маънавият ва ижтимоий адолат. ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти

DOC 132.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1411287642_59156.doc маънавият ва ижтимоий адолат. ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти режа: 1. уйғун фуқаролар жамиятининг маънавий асослари. 2. ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти. 3. раҳбар маънавияти. халқ ҳокимиятчилигига асосланган озод жамиятнинг ҳаётга тўлақонли жорий бўлиши учун 3 талаб бажарилиши зарур. биринчиси, барча фуқароларнинг сиёсий жиҳатдан тенг ҳуқуқли эканлиги тан олиниши, иккинчиси, барча фуқароларнинг қонунларга итоат этишни ўз бурчи деб билиши ва учинчиси, барча фуқароларнинг ижтимоий ҳаётга фаол ва масъулиятли ёндошуви. бунга қўшимча яна икки масала бор. биринчиси иқтисодий сиёсатга оид бўлиб, мулк ҳуқуқи масаласидир. инсонлар аро иқтисодий муносабатларда бозор иқтисоди тамойиллари жорий бўлиши учун ҳар бир инсон ўзи яратган ёки қонуний ўзлаштирган мулкини эркин тасарруф қилиш ва мулк шаклларини эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлиши керак. бу санаб ўтилган масалалар барчаси олдинги бобларда батафсил кўриб чиқилди. энди охирги ва энг муҳим масала ижтимоий уйғунлик муаммоси бўлиб, бусиз олдинги санаб ўтилган масалаларнинг ҳеч бири тугал ва мукаммал ҳал бўлмайди. суҳбатни аждодлар меросига …
2
иб борадилар. бадандаги турли аъзолар ўз табиати ва хислатларига кўра бир-биридан фарқ қилганидек, шаҳар жамоаси аъзолари ҳам табиатан ўзаро бир хил эмаслар ва шунга мувофиқ жамоадаги мавқелари ҳам турличадир" [131]. буюк алломанинг бу қарашлари кейинчалик ибн халдуннинг “китоб-ал-умран” асарида ўз ривожини топиб, тарихда биринчи марта инсониятнинг тарихий-ижтимоий такомил жараёни ва унинг босқичлари ҳакидаги таълимотга, яъни башарият тарихининг ривожланиш назариясига айлантирилди. ибн халдун инсонлар жамоасининг шаклланиши ва ривожида икки йирик босқични ажратиб кўрсатди. уларнинг биринчисини ибтидоий жамоа ва иккинчисини шаҳар жамоаси деб номлади. аждодларимиз ўз асарларида давлатнинг турли шаклларини тасвирлаб, унинг асосий вазифаси инсонларни бахт-саодатга олиб боришда деб талқин этдилар. бу жиҳатдан xi аср туркий шеъриятнинг буюк намояндаси юсуф хос ҳожибнинг “қутадғу билиг” ижтимоий-фалсафий достони алоҳида эътиборга лойиқ. унда давлатни бошқариш, турли ижтимоий тоифаларнинг ўзаро муносабатлари ва жамиятдаги мавқелари хусусида муфассал таҳлил ва хулосалар юксак бадиий шаклда ифодалаб берилган. юсуф хос ҳожиб асарини ислом маънавиятининг бадиий-фалсафий, ижтимоий-ахлоқий қомуси деб бемалол таърифлаш …
3
и, унинг белига қувват, кўзига нур, мулкига фаровонлик бахш этувчи бош маслаҳатчи ва нозир. аммо ойтўлдининг умри фоний. давлат, бахт, омад каби нарсалар пойдор эмас. осмондаги ой янглиғ гоҳ тўлиб балқийди, гоҳ ҳилол сингари нозиклашиб, қувватдан кетади, орада кўринмай қолиши ҳам мумкин. дарҳақиқат, ойтўлди асар давомида хасталаниб вафот этади. унинг ўрнига ўғли ўгдулмиш ўринбосар, ҳукмдорнинг яқин маслаҳатчиси бўлиб қолади. ўгдулмиш ақл ва билим рамзи (ўг - қадим туркийда “ақл”, “билим” маъноларини беради). агар бойлик, омад, бахт ўткинчи бўлса, киши қўлида доимий турмаса, ақл ва билим уларнинг ўрнини боса олади. китобнинг асл номи - “қутадғу билиг” (бахт келтирувчи билим) - асарнинг бош тимсоли, энг асосий қахрамони ўгдулмиш, яъни ақл ва билим эканлигига ишора қилиб туради. асардаги тўртинчи тимсол - қаноат. агар инсонда, жамиятда қаноат бўлмаса, унинг барча фазилатлари бир пул, оқибати аянчли. қаноатнинг исми ўзғурмиш бўлиб, у ойтўлдининг, яъни бахт ва давлатнинг, ўгдулмишнинг, яъни ақл ва билимнинг қариндошидир. аммо ойтўлди қариндошини …
