маънавият - ботиний қудрат. маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар

DOC 89,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1411287545_59155.doc маънавият - ботиний қудрат. маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар. шахс ва миллат маънавиятининг асосий жиҳатлари режа: 1. маънавиятнинг турли таърифлари. уларнинг бир-бирига мувофиқлиги. 2. ўзбекистон президенти и.а.каримов томонидан маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонларнинг таърифланиши. 3. шахс маънавияти ва миллий маънавият нисбати. миллий ўзликни англаш. “маънавият - инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. у йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди”,-деб ёзган эди президент мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ. [68] кейинчалик «ўзбекистон хх1 асрга интилмоқда» асарида бу ғоя янада муайянлик касб этиб, маънавият «инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-иродасини, эътиқодини мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғотадиган қудратли ботиний куч» сифатида таърифланди. [69] бу таъриф жузъий ўзгаришлар билан президентнинг алоҳида маънавиятга бағишланган сўнгги китобида ҳам келтирилган ва биз уни юқорироқда эслаб ўтдик. хўш, бу сеҳрли қудрат, бу ботиний куч қандай бунёдга келади? маънавият тушунчасининг таърифи, президентимиз янги китобида яна бир бор таъкидлаганидек, оддий лисоний жумбоқ эмас, “маъно”, “маъни” сўзларининг бугунги биз тушунган мазмуни …
2
идан келтириб чиқаришга уриниш муаммони теран илғамасликни билдиради. бугун мустақил ва фаровон ўзбекистон аталмиш буюк воқеликни вужудга келтириш учун ҳар бир инсондан, миллатнинг ҳар бир вакилидан алоҳида ички қувват, чексизликка туташувчи ботиний куч талаб этилмоқда. ана шу куч ҳар бир инсон руҳида яширин, дейди президент. ўзини мустақил шахс деб билган ҳар бир инсон уни ўзи учун кашф этиши керак. бунинг учун, аввало, руҳимиздаги худбин майлларни, ёлғон ҳою-ҳавасларни, рўёларни енгиб ўтиб, чексиз қудрат манбаига қалбимизни очишимиз лозим. маънавият - инсон қалбида, кўнгил кўзгусида акс этган ҳақиқат нуридир, дейилган таъриф биринчи марта ишлатилганда, баъзи файласуфларимиз уни диний-мистик таъриф деб баҳоладилар [70]. дарҳақиқат, бу таъриф тасаввуфий талқинларга суянган сўфиёна, рамзий таърифдир. зотан бошқача таъриф бу чексиз моҳиятни чеклаб қўйиши мумкин. сўфий уламоларимиз “ҳақ асрори” ҳақида фақат ишора, рамз, тимсол билан cўзлаганлар, чунки ҳақ илми биз учун “ғайб илми” дир, инсон мулоҳазалари эса доимо нотугал ва нотўкис. аммо, барибир, инсон ақли бир нарсаларни аниқроқ, …
3
, ўз ҳолига қўйиб қўйган, бошқа унинг ишларига аралашишни лозим топмаган. бу назария ҳаёт тажрибасида ўзини оқламади ва шу сабабли кейинчалик дунё илмида рад қилинди. борлиқ ҳақиқати билан инсон орасидаги муносабат аслида бир марталик эмас, доимийдир. аллоҳ «нури» деган рамз билан ифодаланувчи илоҳий файз ушбу муносабатнинг намоён бўлиш шаклларидан бири бўлиб, у фақат инсонларга қаратилади. у пайғамбарларга бевосита ваҳий тарзида, авлиёларга илоҳий жазба шаклида, оддий инсонларга истеъдод ва илҳом кўринишида, балки қобилият ва яратувчилик қудрати сифатида йўналтирилиши мумкин. ғайбни тан олмай, миллиардлаб инсонлар эътиқодини афюнга тенг билган марксистлар илоҳий файзни ҳам афсона деб талқин этдилар ва унинг инсон ҳаётида намоён бўлиш шаклларини турлича усуллар билан «материалистик» изоҳлашга уриндилар. бу уринишлар ҳечқачон илмий дунёни қониқтира олган эмас. аммо атеизм зўрлик билан мафкура асоси сифатида жорий этилган замонда «суяги қотган» собиқ мафкурачилар ҳануз ўша алдовлар тузоғидан қутулиб кетиши қийин кечмоқда. улар инсон ҳаётининг моҳияти фақат моддий борлиқ билан чегараланмаслигини тасаввурларига сиғдиришга қийналмоқдалар. …
4
масалага инсоннинг борлиқ ҳақиқатини англаб етишга бўлган уринишлари жиҳатидан қарайдиган бўлсак, бизда бунинг ҳам икки йўли машҳур: уларнинг бири илм йўли бўлса, иккинчиси суфийлар танлаган ирфон йўли. илм йўли мантиқий тафаккур, махсус тажрибалар ва уларнинг таҳлили шаклида амалга оширилади. ирфоний билимнинг манбаи бевосита ҳақ нурининг қалб кўзгусида акс этиши билан боғлиқ бўлиб, бу ҳодисани яқин ўтмишда атеистик «илм»нигина ҳақиқий илм деб ўрганган кўпчилик олимлар «мистика» деб баҳолаб келишди. аслида ундай эмас. материалистлар тан оладиган илм йўли жузъий ҳақиқатларнигина била олади. ирфон йўли эса бевосита борлиқ ҳақиқатининг моҳиятини англаб етишга қаратилган бўлиб, бу мақсадга фақат мантиқий тафаккур ва махсус тажрибалар орқали эришиб бўлмайди. маънавиятнинг манбаи илоҳий файз дедик. шундай экан, ундан баҳраманд бўлишнинг асосий шарти нима? бунга ҳам аждодларимиз меросида мукаммал жавоблар мавжуд. аждодларимиз ирфоний мажозларга таяниб, инсон қалбини кўзгуга, аллоҳ файзини нурга қиёс этишларидан мақсад нима? қадимда кўзгу тобланган пўлатдан тайёрланган. демак, темир маъдани қазиб олиниб, уни махсус кўраларда эритиб, …
5
ан мажозий таърифни шарҳлаб берадиган бўлсак, маънавият - инсон руҳидаги борлиқ ҳақиқати билан уйғунлик дейиш мумкин. инсон – фоний вужуд, у бу дунёга бир кун келади, тақдирида белгиланган умрини яшаб, яна тупроққа қўшилиб кетади. борлиқ ҳақиқати эса – боқий, азалий ва абадий. инсон руҳи борлиқ ҳақиқати билан уйғунлашган муддатда фанода бақо зуҳур эта бошлайди, натижада инсон руҳида ҳадсиз-ҳудудсиз қудрат билан ботиний туташув юз беради. бу ерда фақат бир шарт бор: холислик, поклик. маънавият аталмиш ботиний қудрат зарра ғараз, худбинлик, кибрни кўтармайди: ботиний туташув, борлиқ ҳақиқати билан уйғунлик йўқолади. аллоҳ таоло ўз китобида “мени поклаб ёд этинг” деб амр этишининг ҳикмати ҳам шунда. маънавиятнинг таърифлари хусусида гапирганда яна бир жиҳатга эътибор қилиш лозим. маънавиятга инсон ва жамият ҳаётининг муайян бир соҳаси (йўналиши) сифатида қаралганда уни инсоннинг борлиқ ҳақиқатига муносабати деб таърифланди, унга инсонни эзгулик сари элтувчи ботиний қудрат деб ёндошилганда инсон руҳидаги борлиқ ҳақиқати билан уйғунлик деб таъриф берилди. буларнинг орасидаги …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "маънавият - ботиний қудрат. маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар"

1411287545_59155.doc маънавият - ботиний қудрат. маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар. шахс ва миллат маънавиятининг асосий жиҳатлари режа: 1. маънавиятнинг турли таърифлари. уларнинг бир-бирига мувофиқлиги. 2. ўзбекистон президенти и.а.каримов томонидан маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонларнинг таърифланиши. 3. шахс маънавияти ва миллий маънавият нисбати. миллий ўзликни англаш. “маънавият - инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. у йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди”,-деб ёзган эди президент мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ. [68] кейинчалик «ўзбекистон хх1 асрга интилмоқда» асарида бу ғоя янада муайянлик касб этиб, маънавият «инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-иродасини, эътиқодини ...

Формат DOC, 89,5 КБ. Чтобы скачать "маънавият - ботиний қудрат. маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: маънавият - ботиний қудрат. маъ… DOC Бесплатная загрузка Telegram