мустақиллик йилларида ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт

DOCX 10 pages 29.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
8-мавзу: мустақиллик йилларида ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт. режа: 1. миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг қайта тикланиши. 2. мустақиллик йилларида буюк аждодлар ва тарихий шахсларга бўлган эътибор. 3. бетакрор миллий меросимизнинг тикланиши 4. кўҳна урф-одатларимиз ва анъаналаримиз, диний бағрикенглик – миллий ўзлигимиз тимсоли 5. бешта ташаббус ва унинг юксак маънавий маданиятни таъминлашдаги ўрни. таянч тушунчалар: мустақиллик йилларида маънавий ва маърифий ҳаёт. миллий истиқлол ғояси ва мафкуравий масалалар. миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг қайта тикланиши. мустақиллик йилларида буюк аждодлар ва тарихий шахсларга бўлган эътибор. ўзбекистон республикаси биринчи президенти ислом каримовнинг аждодлар мероси ва миллий қадриятларни тиклаш борасидаги хизмати. тарихий шаҳарлар (бухоро, самарқанд, марғилон, қарши, тошкент, хива, шаҳрисабз) юбилейларининг халқаро миқёсда кенг нишонланиши. тошкент шаҳрининг “ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши ва унинг аҳамияти. маданият ва санъат соҳасининг ривожланиши. халқаро кўрик-танловларнинг ўтказилиши. миллий спорт турларининг ривожлантирилиши. бешта ташаббус ва унинг юксак маънавий маданиятни таъминлашдаги ўрни. ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро муносабатлардаги барқарорликни таъминлаш …
2 / 10
қимизга қайтарилди. юнеско қарорига биноан 1994 йилда париж, истанбул ва карочида буюк фалакиёт олими улуғбек таваллудининг 600 йиллик юбилейи байрам қилинганлиги халқимизнинг инсоният цивилизациясига қўшган ҳиссасининг эътироф этилиши бўлди. аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар кайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз. 1990-йилларга келиб халқ байрамлари кунида «катта томошалар» кўрсатилиб, масхарабозлар, қизиқчилар, қўғирчоқбозлар, дорбозлар, полвонлар иштирокида азалий халқ томошалари намойиш этила бошлади. бу пайтда халқ байрамларида аскиябозлик, мушоира, халқ ўйинлари ўтказилиши анъанага айланди. шўролар даврида халқ маросимлари, анъаналари ҳам йўқола боргани ва бу инсонпарварлик анъаналарини тиклаш зарурлиги ўша даврда оммавий ахборот воситаларида жиддий таъкидлана бошланди. 1989 йил 28 февралда ўзбекистонда наврўз байрамини нишонлаш тўғрисида қарор имзоланди. 1990 йилда эса 21 март ва …
3 / 10
ўз, қовун сайли, узум сайли, ҳосил байрами каби байрам маросимлари оммавий нишонлана бошланди. мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб миллий анъаналарни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. ўзбекистон раҳбарияти, энг аввало, халқимизнинг эҳтиёжи, орзу-истакларидан келиб чиқиб, халқ байрамлари, урф-одатларини тиклашга катта эътибор бера бошлади. мустақиллик шарофати билан халқимиз коммунистик маънавият зуғумларидан озод бўлди, эркин фикр, миллий тафаккур, миллий тикланишга кенг йўл очилди. миллий тикланиш ўз-ўзидан содир бўлмайди, бунинг учун халқ дунёқарашини миллий истиқлол руҳида шакллантириш зарур. бу, аввало, кўп жиҳатдан маънавиятга боғлиқ. шу боисдан мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз маънавий меросини тиклаш ишлари бошланиб кетди. хўш, маънавий мерос нима, унинг тикланиши нималарда намоён бўлмоқда? маънавий мерос қадимий замонлардан бери аждодларимиз, ота-боболаримиздан бизгача етиб келган маънавий бойликлар - сиёсий, фалсафий, ҳуқуқий ва диний қарашлар, ахлоқ-одоб меъёрлари, илм-фан ютуқлари, тарихий, бадиий ва санъат асарлари мажмуидир. маънавий қадриятлар, бойликлар жамият тараққиётининг барча босқичларида унинг эҳтиёжлари туфайли юзага келади ва ўша давр ҳаётини акс эттиради. у жамият ўзгариши …
4 / 10
ало, халқимиз эҳтиёжи, орзу-истакларини ҳисобга олиб, азалий байрамларни тиклашга ва истиқлол даври байрамларини халқимизнинг қадимий анъаналарига монанд ҳолда шакллантиришга катта эътибор бера бошлади. жумладан, ўзбекистон республикаси биринчи президенти и.а.каримов фармонлари асосида «наврўз», «рамазон ҳайити», «қурбон ҳайити» ва халқимизнинг азалий урф-одатлари, қадриятлари расман тикланиб, мамлакатимизда кенг нишонлана бошлади. мамлакатда ислом дини омилидан унумли фойдаланиш, унинг бой маънавий ва маданий қадрият сифатидаги имкониятларини кенгайтириш мақсадида и.а.каримовнинг 1992 йил 7 мартдаги фармони билан ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузурида дин ишлари бўйича қўмита ташкил қилинди. бобомиз амир темурнинг мамлакатимизни жаҳондаги энг қудратли давлат даражасига кўтариш соҳасидаги буюк хизматлари ўзининг ҳаққоний баҳосини олди. амир темурнинг номи тикланди. 1996 йил мамлакатимизда ва жаҳон миқёсида амир темур йили сифатида кенг нишонланди. юнеско қарори билан 1996 йил апрелда парижда амир темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. т.: самарқанд, шаҳрисабз шаҳарларида амир темурга ҳайкаллар қўйилди. темурийлар тарихи давлат музейи ташкил этилди, амир темур номи билан боғлиқ тарихий …
5 / 10
ҳайитларининг тикланиши фақат диндорлар учун қилинган марҳаматгина эмас, бу аслида халқимизнинг қадимий расм-русум, анъана ва удумлари, қадриятларимизнинг тикланиши, аждодлар руҳининг қайта уйғонишидир. маънавиятни ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим қадамлардан бири 1994 йилда республикада «маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг ташкил этилиши бўлди. марказнинг вилоят, шаҳар ва туманларда бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. улар маҳаллалар, меҳнат жамоалари, ўқув юртлари, шаҳар ва қишлокдар аҳолисини маънавий-маърифий ишларга кўпроқ жалб этмоқда, аҳоли ўртасида илм-зиё, маърифат тарқатмоқда. марказ томонидан нашр этилаётган «тафаккур» журнали аҳоли орасида кенг тарқалмоқда, халқнинг миллий уйғониши, ёшларни тарбиялашда муҳим роль ўйнамоқда. мамлакатимизда ўзбек тилининг аҳамияти ва ўрни қайта тикланди. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг тўртинчи сессияси 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда «давлат тили ҳақида» қонун қабул қилди. қонунда ўзбек тили ўзбек халқининг маънавий мулки эканлиги, унинг равнақи, қўлланилиши ва муҳофазаси давлат томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. ўзбекистонда олий давлат ҳокимияти, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари фаолияти, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоб, статистика ва молия ишлари …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "мустақиллик йилларида ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт"

8-мавзу: мустақиллик йилларида ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт. режа: 1. миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг қайта тикланиши. 2. мустақиллик йилларида буюк аждодлар ва тарихий шахсларга бўлган эътибор. 3. бетакрор миллий меросимизнинг тикланиши 4. кўҳна урф-одатларимиз ва анъаналаримиз, диний бағрикенглик – миллий ўзлигимиз тимсоли 5. бешта ташаббус ва унинг юксак маънавий маданиятни таъминлашдаги ўрни. таянч тушунчалар: мустақиллик йилларида маънавий ва маърифий ҳаёт. миллий истиқлол ғояси ва мафкуравий масалалар. миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг қайта тикланиши. мустақиллик йилларида буюк аждодлар ва тарихий шахсларга бўлган эътибор. ўзбекистон республикаси биринчи президенти ислом каримовнинг аждодлар мероси ва миллий қадриятларни тиклаш борасидаг...

This file contains 10 pages in DOCX format (29.1 KB). To download "мустақиллик йилларида ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт", click the Telegram button on the left.