алишер навоий «хамса»си ва хамсанавислик анъанаси

DOCX 38.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1534862998_72198.docx алишер навоий «хамса»си ва хамсанавислик анъанаси режа: 1. алишер навоийнинг достон ва достонлар туркумида (хамса) ёзган асари; шоирнинг ижодий ниятлари 2. хамсанавислик анъанаси: 3. «ҳайрат ул-аброр» - «хамса» нинг биринчи достони; алишер навоий шеърият соҳасида кўп меҳнат қилиб, шеърий асарлар ёзган ва девонлар тузган бўлса-да, аммо бу ишлар уни қониқтирмасди. бу ҳақда «садди искандарий» достонида шундай ёзади: ғаразким чу назм ўлди туҳмат менга, ёйилди жаҳон ичра шуҳрат менга. ғазал тарзиға аввал айлаб ситез, жаҳон ичра солдим улуғ растохез… ҳар аснофи зикри эмас шаънима, билур ҳар киши боқса девонима. вале қонеъ ўлмай ушоқ ишга ҳеч, димоғимда эрди улуғ печ-печ. не майдон аро сурсам эрди саманд, ҳавосин кўнгул қилмас эрди писанд. хаёлимда кишварситонлиғ кириб, мамоликда соҳибқиронлик кириб. бу андешадин эрди кўнглумда шайн ки бўлди кўнгул мойили хамсатайн.. (мат,11-том, 54-55-бетлар) шунинг билан бир қаторда алишер навоий хамсалар битилган шакл маснавий ҳақида ҳам сўз юритиб, шундай дейди: лекин у барчадин дағи хуби бордурур …
2
дабиёти тарихида ҳам ана шундай асар-хамса ёзиш орқали туркий халқларни ундан баҳраманд этиш, туркий-ўзбек тили имкониятларининг улуғлигини намоён этиш ҳамда ўзининг олижаноб мақсад ва буюк орзуларини ана шу асарда ифодалашдан иборат бўлганидан бу ишни бажаришда дуч келиши мумкин бўлган қийинчиликлардан қўрқмади, аксинча шеъриятнинг «шери жангийси» эканини шараф билан адо этди. натижада унинг жаҳонга машҳур «хамса» си майдонга келди. шундан сўнг эса алишер навоий ўзбек достончилиги тарихида муҳим мавқега эга бўлган «лисон ут-тайр» достонини яратди. бу икки асар бизгача тўлиқ етиб келган. шунинг билан бир қаторда алишер навоийнинг яна ўз ишқи ҳақида («лисон ут-тайр» достонида айтилган)ҳамда «юсуф ва зулайхо» мавзусида достон яратиш («тарихи анбиё ва ҳукамо» да баён этилган) ниятлари ҳам бор экан. аммо бу икки ижодий ният-режа номаълум сабабларга кўра амалга ошмаган кўринади. шундай қилиб, алишер навоийнинг достон ва достонлар туркуми бўлмиш хамса ёзиш анъанасида битилган оламшумул бадиий кашфиёти-«хамса» ва «лисон ут-тайр»и ҳозирги кунга етиб келган асарларидир. алишер навоийнинг «хамса» …
3
ҳатидан кўпқиррали жанр бўлди. унинг асосий мавзуси ҳам инсоннинг кўпқиррали фаолиятини бадиий образлар мисолида акс эттиришдан иборатдир. «хамса» ёзишга биринчи бўлиб киришган озарбойжонлик низомий ганжавийдир (1441-1209). у 1179-1201 йиллар орасида форс тилида бешта достон яратди. уларнинг биринчиси «махзан ул-асрор» (1179йилда ёзилган), иккинчиси «хусрав ва ширин»(1180-81 йилда ёзилган), учинчиси «лайли ва мажнун» (1188-89 йилда ёзилган), тўртинчиси «ҳафт пайкар» (1196-97 йилда ёзилган) ва бешинчиси «искандарнома» (1199-1201 йилларда ёзилган)дир. бу асарлар низомий томонидан ягона-яхлит ном билан аталмаганидан кейинчалик уларни «панж ганж» ва «хамса» тарзида номлаш одат бўлиб қолди. низомийдан кейин унинг «панж ганжи» услубида достонлар туркумини- хамсани яратган шоир ҳиндистонда туғилиб, фаолият кўрсатган ватандошимиз хусрав деҳлавийдир (1253-1325). хусрав деҳлавий 1299-1302 йилларда ўзининг «хамса» сини форс тилида ёзди. унда қуйидаги достонлар бор: «матлаъ ул-анвор», «ширин ва хусрав», «мажнун ва лайли», «оинаи искандари», «ҳашт биҳишт». агар низомий ва хусрав деҳлавий асарлари ўзаро қиёсланса, шу нарса аниқ бўладики, хусрав деҳлавий умумий йўналиш бўйича низомий асари анъанасини …
4
ешлиги, салмон соважийнинг ҳам бу ишга қўл ургани, xv асрда эса жамолий табрезий, котибий, кавкабий, ашраф каби шоирларнинг турли тарздаги бешликлари яратилган эди. алишер навоий буларнинг кўпчилигидан хабардор эди. жумладан, «фарҳод ва ширин» достонида (1484 йилда) улардан бири ашраф ҳақида шундай ёзади: бу майдонга чу ашраф сурди маркаб, бу сўзни ўзга навъ этти мураттаб. (мат, 8-том, 49-бет). ашраф мароғавий (ваф.1459йил) ва унинг «хамса» си ҳақида «мажолис ун-нафоис» да (1491-1498 йиллар) эса яна шундай ёзган: «мавлоно ашраф-…кўпроқ авқот «хамса» татаббуъиға сарф қилур эрди, то ул китобни тугатур тавфиқи топти, воқеан ўз хурди ҳолиға кўра ямон бормайдур» (мат,13-том, 16-бет) ашраф мароғавий форс тилида ёзган «хамса» сининг ҳозирча маълум нодир нусхаси англияда сақланади ва унинг таркиби қуйидагича: 1. «минҳож ул-аброр»; 2. «ширину хусрав». 3. «лайлию мажнун»; 4. «ҳафт авранг»; 5. «зафарнома». мазкур «хамса» нашр эттирилмагани сабабли унинг ҳақида батафсил сўз юритиш имкони йўқ. демак, алишер навоий xii-xv асрлар давомида форс тилида яратилган достонлар …
5
ўлди аларға адо, турки ила қилсам ани ибтидо. форси эл топти чу хурсандлиқ турк дағи топса барумандлиқ. (мат, 7-том, 55-бет) манга «хамса» такмили бир ён эди, бу мақсуд таҳсили бир ён эди. не тил бирла дей шукр маъбудума, ки еткурди охир бу мақсудума. (мат, 11-том, 581-бет) дарҳақиқат, алишер навоийнинг «хамса»си назирайи беназир- ўхшаш-ўхшамас услубида ёзилган ва бу анъанани мукаммаллаштирган, юқори босқичга кўтарган нодир бадиий кашфиётдир. шунинг учун «хамса» нинг фақат алишер навоий ижодида эмас, балки шарқ адабиётидаги мавқеи ҳақида садриддин айний ва ойбекнинг қуйидаги мулоҳазаларида катта ҳикмат ва ҳақиқат бор: «алишер навоийнинг «хамса» си,-деб ёзади с.айний, - шарқ мумтоз адабиётининг энг гўзал намуналаридан биридир». машҳур адиб ва олим ойбек эса шундай ёзган эди: «навоийнинг гигант меҳнатининг маҳсули бўлган ажойиб китоб – «хамса» ўз замонасига қадар инсон фикрий тараққиётининг жуда асл, жуда қимматли қуймаларини ўзида тўплаган хазинадир». ана шундай аҳамиятга эга бўлган «хамса» 1483-1484 йилларда ёзилган. «хамса» нинг абдужамил котиб томонидан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "алишер навоий «хамса»си ва хамсанавислик анъанаси"

1534862998_72198.docx алишер навоий «хамса»си ва хамсанавислик анъанаси режа: 1. алишер навоийнинг достон ва достонлар туркумида (хамса) ёзган асари; шоирнинг ижодий ниятлари 2. хамсанавислик анъанаси: 3. «ҳайрат ул-аброр» - «хамса» нинг биринчи достони; алишер навоий шеърият соҳасида кўп меҳнат қилиб, шеърий асарлар ёзган ва девонлар тузган бўлса-да, аммо бу ишлар уни қониқтирмасди. бу ҳақда «садди искандарий» достонида шундай ёзади: ғаразким чу назм ўлди туҳмат менга, ёйилди жаҳон ичра шуҳрат менга. ғазал тарзиға аввал айлаб ситез, жаҳон ичра солдим улуғ растохез… ҳар аснофи зикри эмас шаънима, билур ҳар киши боқса девонима. вале қонеъ ўлмай ушоқ ишга ҳеч, димоғимда эрди улуғ печ-печ. не майдон аро сурсам эрди саманд, ҳавосин кўнгул қилмас эрди писанд. хаёлимда кишварситонлиғ кириб, мамо...

DOCX format, 38.3 KB. To download "алишер навоий «хамса»си ва хамсанавислик анъанаси", click the Telegram button on the left.