madaniyat va qadriyatlar

DOCX 4 стр. 25,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
15-мавзу. ахлоқий маданият ва қадриятлар режа: 1. “маданият” тушунчасининг мазмуни. 2. ахлоқий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари. 3. аксиология фани. “қадрият” категорияси. 1. маданият сўзи арабча «мадина» ва «ият» сўз ясовчи қўшимчасининг қўшилишидан таркиб топган бўлиб, айнан «шаҳарга оид» деган маънони англатади. лекин бу сўз кириб борган бошқа халқлар тилларида, шу жумладан, ўзбек тилида ҳам, шаҳарлар илм-фан, маърифат ўчоғи бўлиб келганлиги таъсирида бўлса керак у маърифатлилик, билимлилик, тарбия кўрганлик маъноларида ишлатила бошланган. кўпгина халқларда маданият тушунчаси ўрнида лотин тилидан қабул қилинган “cultura” атамаси ишлатилади. “cultura” деганда дастлаб табиат объектларининг инсон меҳнат фаолиятининг натижасида ўзгариши, бошқача айтганда парвариш қилиш, ишлов бериш, деҳқончилик билан шуғулланиш тушунилган. бу атамани юқоридаги маънода ишлатиш ҳозир ҳам учрайди. масалан, рус тилидаги «агрокультура» сўзида ана шундай мазмун ифодаланади. xix аср ўрталаридагина маданият тушунчаси кенгроқ маънода - инсон фаолияти натижасида юзага келган барча нарсаларга нисбатан ишлатила бошланди. бундай ҳолатда маданият тушунчаси инсон томонидан яратилган, бокира табиат устига қурилган «иккинчи …
2 / 4
ндир, аниқроғи инсондаги ижодий, креативлик хусусияти туфайли маданият кўринишлари яратилади. маданият субъекти (соҳиби) сифатида алоҳида олинган шахс, ижтимоий гуруҳ (синф, қатлам), жамият, инсоният ҳамжамияти, миллат, элат каби социал бирликлар намоён бўлади. энг умумий маънода маданиятнинг икки йирик шакли бор: моддий ва маънавий. моддий маданият кўринишлари – бу инсон меҳнати орқали яратилган, эзгу ва бунёдкор мақсадларга хизмат қиладиган барча моддий буюм, ашё ва нарсалардир. маънавий маданият эса бир қанча шаклларда намоён бўлади: ахлоқий, эстетик, ҳуқуқий, экологик, сиёсий, иқтисодий ва ҳ.к. 2. маънавий маданият ўз моҳиятига кўра маънавий ишлаб чиқариш, ижтимоий онг шаклларининг ривожланиши билан боғлиқ бўлган фаолиятнинг барча соҳаларини қамраб олади. ҳар хил тасаввурлар ва ғоялар, таълимотлар, илмий билимлар, санъат асарлари ва ахлоқий нормалар каби маънавий маданиятнинг турли шакллари ана шундай фаолият натижасидир. улар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, балки тараққиётнинг маълум бир босқичида турган ва ўзаро маълум бир муносабатларга киришган кишилар томонидан яратилади. демак, маънавий маданият маънавий фаолият натижаси сифатида чиқаётган ҳодисаларнигина …
3 / 4
гдириш, ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолият ва муносабатларни қамраб олади. cодда қилиб айтганда, ахлоқий маданият деганда, мавжуд ахлоқий меъёрларни ўзлаштириш ва риоя қилиш даражаси тушунилади. ахлоқий фаолият ахлоқий билимларни эгаллаш, риоя этиш, ҳимоя қилиш, сингдириш каби жараёнларни қамраб олади. ахлоқий фаолиятда ахлоқий онг намоён бўлади. сўз ва хатти-ҳаракатлар бирлигида ахлоқий маданият ўзини ёрқин намоён қилади. инсон сўзда бир нарсани қайд этиб, амалиётда ўзи унга риоя қилмаслиги, хушмуомалалик, тавозе