маданий тараққиёт ва маънавий мерос

DOC 66,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403260089_44184.doc маданий тараққиёт ва маънавий мерос режа: 1. мерос тушунчаси, маданиятлар ривожи ва такомиллашувида маънавий мероснинг ахамияти 2. маданиятлар ривожланишида меросдан фойдаланиш механизми, унинг хусусиятлари 3. мустақиллик гароитида меросга муносабат тамойиллари ислом каримов олий мажлисининг ўн тўртинчи сессиясида: «биз келгуси асрга ўзимиз билан нималарни олиб ўтишимиз мумкин ва зарур? ва нималардан воз кeчишимиз даркор?.. янги минг йилликда қандай муаммоларнинг ечими бизнинг диққат эътиборимиз марказида турмоғи лозим? 8 деган эди. бу фикр маданий ва маънавий мерос масаласи тахлили, унинг муаммолари ечимини топишида муҳим кўрсатма ҳисобланади. маданий мерос - бу ўтмишдан қолган қадриятлар, ғоялар, тажриба, билимлар уларни ўзлаштириш йўллари, яъни кишиларнинг ижодий фаолият усуллари ва уни ташкил қилиш ҳамда унинг натижалардир. ўзлаштириш ёки аниқроғи, маданий мерос жараёни ўта муҳим бўлиб, маданиятнинг ҳаракатдаги асосий қонунларидан бири ҳисобланади. бу жараён инсониятнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини бир бутун ҳолда бирлаштириб, одатий тарзда тайёр ютуқларга айланади. бор нарсани излаш, маълум нарсани очиш, қилинган кашфиётни кашф этиш …
2
энг ачинарлиси маданий қадрият эгалари қатоғон этилди. оқибатда ўтмиш билан узвийлик бузилиб жамият маънавий жиҳатдан орқага кетди. маданиятнинг меъёрий ривожланиши уни асраб келгуси авлодларга мерос қилиб қолдиришни билдиради. бирок, бу жараён оддий ва бир ҳилда кечмайди. маънавий қадриятларнинг мундарижаси, уларни қайта кўриб чиқиш ва қайта баҳолаш, уларнинг ўзаро боғлиқлик усуллари, муносабат типлари, билимларни асраш ва узатиш, ҳаёт меъёрлари, воқеликни эстетик идрок қилиш хусусияти ўзгармасдан қолмайди, улар узлуксиз ҳаракатда бўлади. мерос серқирра ва кўп қиёфалидир. унинг аниқ намоён бўлиши типларнинг кўплиги, тенденциялар хилма - хиллиги билан фарқланади. ҳар бир янги авлоднинг ворислик механизми ўтмишдошларнинг тажрибасидан маданиятнинг турли соҳлларида фарқланади: санъатдаги ўлчам фандагидан бошқача; табиий фанлар гуманитар фанлардан фарқли. ворис​лик (мерос) ҳар қандай соҳада инсоннинг ҳақиқий ўзлаштиришида намоён бўлади ва айни пайтда маҳаллий ёки дунё миқиёсидаги жараёнлар шаклида ҳам ифодаланиши мум​кин. ворисликнинг маҳаллий (чекланган) шакли маданиятнинг касбий (профессионал), миллий, этник ва бошқа кўринишларига эга. бу фаолият маданий босқичларда бир меъёрда, текис йўналиш …
3
қларга ҳам тегишли мулкка айланади. кейинги авлодларга мерос қолдириш учун маданиятда белгиланган усул ва механизм мавжуд. улардан баъзилари қадимдан амал қилади: бу - намойиш қилиш, оғзаки узатиш, фольклор, санъат; бошқа усуллар кейинроқ пайдо бўлди; бу - кино тасвири, оҳанрабо ёзуви, компьютер хотираси, интернет в.б. барча жамиятларда ҳам маънавий мероснинг фойдаланиш имкониятларини ўзгартириш шароити бир ҳилда эмас. улар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ғоявий омиллар билан белгиланади. бу омиллар мероснинг ҳажми, танлаш хусусияти, интенсивлигига боғлиқ. умуман, маданий меросдан мутлақо маҳрум бўлган ёки фойдаланмаган жамият ёки халқлар тарихда бўлиши мумкин эмас. маданий мероснинг механизми қуйидаги хусусиятларга эга: 1. маънавий мероснинг узвийлиги. аждодлар яратган жами бойликка янги авлод меросхўр бўлади, тарихий аҳамиятини йўқотган маданият ўрнида яна маданиятлар вужудга келади, аввалгилардан кўп нарсалар ўзлаштирилади. ўтмиш тажрибаси бугун ва келажак учун ҳар доим асқотиши мумкин, шунингдек, бугун унитилган нарсалар бутунлай йўқолиб кетмайди. масалан, в.шекспир юз йилча унитилиб, кейинги авлодлар учун жаҳон адабиёти ва драмматургиясининг классиги сифатида танилди. 2. …
