жамиятнинг маданий ва маънавий кафолатлари

DOCX 19 sahifa 45,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
7-мавзу. тарихий жараёнда жамиятнинг маданмй ва маънавий кадриятлари. жамият ва тарих фалсафаси режа 1. жамият ва тарих фалсафаси. 2. тарих фалсафасининг тузилиши ва функциялари. 3. цивилизация тушунчасининг таҳлили ва турли ёндашувлар таснифи. 4. моддий ва маънавий қадриятларнинг ўзаро алоқадор. инсон ва инсоният борлиғи ўзига хос бетакрордир. бу борлиқнинг ҳамма одамларга хос томонлари бор. инсон борлиқ сифатида табиат билан узвий боғлиқ. чунки инсон космоснинг (коинотнинг) фаол қисми сифатида у билан боғлиқ ҳолда яшайди, мавжуд бўлади. инсон табиат эволюциясининг ажралмас қисми сифатида ўзига хос ижтимоий эволюцияни ташкил этади. инсонлар эса ўзаро бирликда жамиятни ташкил этади. социал фалсафа жамиятнинг моҳияти ва унинг ўзига хос хусусиятларини ўрганади. биз фалсафа тарихига назар солсак жамият сирларини очиш учун ҳаракат қилмаган фалсафий йўналишни кўрмаймиз. платон ўзининг «давлат» номли асарида жамият тўғрисидаги таълимотни ғоялар дунёсининг сир-асрори билан боғлиқ ҳолда ўргандган. абу наср форобий «фозил одамлар шахри» асарида инсонлар ўртасидаги муносабат, биргаликда яшаш, тинч-тотув бўлиш тўғрисида «ҳамкорлик, моддий ва …
2 / 19
тимоий фанларни ажратди ва жамият унинг ўзига хос хусусиятлари ўрганувчи – социологияга асос солди. ҳаёт фалсафаси ва феномология (гуссерль, шюц) кундалик ҳаёт социалогиясини ўрганди. ҳозирги замон социал фалсафасининг ўзига хос томони нимада? бунда гап социал жараёнларга фалсафий ёндошиш хақида кетади. афсуски, узоқ вақт давомида-шўролар ҳукмрон бўлган даврда жамият тўғрисидаги таълимотда марксча – ленинча қарашлар ҳукмрон эди. бугунги кунда ҳам бу қараш ижтимоий ҳаётни янгича таҳлил қилишга ҳалақит бермоқда. замонавий социал фалсафада жамият маънавий бирлик, инсон фаолияти, инсон маҳсулдорлиги ҳамда мантиқийлик нуқтаи назарда таҳлил қилинмоқда. инсоннинг «табиатдан жамиятга» концепцияси фалсафада жамиятни натуралистик тушуниш деб аталади. бу концепцияда жамиятнинг ривожланишида географик ва демографик омилларнинг ўрни қаралади асосий деб. одамнинг пайдо бўлиши дарвин таълимоти асосида тушунтирилади. социал борлиққа биолог – табиатшунос кўзи билан қаралади. психологизм концепцияси. бунда социал ҳодисани инсоннинг мураккаб руҳияти билан боғлайдилар. уларнинг фикрича, ижтимоий ҳаёт руҳий – физиологик ҳолат билан белгиланади. бироқ маданият, инсон амалий фаолиятини руҳий – физиологик нуқтаи …
3 / 19
идан изоҳлайди. инсон характери ижод қилувчи, яратувчиликка қаратилган бўлиб, инсон ўз борлиғини, инсонийлигини намоён қилиб яшайди. инсон ана шундай фаолиятини намоён қилиши учун социал шароит бўлиши керак. (2) фромм. хх аср фалсафасидаги социал психологик оқим ўз қарашларини социал амалий таъсир концепциясида (м. вебер, г. парсонс) давом эттирди. улар ҳаракатдаги шахснинг бошқа одамларга, бошқа объектга таъсири ҳақида фикр юритадилар. ҳар бир индивид (якка шахс) социал нормаларни ўзича «дастурлантиради» ва социал ҳаётни ўзининг ана шу мустақил нуқтаи назаридан баҳолайди, масалаларни ҳал қилиш бўйича қарор қабул қилади ва шу асосда фаолиятда бўлиб, у ёки бу вазифаларни бажаради. бутун жамиат социал амалий таъсир тизими сифатида намоён бўлади. бу концепция кўпинча социал алоқа тизимида шахсни мутлақлаштиришни қоралайди. бунга жавобан символик интеракционизм ўзаро талаб жавобини беради (ж. мид). миднинг фикрича, ўзаро таъсир (интеракция) символик таъсир бўлиши мумкин. таъсир этувчи шахс, албатта, бошқа одам таъсирига жавоб беради. фаолиятда бўлган ҳар бир объект ўзи бажараётган жараён учун символик …
4 / 19
ммуникатив – дискуртив (биргаликда дунёни тушуниш) бир бутунлик асосида ташкил топади. бунда ошкоралик, демоқратия, танқидийлик ҳукмрон бўлади. биз юқорида ижтимоий фалсафанинг турли концепцияларини кўриб чиқдик. айрим шахс фаолияти асосида бутун бир халқ, миллат ҳақида ҳулоса чиқариш мумкинми? бу саволга социал фалсафа ҳозирча «йўқ» деб жавоб бермоқда. жамият шундай ташкил қилинган тизимки, унда алоҳида шахсдан ташқари маънавий ҳаёт, инсон символик (рамзий) дунёси ва шу фаолиятнинг натижаси ҳам мавжуддир. демак, жамият инсонларнинг тизимли ташкил қилинган биргаликдаги ҳаётий фаолиятидан иборат. социаллик – жамиятга тизимли тавсиф бериш демакдир. социаллик (ижтимоийллик) деганда инсонларнинг биргаликда мавжуд бўлишини характерлайдиган ҳамма ҳодисалар тушунилади, бу табиий – физиологик – биологик жиҳатдан фарқ қиладиган томонидир. социал ёки ижтимоийлик одамлар ўртасидаги бевосита ёки билвосита муносабатларнинг ўзаро таъсири натижасида жамиятнинг турли қатламларга бўлинишидир. инсонлар муносабатисиз социаллик мавжуд бўлмайди. унинг ташувчиси инсон ва маҳсулотлар яратишдаги инсоннинг фаолиятидир. ижтимоийлик (социаллик) ҳар қандай шахсга хос хусусият. инсоннинг ижтимоийлашув жараёнини ўрганиш алоҳида шахс онгининг социал томонини …
5 / 19
да жамиятнинг макроструктурасини аниқлаш жуда мураккаб масала. уларда умумий ўзак, умумий жисмоний бирлик йўқ. лекин маънавий бирлик, фикрлаш бирлиги, умумий онг – ижтимоий онг мавжуд. жамиятнинг макротузилиши тизимли (системали) характерга эга. унинг системалилиги бир бутун жамиятни ташкил этади. жамиятнинг бир бутун тизимлилиги бир маконда бўлакларнинг биргаликда фаолиятда бўлишини, жамиятнинг биргаликда ишлашини таъминлайди. алоҳида шахслар руҳияти – онги асосида ижтимоий онг вужудга келади. жамиятнинг макротузилишга эга бўлган ижтимоий ҳаёти бир бутун онг ва руҳиятни ташкил қилишининг сабаби унинг бир бутун тизимли тузилишга эга бўлишидадир. тил, маданият, амалиёт, санъат, фан, ахлоқларнинг маълум тизимга тушганлигини ҳамма билади. биз тизим нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, шахснинг ички ўзгариш жараёнининг ҳам бир бутун системадан иборат эканилигини кўрамиз. унинг онги, ҳиссиёти, тили ва маданияти, дунёқараши кабилар бир бутун тизимга эга эканилигини кўрсатади. тизим оз сонли одамлардан, миллат ва халқлардан уларнинг ҳис туйғулари, фикрлари, дунёқарашининг ўзаро бирлиги асосида ташкил топиши мумкин. тизимда тартибсизлик (хаос) тартибга айланиб боради. ана …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жамиятнинг маданий ва маънавий кафолатлари" haqida