ортида ғаразли манфаатлар ётишидек ҳолатлар ахлоқий маданиятда мазмун ва шакл бирлиги, улар ўртасидаги уйғунлик алоҳида аҳамият касб этишини кўрсатади. ахлоқий муносабатлар ахлоқий фаолият жараёнида кишилар ўртасида таркиб топадиган ўзаро боғлиқлик ва алоқадорликни ифодалайди. бунда, инсоннинг жамиятга, бошқа кишиларга ва ўз-ўзига муносабати унинг ахлоқининг индикатори сифатида чиқади. ахлоқий маданият меъёрийликнинг кучлилиги билан ажралиб туришини ва шу маънода ҳуқуққа яқин туришини алоҳида қайд этиш лозим. шундай бўлса-да, уларнинг орасида жиддий фарқ ҳам мавжуд. хусусан, ҳуқуқий тартибга солишнинг чегараси, ахлоқий тартибга солиш доирасидан торроқ эканини …
4 / 4
маданияти намоён бўладиган ўзига хос майдон ҳам ҳисобланади. шахс ахлоқий маданияти шаклланишида тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган тарбиянинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. ахлоқ ҳамиша конкрет-тарихий мазмунга эга бўлади. бу соҳиби –субъектига кўра фарқланувчи шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамият ахлоқий маданиятига ҳам бирдек дахлдордир. шу маънода, ҳар бир даврнинг ўз ахлоқи бор, дейиш мумкин. зеро, ўзгариб бораётган ижтимоий муносабатлар унга мос бўлган ахлоқ нормаларини талаб қилади. шунинг учун ҳам, бир ахлоқий қадриятлар тизимида табиий ҳисобланган ҳодисалар бошқа бир ахлоқий муносабатлар доирасида ноўрин, ғайритабиий ҳисобланиши, ҳаттоки, ёввойилик, деб баҳоланиши ҳам мумкин. аммо бу барча даврларда ҳам ахлоқсизлик деб баҳоланган ҳодисалар, хатти-ҳаракатлар мавжудлигини инкор этмайди. шахс шаънига тажовуз қилиш, ҳақоратомуз муносабатда бўлиш ҳамма даврларда ҳам ахлоқсизлик сифатида баҳоланган ва ижтимоий фикр томонидан қаттиқ қоралангани ҳам фикримизнинг исботи бўла олади. моҳиятан олганда эса, ахлоқнинг ҳар қандай кўриниши умуминсоний ахлоқнинг намоён бўлиш шаклларидир. умуминсоний ахлоқий қадриятларга мўлжал олишгина кишиларни бирликка етаклайди, уларни умуминсоний тараққиёт йўлидан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "madaniyat va qadriyatlar"

15-мавзу. ахлоқий маданият ва қадриятлар режа: 1. “маданият” тушунчасининг мазмуни. 2. ахлоқий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари. 3. аксиология фани. “қадрият” категорияси. 1. маданият сўзи арабча «мадина» ва «ият» сўз ясовчи қўшимчасининг қўшилишидан таркиб топган бўлиб, айнан «шаҳарга оид» деган маънони англатади. лекин бу сўз кириб борган бошқа халқлар тилларида, шу жумладан, ўзбек тилида ҳам, шаҳарлар илм-фан, маърифат ўчоғи бўлиб келганлиги таъсирида бўлса керак у маърифатлилик, билимлилик, тарбия кўрганлик маъноларида ишлатила бошланган. кўпгина халқларда маданият тушунчаси ўрнида лотин тилидан қабул қилинган “cultura” атамаси ишлатилади. “cultura” деганда дастлаб табиат объектларининг инсон меҳнат фаолиятининг натижасида ўзгариши, бошқача айтганда парвариш қилиш, ишлов бериш, деҳқ...

Этот файл содержит 4 стр. в формате DOCX (25,6 КБ). Чтобы скачать "madaniyat va qadriyatlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: madaniyat va qadriyatlar DOCX 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram