хакикат ва башарият. тафаккур турлари ва маънавият

DOC 117,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1411288473_59166.doc ҳақиқат ва башарият. тафаккур турлари ва маънавият режа: 1. ҳақиқат нима? турли миллатлар маънавияти ягона борлиқ ҳақиқатининг жилолари сифатида. 2. тафаккур турлари ва маънавият. мантиқий тафаккур. 3. билим турлари ҳақида 4. маънавият ва фалсафа. энг масъулиятли мавзуга етиб келдик. олдинги бобларда маънавиятга турли таърифлар берилди. аввало, маънавият инсонни жамики бошқа мавжудотлардан ажратиб турувчи моҳият бўлиб, инсон - табиатнинг, барча тирик мавжудотнинг гултожи, дейилганда унинг ушбу хислати, яъни, юксак маънавият эгаси бўла олиш имкони назарда тутилгандир. бу имконни бошқа жонзотларда кўрмаймиз. агар ҳайвонот дунёсини фақат моддий ҳаётга тегишли, фаришталар эса соф маънавий хилқатлар деб тасаввур қилинса, одам боласида моддият ҳам, маънавият ҳам мавжуддир. маънавият инсон қалбидаги илоҳий нур, олий ҳақиқат нури бўлиб, шу сабабдан буюк бобокалонларимиз инсон қалбини “ҳақиқат асрорининг ганжинаси” деб атаганлар. ҳақ асрори эса шундай сеҳрли тилсимки, уни тугал ечишга аҳли башар қудрати етмайди. зотан, ҳеч бир одам боласи “уни инсон даражасига кўтарадиган асосларнинг асосини ўз ақли билан …
2
н қалбини аввал ғубор, бора-бора зулмат қоплаб боради. нопоклик ва ғараз йўлининг ниҳояси аянчлидир. ҳақиқат - чексиз. қуръони каримнинг “бақара” сурасидаги “оят ал-курси” номи билан машҳур бўлган 255-оят ниҳоятда эл ичида мўътабар тутилади. сабаби, унда аллоҳ ҳақиқатига жуда ихчам, аммо мукаммал ишора мавжуддир. “аллоҳ - ундан ўзга илоҳ йўқдир” деб бошланувчи ушбу оятнинг фақат икки жумласини эслайлик: “осмонлар ва ердаги (барча) нарсалар уникидир”..., “унинг курсийси осмонлар ва ердан (ҳам) кенглик қилур”, деб ўгиради уларни муҳтарам таржимон. миллий маънавиятимизда борлиқ ҳақиқати тавҳид эътиқодида ифодаланади. барча буюк аждодларимиз ана шу улуғ ҳақиқатни тушуниш учун интилиб яшаганлар ва ҳар ким ўз ҳоли даражасида уни тавсиф ва талқин этишга уринган. назаримизда, алишер навоийнинг “лисон ут-тайр” достонида ушбу талқин энг мукаммал суратда ифода этилган. биз ундан бир ривоятнинг насрий баёнини келтириш билан чекланамиз. шоир “маърифат водийси” таърифини бергач, уни изоҳлаш учун саноийдан бир ривоят келтиради: “эшит, бунга ушбу можаро жуда муносиб мисол бўла олади. нақл …
3
киши уни қимирлаб турган икки елпиғич экан, деди. уларнинг барчаси шу тариқа кўрлик юзасидан турли сўзлар айтдилар. гарчи улар айтган сўзларнинг барчаси тўғри бўлса-да, уларнинг ҳаммаси нуқсонли эди, уларда тартиб мавжуд эмас эди. шунинг учун ҳам филбонлик соҳасида устод ҳисобланган етук файласуф, ўзи ҳинд наслидан бўлган киши, улар айтган сўзларни тинглаб, нақл қилганларга таъна сўз айтмади ва шундай деди: - ҳар бир киши фил ҳақида ўзи билганларини айтиб, у ҳақда нишон берди. улар бир-бирларига зид фикр айтган бўлсалар-да, кечирарлидир. чунки уларнинг ҳар бири ўз билганича сўз айтди, аммо улардан ҳеч бири филни кўрган эмас эди. лекин улар айтган бу сифатларнинг барчаси бир ерга жамъ қилинса, улардан фил ҳақида муайян тасаввур ҳосил бўлади. узоқни кўрувчи кишига бу жуда яқин бўлгани учун у ҳеч иккиланмасдан кўрлар айтган барча сўзларни чин деб баҳолади.” [139] юқоридаги оятда яна ишора қилинади:”(одамлар) унинг илмидан фақат (у) истаганича ўзлаштирурлар.” демак, ҳар бир инсоннинг билимлари чегарали. шу сабабли …
4
-бирларидан фарқ қиладилар. шундай экан, бир миллат вакили аввало ўз миллий маънавиятини англаб етишга ҳаракат қилишдан бошлагани ақлга мувофиқдир. зеро, ўзининг кимлигини тушуниб етмаган миллат ўзгани тушуниши эҳтимолдан узоқ. фақат турли халқ вакиллари ўз миллий маънавиятлари хусусида бир хулосага келгач, уларни ўзаро қиёслаш имкони пайдо бўлади. инсоннинг дунёни, ҳақиқатни англаб етиш жараёнига хос бўлган тарихий такомил жараёни турли миқёсда: 1) умуминсоният ривожида, 2) инсонлар жамоасининг турли замоний ва маконий бирлашмалари доирасида, 3) ҳар фард инсон умри давомида рўй беради. буларнинг ҳар бири ўз навбатида бошқаси билан мураккаб боғланиш, туташув ҳосил қилмасдан иложи йўқ. демакки, агар бирор ҳодиса ҳақида мулоҳаза юритишга, унинг моҳиятини жиддий англаб етишга қасд қилинса, уни атроф-воқелик, ўзи мансуб бўлган умумий ва хусусий ҳодисалар силсиласида олиб қаралмоғи, макон ва замонидан узиб олмай идрок этилмоғи асли ҳақиқатни, яъни ўша ҳодиса моҳиятини тўғри ёритишга ёрдам бериши мумкин. маънавият илмдан ҳам, мантиқий тафаккурдан ҳам қамрови кенгроқдир. билимни инсон ҳам ҳаётдан, ҳам …
5
мунаси асотир тафаккурдир. биз бу масалани олдинроқ, алоҳида бобда кўриб чиққан эдик. ҳақиқат борлиқ янглиғ мураккаб, ранго-рангдир. ҳар бир инсон уни маълум нисбийликдагина англаб етишга қодир. бунинг устига турли даврлардаги одамларнинг тафаккур даражаси турлича. асотир тафаккури, илмий тафаккур, ирфоний тафаккур... асотир тафаккур моҳиятни бирор муайян ашё ёки ҳодиса билан боғлаб тасаввур этишга уринишдир. бундай ҳолат тавротда мусо тур тоғига кетганда яҳудийларнинг ўзларига тилла бузоқ ясаб олиб, ўшанга сиғинишгани тасвирида ёрқин намоён бўлган. тарихда бундай мисоллар жуда кўп. кейинчалик мантиқий тафаккур ривож олгач, у билан ҳамзамон бадиий тафаккур ҳам шаклланди [140]. мантиқий тафаккур, илм инсон маънавиятида жуда муҳим ўрин тутади. янги давргача илм кўпроқ ҳаётий кузатишларнинг соф мантиқий таҳлилига таянган, махсус тажрибалар кам ўтказилган. xv асрдан европада махсус илмий асослардаги тажрибага ихлос ва эътибор кучайди. мантиқий тафаккур ҳаётни, атроф-воқеликдаги нарса-ҳодисаларнинг бир-бирига муносабатини идрок этиш, тушуниб етишда ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлиб, аждодларимиз бу ҳақиқатни ix-x асрлардаёқ теран англаб етганлар. сунна давридаёқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хакикат ва башарият. тафаккур турлари ва маънавият" haqida

1411288473_59166.doc ҳақиқат ва башарият. тафаккур турлари ва маънавият режа: 1. ҳақиқат нима? турли миллатлар маънавияти ягона борлиқ ҳақиқатининг жилолари сифатида. 2. тафаккур турлари ва маънавият. мантиқий тафаккур. 3. билим турлари ҳақида 4. маънавият ва фалсафа. энг масъулиятли мавзуга етиб келдик. олдинги бобларда маънавиятга турли таърифлар берилди. аввало, маънавият инсонни жамики бошқа мавжудотлардан ажратиб турувчи моҳият бўлиб, инсон - табиатнинг, барча тирик мавжудотнинг гултожи, дейилганда унинг ушбу хислати, яъни, юксак маънавият эгаси бўла олиш имкони назарда тутилгандир. бу имконни бошқа жонзотларда кўрмаймиз. агар ҳайвонот дунёсини фақат моддий ҳаётга тегишли, фаришталар эса соф маънавий хилқатлар деб тасаввур қилинса, одам боласида моддият ҳам, маънавият ҳам мавжуддир. м...

DOC format, 117,0 KB. "хакикат ва башарият. тафаккур турлари ва маънавият"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.