“диншунослик” ўқув қўлланмаси

PPT 58 pages 18.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 58
powerpoint presentation академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун тайёрланган “диншунослик” ўқув қўлланмаси тақдимоти мундарижа 1 §. “диншунослик” фанига кириш. 2 §. диннинг ибтидоий шакллари. 3 §. миллий динлар. 4 §. зардуштийлик. 5 §. жаҳон динлари. буддавийлик. 6 §. жаҳон динлари. христианлик. 7 §. жаҳон динлари. ислом. 8 §. исломдаги оқимлар: шиалар, хаворижлар ва замонавий кўринишдаги оқимлар. 9 §. ўзбекистон республикаси конституциясида виждон эркинлиги. 10 §. диний бағрикенгликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти. кириш глобаллашув жараёнлари кечаётган ҳозирги кунда турли маданият ва динларга мансуб халқлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик, ўзаро бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш долзарб аҳамият касб этмоқда. бу борада диншунослик фани олдига муҳим вазифалар қўйилган. ўзбекистон республикаси жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилаётган шароитда турли конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш долзарб масалалардан саналади. ҳозирда ўзбекистонда 16 диний конфессия вакиллари эмин-эркин фаолият кўрсатмоқда. ўз навбатида кўпдинлилик шароитида ўқувчи ёшларимиз барча билимлар қатори диншунослик фанини ҳам яхши ўзлаштириши лозим. айниқса, бугунги глобаллашув …
2 / 58
иётга татбиқ этишни назарда тутган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида “диншунослик” фани жорий этилган. таълим муассасаларида диншунослик фанини ўқитишдан асосий мақсад – ўқувчи ёшларга дин, унинг келиб чиқиши, тараққиёти, инсоният ҳаётида тутган ўрни ҳақида умумий тушунчалар беришдан иборат. ўзбекистон республикаси президенти ислом каримовнинг дин, ўзбек халқининг маънавий мероси, қадриятлари, миллий истиқлол ғояси ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, чуқур илмийлик, тарихийлик, холислик тамойиллари асос қилиб олинди. “диншунослик”нинг асосий фанлар қаторида ўқитилиши ўзбекистон республикаси мустақиллигининг шарофати эканлиги, дин, диндорлар ва диний ташкилотларга нисбатан давлат томонидан адолатли сиёсатнинг ўрнатилиши, виждон эркинлигининг фуқароларга конституцион кафолатланишини тушунтириш бош мақсадлардан бири қилиб қўйилди. “диншунослик” фани бўйича қайтадан тузатиш ва тўлдиришлар киритилган ушбу ўқув қўлланма академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига мослаб тузилган. дин инсон ва жамият ҳаётининг маънавий асосларидан бири бўлиб, кишиларни эзгуликка чорлаб келган. дин (арабча – ишонч, ишонмоқ) – борлиқни яратувчи ва бошқарувчи олий мавжудотга, яъни худога нисбатан муносабат, тасаввур, урф-одат ва маросимлар мажмуи саналади. ҳар …
3 / 58
иятини ёритиш; мустақил юртимизда динга муносабат, диний қадриятларнинг тикланиши, ўзбекистон республикаси конституцияси, “виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериш; ҳақиқий диний қадриятларни сохталаридан фарқлаш, турли зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик учун ёрдам берувчи энг муҳим тушунча ва тасаввурлар асосида маънавий иммунитетни шакллантириш. “диншунослик” фанининг вазифалари: ўқувчи ёшларда дин ва унинг турли шакллари, таълимоти, йўналиши ва оқимлари ҳақида тўғри, соғлом дунёқарашни шакллантириш; фуқароларнинг фаолияти виждон эркинлигига доир қонун талабларига мувофиқ эканлиги ҳамда эътиқоди соғлом шахс маънавиятида миллий ва диний қадриятлар уйғунлигининг ўзига хос жиҳатларини ўқувчи ёшлар онгига сингдириш; - ўқувчи-ёшларни диний қадриятларга ҳурмат билан қараш, турли динлар ва уларнинг вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, инсоният тамаддунига улкан ҳисса қўшган улуғ алломаларимиз билан фахрланиш каби юксак фазилатлар руҳида тарбиялашдан иборат. диннинг таърифи дин инсон ва жамият ҳаётининг маънавий асосларидан бири бўлиб, кишиларни эзгуликка чорлаб келган. дин (арабча – ишонч, ишонмоқ) – борлиқни яратувчи ва бошқарувчи олий мавжудотга, яъни …
4 / 58
ш, яхшиликка интилиш ғоялари билан суғорилган. (с. токарев) дин ўтган тамаддунларнинг ҳам улуғ кашфиётидир. (гёте) дин бўлиб туриб инсонлар шунчалик ёвуз бўлса, дин бўлмаса нима қиладилар. (б.франклин) энг яхши ҳаётни диндан қидир. (томс фуллер) динсиз фан кемтик, фансиз дин кўрдир. (эйнштейн) диннинг вазифалари компенсаторлик – тўлдирувчи, тасалли берувчи вазифаси коммуникативлик – диндорлар бирлигини таъминловчи алоқа боғлашлик вазифаси регуляторлик – диндорлар ҳаётини тартибга солиш, назорат қилиш вазифаси интеграторлик – диний эътиқод асосида одамларни бирлаштириш вазифаси асосий функциялари дунёқарашлик – диний манбалар ва қадриятлар асосида муайян диний дунёқарашни шакллантириш вазифалари легитимловчилик – қонунлаштирувчилик вазифаси диннинг тарихий шакллари уруғ-қабила динлари миллий динлар жаҳон динлари турли динларга оид маросимлар турли динларга оид маросимлар динлар таснифи уруғ-қабила динлари – тотемистик, анимистик тасаввурларга асосланган. миллат динлари – маълум миллатга хос бўлади. жаҳон динлари – дунёда энг кўп тарқалган, кишиларнинг миллати ва ирқидан қатъи назар унга эътиқод қилишади. унга буддавийлик, христианлик ва ислом дини киради. динлар таълимотига …
5 / 58
инг охирида фаластинда вужудга келган, якка худолик ғоясини тарғиб қилган дин. яҳудийлик яҳудий миллатига мансуб, миллий дин ҳисобланади. яҳудийлик манбалари: таврот (тора) ва талмуддир. зардуштийлик зардуштийликнинг вужудга келиши зардуштийлик --”беҳдин”,”маздаясна”дини “авесто” – зардуштийликнинг асосий манбаси “эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” тушунчасининг мазмун-моҳияти борлиқ қарама-қаршиликлардан ташкил топган бўлиб, у абадийлик хусусиятига эга эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш охир- оқибатда эзгуликнинг ғалабаси билан якунланади эзгулик ва ёвузлик кучлари ўртасидаги курашнинг якуни одамларнинг қайси томонни танлашига боғлиқ. эзгуликнинг ғалабасига ишонч ғайритабиий кучлар дунёсида ҳам эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш боради табиат ва унинг муқаддас унсурларини ифлослантириш гуноҳ ҳисобланади одамларнинг яшашдан мақсади дунёда яхшиликка хизмат қилишдир одамлар моддий дунёдаги ахлоқий амалиёти учун нариги дунёда жавобгардир дин талабларига амал қилиб яшаган кишида ёвузлик енгилиб илоҳий подшоҳлик вужудга келтирилганидан кейин абадий роҳат-фароғатга эришади зардуштийлик ақидалари “авесто” зардуштийликнинг асосий манбаи ва муқаддас китоби ҳисобланади. “авесто” ўрта осиё, эрон, озарбайжон халқларининг исломгача даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, …

