миллий-маънавий тикланишнинг заминлари ва маданий муаммолари

DOC 179,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403844670_47520.doc миллий-маънавий тикланишнинг заминлари ва маданий муаммолари. мустамлакачилик сиёсати ва миллий маданиятга муносабат маданият ҳар бир миллат ва халқ учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у маънавиятнинг таркибий қисми ҳам ҳисобланади. жамиятнинг тараққиётини, инсоннинг маънавий камолотини маданиятсиз тасаввур этиб бўлмайди. ҳар бир миллатга хос бўлган миллий маданият асрлар мобайнида шаклланиб келди ва жамият ҳаётини таркибий қисмига борди. дунёнинг турли минтақалари сингари марказий осиё халқлари хам ўзига хос бўлган маданиятга эгадир. асрлар давомида аждодларимиз томонидан шакллантириб келинган миллий маданиятимиз жаҳон маданиятининг таркибий қисмларидан хисобланади. миллий маданиятни ривожлантирмаган, унга эътибор бермаган халқнинг, миллатнинг келажаги бўлмайди. аждодларимиз томонидан бойитиб келинган миллий маънавиятимиз ҳар доим хам бир текис ривожланиб келмади. марказий осиёга нисбатли бўлган кўплаб босқинчилик урушлари халқимизнинг маданий ҳаётига катта зарар келтирар эди. босиб олинган жойлар халқларининг маданий-маънавий тараққиётини бўғиб қўйиш, маданий-маънавий меросни йўқотиш, халқларни маданий ҳаётдан узоқлаштириб, уларни маънавий қашшоқлаштириш истило этилган халқларни асоратда ушлаб туриш йўлларидан бири эканлигини тарихнинг ўзи исботлаб берган. …
2
ар камолотига йўл бермаслик итоат эттирилган халқларни жиловда ушлаб туриш, бойликларини истаганча талаш, уларнинг барча куч ва имкониятларидан бекаму кўст фойдаланишнинг энг зарур ва нозик йўлларидан бири эканлигини истилочилар ҳар доим жуда яхши билишган. шунинг учун ҳам мустамлакачилар бу нарсани олдиндан режалаштириб қўйишади. маданиятни йўқотишга қаратилган ҳаракат кучайиб бораверса, миллий ўз маданиятидаги узоқлашиб бораверса, халқ манавий жиҳатдан қашшоқлашиб бораверса, одамларда миллийлик йўқолиб, улар ўз-ўзидан эътиқодсиз бўлиб бораверади. миллий-маданият, маънавиятнинг йўқолиб бориши жамият аъзоларида сиёсий манқуртлик, бепарволикни кучайтириб, уларни ижтимоий фаолликдан узоқлашиб боради. босқинчилар босиб олинган жойлар аҳолисини мустамлакачилик кишанларида узоқ вақт ушлаб туришни, уларни ўз хақ-ҳуқуқларини талаб этмайдиган, итоаткор кишиларга айлантиришга интилганлар. тарихимизга назар ташлар эканмиз, юртимизга бостириб кирган македониялик искандар, босқинчи араблар, эрон шохлари, чингизхон қўшинлари маданий жихатдан ўзидан устун турган халқимизни ўзларига бўйсиндириш қийинлигини сезишган ва шунинг учун ҳам аждодларимиз томонидан бойитиб келинган маданиятни йўқотишга катта эътибор берганлар. улар томонидан маданий меросимиз талон-тарож қилинди, маданий ёдигорликлар йўқотилди, маданиятни, …
3
г асосий мақсадларидан бири бўлди. миллий маданий ва маънавий меросни талон-тарож қилиш чор россияси босқинининг биринчи кунлариданоқ бошланган, бирон бир нарса уларнинг эътиборидан четда қолмас эди. чор россияси миллий маданиятимизга ва маънавиятимизга бошқа барча босқинчилардан кўра кўпроқ зарар келтирдилар. улар туркистон халқлари маданияти ва маънавияти ўзлариникидан устун эканлигини билишар, лекин буни тан олишни исташмасди. туркистон азал-азалдан илм-фан ва мадниятнинг, адабиёт ва санъатнинг энг қадимий марказларидан бири бўлиб келган. айниқса, ix-xv асрларда туркистон халқлари сафидан шарқ ва ғарбда ўрта аср математика илми ва мактабининг асосчиси мусо ал-хоразмий, “устоди соний” – “иккинчи муаллим,” ёки шарқ аристотели унвонига сазовор бўлган абу наср форобий, тиббиёт илмининг етакчиси, юқори чўққиси, “ шайх ур-раис” – “олимлар подшоси” абу али ибн сино, шарқнинггина эмас, балки бутун инсониятнинг фахр-ифтихори, қомусий ақл эгаси абу райҳон беруний, ўрта аср астрономиясининг ёрқин юлдузи ал-фарғоний, ҳадиси шариф ва фиқҳнинг буюк алломалларидан бири имом исмоил бухорий, абу исо ат-термизий, хожа аҳмад яссавий, донишманд …
