тарихий жараёнда жамиятнинг маданий ва маънавий қадриятлари. жамият ва тарих фалсафаси

DOCX 38.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1673252655.docx тарихий жараёнда жамиятнинг маданий ва маънавий қадриятлари. жамият ва тарих фалсафаси referat тарихий жараёнда жамиятнинг маданий ва маънавий қадриятлари. жамият ва тарих фалсафаси режа: 1.“жамият” тушунчасининг мазмун-моҳияти, тузилиши ва вазифалари. 2. жамиятнинг моддий - маънавий ҳаёти. демократик жамият. 3. цивилизация тушунчаси ва жаҳон цивилизациясининг хусусиятлари 4. цивилизациялашган жамиятни барпо этиш ва баркамол инсонни шакллантириш вазифалари. 5. “маданият” тушунчаси, унинг моҳияти ва вазифалари 6. “қадрият” тушунчасининг тавсифи ва моҳияти. қадрлилик ва қадрсизланиш, уларнинг ижтимоий характери. “жамият” тушунчасининг мазмун-моҳияти. инсоният азал-азалдан жамоа бўлиб яшайди. ер сайёраси унинг абадий макони, умумий ватанидир. қуёш тизимидаги ана шу митти сайёрада яшаётган одамлар оиласини жамият, деб аташ одат тусига кирган. демак, умумбашарий маънода жамият одамзотнинг умри, ҳаёти ўтган ҳамма даври, жой ва ҳудуди билан боғлиқ барча ўзгариш ва жараёнларни ифода этади. шу билан бирга, бирор давлат ҳудудидаги одамлар ҳаёти, цивилизациянинг муайян даврларидаги турмушига нисбатан ҳам ушбу тушунча қўлланади. ҳар қандай ҳолда ҳам, у умумий тушунча …
2
а жамият билан боғлиқ масалалар конфуций, кайковус, низомулмулк, мирхонд, хондамир, шарафиддин али яздий каби кўплаб алломалар ижодидан ўрин олган. ижтимоий тараққиёт давомида жамият тўғрисидаги қарашлар, ғоялар ва таълимотлар ривожланиб такомиллашиб борганлигини, хусусан ватандошимиз абу наср форобийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари тизимида ҳамда амир темур ва темурийлар сулоласининг жамият ривожи масалаларига оид назарий ва амалий жиҳатдан ёндашганлигида кўриш мумкин. хусусан, “темур тузуклари”да қайд этилгани каби: “... салтанат қуриш, давлат тутиш ишларини бир тузукка боғладим ва салтанатни бошқариш ҳақида қўлланма (дастур уламал) ёзиб қолдирдим, токи фарзандларим ва авлодимдан бўлганларнинг ҳар бири унга мувофиқ иш юритсин, меҳнату машаққатлар, кўп ҳарбий юришлар, урушталашлар билан, тангрининг инояти ва ҳазрати муҳаммаднинг, унга тангрининг марҳаматлари ва саломлари бўлсин, толеи баланд миллатнинг шарофати, онҳазратнинг улуғвор авлоди ва қимматли саҳобаларига қилган муҳаббат ва дўстлигим орқали қўлга киритган салтанатни сақлагайлар”2. шунингдек, мазкур мавзуга аҳмад дониш, беҳбудий, абдулла авлоний каби мутафаккирларимиз ижодида ҳам алоҳида аҳамият берилган. ҳозирги даврда ҳам ушбу масалага доир кўплаб …
3
рни илмий ташкил этишдаги аҳамиятига алоҳида эътибор бериш лозим. жамият — табиатнинг бир қисми, яъни ижтимоий борлиқ бўлиб, одамлар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган кўплаб муносабатлар йиғиндиси, деган турлича таърифлар ҳам бор. жамият муттасил равишда ривожланувчи, такомиллашиб борувчи мураккаб тизимдир. ҳар бир янги даврда жамият моҳиятини билиш зарурати вужудга келади. миллий мустақиллик туфайли жамият моҳиятини янгича идрок этиш эҳтиёжи пайдо бўлди. жамият моддий ва маънавий омиллар бирлигидан иборат. ҳозирга қадар адабиётларда моддий ва маънавий ҳаёт бир-биридан кескин фаркланар эди. ҳолбуки, жамиятнинг туб моҳияти уни ташкил этувчи инсон моҳияти билан узвий боғлиқ. худди инсон танасини унинг руҳидан ажратиб бўлмагани сингари, жамиятнинг моддий ва маънавий жиҳатларини ҳам бир-биридан ажратиш ва уларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиш мантиққа зид. шунинг учун ҳам ҳозирги даврда халқ маънавиятини юксалтиришга, миллий ғоя ва мафкура асосларини мустаҳкамлашга катта эътибор бериляпти. зеро, кишилар иқтисодий жиҳатдан қашшоқ бўлгани учун илмсиз бўлмайди, балки, аксинча — илмсиз бўлгани учун қашшоқ …
4
жлари озиқ-овқатлар, кийим-кечак, уй-жой, транспорт воситалари, ўзини ҳимоялаш, зурриёт қолдириш кабилардан иборатдир. маънавий эҳтиёжларга оламни билиш, ўзликни англаш, дунёқараш, донишмандликка интилиш, билим, санъат, ғоя, мафкура, гўзаллик, маънавий камолот йўлидаги интилишлар киради. инсоннинг асл моҳияти моддий эҳтиёжларни маданий шаклларда қондиришида яққол намоён бўлади. инсон ақлли мавжудот сифатида моддий эҳтиёжларини маданий шаклларда қондириш учун табиат ва жамият моҳиятини билишга, моддий ва маънавий оламни уйғунлаштиришга, табиат ва жамиятни ўз мақсадларига мос равишда ўзгартиришга ҳаракат қилади. илм-фан ва техника инсоннинг маънавий ва моддий эҳтиёжларини қондириш қуроли, муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади. инсон юксак маънавият туфайлигина ўз эҳтиёжларини маданий шаклларда оқилона ва тўлароқ қондириш имконига эга бўлади. мамлакатимизда маънавият масалаларига алоҳида эътибор берилаётганининг сабаби ҳам ана шунда. жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари билан узвий боғлиқ ҳолда вужудга келди. жамиятнинг моддий ҳаётига қуйидагилар киради: —кишиларнинг яшаши, шахс сифатида камол топиши учун зарур бўлган иқтисодий шарт-шароитлар; —озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой, ёқилғи, коммуникация …
5
нинг чуқур ўзлаштирилиши жамиятнинг барқарор яшаши ҳамда ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. жамият ривожи, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилишида меҳнат, мулк ва меҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши беқиёс аҳамиятга эга. меҳнатни кишиларнинг қобилиятига қараб ижтимоий тақсимланиши натижасида муайян касб-кор билан шуғулланадиган тоифалар, гуруҳ, қатлам ва синфлар вужудга келади, улар жамият структурасида ўзига хос ўрин эгалдайди, жамият тараққиётига муайян ҳисса қўшади. жамият ва оила. жамият ва оила моҳиятан бир-бири билан узвий боғлиқ. оилада жамиятнинг туб моҳияти ўз аксини топади. шу маънода, оилани кичик жамият дейиш мумкин. ҳар бир жамият аъзоси оила бағрида вояга етади, ижтимоий муносабатларни ўзлаштиради ва инсоний фазилатларни намоён этади. баркамол инсонни шакллантириш, уни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш оиланинг муқаддас вазифасидир. оилани мустаҳкамлаш жамият барқарорлиги ва қудратининг муҳим шартидир. шу боисдан ҳам давлат оилани ўз ҳимоясига олади. жамиятдаги маънавий-ахлоқий муҳитнинг соғломлиги кўп жиҳатдан оилавий маданиятга боғлиқ. оила қандай бўлса, жамият ҳам шундай бўлади. оилада эр ва хотиннинг мавқеи, оилавий муносабатлар характери …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тарихий жараёнда жамиятнинг маданий ва маънавий қадриятлари. жамият ва тарих фалсафаси"

1673252655.docx тарихий жараёнда жамиятнинг маданий ва маънавий қадриятлари. жамият ва тарих фалсафаси referat тарихий жараёнда жамиятнинг маданий ва маънавий қадриятлари. жамият ва тарих фалсафаси режа: 1.“жамият” тушунчасининг мазмун-моҳияти, тузилиши ва вазифалари. 2. жамиятнинг моддий - маънавий ҳаёти. демократик жамият. 3. цивилизация тушунчаси ва жаҳон цивилизациясининг хусусиятлари 4. цивилизациялашган жамиятни барпо этиш ва баркамол инсонни шакллантириш вазифалари. 5. “маданият” тушунчаси, унинг моҳияти ва вазифалари 6. “қадрият” тушунчасининг тавсифи ва моҳияти. қадрлилик ва қадрсизланиш, уларнинг ижтимоий характери. “жамият” тушунчасининг мазмун-моҳияти. инсоният азал-азалдан жамоа бўлиб яшайди. ер сайёраси унинг абадий макони, умумий ватанидир. қуёш тизимидаги ана шу митти сайёр...

DOCX format, 38.7 KB. To download "тарихий жараёнда жамиятнинг маданий ва маънавий қадриятлари. жамият ва тарих фалсафаси", click the Telegram button on the left.