мустақиллик-маънавий тикланиш ва юксалиш

DOC 50,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403849493_47569.doc мустақиллик-маънавий тикланиш ва юксалиш мустақиллик-маънавий тикланиш ва юксалиш режа: 1. миллий ғоя ва маънавий ҳаёт. 2. маънавият ва жамиятнинг янгиланиши. 3 ислоҳотлар ва уларнинг маънавий мезонлари. тарихдан маълумки, ўзининг миллий давлатини қурмоқчибўлган халқ ўзининг ягона мақсад ва орзу-интилишлари ифодаси бўлган миллий ғояга суянади. миллий ғоя ҳар бир инсоннинг қалбидан чуқур жой олиб, унинг маънавий эҳтиёжига айланган, миллатнинг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ифода қилади. мустақилликнинг дастлабки йиллларидаёқ миллий ғоямизнинг асосий тушунча ва тамойилларини белгилаб олидк. мустақилликни асраш, мутаҳкамлаш миллий ғоямизнинг маъно-мазмунини белгилайди. миллий ғоя одамларнинг олижаноб ниятларини, ҳаётий манфаатларини мужассам этадиган юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги каби юксак тушунчаларни ўз ичига олади. барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаётга эришишнинг асосий гарови-бу тинчлик ва осойишталикдир. фотиҳага қўл очганда барчамиз яратгандан тинчлик ва осойишталикни сўраймиз. инсонларнинг муқаддас ҳуқуқларидан бири-бу тинч яшаш ҳуқуқидир. давлат ва жамиятнинг бурчи ана шу ҳуқуқни қонуний воситалар билан кафолатлаб беришдан иборат. миллий ғоямизнинг асосий тамойилларидан бири ватан равнақидир. …
2
аркибий қисмларини ташкил қиладиган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби тамойилларнинг маъно-моҳиятини мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий, таълим-тарбия ишларининг марказига қўйиш зарур. бизнинг энг улуғ мақсадимиз, энг улуғ ғоямиз шуки, мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириб, ёруғ ва эркин ҳаёт сари олға юриш. 2. маънавият ва жамиятнинг янгиланиши. ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга ошрилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлиги халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихимизнинг чуқур ўрганиш, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият, санъат, фан ва таълим ривожланиши, жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши билан узвий боғлиқдир. айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун кўрадиган, ҳар томонлама баркамол инсонларни тарбиялаш вазифаси ҳал қилувчи масалага айланди. 1990 йил 24–мартда олий кенгашнинг 1-сессияда и.а.каримов маънавият тўғрисида шундай деган: “1-навбатда миллий маданиятимиз, халқ маънавий бойлигининг илдизларига эътибор бериш зарур. бу хазина асрлар давомида мисқоллаб тўпланган. вазифамиз- шу хазинани кўз қорачиғидек асраш ва янада бойитиш. маърифат ва маданиятнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш зарур. маърифат …
3
ар, тараққиёт талабларига жавоб берадиган ғоя ва тушунчаларни қадрият деб атаймиз. миллий қадриятнинг ўзига хос ривожланиш қонуни бор. миллий қадриятни бир ёқлама, сунъий улуғлаш ва идеаллаштиришга уруниш, улардан сиёсий мақсадларда фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келади. айниқса ўзбекистон каби кўп миллатли, кўпконфессияли мамлакатда бундай ҳарактлар миллатлараро зиддият, миллатчилик, миллий ва диний бетоқатлик каби нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин. бугунги бизнинг бу борадаги йўлимиз ва сиёсатимиз эса ўзининг ижобий самарасини бермоқда. ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. жами эзгу фазилатлар инсон қалбига она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. она тили – миллат руҳидир. а.авлоний айтганидек: “ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадиган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётдур. миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдир.”. мустақиллик арафасида ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласи муросасиз баҳслар асосида бўлди. 1989 йил 21 октябрда давлат тили ҳақида қонун қабул қилинди. а.навоийнинг “тилга эътиборсиз-элга эътиборсиз” сўзи ҳаётий …
4
лари миллий номлар билан аталарди. тошкент дарвозалари: самарқанд, бешёғоч, кўкча, чиғатой, сағбон, лабзак, тахтапул, қорасарой, камолон, қўймас, қўқон, қашқар. тошкентдаги маҳалла номлари: пичоқчилик, чархчилик, кўнчилик, дегрезчилик, тақачи, ўқчи, заргарлик. биз демократик, дунёвий давлат барпо этмоқдамиз. унутмаслик керакки, дунёвийлик-даҳрийлик эмас. дин ва диний эътиқодни рад этиладиган мафкуранинг хатарли томони шундаки, у миллий қадриятлар-бу ёзма ёки оғзаки, моддий ёки маънавий мерос бўладими барчасини рад этади. совет даврида 80-йиллар охирларида жаноза намозларига бориш, кўнгил сўрашдан ҳам ҳайиқиб қолганди. баъзи масъул одамлар ота-онаси жанозасида ҳам қатнашмаган. лекин халқимиз муқаддас динига содиқ қолди. ҳозирги кунда ҳар бир миллат умумбашарий тарққиёт ютуқларидан чуқур баҳраманд бўлиши зарур. м.беҳбудий: “дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур”. ҳозирги вақтда илм-фан ва технологияларни ўзлаштирмасак, олис аждодларимиз кашфиётлари билан мақтаниб, уларга маҳлиё бўлиб яшайдиган бўлсак, шу меросни янада бойитиб, замон билан ҳамқадам бўлмасак жаҳон майдонида ўз ўрнимизни эгаллай олмаймиз. ҳадис: “бу …
5
ра алоҳида аҳамият касб этади. халқ тарихи чинаккам, холис ва ҳаққоний ўрганилганда ҳақиқий тарих бўлади. 1937-1953 йилларда собиқ ссср ҳудудида амалга оширилган қатағонларда ўзбекистондан 100 минг киши қатағон қилиниб, уларнинг 13 минги отиб ташланди, инсоний қадр-қиммат топталди. халқимизга дахлдор бўлган тарихий адолатни тиклаш, тарихнинг яқин ўмишдаги ёпиқ саҳифаларини очиш шу тарихдан сабоқ чиқариб, бегуноҳ қурбон бўлганлар хотирасини абадийлаштириш биз учун фарз ва қарздир. 31-август қатағон қурбонларини ёд этиш куни 2001 йил белгиланди. 9 май ғалаба куни эди. энди эса хотира ва қадрлаш куни деб номланди. тошкентда хотира майдони очилди, мотамсаро она ҳайкали ўрнатилди ii жаҳон урушида ҳалок бўлганларга бағишлаб 35 жилддан иборат “хотира” китоби чоп этилди. мухтасар қилиб айтганда, бугун одамларимизнинг онгу тафаккури, ватан тақдирига, воқеа ва ҳодисаларга муносабати ана шундай янгиланишлар туфайли тубдан ўзгармоқда. юртимизда юксак маънавий фазилатлар, демократик қадриятлар мустаҳкамланмоқда, аҳолининг амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишларга даҳлдорлик ҳисси, келажакка ишончи ортиб бормоқда. 3 ислоҳотлар ва уларнинг маънавий мезонлари. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мустақиллик-маънавий тикланиш ва юксалиш" haqida

1403849493_47569.doc мустақиллик-маънавий тикланиш ва юксалиш мустақиллик-маънавий тикланиш ва юксалиш режа: 1. миллий ғоя ва маънавий ҳаёт. 2. маънавият ва жамиятнинг янгиланиши. 3 ислоҳотлар ва уларнинг маънавий мезонлари. тарихдан маълумки, ўзининг миллий давлатини қурмоқчибўлган халқ ўзининг ягона мақсад ва орзу-интилишлари ифодаси бўлган миллий ғояга суянади. миллий ғоя ҳар бир инсоннинг қалбидан чуқур жой олиб, унинг маънавий эҳтиёжига айланган, миллатнинг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ифода қилади. мустақилликнинг дастлабки йиллларидаёқ миллий ғоямизнинг асосий тушунча ва тамойилларини белгилаб олидк. мустақилликни асраш, мутаҳкамлаш миллий ғоямизнинг маъно-мазмунини белгилайди. миллий ғоя одамларнинг олижаноб ниятларини, ҳаётий манфаатларини мужассам этадиган юрт тинчлиги,...

DOC format, 50,5 KB. "мустақиллик-маънавий тикланиш ва юксалиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.