юсуф сарёмий бадияти, вазни ва қофияси

DOC 124,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662757106.doc кириш 19 юсуф сарёмий бадияти, вазни ва қофияси юсуф сарёмий бадиий тасвир воситалари ва шеърий вазнлардан фойдаланишда ҳам ўз бадиий маҳоратини ёрқин намойиш эта олган шоирдир. шоир лирикадаги турли хил бадиий мураккаблик ва шаклбозликка зид равишда ғазалларининг бадиий содда, самимий ва табиийлиги учун курашади. бу борада а.рустамовнинг «бадиий асарда ҳақиқат ҳам, унинг ифода воситалари ҳам бадиий тус олади» деган фикри ўринлидир. шунингдек, шарқ поэтикасининг «фикрни равон ва нафис ифодалаш йўллари ва воситалари, бадиий санъатнинг (приёмлар, воситалар) турлари ҳамда хусусиятлари каби муҳим масалаларини ўз ичига олувчи» соҳаси бўлмиш илми бадеъ сарёмий лирикасида ўзининг чиройли ифодасини топгандир. биз бу ерда асосан шоир ижодидаги илми бадеънинг, шеърий санъатнинг маъноси билан боғлиқ бўлган гуруҳи маънавий санъатларга тўхталамиз. сарёмий илми бадеънинг шеърий фикрларга қанот бағишлайдиган, мазмунни таъсирли қиладиган, фикрни бўрттириб, оҳангдорликни кучайтирадиган тазод, ийҳом, тажоҳул-ул-ориф, тажнис, тавзеъ, таъдил, тасбиҳ, такрир, истихрож, илтизом ва бошқа шу каби кўплаб анъанавий усуллардан ўз ижодида маҳорат билан фойдаланган. …
2
банда мисли меҳр, ғарби камол авжида монанди бадру моҳ. (123-б.) бу байтда «шафқат», «лутф» маъносидаги «меҳр» билан «қуёш» маъносидаги «меҳр» бир жойда берилган. натижада шоир бир неча байтда берилиши керак бўлган фикрни бир байтда ифодалаб беради. қуйидаги байтда ҳам «бемеҳр» икки (шафқатсиз ва қуёшсиз) шаклдош сўзни ўз ичига олган: бемеҳрлар хаёли кўздин юборди уйқу, чун зарри они истаб ҳаргиз қарор топмай. (81-б.) сарёмий фойдаланган муҳим санъатлардан яна бири тазоддир. тазод санъатида шоир зид маъноли сўзлардан фойдаланади. лекин мисолларга қараганда, тазод фақат сўз маъноси билангина чегараланмасдан, васф қилинаётган ҳодиса ва нарсаларни ҳам ўз ичига олади. сарёмий бу санъат турини мукаммал эгаллаган бўлиб, бу ҳолатни қуйидаги ғазалда ҳам кўриш мумкин: висоли жаннатиға дохил айлаб шум рақибларни, фироқи дўзахи бирлан мани қаттиқ азоб этмиш. (68-б.) бу байтдаги «висол-фироқ», «жаннат-дўзах» тазоди яхши чиққан. мана бу рубоийда эса, «шоҳ-гадо» тазоди жуда гўзал ва таъсирли ифодаланган: ҳар кимки мунда бўлса гадо анда шоҳдур, ким мунда шоҳ, …
3
лайди. қуйидаги байтларга диққат қилинг: эй кўнгил, ҳижрони ёр дилрабодин нола қил, шоми фурқатда мани қилған адодин нола қил. нола қил, эй не сарипои лаб ҳар бандадин, қайда кўрсанг ҳоли мандек бенаводин нола қил. ёки: кўрдум юзини дурида олийжаноб хат, гарданида ўйла ҳола чекиб мохитоб хат. хатини фикри маҳва қилибдур саводи дил, ғам шоми чекти, шаъшаъадин офтоб хат. ушбу мисоллардан ҳам кўринадики, тасбиғ санъати шоирнинг сўз устидаги узоқ, давомли изланишлари, ихтирочилиги, бирдан-бир муносиб, ёрқин ва мавзун сўз қидириб топиши натижаси, меҳнат ва маҳорат самараси сифатида яратилган. шунинг учун ҳам шоир яратган бу тасвирий усулда ҳар бир сўз шоирона ҳис этилади. бадиий адабиётда бир хил янгроқ товушга эга бўлган сўзлардан фойдаланишни бадеъшунослар «тавзеъ» деб атаганлар. сарёмий бу санъатдан ҳам ўринли фойдаланган: адаш ёри ҳамдам юсуфий, борай адаш ўлди, адашиб сани аларданким сани айтур адашимдур. ушбу байтда «а»лик сўзлар уюштирилган бўлиб, мазкур санъат тўғри қўлланилган, чуки янгроқдошлик туфайли маънога зарар етказилмаган, аксинча …
4
ан, қуйидаги байтларнинг биринчиси «ишқ» сўзи билан бошланиб, шу сўз билан тугаган: ишқ борин жумла ашё чеккали ожиз келиб, бу ҳазиз хок бўлди, оқибат даркор ишқ. 2. байтнинг биринчи мисраси бошида сўз иккинчи мисрада ҳам такрорланади: бирни бозор муҳаббатда сотар, қуллиқ учун, бирни ажлолу кароматда қилур аҳрор ишқ. баъзи саркарам садои гулгун ноқус дер, баъзи сармаст май завқи ҳарам заввор ишқ. 3. биринчи мисра ўртасидаги сўз иккинчи мисра охирида қайтарилади: етти шаҳар ишқ кезган кўҳкў девонавор орифи биллоҳи фаридуддин эрур, аттор ишқ. 4. байтнинг биринчи мисра ўртасида сўз иккинчи мисра бошида такрор келади: мундоғ ота-онасида фарзанд фурқатин, фарзанд ота-она учун айларму оҳ-воҳ. 5. ушбу байтда тасдирнинг бешинчи тури ҳам бор, яъни биринчи мисра ўртасидаги ота-она сўзи иккинчи мисра ўртасида қайтарилади. кўринадики, тасдир санъатини кенг қўллаш орқали шоирнинг сўзга муносабати, унинг рангин маъно қатламларини ҳис қилиши ва сўзнинг зарурини қофия ва вазн жиҳатидан ҳам ўз ўрнига қўйиб ишлата билиш маҳорати англашилади. …
5
аъно боладур, мастонаи бебоки фан. ёқамни чок айлай десам, ўзни ҳалок айлай десам, савсан чекуб тиғи дудам, истар фидоси жону тан. ноламни кўргач андалиб, сўрди фиғон айлаб келиб, ман йиғласам гуллар кулар, турфа гула айлаб шикан. хандона лаб ул нозанин, ҳар дам дилида меҳру кин, доим билур ялғонни чин, айлар ғазаб ул чиндин. оҳ ул гулум қилмай жафо, кўрсатса бир меҳру вафо, ҳар субҳидам дасти дуо, айлай ҳақига борман. номингни юсуф чекти, ҳар мисра бошига тожи сар, эй нозанин тарсеъ этиб, зийнат учун дурри адан. (113-б.) ушбу ғазалда шоир киромиддинхон номи зийнатланган. санъатлар орасида сўз қайтариғига асоланган санъатлардан бири такрирдир. мазкур санъатда кучайтирув, таъкид ва ҳаяжон бир сўз ёки иборани такрорлаш йўли билан ифода қилинади. тубандаги байтларда сарёмий такрирнинг чиройли намуналарини яратган: қилурға сайри чаман чиқти ул муанбар соч, белига чирмашибон кокили қулоч-қулоч. юзин гулини асирин навоси ўзгачадур, ани қошида чаман булбули эрур қоч-қоч. (33-б.) шоирона эҳтирос ва дид билан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "юсуф сарёмий бадияти, вазни ва қофияси"

1662757106.doc кириш 19 юсуф сарёмий бадияти, вазни ва қофияси юсуф сарёмий бадиий тасвир воситалари ва шеърий вазнлардан фойдаланишда ҳам ўз бадиий маҳоратини ёрқин намойиш эта олган шоирдир. шоир лирикадаги турли хил бадиий мураккаблик ва шаклбозликка зид равишда ғазалларининг бадиий содда, самимий ва табиийлиги учун курашади. бу борада а.рустамовнинг «бадиий асарда ҳақиқат ҳам, унинг ифода воситалари ҳам бадиий тус олади» деган фикри ўринлидир. шунингдек, шарқ поэтикасининг «фикрни равон ва нафис ифодалаш йўллари ва воситалари, бадиий санъатнинг (приёмлар, воситалар) турлари ҳамда хусусиятлари каби муҳим масалаларини ўз ичига олувчи» соҳаси бўлмиш илми бадеъ сарёмий лирикасида ўзининг чиройли ифодасини топгандир. биз бу ерда асосан шоир ижодидаги илми бадеънинг, шеърий санъатнинг маънос...

Формат DOC, 124,0 КБ. Чтобы скачать "юсуф сарёмий бадияти, вазни ва қофияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: юсуф сарёмий бадияти, вазни ва … DOC Бесплатная загрузка Telegram