7-мавзу. тарихий жараёнда жамиятнинг маданмй ва маънавий кадриятлари. жамият ва тарих фалсафаси режа 1. жамият ва тарих фалсафаси. 2. тарих фалсафасининг тузилиши ва функциялари. 3. цивилизация тушунчасининг таҳлили ва турли ёндашувлар таснифи. 4. моддий ва маънавий қадриятларнинг ўзаро алоқадор. инсон ва инсоният борлиғи ўзига хос бетакрордир. бу борлиқнинг ҳамма одамларга хос томонлари бор. инсон борлиқ сифатида табиат билан узвий боғлиқ. чунки инсон космоснинг (коинотнинг) фаол қисми сифатида у билан боғлиқ ҳолда яшайди, мавжуд бўлади. инсон табиат эволюциясининг ажралмас қисми сифатида ўзига хос ижтимоий эволюцияни ташкил этади. инсонлар эса ўзаро бирликда жамиятни ташкил этади. социал фалсафа жамиятнинг моҳияти ва унинг ўзига хос хусусиятларини ўрганади. биз фалсафа тарихига назар сол...

Bu fayl DOCX formatida 19 sahifadan iborat (45,0 KB). "жамиятнинг маданий ва маънавий кафолатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: жамиятнинг маданий ва маънавий … DOCX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram