маънавият-инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаи

DOC 59.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403844436_47513.doc маънавият-инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаи маънавият-инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаи режа: 1. маънавиятни англаш. 2. маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар. 3. маънавий ва моддий уйғунлиги. биз маънавият ҳақида кўп гапирамиз. лекин кўпчилик маънавият ўзи нима, деган саволга аниқ ва лўнда жавоб беришга қийналади. масъул раҳбарлик лавозимларига номзодларни танлашда бўладиган суҳбатларда маънавият ҳақида бериладиган саволларга ҳар хил, баъзан қарама-қарши, ноаниқ, саёз жавоблар ҳам учрайди. маънавият тушунчасининг илмий, фалсафий, адабий ёки оддий тилда ифодаланадиган кўплаб таърифларини келтириш мумкин. шунинг учун ҳар қайси маърифатли инсон маънавиятга ўз дунёқарашидан келиб чиқиб турлича таъриф бериши табиий. илмий рисола ва ўқув қўлланмаларида, луғатларда ўзига хос таърифлар берилган. буни инкор этмаган ҳолда “маънавият” тушунчасининг мазмуни фақат “маъно”деган сўзлар билан чегараланмайди деб ҳисоблайман. маънавият: · инсоннинг руҳан покланиши; · инсонни қалбан улғайишга чорлайди; · одамнинг ички дунёсини бойитади, иродасини бақувват қилади; · имон-эътиқодини бутун қилади; · виждонини уйғотадиган беқиёс куч; · инсоннинг барча қарашларининг мезони; “маънавият” тушунчаси жамият …
2
зеро, ҳаётни шундай тушунадиган кишилар ҳам бор. лўнда айтганда, биринчиси- ўз нонини ҳалол меҳнат билан топадиган, юртига ҳолис ҳизмат билан наф келтирадиган, охират ҳақида ҳам ўйлайдиган инсонларнинг ҳаётий қарашларидир. иккинчиси- фақат нафс қайғуси ва ҳою-ҳавас, маишатга берилиб, енгил-елпи умр кечирадиган, юрт олдидаги бурчига бефарқ одамларнинг қарашлари. ер юзидаги инсонларни оллоҳ турли қилиб яратган. кимдир раҳмон измида юрса, кимдир шайтон измида юради. ҳаоло турмуш кечирган инсон ҳаётидан рози ва мазмун, қалби ва осойишта яшайди. нопок йўллар билан, енгил-елпи яшайдиган кишилар эса ҳаётининг сўнггида армон ва надоматларга ботиб ўз умрини тугатади. мухтасар айтганда, оллоҳ буюргандек комил инсон бўлиш, ҳаоло ва адолат билан яшаш одамзотнинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезондир. маънавиятнинг яна бир муҳим ҳусусияти-одамнинг ички дунёси ва иродасини бақувват, имон-эътиқодини бутун қилишидир. қарийб 150 йил халқимиз иқтисодий, маданий ва маънавий жиҳатдан қарам бўлди ва машаққатлар дучор бўлди. лекин халқимиз ўзлигини йўқотмади. тилини, динини, иймон-эътиқодини сақлаб қолди. оғир шароит бўлса ҳам ватанпарварлар …
3
қарай олмайди. айниқса, эл-юрт манфаатига зиён етказадиган хавф-хатарларга бефарқ туролмайди, уни бартараф этишга интилади. маънавият инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, ватан туйғуси сабоқлари билан аста сингиб боради. маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак. 2. маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар. маънавиятимизнинг шакллантирадиган барча омил ва мезонларни таҳлил қилиб оламиз. маънавиятни халқнинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, қадриятларидан айри холда тасаввур этиб бўлмайди. маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. бизнинг заминимизда буюк зотлар, олиму-уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққан. улар умумбашарий цивилизация ва маданиятга улкан хисса қўшганлар. қадимий осору-атиқалар, деҳқончилик ва ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик маданияти ривожланган. ўзбекистондаги 4 мингдан ошиқ моддий-маънавий обида жаҳоннинг ноёб намунаси сифатида юнеско рўйхатига киритилган. аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналари, кутубхоналардаги минг-минглаб қўлёзмаар, тарих, адабиёт, саъат, сиёсат, аҳлоқ, сиёсат, фалсафа, тиббиёт, математика, астрономия ва боўқа …
4
п дегани-ҳокимият эгаси маъносини бериб, миллий давлатчилигимизнинг бадиий ифодаси ҳисобланади. энг азиз ва миллий байрам бўлган наврўз айёмидан халқимиз одамийлик, мехр-оқибат мурувват ва ҳиммат каби фазилатлардан озиқланган ва маънавий камол топган. маънавиятимизнинг таркибий қисми бўлган ислом дини одамзотнинг юксак идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонларини ўзида мужассам этган. ислом динини пок сақлаш, уни турли ғаразли хуружлардан ҳимоя қилиб, унинг асл моҳиятини ёш авлодга тўғри тушунтириш зарур. ислом маданияти равнақига улкан ҳисса қўшган имом ал-бухорийнинг “ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асари ислом динида қуръондан кейин 2-ўринда туради. абу исо муҳаммад ибн исо термизийнинг “сунани термизий” асари ҳам мусулмон оламининг юксак маънавий мероси ҳисобланади. имом мотурудий эса ислом оламида “мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи” деган юксак шарафга сазовор бўлган. мотурудия таълимотида илгари сурилган ғоялар ислом динимизнинг асосида тўғрилик, эзгулик ва инсонийликдан иборат деб ҳисобловчиларнинг қарашларини ифода этади. шарқ оламида “бурхониддин ва милла”, яъни “дин ва миллатнинг хужжати” деган юксак унвонга ислом ҳуқуқшунослигининг улкан намоёндаси …
5
чаларини илм фанга жорий этди ва аниқ фанлар учун асос яратди. ахмад фарғоний (“астрономия асослари ҳақида китоб”), беруний, ибн сино, араб тили грамматикасини мукаммал ишлаб чиққан махмуд замахшарий кабилар башарият тарихида ўтмас из қолдирдилар. уларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган мероси халқимизнинг маънавий олами нақадар бой ва ранг баранг эканини исботлайди. бундай ноёб ва бебаҳо бойликни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг маъно мазмунини фарзандларимизга етказиш ҳаммамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. буюк боболаримизнинг маънавий олами ҳақида гапирганда, унинг “темур тузуклари”, мирзо улуғбек, а.навоий тўғрисида сўзлаш керак. а.навоийни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирнинг султонидир. инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини навоийдек теран ифода этган шоир жаҳонда кам топилади. биз унинг бу бебаҳо меросидан ёшларимизни қанча кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтириш, инсоний фазилатларни камол топтириш шунчалик такомиллашади. тарихдан маълумки, юртимизда илму маърифат ва юксак маънавиятга интилиш ҳеч қачон тўхтамаганининг гувоҳи бўламиз. чоризм мустамлакаси …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маънавият-инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаи"

1403844436_47513.doc маънавият-инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаи маънавият-инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаи режа: 1. маънавиятни англаш. 2. маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар. 3. маънавий ва моддий уйғунлиги. биз маънавият ҳақида кўп гапирамиз. лекин кўпчилик маънавият ўзи нима, деган саволга аниқ ва лўнда жавоб беришга қийналади. масъул раҳбарлик лавозимларига номзодларни танлашда бўладиган суҳбатларда маънавият ҳақида бериладиган саволларга ҳар хил, баъзан қарама-қарши, ноаниқ, саёз жавоблар ҳам учрайди. маънавият тушунчасининг илмий, фалсафий, адабий ёки оддий тилда ифодаланадиган кўплаб таърифларини келтириш мумкин. шунинг учун ҳар қайси маърифатли инсон маънавиятга ўз дунёқарашидан келиб чиқиб турлича таъриф бериши табиий. илмий рисола ва ўқув қўлланмаларида, луға...

DOC format, 59.5 KB. To download "маънавият-инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаи", click the Telegram button on the left.