ma'naviyatshunoslik (теория и история национальной духовности)

DOC 464 sahifa 3,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 464
асосий қисм ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м.имомназаров, м.лапасов, м.собирова маънавиятшунослик (теория и история национальной духовности) (ўқув қўлланма) тошкент - 2012 “биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва, албатта, бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади”. и.а. каримов, ўзбекистон президенти масъул муҳаррирлар: нажмиддин комилов, филология фанлари доктори, профессор муҳаммаджон қуронов педагогика фанлари доктори, профессор тақризчилар: зоҳиджон исломов, филология фанлари доктори, профессор тешабой баяндиев, санъатшунослик фанлари доктори, профессор нодирахон эгамбердиева, педагогика фанлари доктори ушбу қўлланма муаллифларнинг кўп йиллик амалий иш тажрибаси ва илмий изланишлари маҳсули бўлиб, унда миллий маънавиятимиз ва ёш авлод маънавий тарбиясининг бугунги долзарб илмий-назарий масалалари изчил баён қилинган. қўлланма уч қисмдан иборат. ҳар бир қисм ўз навбатида боблар ва фаслларга тақсимланган бўлиб, китоб охирида бирқатор жадвал ва хулосалар, асосий тимсол-тушунчаларнинг изоҳли луғати, тавсия …
2 / 464
авзу доираси, таркиби, мақсад ва вазифалари. маънавият тарихий ҳодиса сифатида. маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни. “маънавиятшунослик” фанининг методологик асоси. масаласи. “маънавиятшунослик” тарихий-назарий фан сифатида. ҳар бир мустақил миллат ўз ҳаёт тарзини, келажагини аждодларнинг тарихий тажрибаси ва жаҳондаги илғор тамойиллар уйғунлиги асосига қурса, янглишмайди. бундай мустақил ривожланиш йўли истиқлолнинг дастлабки йилларидан эътиборан ўзбекистон президенти и.а. каримов томонидан ишлаб чиқилди ва ўтган йиллар мобайнида изчил амалга ошириб келинмоқда. “ўзбек модели” деб шуҳрат қозонган ушбу мустақил тараққиёт йўлида миллий маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилган. 1999 йил 14 апрель куни очилган биринчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг xiv сессиясидаги "ўзбекистон ххi асрга интилмоқда" деб номланган маърузасида президент и.а.каримов мамлакатимизни янги аср арафаси ва унинг дастлабки йилларидаги ривожланиш стратегиясини белгилаб берар экан, "жамият маънавиятини янада юксалтириш”ни устувор йўналишлардан эканлигини алоҳида таъкидлаб, маънавиятга мукаммал таъриф бериш билан бирга бу соҳада бугунги кунда олдимизда турган энг муҳим масалани ҳам аниқ кўрсатиб ўтган эди: “эркин фуқаро …
3 / 464
аётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин.” маълумки, ғарб оламида фалсафа қанчалик машҳур бўлса, шарқда маънавиятга шундай катта эътибор бериб келинган. жумладан, жаҳон тан олган буюк ориф, шоир ва мутафаккир жалолиддин румийнинг 25700 байтдан иборат “маснавийи маънавий” асари маънавиятнинг чўнг қомуси сифатида шуҳрат топган. чунки бу китобда инсоннинг борлиқ ҳақиқатига муносабати ўзининг бутун қирралари билан акс эттирилган. аждодларимиз меросида баён қилинишича, маънавият кўнгил кўзгусидан таралган нур, у инсон қалбида яширинган. демак, “маънавиятшунослик” фанининг асосий вазифаси ҳам руҳ тарбияси, кўнгил кўзгусига сайқал беришда ҳар бир шахсга кўмаклашувдир. “маънавиятшунослик” фани инсоннинг борлиқ ҳақиқати га нисбатини ўрганади. бунинг учун маънавият муаллими, файласуфдан фарқли ўлароқ, ўз мулоҳазаларини …
4 / 464
ан ўз аждодларимиз яратган назарий меросга таянишга мажбурмиз. қолаверса, ҳеч бир халқ ўзга халқлар маданияти, урф-одатлари, фалсафий тизимлари, мафкура ва дунёқараши асосида яшамайди, улардан кўр-кўрона кўчирма қилиб барака топмайди. “албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади”. шундай экан, “маънавиятшунослик” фани ҳозирги кунда асосан миллий маънавиятимиз тарихий таржибасига таянган ҳолда ишлаб чиқилаётгани бежиз эмас. шу билан бирга миллий маънавиятимиз ҳечқачон умуминсоний қадриятларга зид бўлмаганини ва унинг назарий асослари ҳам умумбашарият манфаатларини унутмаган ҳолда шакллантирилиши лозимлигини унутмаслигимиз лозим. бу масалалар ҳар бири ушбу китоб саҳифаларида батафсил ёритилади. миллий маънавият ўтмиш эмас, у ҳам ўтмиш, ҳам бугун, ҳам келажакни ўзида мужассам этади. бунинг учун унинг манбаи сифатида биз фақат аждодларимизнинг ёзма меросига таяниб қолмай, балки ушбу меросдан англаганимизни бир пайтнинг ўзида халқнинг …
5 / 464
нисбатан, ўзгаларга нисбатан меҳр ва адолат туйғулари шаклланишига унинг моддийлиги билан бевосита боғлиқ бўлган нафси аммораси , яъни ғафлат, шаҳват ва кибр каби қусурлар доимо ҳалақит бериб туради, шунинг учун ҳар бир киши ҳаётга, ўз фаолиятига сергак боқиши лозим. ушбу иллатлар ҳар бир инсон фитрати билан боғлиқ бўлгани туфайли инсон моддий мавжудот сифатида тирик экан, унинг руҳиятидаги турли таъсирларни мувозанатловчи куч керак. айни шу куч - маънавиятдир. маънавият инсондаги яратувчилик қудратидир, инсонда шу қудратни уйғотиш ва ҳаракатга келтиришга муваффақ бўлинса, барча улуғвор режаларни амалга ошириш учун воқеъ имкон вужудга келади. масалага бугунги жаҳон тараққиётининг илғор тамойиллари даражасида ёндошилса, миллий таълимнинг энг муҳим вазифаси ҳам ана шу имконни шакллантириш, яъни ёш авлод руҳида яратувчилик қудратини уйғотиб, уни башарият тараққиётига хизмат қилувчи муайян ўзанлар сари йўналтира билиш билан белгиланади. маънавият пойдевори бақувват бўлмаса, ундай инсоннинг бутун ғайрати, жўшқин фаолияти, охир натижада, халқ ва ватан учун, башарият келажаги учун, қолаверса, унинг ўз шахси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 464 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ma'naviyatshunoslik (теория и история национальной духовности)" haqida

асосий қисм ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м.имомназаров, м.лапасов, м.собирова маънавиятшунослик (теория и история национальной духовности) (ўқув қўлланма) тошкент - 2012 “биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва, албатта, бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади”. и.а. каримов, ўзбекистон президенти масъул муҳаррирлар: нажмиддин комилов, филология фанлари доктори, профессор муҳаммаджон қуронов педагогика фанлари доктори, профессор тақризчилар: зоҳиджон исломов, филология фанлари доктори, профессор тешабой баяндиев, санъатшунослик фанлари доктори, профессор нодирахон эгамбердиева, п...

Bu fayl DOC formatida 464 sahifadan iborat (3,0 MB). "ma'naviyatshunoslik (теория и история национальной духовности)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ma'naviyatshunoslik (теория и и… DOC 464 sahifa Bepul yuklash Telegram