4
майл билдирса, сўфий унинг суҳбатидан бош тортиши яхши эмас. аммо ўзғурмиш сарой аъёнига айланмайди, маълум вақт элиг билан фикр алмашиб, яна ўз кулбасига қайтади. қаноат оқибатни ўйлаш билан бўлади, у инсонга офият (руҳий осойишталик, қониқиш) келтиради. шоир уларни маънодош тушунчалар сифатида талқин этади. юсуф хос ҳожиб тасаввуф ғояларига, ҳақиқий тақво эгаларига юксак эҳтиром билан муносабатда бўлади, аммо жамият, халқ бахти учун, адолат тантанаси учун ўз умрини бағишлаганлар унинг энг суюкли қаҳрамонларидир. асар охирида ўзғурмиш ҳам бу фоний дунёни тарк этади. кунтуғди ва ўгдулмиш- адолат ва ақл шоир бадиий оламида боқий қоладилар. илоҳий китоблар орқали инсониятга аён этилган тавҳид ҳақиқати тасаввуф таълимоти туфайли инсон руҳининг мулкига айланди. буюк cўфий шайхлари аввало инсонга ўзлигини англаб етишни ўргатдилар. тасаввуф тарихий такомил жараёнида турли босқичларни босиб ўтиб, xiv аср нақшбандия тариқати тимсолида яна соликни халққа, ҳаётга қайтарди, фақат энди сўфий ўзлигини, ҳақни англаб етган, дилини худбинлик зангидан поклаб, “ҳақиқат асрорининг ганжинаси” га айлантирган ҳолда …
5
, қитъа, қасида, таржеъбанд ва соқийномалар, достонлари ва насрий асарлари, илмий ижоди - барчаси яхлит бир манзара - навоий давридан бир неча асрлар кейин - бизнинг замонамизда воқеликка айланиши мумкин бўлган янги бир ижтимоий - маънавий уйғунликдан башорат қилади. қонун устуворлигига асосланган, ҳақиқий фуқаролар жамияти деса арзийдиган, том маънода ижтимоий адолат ва халқ ҳокимияти амал қилаётган, давлат, жамият, халқ маънавиятининг юксак уйғунлиги асослари бундан 500 йил илгари шу даража ёрқин тасаввур этилгани ва бадиий ифодалаб берилгани инсонни ҳайратга солмай иложи йўқ. бизнинг миллий маънавиятимиз шу даражада улуғ ва қимматли - буюк аждодларимиз маънавияти ҳануз бугунги кунимиздан олдинда, келажагимизни ёритиб турипти. биз фақат ўз бегоналашув ҳолатимизни енгиб ўта олсак, бас. навоий яратган уйғун жамият манзараси қандай белгиларга эга? аввало, бу манзара хаёлий (утопик) эмас, воқеъ асосга қурилган манзарадир. иккинчидан, бу манзара моддий тенглик ва беҳисоб тўкинчилик ҳолати эмас, маънавий воқеликдир. учинчидан, навоий яратган ижтимоий-маънавий уйғунлик манзараси зўрлик, муайян кичик бир гуруҳнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маънавият ва ижтимоий адолат. ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти"

1411287642_59156.doc маънавият ва ижтимоий адолат. ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти режа: 1. уйғун фуқаролар жамиятининг маънавий асослари. 2. ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти. 3. раҳбар маънавияти. халқ ҳокимиятчилигига асосланган озод жамиятнинг ҳаётга тўлақонли жорий бўлиши учун 3 талаб бажарилиши зарур. биринчиси, барча фуқароларнинг сиёсий жиҳатдан тенг ҳуқуқли эканлиги тан олиниши, иккинчиси, барча фуқароларнинг қонунларга итоат этишни ўз бурчи деб билиши ва учинчиси, барча фуқароларнинг ижтимоий ҳаётга фаол ва масъулиятли ёндошуви. бунга қўшимча яна икки масала бор. биринчиси иқтисодий сиёсатга оид бўлиб, мулк ҳуқуқи масаласидир. инсонлар аро иқтисодий муносабатларда бозор иқтисоди тамойиллари жорий бўлиши учун ҳар бир инсон ўзи яратган ёки қонуний ўзлаштирган мулкини ...

DOC format, 132.0 KB. To download "маънавият ва ижтимоий адолат. ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти", click the Telegram button on the left.