dinshunoslik: o‘quv qo‘llanma

DOCX 195 стр. 1,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 195
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети и. саифназаров, т. султонов, л. илҳомжонов, р. халимметова диншунослик тошкент - 2018 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети и. саифназаров, т. султонов, л. илҳомжонов, р. халимметова диншунослик ўқув қўлланма тошкент-2018 саифназаров и., султонов т., илҳомжонов л., халимметова р. диншунослик: ўқув қўлланма. –т.: тдиу, 2018. – 170 б. ушбу ўқув қўлланма 2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси ва амалдаги қонун, фармон ва қарорлар асосида, диний сиёсатдаги ўзгаришлар, унинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда тайёрланди. унда диншунослик фанининг предмети, вазифалари, динларнинг вужудга келиши, илк шакллари, давлат, миллий ва жаҳон динлари хусусида фикр юритилади. шунингдек, ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар, марказий осиё динлари, тарихий илдизлари ва диний таълимотларнинг мазмун-моҳияти очиб берилган. ислом таълимоти асослари, муқаддас манбалари, исломдаги мазҳаб ва йўналишлар, миссионерлик ва прозелитизм, диний экстремизм ва …
2 / 195
вгустдаги 1-сонли йиғилиш баённомасига) биноан нашрга тайёрланди. © - тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2018 мундарижа кириш 6 1-боб. “диншунослик” фанига кириш 9 1.1. диншунослик фанини ўқитишдан кўзда тутилган асосий мақсад 9 1.2. диншунослик фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги 12 1.3. динларнинг таснифи 16 2-боб. ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати 20 2.1. ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари 20 2.2. виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари 25 2.3. ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний конферециялар ва ташкилотлар 29 3-боб. марказий осиё динлари 34 3.1. динларнинг тарихий илдизлари 34 3.2. зардуштийлик дини 37 3.3. яҳудийлик дини таълимоти 42 3.4. ўрта осиёга буддавийлик ва христианлик динларининг кириб келиши 45 4-боб. ислом таълимоти асослари 52 4.1. жоҳилия даври 52 4.2. ислом дини таълимоти 54 4.3. ислом дининг муқаддас манбалари 58 5-боб. исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар 68 5.1. исломдаги илк бўлиниш 68 5.2. исломдаги оқим ва йўналишларнинг ҳозирги кундаги кўриниши 75 5.3. исломдаги мазҳаблар 83 6-боб. миссионерлик …
3 / 195
ёшларга таъсири 148 9.3. глобал тармоқдаги ғоявий хуружларнинг олдини олиш 157 хулоса.................................................................................................................... 165 фойдаланилган адабиётлар рўйхати............................................ 168 “биз бугун амалга ошираётган ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналишида ҳам миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш бўйича энг муҳим вазифалар белгилаб берилган”. шавкат мирзиёев, 2017 йил 15 июнь. кириш мустақиллик йилларида динга янгича қараш ва муносабат туфайли биз учун янги бўлган диншунослик фани вужудга келди. шу боисдан мазкур фан бўйича мамлакатимиз етук олимлари, мутахассислари томонидан бир қатор дарслик ва ўқув қўлланмалар яратилиб келинмоқда. ушбу ўқув қўлланма мамлакатимизда олиб борилаётган диний сиёсатдаги ўзгаришлар, унинг ижтимоий аҳамияти ҳисобга олинган ҳолда ёзилди. унда диншунослик фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, диннинг келиб чиқиши, эволюцияси, ҳозирги даврдаги ҳолати, инсоният ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида умумий тушунчалар ҳақида сўз боради. “дин” тушунчаси, диннинг таркибий қисмлари, ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ҳуқуқий муносабати, марказий осиё динлари, ислом таълимоти асослари, исломдаги мазҳаб ва йўналишлар баён этилган. шунингдек, миссионерлик …
4 / 195
ларидаги умумийликда жаҳон динларининг таъсирини яққол кўриш мумкин. бу жараёнлар динларнинг кескин рақобати шароитида ривожланган. ҳозирги даврда улар ўртасидаги рақобат глобал муаммо даражасига кўтарилди. бунга сабаб вайронкор кучларнинг диндан сиёсий манфаатлар йўлида фойдаланишга интилишидир. дунёвий тараққиёт йўлидан бораётган ўзбекистонда диннинг ижтимоий аҳамияти қайта тикланди. 16 та диний конфессияларнинг расмий фаолияти учун барча шарт-шароитлар яратилди. миллатлар ўртасида тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишончга асосланган муносабатларни шакллантиришда динларнинг имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. бу эса албатта, диннинг ёш авлодни маънавий тарбиялаш ва дунёқарашини шакллантиришдаги фаол иштироки билан боғлиқ. зеро, йирик немис файласуфи гегел (1770-1831) ғарбни “мутлоқ руҳ” ғоялар дунёси бошқарса, шарқни урф-одатлар, дин ва диний қадриятлар бошқаради, деган эди. шу боисдан ҳам шарқда давлат дин ва унинг ташкилотларидан маърифат йўлида фойдаланади ва унга таянади. ҳозирги кунда жамиятимизда миллий ва диний қадриятлар уйғунлигига эришиш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни таъминлаш, диний экстремистик ва террористик бузғунчи ғояларга қарши ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, улар қалбида ободлик, бунёдкорлик каби …
5 / 195
шиддатли бир даврда мамлакатимизда ижтимоий-диний муҳитни соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишларни жадаллаштириш, аждодларимиз меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланди. ёш авлод нафақат бизнинг келажагимиз, балки ҳозирги долзарб муаммоларни ҳал этишда илғор ғоялар билан иштирок этувчидир. маънавий етук, билимли, мустақил фикрга эга ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш узлуксиз таълим тизимида малакали мутахассис кадрлар томонидан амалга оширилади. ўзбекистон таълим тизимидаги туб ислоҳотлар натижасида ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида, шу жумладан ёш авлодга таълим-тарбия беришда катта ютуқларга эришилмоқда. бу борада таълим жараёни халқаро тажриба ва миллий менталитетимизни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилмоқда. кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. сўнгги йилларда тошкентда ташкил этилган ислом цивилизацияси маркази, ислом академияси, мир араб олий мадрасаси, самарқандда имом бухорий ва имом термизий халқаро илмий –тадқиқот марказларининг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 195 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "dinshunoslik: o‘quv qo‘llanma"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети и. саифназаров, т. султонов, л. илҳомжонов, р. халимметова диншунослик тошкент - 2018 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети и. саифназаров, т. султонов, л. илҳомжонов, р. халимметова диншунослик ўқув қўлланма тошкент-2018 саифназаров и., султонов т., илҳомжонов л., халимметова р. диншунослик: ўқув қўлланма. –т.: тдиу, 2018. – 170 б. ушбу ўқув қўлланма 2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси ва амалдаги қонун, фармон ва қарорлар асосида, диний сиёсатдаги ўзгаришлар, унинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда тайёрланди. унда диншунос...

Этот файл содержит 195 стр. в формате DOCX (1,9 МБ). Чтобы скачать "dinshunoslik: o‘quv qo‘llanma", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: dinshunoslik: o‘quv qo‘llanma DOCX 195 стр. Бесплатная загрузка Telegram