4
азар ташлар эканмиз, унинг тарихида амир темур ва темурийлар даврида илм фан, маънавият ва маданият юксак даражада тараққий этган эди. самарқанд ва бошқа кўплаб шахарлар эса маданий марказларга айланган. марказий осиё маданий, маънавий ҳаёти тараққиётида катта роль ўйнаган мана шу даврлар чор россияси, кейинчалик эса совет россияси томонидан менсимасдан қараб келинди. босқинчилар томонидан туркистон халқлари доимо маданий ва маънавий ҳаётдан узоқда бўлишган, деб ўргатилаётган даврда европанинг кўплаб мамлакатларида, хусусан, францияда аждодларимиз маданий ҳаёти тарихини ўрганишга катта эътибор бериб келинган. 1988 йилда францияда темурийлар даври тарихи ва маданиятини ўрганиш француз ассоциациаси тузилди. 2008 йилда ушбу ассоциацианинг 20 йиллиги нишонланиб, унда темурий даври маданияти билан шуғулланувчи фредерик брессаи халқимиз маданияти тўғрисида гапириб “дунёда иккита нурафшон ва оламга машхур шаҳар бўлса, буларнинг бири-париж, иккинчиси-самарқанд, биз доимо ўзбек халқининг қадимий ва ўзига хос маданияти ва санъатини қадрлаймиз”,- деб фикр билдиради. қарамлик йилларида чет мамлакатлар халқимиз маданиятини ўрганишга бўлган ҳаракатлар, улар томонидан билдирилаётган фикрлар совет …
5
. бартольд ҳам бўлган. туркистондаги сиёсий-иқтисодий вазиятни, ўлканинг имконият ва шароитларини чуқур ўрганиб, санкт-петербург фанлар академияси илмий кенгашида бартольд шундай дейди: “биз шу пайтгача маданий савияси ўзимиздан паст бўлган халқларнинг ерларини босиб олгандик. энди бўлса, туркистон мисолида тамом тескари ҳолатга дуч келиб турибмиз… туркистонликлар бизнинг ҳарбий устунлигимизга тан беришади, аммо маънавий устунлигимизни тан олишгани йўқ. вазифа-ана шуни тан олдиришдан иборатдир… то шуни тан олишмас экан, биз узил-кесил ғалаба қозондик, деб айта олмаймиз”. чор мустамлакачилари олимлар маслаҳатига амал қилиб, туркистонда қандай қилиб бўлмасин, ўзларининг ерли халқдан “маънавий жиҳатдан устунликларини” исботлашга ва шу тариқа “узил-кесил ғалабага эришишга” астойдил киришдилар. ўтмишдаги босқинчилар сингари чор мустамлакачилари ҳам бу соҳадаги амалий ишни туркистон халқини бир неча минг йиллик тарихи, маданияти, урф-одатларидан жудо қилишдан, ерли аҳолини руҳан-маънан майиб-мажруҳ қилишга киришишдан бошладилар. бу бежиз эмас эди, албатта. балки чуқур ўйлаб, узоқни кўзлаб ва режалаштириб қўйилган машъум сиёсат эди. ана шу сиёсатнинг заминида бир томондан мустамлакачи чор ҳукуматининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"миллий-маънавий тикланишнинг заминлари ва маданий муаммолари" haqida

1403844670_47520.doc миллий-маънавий тикланишнинг заминлари ва маданий муаммолари. мустамлакачилик сиёсати ва миллий маданиятга муносабат маданият ҳар бир миллат ва халқ учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у маънавиятнинг таркибий қисми ҳам ҳисобланади. жамиятнинг тараққиётини, инсоннинг маънавий камолотини маданиятсиз тасаввур этиб бўлмайди. ҳар бир миллатга хос бўлган миллий маданият асрлар мобайнида шаклланиб келди ва жамият ҳаётини таркибий қисмига борди. дунёнинг турли минтақалари сингари марказий осиё халқлари хам ўзига хос бўлган маданиятга эгадир. асрлар давомида аждодларимиз томонидан шакллантириб келинган миллий маданиятимиз жаҳон маданиятининг таркибий қисмларидан хисобланади. миллий маданиятни ривожлантирмаган, унга эътибор бермаган халқнинг, миллатнинг келажаги бўлмайди. аждодлари...

DOC format, 179,0 KB. "миллий-маънавий тикланишнинг заминлари ва маданий муаммолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.