«лисон ут-тайр» фалсафий масал достон

DOCX 28.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1534864551_72203.docx «лисон ут-тайр» фалсафий масал достон режа: 1. «лисон ут-тайр» нинг ёзилиш тарихи, сабаблари ва тахаллус масаласи. 2. алишер навоийнинг фаридиддин аттор «мантиқ ут-тайр» ига муносабати. 3. достоннинг ўзига хос хусусиятлари (масал, қуш, тасаввуф ғоялари) 4. достоннинг мавзу, образлари, бадиияти. алишер навоийнинг машҳур фалсафий достони «лисон ут-тайр» (қуш тили) бўлиб, бу асар 904ҳ. – 1498-1499м. йилда, яъни шоирнинг ҳижрий ҳисобда олтмиш ёшга қадам қўйган йили (туғ. 844 ҳ. йил) ёзилган. бу ҳақда шоирнинг ўзи достоннинг икки бобида алоҳида тўхталган: олтмишқа умр қўйғонда қадам, қуш тилин шарҳ этгали йўндум қалам. (189-боб) йил тўқиз юз ўтмиш эрди доғи тўрт, ким улуснинг кўнглига солди бу ўрт. ҳам бу тарих ичраким қилдим шурўъ ихтимомига доғи бўлди вуқўъ. (193-боб: мат, 20 томлик, 12-том, 295, 302-бетлар) алишер навоий олтмиш ёшга қадам қўйганида мазкур достонни ёзгани сабаблари асарнинг «бу китоб назмида ўз муносабатининг тақриби» деб аталган 189-бобида маълум даражада баён этилган. унинг моҳияти шундан иборатки, фаридуддин атторнинг …
2
ҳисоб қилиб, яна бажарилиши лозим бўлган ишлар, яъни ҳали кўп «қарзи» борлигига ҳам ишора қилгандай бўлади. ана шундай бажарилиши лозим бўлган ишлардан бири «мантиқ ут-тайр» га жавобан туркий тилда бир асар яратиш муддаоси эдики, алишер навоий «лисон ут-тайр» достонини ёзиш билан бу ишни амалга оширди. фаридиддин аттор xii асрнинг машҳур шоир ва адибларидан бўлиб, ўзининг «илоҳийнома», «тазкират ул-авлиё» ва, хусусан «мантиқ ут-тайр» асарлари билан ўзидан кейинги адабий ва маънавий ҳаётда катта мавқега эга эди. ҳатто жалолиддин румий фаридиддин атторнинг орифона кашфиётларига юқори баҳо бериб, шундай ёзган эди: ҳафт шаҳри ишқро аттор гашт, мо ҳанўз андар хами як кўчаем. мазмуни: аттор ишқнинг еттита шаҳрини кезиб чиқди, биз бўлсак ҳали ҳам ишқнинг бир кўчаси бошидамиз. дарҳақиқат, аттор ишқни тасаввуфона талқин қилгани туфайли алишер навоийнинг ҳам диққатини ўзига қаратган эди. шунинг учун ёзади: ҳақ мунунг нутқин чу гўё айлади «мантиқ ут-тайр» ошкоро айлади. бу тил изоҳин камоҳий айлабон, шарҳи асрори илоҳий айлабон… (мат, …
3
ндай ёзади: чун «лисон ут-тайр» оғоз айладим, турфа қушлар бирла парвоз айладим. мунда ансаб эрдиким тузғоч наво, бўлса назмимға навоийдин адо. ким наво қушлар тили алҳонидур, дилкаш афғони ҳазин достонидур. туркий услуб эрди ҳам бу достон, топқудек эрди навоийдин нишон. бу рақамда фоний айларга лақаб, мустамеъ бўлғонға айтурмен сабаб, ким бу дафтар назмидин кулли мурод, чунки маржеъ майли эрдию маод, мунда фоний бўлмай иш ўлмас тамом, фоний андин топти назмим ихтимом. (мат, 2о томлик, 12-том, 299-3оо-бетлар) шундай қилиб, алишер навоий достоннинг мавзуи унда фоний тахаллусини қўллашни талаб қилганини ёзади ва, бу билан, бадиий асарга мувофиқ тахаллус қўллашнинг ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди. алишер навоий «лисон ут тайр»ида «шарҳи асрори илоҳий» масаласи бевосита ҳазрати инсон ва унинг билан боғли бўлган муаммоларни баён этиш, шарҳлаш йўналишида ҳал қилинади. шунинг учун достоннинг «ҳамд» бобидаёқ шоир шундай дейди: офарин ишдин қилиб инсон ғараз, они айлаб халқ ичинда беаваз. кўнглин онинг махзани ирфон қилиб, …
4
матнини тайёрлаб нашр эттирди. алишер навоий мукаммал асарлари тўпламининг 12-томида ҳам достоннинг матни ш.эшонхўжаев томонидан изоҳлар билан нашр эттирилган. унинг насрий баёни эса шарофиддин шарипов томонидан бажарилиб, нашр эттирилган. ана шу илмий тадқиқотлар ва матн асосида шуни таъкидлаш жоизки, алишер навоий достонида ўз даври фалсафий ақидалари хожагон тариқатининг нақшбандия сулуки таълимоти асосида ёритилиб, унда инсон ва аллоҳ таоло, инсон ва коинот яхлитлиги, инсоннинг ўзлигини таниш йўллари каби муҳим масалалардан мулоҳазалар юритилган. жалолиддин румий томонидан айтилганидек, фаридиддин аттор, жумладан алишер навоий ҳам ишқнинг етти шаҳри-водийсини кезганлар ва унинг натижасини баён этганлар. масалан, алишер навоий қушлар саргузаштининг охирида «қушларнинг фано ҳусулидин бақо вусулиға еткони» сарлавҳали 169-бобда шундай ёзади: чун ул ўттуз қушқа бу эрди хаёл, мунча кўргандин ўкуш ранжу малол- ким магар симурғ кўргузгай лиқо, бу фанолардин етишқай ул бақо. кўрдилар ўзни қаёнким тушти кўз, аллоҳ-аллоҳ, не ажойибдур бу сўз. ким қилиб симурғ ўттуз қуш ҳавас ўзларин кўрдилар ул си мурғу бас. …
5
. эй кўнгул, бу сўзлар қушларнинг рамзларга тўла тилидир. бу сўзларда яширин маънолар бор, яъни риёзат-азоб-уқубат чекиш покланишга эришишдир. чунки риёзат маънавиятни юксакликка кўтаради ва инсонни нафс балосидан қутқазади. шунда инсонда руҳоният-маънавиятдан бошқа ҳеч нарса қолмайди. сен бу ҳолатни нотўғри тушунишдан воз кечгил. инсон зоти ёмон ахлоқни ўзидан кетгизса, у энг шарафлидир. достонда айтилмоқчи бўлган асосий мазмун бу байтларда қуш тили мисолида, қушлар тимсолида ўз аксини топган. достонда тасвирланган воқеалар қуйидагича: бошлиқ- шоҳларидан маҳрум бўлган қушлар бир жойда тўпланадилар. аммо улар ўтириш-туриш, ўзни тутишда қоидаларга риоя қилмаганларидан жанжоллашадилар. бу ҳолни кўрган ҳудҳуд уларга яхши бошлиқ-шоҳ, яъни симурғ ҳақида ҳикоя қилади. бу ҳикояни эшитган қушлар бу шоҳни –симурғни кўришга ҳудҳуд бошчилигида йўлга отланадилар. йўл оғир ва узоқ бўлганидан кўпгина қушлар ундан қайтадилар. фақат ўттиз қушгина риёзат-азоб-уқубатларга бардош бериб, етти водийни кезиб, симурғнинг гўзал манзилига етиб келадилар. аммо бу манзилда қайси томонга қарамасинлар афсонавий симурғни эмас, балки ўзларини – си мурғ – …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "«лисон ут-тайр» фалсафий масал достон"

1534864551_72203.docx «лисон ут-тайр» фалсафий масал достон режа: 1. «лисон ут-тайр» нинг ёзилиш тарихи, сабаблари ва тахаллус масаласи. 2. алишер навоийнинг фаридиддин аттор «мантиқ ут-тайр» ига муносабати. 3. достоннинг ўзига хос хусусиятлари (масал, қуш, тасаввуф ғоялари) 4. достоннинг мавзу, образлари, бадиияти. алишер навоийнинг машҳур фалсафий достони «лисон ут-тайр» (қуш тили) бўлиб, бу асар 904ҳ. – 1498-1499м. йилда, яъни шоирнинг ҳижрий ҳисобда олтмиш ёшга қадам қўйган йили (туғ. 844 ҳ. йил) ёзилган. бу ҳақда шоирнинг ўзи достоннинг икки бобида алоҳида тўхталган: олтмишқа умр қўйғонда қадам, қуш тилин шарҳ этгали йўндум қалам. (189-боб) йил тўқиз юз ўтмиш эрди доғи тўрт, ким улуснинг кўнглига солди бу ўрт. ҳам бу тарих ичраким қилдим шурўъ ихтимомига доғи бўлди вуқўъ. (193-боб: ма...

DOCX format, 28.7 KB. To download "«лисон ут-тайр» фалсафий масал достон", click the Telegram button on the left.