бобур шеъриятининг бадиий образлар тизими

DOCX 136 стр. 248,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 136
ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбекистон республикаси фанлар академияси алишер навоий номидаги тил ва адабиёт институти қўлёзма ҳуқуқида бекмирзаева хасият кулдашевна бобур шеъриятининг бадиий образлар тизими 10.00.02 – ўзбек адабиёти филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган д и с с е р т а ц и я илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор, иброҳим ҳаққулов тошкент – 2022 мундарижа кириш................................................................................................ 1-боб. бобур лирикаси: анъана ва ўзига хослик 1.1. xvi асргача бўлган ўзбек шеърияти ва бобур ижоди……………...................................................................................... 1.2. шеърий образ ва ифодадаги ўзига хослик ……………....... 2-боб. сўз, тимсол ва ифода мутаносиблиги 2.1. бобур лирикасида образ ва тимсоллар……………………….. 2.2. бобур шеъриятида табиат лирикаси, ватан образи ……….... 3-боб. бадиий тасвир воситалари ва шоирлик маҳорати 3.1. бобур шеъриятида бадиий тасвир воситалари…………….. хулоса............................................................................................... фойдаланилган адабиётлар рўйхати........................ кириш мавзунинг долзарблиги. истиқлолга эришилгандан кейин ўзбек халқининг тарихи, дини, адабиёти ва маънавиятига эътибор янада ортиб, улуғ аждодларимиз мероси холисона, ҳар томонлама кенг ўрганила бошланди. жумладан, алишер навоий …
2 / 136
ёзгани, хўжа аҳрор тошкандийнинг “волидия” рисоласини таржима қилгани шундан далолат беради. албатта, бобурнинг бой ва ранг-баранг ижодий меросининг салмоқли қисмини унинг лирикаси ташкил этади. лекин “бобурнома”га нисбатан олганда бобур шеърияти ҳали етарлича тадқиқ этилмаган. шоир шеъриятини янги тафаккур, миллий ғоя асосидаги яхлит бир шаклда тадқиқ ва таҳлил этиб адабиётшуносликдаги ана шу бўшлиқни тўлдириш мавзунинг долзарблигини белгилайди. бобур ижодидаги умумбашарий ғоялар, эзгулик ва комилликни улуғловчи қарашлар барҳаёт қадриятлар сифатида бугунги жамиятимиз маънавиятини бойитиши эса тадқиқот долзарблигини янада оширади. ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 17 февралдаги пқ-2789-сон “фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 20 апрелдаги пқ-2909-сон “олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 24 майдаги пқ-2995 сон “қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 13 сентябрдаги пқ-3271-сон “китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш …
3 / 136
шилиб келингани ҳам сир эмас. истиқлолгача бўлган даврда бобур ижодий меросини тадқиқ этиш борасида талай ишлар қилинган бўлса-да ҳозирда уни холис ва янада кенг ўрганишга эҳтиёж мавжуд. бобур истеъдодли шоир, олим, тарихчи, мусиқашунос, табиатшунос, географ ҳамда этнографдир. бу буюк инсон ҳақида тадқиқотлар, китоблар кўплигидан фаннинг алоҳида бир тармоғи – бобуршунослик юзага келган. бобур шеъриятининг ғоявийбадиий хусусиятлари, ўзига хос жиҳатлари тўғрисида тарихий манбаларда, замондошларининг тазкира-баёз, рисолаларида қайд қилинган[footnoteref:1]. муҳими шундаки, бобуршунос олим, академик ботирхон валихўжаев таъкидлаганидек: “...бу қутлуғ ишни бобурнинг ўзи “бобурнома”да бошлаб берган эди. шундан сўнг мовароуннаҳр, афғонистон ва ҳиндистонда ёзилган тазкира ва тарихий асарларда бобур ҳақида маълумот бериш кузатилади”[footnoteref:2]. бобурнинг қизи гулбаданбегимнинг “ҳумоюннома”, муҳаммад ҳайдар дуғлатнинг “тарихи рашидий” асарларида бу улуғ сиймо ҳаёти ва фаолияти тўғрисида қимматли мулоҳазалар баён этилгани, европада ҳам бобур ижодий меросига қизиқиш билан қаралганини муаллиф алоҳида таъкидлайди[footnoteref:3]. бобурнинг илмийижодий фаолияти хорижда, айниқса, европада қизиқиш жуда юқори бўлган. хусусан, “бобурнома”нинг турли нусхалари излаб топилган, чоп этилган; …