Want to read more?

Download all 58 pages for free via Telegram.

Download full file

About "“диншунослик” ўқув қўлланмаси"

powerpoint presentation академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун тайёрланган “диншунослик” ўқув қўлланмаси тақдимоти мундарижа 1 §. “диншунослик” фанига кириш. 2 §. диннинг ибтидоий шакллари. 3 §. миллий динлар. 4 §. зардуштийлик. 5 §. жаҳон динлари. буддавийлик. 6 §. жаҳон динлари. христианлик. 7 §. жаҳон динлари. ислом. 8 §. исломдаги оқимлар: шиалар, хаворижлар ва замонавий кўринишдаги оқимлар. 9 §. ўзбекистон республикаси конституциясида виждон эркинлиги. 10 §. диний бағрикенгликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти. кириш глобаллашув жараёнлари кечаётган ҳозирги кунда турли маданият ва динларга мансуб халқлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик, ўзаро бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш долзарб аҳамият касб этмоқда. бу борада диншунослик фани олдига муҳим вазифалар қўйилган. ўзбекисто...

This file contains 58 pages in PPT format (18.9 MB). To download "“диншунослик” ўқув қўлланмаси", click the Telegram button on the left.

Tags: “диншунослик” ўқув қўлланмаси PPT 58 pages Free download Telegram