алишер навоий буюк қалб соҳиби

DOCX 10 sahifa 37,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
ушбу ҳафта “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини ўтказиш учун тайёрланган ёрдамчи материаллар мавзу: “алишер навоий буюк қалб соҳиби” билмак навоийни бу зўр маърифат нишони, билмак навоийни бу ўз нафъи йўқ зиёни. билмак навоийни бу юксакка элтар они. билмак навоийни бу оинаи жаҳоний. (ўзбекистон халқ шоири собир абдулло) дарҳақиқат, алишер навоий ҳаёти, шахсий фазилатлари, фаолияти, кўпқиррали меросини билиш ва англашга интилиш мозийдан ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. чунки улуғ ўзбек шоири, носири, мутафаккири, давлат арбоби, маърифатпарвари, ижод аҳлининг мураббийси, фуқаро ғамхўри, мамлакат яхлитлиги, тинчлиги ва осойишталигининг толмас курашчиси низомиддин амир алишер навоий ўзининг кўпқиррали фаъолияти билан мамлакат ва халқ тақдири, илм-маърифат, шеърият ва маънавият тарихида алоҳида мавқега эга бўлган беназир сиймодир. алишер навоий ўзининг фаолияти ва олижаноб инсоний фазилатлари билан ҳаётлиги вақтидаёқ жуда катта обру ва ҳурматга сазовор бўлган. шунинг учун унинг ҳаёти, фаолияти, илмий ва адабий меросини ўрганиш, шахсий фазилатларини ёритиш, унга баҳо бериш, уни ибрат-намуна сифатида эътироф этиб …
2 / 10
а аҳрори вали сўҳбатларидан баҳраманд бўлганлиги ҳам биринчи марта тилга олинади. 1470- йилдан сўнг ёзилган тарихий («равзат ус-сафо»), илмий («нафаҳот ул-унс», «тазкират уш – шуаро») ва бадиий («ҳафт авранг», «баҳористон») асарларда ҳам алишер навоийнинг номи зикр қилинди, унинг ҳақида турли хилдаги маълумотлар келтирилди. ҳатто унга бағишланган махсус ҳолот-маноқиб («макорим ул –ахлоқ») асари ҳам яратилиб, унда алишер навоий ҳаёти, шахсияти, фаолияти, мероси, ижодий алоқалари, турли ёзишмалари, айрим асарларининг яратилиш сабаб ва тарихи ҳақида нодир ҳикоят ва ҳужжатлар тўпланди. алишер навоий яратган асарларни ўз даврининг машҳур хаттотлари бўлмиш султон али машҳадий, султон муҳаммад хандон, абдулжамил кабилар гўзал тарзда кўчириш билан уларнинг авлодларга етиб келишига боис бўлдилар. xvi-xix асрлар орасида шарқнинг исломий минтақаларида яратилган турли хил асарларда, жумладан з.м. бобурнинг «бобурнома», восифийнинг «бадоеъ ул-вақоеъ», муҳаммад ҳайдарнинг «тарихи рашидий», абулмўминхоннинг «том ул-таворих» (хvi аср), абдуллоҳ кобулийнинг «тазкират ут-таворих», сайид шариф роқим самарқандийнинг «тарихи касира» (xvii аср), волаи доғистонийнинг «риёз уш-шуаро» (xviii аср)[footnoteref:1]1 ва бошқаларда …
3 / 10
ж. ҳайитов, алишер навоий «хамса»сини насрийлаштириш: анъана, табдил ва талқин. нда, тошкент, 2000.] буларнинг ҳаммаси бу даврда, яъни xvi-xix асрлар давомида алишер навоий меросига бўлган қизиқишнинг ниҳоятда кучли эканидан далолат бериб қолмай, балки унинг маънавий ҳаётдаги мавқеидан ҳам гувоҳлик беради. шунинг учун бу даврда алишер навоий асарларини қўлёзма тарзда кўчириб, тарғиб этиш қанчалик машҳур бўлса, xix асрнинг иккинчи ярмидан сўнг уларни тошбосма тарзида нашр этиш ҳам бошланди. масалан, алишер навоий «хамса»си биринчи марта 1880 йилда хивада босилиб чиққан бўлса, кейинчалик «хамса», девон ва бошқа асарлари ҳам тошкент, бухоро, самарқанд тошбосмаларида қарийб ҳар йили нашр этилди. xvi-xix асрларда ғарбда ҳам алишер навоий меросига бўлган қизиқиш, асарларини нашр этиш, таржима қилиш кўзга ташланади. жумладан, 1697 йилда француз шарқшуноси дербело «шарқ кутубхонаси» қомусини нашр эттирди. унда алишер навоийга доир мўъжаз маълумот ҳам бор. бундай иш хусусан xix асрда анча жонланди. бу жиҳатдан француз шарқшуноси м.беленнинг мақолалари ҳамда «хамсат ул-мутаҳаййирин», «маҳбуб-ул-қулуб»дан парчаларнинг чоп этиши …
4 / 10
қшуносларининг дастлабки ижобий хулосалари бўлганидан далолат беради. xx асрдаги навоийшунослик ўз кўламининг кенглиги ва босиб ўтган йўлининг ўзига хослиги билан белгиланади. бу ўзига хослик шундан иборатки, xx асрнинг 20-80 йилларида ўзбекистонда ҳамда мдҳ мамлакатларида алишер навоий ҳаёти ва меросини ўрганишда шўролар сиёсати ўз таъсирини ўтказди. шундай бўлса-да, алишер навоий ҳаёти, фаолияти ва меросини ўрганиш, унинг 500 йиллик (1948), 525 йиллик (1968), 550 йиллик (1991) юбилейларини ўтказиш ; асарларини (1948 йилда 3 томлик, 1968 йилда 15 томлик), уларнинг илмий-танқидий матнларини («мажолис ун- нафоис», «лисон ут-тайр», «ҳайрат ул-аброр», «фарҳод ва ширин», «мезон ул-авзон») нашр этиш, докторлик (а.саъдий, а,ҳайитметов, ҳ.сулаймон, а.абдуғафуров, с.эркинов, н.маллаев, м.ҳакимов ва бошқалар), номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш, турли мавзуларда монография ва илмий мақолалар тўпламларини нашр этиш давом этди. бу даврда а.фитрат, с.айний, о.шарафиддинов, в.маҳмудий, ойбек, воҳид зоҳидов, иззат султон, воҳид абдуллаев, мақсуд шайхзода, азиз қаюмов, саида нарзуллаева, суйима ғаниева, ёқубжон исҳоқов (ўзбекистон), е.э.бертельс, с.н.иванов (россия), ҳ.арасли, ж.нағиева (озарбойжон), а.мирзоев, р.ҳодизода …
5 / 10
, навоийшуносликда ҳам янги давр бошланди. чунки бу даврда миллий истиқлол ғояси талаблари асосида халқ ва мамлакат тарихи, қадриятлари, бой илмий-адабий меросига холисона ва илмий асосда баҳо бериш, уни илк ва ишончли манбаъларга таянилган ҳолда ўрганишга кенг йўл очилди. бу эса алишер навоий ҳаёти, фаолияти ва меросини чуқур ўрганиш ва ёритишга янги уфқларни очиб берди. шунинг натижасида алишер навоийнинг йигирма томлик мукаммал асарлар тўпламининг нашри амалга оширилмоқда, илгари нашр қилинмаган «муножот», «сирож ул муслимин», «бадоеъ ул-бидоя», «наводир ун-ниҳоя» асарлари босилиб чиқди. шу йилларда алишер навоий меросининг кам ўрганилган қирралари (масалан, тасаввуф муаммолари) кенг текширилиб, бу соҳада анчагина илмий ва илмий-оммабоп асарлар яратилдики, бунда адабиётшунослардан н.комилов, и.ҳаққулов, р.воҳидов, с.олимов, н.жумаев, с.ғаниева, м.муҳиддинов, ш.сирожиддинов, д.салоҳий ва бошқаларнинг муносиб ҳиссалари бор.мустақиллик даврида тошкент ва навоий шаҳарларида алишер навоийга бағишланган муҳташам ёдгорликлар майдонга келди. ҳозирги кунда – алишер навоий ҳаёти ва хусусан, кўпқиррали меросини ўрганишда шоир ва носирнинг бадиий маҳорати, бадиияти оламининг кўлам ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"алишер навоий буюк қалб соҳиби" haqida

ушбу ҳафта “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини ўтказиш учун тайёрланган ёрдамчи материаллар мавзу: “алишер навоий буюк қалб соҳиби” билмак навоийни бу зўр маърифат нишони, билмак навоийни бу ўз нафъи йўқ зиёни. билмак навоийни бу юксакка элтар они. билмак навоийни бу оинаи жаҳоний. (ўзбекистон халқ шоири собир абдулло) дарҳақиқат, алишер навоий ҳаёти, шахсий фазилатлари, фаолияти, кўпқиррали меросини билиш ва англашга интилиш мозийдан ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. чунки улуғ ўзбек шоири, носири, мутафаккири, давлат арбоби, маърифатпарвари, ижод аҳлининг мураббийси, фуқаро ғамхўри, мамлакат яхлитлиги, тинчлиги ва осойишталигининг толмас курашчиси низомиддин амир алишер навоий ўзининг кўпқиррали фаъолияти билан мамлакат ва халқ тақдири, илм-маърифат, шеърият ва маънавият...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (37,5 KB). "алишер навоий буюк қалб соҳиби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: алишер навоий буюк қалб соҳиби DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram