navoiy "hamsa"

DOC 268 sahifa 834,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 268
институтдан ўзбекистон фанлар академияси қошидаги адабиёт институти ҳамиша ўз илмий-тематик режаларида улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири алишер навоий асарларини, айниқса унинг «хамса»си таркибидаги достонларни матншунослик жиҳатидан ўрганишга ва нашр этишга катта аҳамият бериб келди. «хамса» достонлари ўтмишда, хусусан xv— xviii асрларда қўлёзма ҳолида, сўнгги xix аср охири ва xx аср бошларида тошбосма нашрларда халқ орасида тарқалди. навоий «хамса»сининг илк нашри тўла ҳолда хевада (1880 йил), сўнгроқ тошкентда (1904, 1905 йиллар) амалга оширилган. собиқ шўро даврида «хамса» достонлари биринчи марта тил ва адабиёт институти илмий ходимлари томонидан 1939—1940 йилларда бирмунча қисқартирилган ва шарҳланган ҳолда лотин алфавитида нашрга тайёрланиб, насрий баён билан ёнма-ён ҳолда эълон қилинди. бу ишга ғафур ғулом, солиҳ муталлибов, ғулом каримов, амин умарий, ҳусайнзода, тўхтасин жалолов каби шоир ва олимлар катта ҳисса қўшдилар. «хамса» достонлари, «ҳайратул-аброр»ни мустасно қилганда, 1948 йилда улуғ шоир таваллудининг 500 йиллигини нншонлаш билан боғлиқ равишда, насрий баёнларсиз янги — рус алфавитида иккинчи марта чоп этилди. …
2 / 268
нинг илмий-танқидий матнларини янги қўлёзмалар асосида янгитдан тузиш қирқинчи йиллар охири, эллигинчи йиллар бошида навоийшунос порсо шамсиев (1897—1972) томонидан бошланди. олим 1956 йили «сабъаи сайёр»нинг, 1963 йили «фарҳод ва ширин»нинг, 1970 йили «ҳайратул-аброр»нинг илмий-танқидий матнларини эълон қилди. у «лайли ва мажнун», «садди искандарий» достонларининг илмий-танқидий матнларини ҳам тайёрлаган ҳолда уларни чоп этишга улгурмади. п. шамсиевнинг навоий достонларини нашрга тайёрлаш билан боғлиқ ишлари орасида «хамса»ни тўла ҳолда 1959 ва 1960 йилларда чоп эттиргани фанда ва улуғ шоир меросини ўрганиш ва тарғиб этишда катта аҳамиятга эга бўлди. бунда институтнинг етакчи матншунос олими бўлган порсо шамсиевнинг илмий фазилатлари янада тўлароқ намоён бўлди. лекин навоий асарлари, хусусан «хамса» достонларининг том маънодаги илмий матнларини яратиш ва эълон қилиш мураккаб жараён. бунинг учун матн тузиш ишига жаҳон қўлёзма фондларида мавжуд барча қимматли қўлёзмалардан фойдаланиш талаб этилади. порсо шамсиев «хамса» матнлари устида тадқиқот олиб борган вақтларда эса бунинг имкони йўқ эди. шунинг учун у «хамса»нинг иттифоқда мавжуд …
3 / 268
номзоди иброҳим ҳаққулов томонидан тузилди. «хамса» достонларини ушбу нашрда эълон этишга ҳисса қўшган матншунос олимлар ҳар бир достон юзасидан пайдо бўлиши мумкин бўлган танқидий мулоҳазаларни қуйидаги манзилгоҳга маълум қилишларини илтимос қиладилар: 700170, тошкент, иi. мўминов кўчаси, 9. адабиёт институти. ҳайратул-аброр [i] бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим, риштаға чекти неча дурри ятим 1 ҳар дур анга жавҳари жондин фузун, қиймат аро икки жаҳондин фузун. риштаси худ иқди жаҳон риштаси, дема жаҳон риштаси, жон риштаси. ганжи бақо зикрига улким етиб, бу дур ила риштани тасбиҳ этиб. ришта эмас, турфа камандедур ул, давлату дин сайдиға бандедур ул. қайси каманд, ўлмади ҳаргиз каманд, равзаи фирдавс ғазолиға банд. бал ариғедурки оқар жон суйи, йўқ, демаким жон суйи, ҳайвон суйи. ул сув яқосида алифдин шажар, шамрасидин ул шажар узра самар. йўқки ўшул риштаи гавҳар баҳо, ганжи илоҳийға эрур аждаҳо. ёки булар барчаси таъвил эрур, арши муалло аро қандил эрур. балки бу қандил аро айлаб аён, боғи аҳад фохтаси ошён. йўқки …
4 / 268
нуқталари ул йўл аро тошлар, тошлар ўлмайки кесук бошлар. «мим»лар анда гириҳ узра гириҳ, жазмлар анда зириҳ узра зириҳ, ҳар сори «ташдид» тааддуд била, зоҳир ўлуб элга ташаддуд била. ҳар нечаким нозири мақсуд ўлуб, аҳли назар кўзига мардуд ўлуб. лек қачон қатъиға аҳли қабул, азм қилиб айласа ул ён нузул, «бо»си бурун «бо»и башорат дурур шамраси кирмакка ишорат дурур. «син»и саломат йўлининг зийнаси, балки саодат юзи ойинаси. «мим»и очиб манзили мақсадға йўл, балки бу манзил аро сарчашма ул. ҳар «алиф»иким еридур жон аро, шамъ ўлуб ул тоза шабистон аро. «лом»лари борча ливойи зафар, бериб анга жилва ҳавойи зафар. «ҳо» ( ) си ҳувиятни қилиб жилвагаҳ, «лом»и била қойили «ал-мулку лаҳ». равзаи жаннатға эшик «ро»лари, ғунчаи ваҳдатға бешик «ҳо» ( ) лари. «мим»ки «нун»дин қилибон интиҳо, жонға қўюб миннати бемунтаҳо. «ё» била «мим»и қилиб изҳори ям айлагали ғарқаи баҳри карам. нуқтау ташдид анга чақмоқу тош, қилмоқ учун партав «алиф» шамъи фош. …
5 / 268
зотиға қуёшдек тонуқ, заррадин афзуну қуёшдин ёруқ. жисм сипеҳрини масир этгучи, руҳ қуёшини мунир этгучи. гулшани фирузани чеккан баланд, гулларидин меҳрни гулдаста банд. ҳар сори анжум гуликим очилиб, кўкка бу гулдастасидин сочилиб. минтақа бирла фалаки ложувард, сунъи бисотида ики тахта нард. солмоқ учун тоси сипеҳр ичра шайн, ою қуёшдин қилибон каъбатайн. тахта келиб чархи мунаққаш анга, бурж ҳисобидин ики шаш анга. тун кун ила муҳра намудорлиқ, анжум ила тахта садафкорлиқ. дахрда ҳар нақши савобу қусур, борчаси бу нарддин айлаб зуҳур. кўргузубон нақши хасису шариф, мисли қазову қадар икки ҳариф. чун очибон субҳ узори гулин, зулф этиб ул юз уза тун сунбулин. ул юз ўлуб даҳрға кофурбез, устида ул зулф бўлуб мушкрез. оқу қаро узра бериб иштиҳор, мушк ила кофурини лайлу наҳор. чун ясабон ҳужраи тори димоғ, ақлдин ул ҳужрада ёқиб чароғ. ришта анга тори иноят бўлуб, шуъла анга нури ҳидоят бўлуб. андин олиб нур кўнгул маскани, лек ўчуруб ишқ елидин …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 268 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"navoiy "hamsa"" haqida

институтдан ўзбекистон фанлар академияси қошидаги адабиёт институти ҳамиша ўз илмий-тематик режаларида улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири алишер навоий асарларини, айниқса унинг «хамса»си таркибидаги достонларни матншунослик жиҳатидан ўрганишга ва нашр этишга катта аҳамият бериб келди. «хамса» достонлари ўтмишда, хусусан xv— xviii асрларда қўлёзма ҳолида, сўнгги xix аср охири ва xx аср бошларида тошбосма нашрларда халқ орасида тарқалди. навоий «хамса»сининг илк нашри тўла ҳолда хевада (1880 йил), сўнгроқ тошкентда (1904, 1905 йиллар) амалга оширилган. собиқ шўро даврида «хамса» достонлари биринчи марта тил ва адабиёт институти илмий ходимлари томонидан 1939—1940 йилларда бирмунча қисқартирилган ва шарҳланган ҳолда лотин алфавитида нашрга тайёрланиб, насрий баён билан ёнма-ён ҳолда эълон қилин...

Bu fayl DOC formatida 268 sahifadan iborat (834,5 KB). "navoiy "hamsa""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: navoiy "hamsa" DOC 268 sahifa Bepul yuklash Telegram