4
мумкин. янги ҳаёт қадим донишмандчилигидан ғоя олади. ҳар бир этнос, халқ ўзининг мустақил, бетакрор, беҳад ноёб маданиятига эга. халқлар ҳаётининг минтақавий, тарихий ўзига хослиги ҳар бир халқ маданиятининг ривожланиши учун шароит яратиб беради, у ёки бу этнос ҳаётининг сақланиб қолиши ва барҳаётлигига имкон туғдиради. шу тарзда миллатлар олами - умумий коинот шаклланади, унда инсон ва уни тарихан ўраб турувчи табиат уйғунлашиб этносларнинг ижтимоий руҳиятига таъсир кўрсатади, миллий хусусият шаклланади ва унинг амалий фаолият йўналишини аниқлайди. мана шу бошланғич маданият оламида инсон туради, бу ерда унинг муҳим ўрни, мақсади шаклланади, унинг диди, ҳаётий орзуси пайдо бўлади. инсон, маданиятларга меросхўр сифатида миллий мулкини ўзлаштиради. намунавий қадриятларни асрашда ва келажакка қолдиришда, жамиятда одамлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи, аниқ барқарорлик бўлиши зарур. маданиятнинг мавжудлиги ва ривожланиш анъанасида, маданиятларни асраш усулида ҳам бу барқарорлик талаб этилади. анъана маданиятда янги одатлар билан уйғунлашиб кетади. инсонга нафақат билим, шунингдек, ҳаёт фаолиятида анъанавий ибратлар ва яхши ўзлаштирилган маҳорат …
5
узоқ давом этган мафкуравий тазйиқга қарамай, ўзбекистон халқи авлоддан - авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда ўзига хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. «мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган нихоятда муҳим вазифа бўлиб қолди 9. ўзбек халқининг бой маданий мероси минг йиллар давомида яратилган. унда турли даврларда ўзбекистон ҳудудида эътиқод қилинган зардуштийлик, буддизм, ислом ва бошқа динлар яратган маънавий-ахлоқий қадриятлар мужассамлашган; унда-бутун дунёга машҳур имом ал-бухорий, ат-термизий, нақшбандий, яссавий, фаробий, беруний, ибн сино, улуғбек, а. навоий каби кўплаб буюк мутафаккирларнинг билими ва салоҳияти гавдаланган; бу меросда амир темур ва бобурларнинг давлатчилик ва сиёсий қурилиш тажрибалари; буюк меъморчилик ёдгорликлари, тасвирий санъат, музика, амалий санъат асарлари; халқ урф-одатлари ва анъаналари, миллий спорт турлари уйғунлашган. мустақиллик йилларида халққа унинг маънавий ва маданий бойликларини қайтариш борасида кўплаб ишлар қилинди. дастлабки, энг мухим қадам «ўзбек тили …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "маданий тараққиёт ва маънавий мерос"

1403260089_44184.doc маданий тараққиёт ва маънавий мерос режа: 1. мерос тушунчаси, маданиятлар ривожи ва такомиллашувида маънавий мероснинг ахамияти 2. маданиятлар ривожланишида меросдан фойдаланиш механизми, унинг хусусиятлари 3. мустақиллик гароитида меросга муносабат тамойиллари ислом каримов олий мажлисининг ўн тўртинчи сессиясида: «биз келгуси асрга ўзимиз билан нималарни олиб ўтишимиз мумкин ва зарур? ва нималардан воз кeчишимиз даркор?.. янги минг йилликда қандай муаммоларнинг ечими бизнинг диққат эътиборимиз марказида турмоғи лозим? 8 деган эди. бу фикр маданий ва маънавий мерос масаласи тахлили, унинг муаммолари ечимини топишида муҳим кўрсатма ҳисобланади. маданий мерос - бу ўтмишдан қолган қадриятлар, ғоялар, тажриба, билимлар уларни ўзлаштириш йўллари, яъни кишиларнинг ижодий фа...

Формат DOC, 66,0 КБ. Чтобы скачать "маданий тараққиёт ва маънавий мерос", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: маданий тараққиёт ва маънавий м… DOC Бесплатная загрузка Telegram