"ҳусайнийнинг “рисола” асари тадқиқи"

DOCX 13 sahifa 32,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
ҳусайнийнинг “рисола” асари тадқиқи абдураззоқ самарқандий, давлатшоҳ самарқандий, мирхонд, хондамир, абдураҳмон жомий, алишер навоий, заҳириддин муҳаммад бобур, зайниддин маҳмуд восифий, мирзо муҳаммад ҳайдар дуғлат, саййид шариф роқимий самарқандий[footnoteref:1] сингари муаллифларнинг илмий, бадиий асарлари ва саргузаштномаларида султон ҳусайн бойқаронинг фаолиятига оид маълумотлар мавжуд. [1: абдураҳмон жомий. фотиҳат уш-шабоб. илмий-танқидий матн. -москва: наука, 1980; абдураҳмон жомий. воситат ул-иқд. хотимат ул-ҳаёт. –москва: наука, 1980; алишер навоий. асарлар. 15 томлик. –тошкент: бадиий адабиёт, 1967; алишер навоий. хамса. –тошкент: фан, 1960; алишер навоий. мукаммал асарлар. 20 томлик. –тошкент: фан, 1987; алишер навоий. мажолис ун-нафоис. илмий-танқидий матн. –тошкент: ўзбекистон фанлар академияси, 1961; давлатшоҳ самарқандий. тазкират уш-шуаро. –тошкент: адабиёт ва санъат, 1981; абдураззоқ самарқандий. матлаъи садайн ва мажмаи баҳрайн. –тошкент: ўзбекистон, 2008; хондамир. макорим ул-ахлоқ. –тошкент: ғафур ғулом номидаги бадиий адабиёт, 1967; заҳириддин муҳаммад бобур. бобурнома. –тошкент: шарқ, 2002; зайниддин восифий. бадоеъ ул-вақоеъ. –москва: наука, 1967; мирзо муҳаммад ҳайдар. тарихи рашидий. –тошкент: фан, 1996; шарафиддин роқимий. тарихи …
2 / 13
унда ҳусайн бойқаронинг мухтасар таржимаи ҳоли, давлатдорлик фаолияти, алишер навоий билан дўстлиги, маданий-адабий ҳаётга ҳомийлиги баён этилган. ҳусайн мирзо девонининг таркиби, баъзи ғазаллар, шоҳбайтларнинг таҳлили берилган. ҳусайний ҳақида тугалроқ маълумот беришга йўналтирилган мазкур мақаддима “ҳусайн бойқаро келажакда ҳам жиддий тадқиқотлар олиб борилишига сазовор сиймолардандир”, - деган таъкид, эътироф билан якунланган. мустақиллик йилларида ҳусайн мирзо шахсияти, фаолиятини ёритувчи илмий, бадиий асарлар яратиш янада жонланди. бу борада етук шарқшунос турғун файзиевнинг хизмати катта. олим “равзат-ус-сафо”нинг еттинчи жилди ва бошқа манбаларни ўрганиб чиқиб, ҳусайн бойқаронинг илмий биографиясини яратди. муаллифнинг 1995 йилда чоп этилган “ҳусайн бойқаронинг сирли ўлими” оммабоп китоби далилларга бой, илмий хулосаланган рисоладир. адабиётшунос олим, филология фанлари доктори афтондил эркинов 1995 йил “шоҳ ва шоир” китобини шеърият мухлисларига тақдим этди. 1997 йил адабиётшунослардан баҳром жалилов ва зулхумор эшоноваларнинг “султон ҳусайн бойқаро” номли илмий-оммабоп китоби нашр этилди. унда ҳусайн мирзонинг ҳирот адабий мактаби равнақидаги хизматлари, навоий ва ҳусайний ўртасидаги ижодий ҳамкорлик, ўзбек мумтоз …
3 / 13
иётига қўшган ҳиссаси кенг тадқиқ этилмаганлиги каби масалалар бизни бу борада махсус тадқиқот олиб боришга ундади. ҳусайн бойқаро “حسینی ” тахаллуси билан ғазал, мухаммас, рубоий, қитъа, фард сингари жанрларда ижод қилган лирик шоирдир. адиб ижодий мероси “девони ҳусайн бойқаро” ва “рисолаи ҳусайн бойқаро”дан иборат. бу асарлар ҳусайний ҳаётлик вақтидаёқ, султон али машҳадий, султон муҳаммад хандон сингари машҳур хаттотлар томонидан кўчирилган ва бизгача етиб келган. دیوان سلطان حسین میرزا بایقرا даги шеърлар араб алифбосига мувофиқ ҳарфлар тартиби билан мунтазамликда жойлаштирилган. ҳусайний лирикасида ғазал жанри етакчилик қилади. шоир ғазалнинг энг оммавий – беш, олти, етти, саккиз байтли турларида ижод қилган. айрим тадқиқотчилар: “ҳусайний ғазаллари композициясини ўрганиш шуни кўрсатадики, девондаги ғазалларнинг кўпчилиги пароканда ғазаллардир. бу тур ғазалларда байтлар ўртасида узвий боғланиш етарли бўлмайди”[footnoteref:2] , деган фикрни илгари суришган. бу нотўғри мулоҳаза. шоир ғазалиётини асосини воқеабанд-сюжетли ғазаллар ташкил этади. [2: жалилов б, эшонова з. султон ҳусайн бойқаро. – андижон: андижон давлат университети,1997. -б. 24. …
