносабатлар моҳиятини янада синчковроқ бўлиб тушунадилар; улар динларнинг жамият ҳаётида тутган ўрнини яққолроқ англаб етадилар; ўзларида иймон-эътиқод эркинлигига онглироқ муносабатни шакллантирадилар, яъни бу фаннинг талабалар дунёқараши учун аҳамияти беқиёс. маълумки, дин янги мафкурамиз тизимида ўз ўрнига эга бўлиб, «диншунослик»ни ўқиган талабалар мафкурамиз мазмунини чуқурроқ тушуниб етадилар, мамлакатимизнинг актив ривожлантирувчилари, онгли фуқаролари бўлиб етишадилар. «муайян дунёқараш, дунёни англаш нуқтаи-назаридан ифода этилган ғоялар, дастурлар, аҳлоқ-одоб маромлари ақлли одам ишончи (имони) га айланса қадрланади, эъзозланади. имонли одам ўз ихтиёри билан қабул этган ғоялар, тимсолларни муқаддас билиб, ҳаётини уларсиз тасаввур эта олмайди, оч, яланғоч қолишга, барча маҳрумликларга, ҳатто ўлимга ҳам рози бўлади, аммо …
4
ллар қўйилди, саройлар, мадрасалар мактаблар қайта тикланди, уларнинг таваллуд йиллари юбилейлари ўтказилди, асарлари нашр этилди ва ҳ.к. хулоса қилинганда, «диншунослик» курсининг мақсад ва мазмуни бу фаннинг ижтимоий-сиёсий ва дунёқарашлик ҳарактерида эканлигини, ҳар бир динга ишонган одамнинг иймон-эътиқоди мазмунини яққол кўрсатиб беришдир. «диншунослик»нинг асосий хусусиятлари ёки унинг бахс мавзуси (предмети). «диншунослик» фанининг, бизнингча қуйидаги асосий хусусият ва йўналишлари борки, уларни бир бутун, яхлит ҳолда олиб қаралгандагина бу фаннинг бахс мавзусини тўғри ва тўла баён қилиб, мазкур фаннинг моҳиятини, мазмунини мақсадларини яққол сезиб, тушуниб олиш мумкин бўлади. «диншунослик»нинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 1. «диншунослик» фани динларнинг моҳиятини ва дин тушунчасини таърифлаб, уни изоҳлаб, тушунтириб беради. диний онг, ижтимоий онг шаклларидан бири сифатида олиб қаралиб, уни тарихий ҳодиса деб ҳисоблайди; бу билан барча динлар инсоният тарихи билан боғланганлиги, одамларнинг динга бўлган эҳтиёжи туфайли келиб чиққач, улар аста-секин бир тизим қиёфасига кириб давом этаётганлиги таъкидлаб ўтилади. динларнинг келиб чиқиш, ривожланиш ва эволюцияси ўзининг туб сабабларига, …
5
пенсаторлик; б) тартибга солувчилик; в) ин-теграллаштирувчилик-бирлаштирувчилик ва г) коммуникатор-лик, яъни алоқадорлик каби функцияларни бажаришини ту-шунтириб беради. бу функциялар ҳақида кейинги мавзуда батафсил бахс юритилади, ҳозирча уларни эслатиб ўтилади, холос. 2. «диншунослик» фани барча динларнинг келиб чиқиш тарихини баён қилиб беради. маълумки, ҳеч бир ҳодиса ёки воқеа сабабсиз рўй бермаганидек, динлар ҳам ер юзида одамлар томонидан вужудга келтирилган энг қадимги, ибтидоий жамиятда шаклланган ижтимоий онг шаклидир. динлар тарихи ғоят мураккаб ва узоқ тарихий жараёнлардан иборат бўлиб, ҳозирги даврда мавжуд бўлиб турган динларнинг барчаси ўзининг келиб чиқиш, ривожланиш ва ўзгариб бориш тарихига эгаки, «диншунослик»да ана шулар тўғрисида ҳам бахс юритилади. «диншунослик» динлар тарихини ёритаётганда уларнинг бир-бирига ўзаро таъсир қилганлигини, бир-бири билан алоқадорлигини таъкидлайди. шунингдек, динлар тарихини ўрганиш учун археология, этнография, тарих фанларининг берган маълумотлари, бадиий адабиёт, санъат асарларининг аҳамиятини, нодир моддий-маданий намуналарининг муҳим тарихий ашёвий далиллар эканлигини, айниқса, диний ёзувлар, муқаддас китоблар, машҳур уламоларнинг асарларини, ҳадисларни; турли диний руҳдаги расм-русумларни ҳам кўрсатиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"диншунослик фаноли" haqida

1557122346_74245.doc «диншунослик» фанининг мақсади предмети тузилиши унинг талабалар дунёқарашини шакллантиришдаги роли режа: 1. «диншунослик» фанининг мақсади, предмети, тузилиши 2. «диншунослик»нинг асосий хусусиятлари ёки унинг бахс мавзуси (предмети). «диншунослик» фанининг мақсади, предмети, тузилиши собиқ сссрда «илмий атеизм асослари» курси ўқитилиб, асосий эътибор динларни танқид қилиш, диний имон-эътиқодни қоралаб, унинг ўрнига худо ва бошқа илоҳий кучларни инкор қилувчи, яъни худосизликка ўргатувчи атеистик билимлар талабалар онгига, руҳиятига ва дунёқарашига сингдирилар эди. «илмий атеизм асослари»ни ўз вазифасидан чалғитиб, уни сиёсат учун хизмат қилишига уриниб, дин ва диний эътиқодни жамият ҳаётидан ва талабалар қалбидан бутунлай суриб чиқаришга ҳаракат қилинганда кўпинча ви...

DOC format, 69,5 KB. "диншунослик фаноли"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: диншунослик фаноли DOC Bepul yuklash Telegram