миллий тараккиётнинг маънавий-ахлокий негизлари

DOC 111.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1411287994_59161.doc миллий тараққиётнинг маънавий-ахлоқий негизлари.умуминсоний қадриятлар ва миллий маънавиятимизнинг уйғунлиги. ижтимоий фанлар методологияси ва миллий маънавий мерос мустақил ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари. “юксак маънавият – енгилмас куч”. “биз, - дейди президент, - иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланишни маънавий ўнгланиш, маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун бўлишини истаймиз” [43]. чунки халқ маънавияти ўнгланмагунча, на ижтимоий-сиёсий жараёнларда, на иқтисодий соҳада жиддий янгиланишлар қувватга кириши қийин. маънавият жуда мураккаб, серқирра, шу билан бирга халқ дилига ниҳоятда яқин, тушунарли ҳодиса. уни, бир томондан, сохта «илмий» мураккаб таърифлар билан мавҳумлаштирмай, шу билан бир пайтда сийқа, одми «тарғибот»га айлантирмай, халқ онгига тиниқ етказмоқ, ёш авлод руҳига эш қилмоқ лозим. бунда қандай меъёрларга риоя этиш зарурлигини 1992 йилдаёқ ўзбекистон президенти аниқ тавсифлаб берган эди: “умуминсоний қадриятларга содиқлик; халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши; ватанпарварлик” [44]. мустақиллик маънавиятининг асосини ташкил этувчи бу тўрт негиз ўзаро чуқур ички уйғунликка эга. …
2
тига нисбатини тўғри белгилай билиш дегани, бунга эришиш осонлик билан бўлмайди. “маънавият асослари” фани айни шу йўналишда билим беришга қаратилган. президентнинг миллий маънавиятимизни ривожлантириш ва ёш авлод маънавий тарбиясига эътибори кейинги йилларда ҳам сусайгани йўқ. унинг 2008 йили “маънавият” нашриётида чоп этилган “юксак маънавият – енгилмас куч” номли алоҳида рисоласи бунга яна бир ёрқин далилдир. 4 боб, 174 саҳифали бу китобда “маънавият” тушунчасига оид президентнинг олдин билдирган мулоҳазалари ва таърифлари чуқурлаштирилган ва мукаммаллаштириб бир тизимга келтирилган, маънавиятни шакллантирувчи мезонлар, маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги каби масалалар кенг омма учун тушунарли шаклда батафсил баён қилинган, юксак маънавиятли инсонларнинг ҳаётга муносабатлари ва уларнинг маънавияти саёз, ҳаётга енгил-елпи қаровчи кишилардан фарқи очиб кўрсатилган. президент ўз асарида миллий ғоя ва маънавият нисбати, мустақиллик даври жамиятимиздаги миллий-маънавий тикланиш ва юксалиш жараёни, ислоҳотларнинг маънавий аҳамияти ҳақидагина эмас, балки бугунги кунда жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари шароитида маънавий тарбия масалалари нақадар долзарблашгани ва энди бу масалалар фақат миллий …
3
тўлиғича президент асаридаги ғоялар асосига қурилди. «миллий маънавият десак, миллий биқиқликка йўл қўямиз, умуминсоний маънавият ҳақида фикр юритиш керак”, деган гапни на маънавият нималигини, на миллийлик ва умуминсонийлик орасидаги нисбат қандай бўлишини тўғри тасаввур эта олмайдиган, илмий саводи чала одамларгина айтиши мумкин. бир инсонга ўз миллий маънавиятини тугал англаб етиш учун ҳам, аллоҳ юз йил умр берса, камлик қилади. ҳиндистон маданиятидан бир чимдим, европа илмидан икки жумла, ислом дунёси маънавий меросидан икки чўқим олиб, «жаҳоншумул» маънавият назариясига даъво қилгандан кўра, ўзбек юртида яшаб ўтган буюк алломалар ижодини имкон даражасида изчил ўрганиб, шу билимлар асосида миллий маънавият ҳақида фикр юритган афзал эмасми? биз «маънавият нима?» деган саволга немис ёҳуд инглиз, рус ёки поляк, ҳинд ёки япон қандай жавоб бериши мумкинлигини башорат қила олмаймиз. умр бўйи миллий маънавиятини, узоқ асрлар давомида ўз миллати мансуб бўлган минтақа маданияти вакиллари ижодини асл манбалардан ўрганиб келган одам ҳам миллий маънавиятимизни мукаммал англаб етдим, деб даъво …
4
ануби-шарқий осиё халқлари минтақа маданияти, ҳиндистон яримороли ва унга қўшни ҳудудларда яратилган умумий маданият ва бошқа бир қатор минтақалар маданияти - буларнинг ҳар бири ўзгасидан фарқ қилувчи қатор диний эътиқод, фалсафий мактаблар, санъат ва адабиёт, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хос уйғун бир тизимларини вужудга келтирган-ки, аҳли башарнинг бундай бебаҳо мулкини, маънавий хазиналарини бефарқлик билан бир-бирига қориштириб юборишимиз мутлақо ижобий натижалар бермайди. ҳеч қачон бир инсон ҳақиқатнинг тагига етган эмас. чунки борлиқ ҳақиқати – чексиз. уни англаб етиш учун, биринчидан, шу кунгача инсоният эришган барча ютуқларни ўзлаштириш лозим бўлади аммо бутун инсоният яратиб қолдирган илмий меросни мукаммал ўзлаштириш бир киши учунгина эмас, ҳатто каттароқ илмий жамоалар учун ҳам оғирлик қилади. иккинчидан, барча инсониятнинг етишган билимлари ҳам борлиқ ҳақиқати олдида уммондан томчидек эмас. шундай экан, воқеъ дунё ҳақидаги тасаввурларимизни қандай шакллантирганимиз мақсадга мувофиқроқ? умуминсоний қадриятлар ҳар бир миллат маънавиятида ўзига хос ва махсус тизим шаклида намоён бўлади. чунки миллий маънавият тарихий ҳодиса, …
5
аро маънавиятларидаги умумий жиҳатларни тадрижий англаб боради. айтилганлардан хулоса шуки, ўз миллий маънавиятимизни тиклашга астойдил киришганимиз асло ўзгага ғайирлик маъносини билдирмайди, балки умумбашарий мувозанатни, уйғунликни, демакки, адолатни тиклашга уринишдир. зотан, уйғунлик бузилса, башар маънавияти ҳам тўкис бўлмайди. бутун дунё халқлари бир-бирини тушуниб яшашга интилмоғи лозим. душманлик, ғайр кўзи билан қараш эмас, меҳр башариятни бирлаштиради. бу улуғ ҳақиқатни бизнинг аждодларимиз аллақачон англаб етганлар. аммо ўзгани тушуниш учун, ўзгага меҳр кўзи билан боқиш учун, аввало, инсон ўзлигини англаб етмоғи керак. ўзлигини англамаган зот ҳеч қачон ўзгани тушунмайди, уни холис қабул қилмайди. асли миллий маънавиятимизга бугунги айрича эътибор ҳам ушбу ўзлигимизни англаб етишга бўлган кучли эҳтиёж натижасидир. маънавият доимо миллий бўлади, шу билан бирга унда умуминсоний қадриятларга зид нарса ҳам бўлмайди, чунки ҳар бир миллатнинг мустақил маънавий дунёси, маънавий қиёфаси бир пайтнинг ўзида ички моҳиятига, ўзак томирларига кўра, ўзга халқлар маънавияти билан умумий жиҳатларга, бутун башариятни бирлаштириб турувчи муштарак унсурларга эга бўлади. маънавиятнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "миллий тараккиётнинг маънавий-ахлокий негизлари"

1411287994_59161.doc миллий тараққиётнинг маънавий-ахлоқий негизлари.умуминсоний қадриятлар ва миллий маънавиятимизнинг уйғунлиги. ижтимоий фанлар методологияси ва миллий маънавий мерос мустақил ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари. “юксак маънавият – енгилмас куч”. “биз, - дейди президент, - иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланишни маънавий ўнгланиш, маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун бўлишини истаймиз” [43]. чунки халқ маънавияти ўнгланмагунча, на ижтимоий-сиёсий жараёнларда, на иқтисодий соҳада жиддий янгиланишлар қувватга кириши қийин. маънавият жуда мураккаб, серқирра, шу билан бирга халқ дилига ниҳоятда яқин, тушунарли ҳодиса. уни, бир томондан, сохта «илмий» мураккаб таърифлар билан мавҳумлаштирмай, шу била...

DOC format, 111.0 KB. To download "миллий тараккиётнинг маънавий-ахлокий негизлари", click the Telegram button on the left.