маданий тараққиётнинг асосий қонуниятлари

DOC 124,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403260144_44185.doc маданий тараққиётнинг асосий қонуниятлари режа 1. моддий ва маънавий маданият – маданиятнинг икки сохаси. уларнинг ўзаро боғлиқлиги. 2. жамият ҳаётида маданиятнинг асосий функцияси. маданиятнинг асосий тизимлари. 3. маданият ривожланишида қадриятларнинг ўрни. 4. ворисийлик, тадрижийлик – маданий тараққиётнинг асосий қонунияти. маданият ҳодисасини осонроқ таҳлил этиш учун уни маълум тур ва соҳаларга бўлиб ўрганилади. бу йўлдаги биринчи босқич – маданиятни моддий ва маданий турларга бўлишдир. моддий маданият ва маънавий маданият – маданиятнинг асосий икки соҳаси бўлиб, бир-бири билан ўзаро алоқада, ўзаро таъсирда ва бир-бирини тақазо қилган ҳолда амал қилади ва ривожланади. моддий маданият ҳамиша маълум бир маънавий маданиятнинг тимсоли ҳисобланади. ўз навбатда, маънавий маданият ҳам қайсидир нарса, белги, тасвир, рамзларда, моддий уйғунликда мужассам бўлади. инсоният тараққиётининг бошланғич даврларида моддий ҳаёт билан маънавий ҳаёт яхлит бирликда намоён бўлган. ибтидоий тузум шароитида ҳар икки турдаги маданият унчалик ривожланмаган, бир-биридан ажралмаган эди. даврлар ўтиб маънавий фаолият махсус соҳага айланди. аҳлоқий мезонлар, дин, санъат, хуқуқ, …
2
иниши маданиятншуносликда муайян тадқиқотларга зарурият туғдирди. моддий маданиятнинг биринчи катта соҳаси - бу меҳнат қуроллари ишлаб чиқаришнинг барча воситалари, турар жойлар, алоқа, техника қурилмаларидир. хуллас, сунъий шароитда яратилган нарсаларнинг барчаси шунингдек моддий маданиятнинг бу қисми ишлаб чиқариш техника маданияти ёки жамият ҳаётининг моддий техника асоси деб аталади. ишлаб чиқарувчи техника маданиятининг махсус қисмини ишлаб чикариш технологиялари, меҳнат фаолиятида иштирок этувчиларнинг ижодий кўлами, уларнинг техник билими, ишлаб чиқариш маданияти, жисмоний ва руҳий имкониятлари ташкил қилади. моддий маданиятнинг иккинчи соҳаси - ижтимоий ҳаёт ва унинг барча тармоқларининг меъёрий ҳаракатини таъминловчи кўплаб ижтимоий институтлар, ташкилот ва муассасалар фаолияти билан боғлиқ. бу турли ҳокимият тузилмалари ва унга муносиб бошқарув шакллари, ижтимоий ташкилотлар, таълим, ёш авлодни тарбиялаш ва таълим бериш, соғлиқни сақлаш ва дам олиш, бўш вақт ва кўнгил очиш муассасалари тизими каби барча ижтимоий институтлар амалда жамият маданиятини сақлайди, ўзгартиради ва қайта шакллантиради. моддий маданиятининг учинчи соҳаси (ишлаб чикарувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи) инсоннинг …
3
а ўқиш ё ишга кетади. бир оила қизи ўзга уйга келин бўлиб тушади ва х.к. энди улар янги маданият, бошқа қадрият ва меъёрлар асосида яшаши лозим. турли маданий оламларга бирин - кетин кириб бориш инсон ички олами ва ташқи ҳатти-ҳаракатларини мазмунини бойитади. аммо кўп томонлама, турли маданий оламга мансубликнинг маълум бир хатарли томони ҳам бор. яъни, энди улғайиб келаётган авлод жамиятга аралашуви жараёнида четдан келаётган бегона маданиятларнинг таъсирига тушиб қолиши ҳам мумкин. ўз миллий маданиятидан батамом маҳрум бўлиш - манқуртга айланади ва ҳар қандай маданиятга ҳам бефарқ муносабатда бўлади. шунинг учун мерос, маданиятнинг узлуксиз анъанавий янгиланиш жараёнини таъминлаш ўта муҳимдир. моддий маданиятнинг учинчи соҳаси доирасига инсон ҳаёт фаолиятининг генетик (ирсий), жисмоний (соматик), тиббий-биологик ҳусусиятлари ҳақидаги, жамиятда юзага келадиган ва тарихий тараққиётнинг ўзига ҳос ҳусусиятларини акс этувчи ма​даний анъаналар ва соғлом одатларга тўғри келадиган инсон​нинг тартибли овқатланиш ва турмуш тарзи ҳақидаги билимлар мажмуи бўлган инсон экологияси муаммолари ҳам мансубдир. умуман, моддий …
4
ифодаланади. цивилизация ижтимоий ва моддий маданият тараққиёти босқичини билдириб, маданиятнинг турдош номидир. ҳозирги даврда цивилизация инсониятга бегона бўлган объектларни қайта ўзгартиришни билдиради, маданият эса инсоннинг фазилати ва ҳолати, ташқи дунёга боғлиқлиги ёки эркинлигининг мезонидир. немис олими о.шпенглер, цивилизация тафаккурни бир қолипга солиб қўяди, умум қабул қилган хақиқатларни мутлоқатлаштиради, деб ҳисоблайди. баъзи олимлар цивилизацияни урбанизацияга, яъни қишлоқларни барбод қилиб шаҳарларнинг катталашувига олиб келади, оламнинг инсонийлик қиёфасини йўқотади, деб хаф билдирадилар. яна цивилизация ва фан ўзлигича маънавий тараққиётни таъминлай олмайди, бу ерда ақлий, ахлоқий ва эстетик ютуқларни мужассам қилган маънавий тузилма зарур, деган фикрлар ҳам мавжуд. маънавий маданият анча илгаритдан ўрганила бошланган. инсоният тарихининг бошларидан кишилар маънавий маданиятни белгилашга, унинг шаклланиш сабабларини аниқланишга, маънавий бойлик ижодкори ва яратувчилари қандай сифатларга эга бўлишлари кераклиги ва маънавий ижодкорлик жараёнини тушунтиришга уринганлар. илгари мавжуд бўлмаган маданият ҳодисасини вужудга келтиришга ҳизмат қилувчи ижодий кучлар фаолиятида ҳаёлот, фантазияга берилиш муҳим ўрин тутади. инсондаги барча қобилият табиатан мавжуд …
5
маданиятлар манбаи ҳам мавжуд. инсоннинг идеал дунёси - бу узлуксиз ҳаракат шаклининг бенихоя ранг-баранглиги, мураккаб меъёр, муносабатлар даражасига эга бўлган образлар ривожи ва вазифаси, типларнинг воқелик билан алоқасидир. маънавий фаолиятнинг турли шакллари мавжуд бўлиб, улар бир қарашда ўзига мустақил кўринади. бироқ уларнинг барчаси бир бутун маънавиятнинг таркибий қисмлари, элементларидир. фан, дин, фалсафа, санъат, ахлок, ҳуқуқ, сиёсат, мафкура, миллий ўзлик маънавий маданиятнинг муайян шакллари ҳисобланади. маънавиятиинг ҳар бир шакли, таркибий қисми ўз тузилиши ва маълум бир вазифаларига эга. маънавий маданиятнинг айрим шакллари маълум чегараларда, бошқалари барча соҳаларда амал қилади. масалан, ахлоқнинг яратилиши бутун жамият хизмати бўлса, санъатни ноёб қобилият эгалари яратади; кундалик билим ҳаммага озми - кўпми хос бўлса, фақат буюк мутафаккирларгина илм даҳолари даражасига кўтарила оладилар. маданиятга хос энг ажойиб хислатлардан бири - унда ҳеч бир ортиқча, шунчаки нарса йўқ, барча маданияг ҳодисалари ким ва нима учундир зарур, фойдали, пайдо бўлиши ва сақланиб келишида маъно ва мазмун бор. маданиятнинг асосий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "маданий тараққиётнинг асосий қонуниятлари"

1403260144_44185.doc маданий тараққиётнинг асосий қонуниятлари режа 1. моддий ва маънавий маданият – маданиятнинг икки сохаси. уларнинг ўзаро боғлиқлиги. 2. жамият ҳаётида маданиятнинг асосий функцияси. маданиятнинг асосий тизимлари. 3. маданият ривожланишида қадриятларнинг ўрни. 4. ворисийлик, тадрижийлик – маданий тараққиётнинг асосий қонунияти. маданият ҳодисасини осонроқ таҳлил этиш учун уни маълум тур ва соҳаларга бўлиб ўрганилади. бу йўлдаги биринчи босқич – маданиятни моддий ва маданий турларга бўлишдир. моддий маданият ва маънавий маданият – маданиятнинг асосий икки соҳаси бўлиб, бир-бири билан ўзаро алоқада, ўзаро таъсирда ва бир-бирини тақазо қилган ҳолда амал қилади ва ривожланади. моддий маданият ҳамиша маълум бир маънавий маданиятнинг тимсоли ҳисобланади. ўз навбатда, маънавий...

Формат DOC, 124,5 КБ. Чтобы скачать "маданий тараққиётнинг асосий қонуниятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: маданий тараққиётнинг асосий қо… DOC Бесплатная загрузка Telegram