4 / 136
каби ва бошқа мақолалар шундан далолат беради. [1: азимджанова с.а. государство бабура в кабуле и индии. гл i (обзор источников и научной литературы). – москва, 1977. – с. 5-33; пант г.н. «бабур-наме» – блистательный памятник автобиографической литературы. индия. 1984, №4; миклухо–маклай н. дхондамир и «записки» бабура. – веб.: тюркологические исследования. – м.-л., 1963. – с. 237-249. ] [2: валихўжаев б. мумтоз сиймолар. – тошкент: а.қодирий номидаги “халқ мероси” нашриёти, 2002. – б. 217.] [3: кўрсатилган манба. – б. 275.] [4: абдуллаева р. ғарб олимлари навоий ва бобур ижоди ҳақида // ўзбек тили ва адабиёти. – тошкент: фан, 2007. №1, – б. 44.] [5: бабур. «бабур-наме». 1-2-жилдлар, а.паве де куртейл таржимаси. – париж, 1878; бобур. “бобурнома”. а.бевериж хоним томонидан инглиз тилига таржимаси, лондон, 1905-1922 йиллар; бабур. энциклопедия ислама (инлиз тилида) лондон, 1960; бабур. «бабур-наме». француз тилига ж.лбакье-граммона таржимаси, пюбликасион ориентал-париж, 1980-1985; бабур (рубоий ва ғазаллар). ўзбек поэзияси антологияси, серб тилига льупчо …
5 / 136
ур ижодини ўрганишда и.в.стеблеванинг тадқиқотлари алоҳида ўрин тутади[footnoteref:8]. [7: щербак а.м. бобурнинг аруз рисоласи ва унинг навоий ижодини ўрганишдаги аҳамияти. // адабий мерос. – тошкент, 1972. №6. ] [8: стеблева и.в. захиродин мухаммад бабур. трактат об арузе. вступительная статья и указатели. – москва: наука, 1972; стеблева и.в. семантика газелей бабура. – москва: наука, 1982; ] бобурнинг адабий, илмий мероси хх асрда собиқ иттифоқда ҳам ўрганилиб, тадқиқ этилиб, бир неча бор нашр қилинган[footnoteref:9]. бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш мақсадида талай тадқиқот ишлари олиб борилган. шокиржон раҳимийнинг 1923 йилда “билим ўчоғи” журналида босилган “заҳириддин муҳаммад бобур” мақоласи ушбу йўналишдаги илк тадқиқотлар сирасига киради. фитратнинг 1928 йили босилиб чиққан “ўзбек адабиёти намуналари” мажмуасига бобурнинг 31 ғазали, 2 маснавийси, 28 рубоийси ва “бобурнома”дан парчалар киритилган. отажон ҳошим ушбу китобга, ёзган сўз бошисида ҳам бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берган[footnoteref:10]. 1937 йили нашр этилган “литературная энциклопедия”[footnoteref:11]даги “ўзбек адабиёти” мақоласида ҳам бобур ижодига қисқа, холис …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 136 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бобур шеъриятининг бадиий образлар тизими"

ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбекистон республикаси фанлар академияси алишер навоий номидаги тил ва адабиёт институти қўлёзма ҳуқуқида бекмирзаева хасият кулдашевна бобур шеъриятининг бадиий образлар тизими 10.00.02 – ўзбек адабиёти филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган д и с с е р т а ц и я илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор, иброҳим ҳаққулов тошкент – 2022 мундарижа кириш................................................................................................ 1-боб. бобур лирикаси: анъана ва ўзига хослик 1.1. xvi асргача бўлган ўзбек шеърияти ва бобур ижоди……………...................................................................................... 1.2. шеърий образ ва ифодадаги ўзига хослик ……………....... 2-боб. сўз, тимсол ва ифод...

Этот файл содержит 136 стр. в формате DOCX (248,0 КБ). Чтобы скачать "бобур шеъриятининг бадиий образлар тизими", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бобур шеъриятининг бадиий образ… DOCX 136 стр. Бесплатная загрузка Telegram