4 / 13
абу саид мирзога қарши юришида қатнашган. абулқосим бобур енгилгач, сулҳ тузиб, ҳиротга қайтган. ҳусайн бойқаро эса онасининг тавсияси билан абу саид мирзо саройида қолган. кўп ўтмай, қамоққа олинган. ферузабегим уни қутқариб, ҳиротга олиб келган. шоҳ вафот этгач, ҳусайн бойқаро марв ҳукмдори султон санжар хизматига кирган ва унинг қизи бека султонбегимга уйланган. султон санжар ҳусайн бойқарони ўз ўрнига қўйиб, машҳадга юриш қилган. бу орада марвда ҳусайн бойқарога қарши фитна уюштирилиб, у овга чиққанда, шаҳар дарвозалари беркитиб олинган. ҳусайн бойқаро 1457 йил қишни марв билан хива оралиғидаги биёбонда ўтказган. 1458 йилда 300 кишилик қўшин билан султон санжарнинг яқинларидан бобо ҳасан қўшинини енгиб, нисо вилояти, сўнг астрободни эгаллаган. 1459 йилда ҳусайн бойқаро ҳузурига абдураззоқ самарқандий элчи бўлиб келган. 1460 йилда вазият тақозоси билан ҳусайн бойқаро астрободни ташлаб чиқишга мажбур бўлган. аммо 1461 йил шаҳарни қайтариб олган. шу йил ёз охирларида ҳиротга юриш қилган. бироқ абу саид мирзога бас келолмай, орқага чекинган, бунинг устига, …
5 / 13
ндан ёрдам сўраб, дашти қипчоққа боради. хон ёрдам ваъда қилади, лекин бетоб бўлиб қолганлиги туфайли, бу ваъда амалга ошмайди. 1469 йил мартигача хоразм ва бухоро ўртасида сарсон-саргардон юрган ҳусайн бойқаро, абу саид вафот этгач, ҳиротни эгаллаб, самарқанддан дўсти алишер навоийни махсус ёрлиқ билан чақириб олади ва муҳрдорлик вазифасига тайинлайди. навоий дўстини тахтга чиқиши билан қутлаб, унга «ҳилолия» қасидасини тақдим этган. 1469—70 йиллар шоҳрух мирзонинг авлодларидан ёдгор муҳаммад мирзо ва абу саид мирзонинг ўғли султон маҳмуд мирзо тахт даъвогарлари сифатида майдонга чиқадилар. ёдгор мирзонинг тарафдорлари, хусусан, онаси поянда султонбегим ҳирот ичкарисида зимдан иш олиб борган. 1470 йилнинг июлида ҳусайн бойқаро қўшин билан душманга қарши жангга кетганда, пойтахтда сотқин бек ва амалдорлар ёдгор мирзо номига хутба ўқитганлар. ҳусайн бойқаро 1 ойдан сўнг навоийнинг тадбиркорлиги билан ёдгор мирзони қўлга олиб, тахтни қайта эгаллаган ва умрининг охиригача ҳукмдорлик қилган. салтанатига хоразм, сейистон, қандаҳор, балх, ғазнадан домғонгача бўлган ерлар кирган. юрак хасталигидан вафот этган ҳусайн …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""ҳусайнийнинг “рисола” асари тадқиқи"" haqida

ҳусайнийнинг “рисола” асари тадқиқи абдураззоқ самарқандий, давлатшоҳ самарқандий, мирхонд, хондамир, абдураҳмон жомий, алишер навоий, заҳириддин муҳаммад бобур, зайниддин маҳмуд восифий, мирзо муҳаммад ҳайдар дуғлат, саййид шариф роқимий самарқандий[footnoteref:1] сингари муаллифларнинг илмий, бадиий асарлари ва саргузаштномаларида султон ҳусайн бойқаронинг фаолиятига оид маълумотлар мавжуд. [1: абдураҳмон жомий. фотиҳат уш-шабоб. илмий-танқидий матн. -москва: наука, 1980; абдураҳмон жомий. воситат ул-иқд. хотимат ул-ҳаёт. –москва: наука, 1980; алишер навоий. асарлар. 15 томлик. –тошкент: бадиий адабиёт, 1967; алишер навоий. хамса. –тошкент: фан, 1960; алишер навоий. мукаммал асарлар. 20 томлик. –тошкент: фан, 1987; алишер навоий. мажолис ун-нафоис. илмий-танқидий матн. –тошкент: ўзбекист...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (32,4 KB). ""ҳусайнийнинг “рисола” асари тадқиқи""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.