маънавий-рухий киёфа тушунчаси, структураси ва функциялари

DOC 145,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404565895_54365.doc мавзу: маънавий-руҳий қиёфа тушунчаси, структураси ва функциялари маънавий-руҳий қиёфа тушунчаси, структураси ва функциялари режа: 1. маънавий-руҳий қиёфа тушунчаси 2. маънавий-руҳий қиёфа структураси ва функциялари халқимизнинг келажаги энг аввало унинг ўзига, маънавий қудратига ва миллий онгнинг ижодий кучига боғлиқ. ислом каримов ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларини янгича мазмун билан бойитди. бу ютуқларга республикамиз президенти ислом абдуғаниевич каримов томонидан ишлаб чиқилган демократик жамият қуриш концепцияси назарий асос бўлиб хизмат қилди. бу концепцияда миллатимизнинг маънавий-руҳий ҳаётининг ажралмас қисми бўлмиш ўзига хос урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар ва менталитет қатъий ҳисобга олинган. ҳозирги кунда фуқоролар онгига мустақиллик, ватанпарварлик, садоқат каби тушунчаларни сингдириш, келажакда буюк давлатнинг муносиб фарзандларини камол топтириш, айни пайтда уларнинг онгида мафкуравий бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик маънавий-руҳий ҳаётимизнинг энг муҳим талабидир. бугунги демократик жамиятимиз тараққиётида маънавий-руҳий муҳит ва унинг асосларини ташкил қилувчи маънавий омиллар муҳим ўрин тутади. чунки «бугунги кунда ҳалқимизга азалдан хос бўлган ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик, меҳр-оқибат, …
2
амизда “маънавият ва маърифат жамоатчилик марказини тузиш тўғрисида”, 1996 йил 9 сентябрда эса “маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида”, 1999 йил 3 сентябрдаги “республика маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонлари, 2006 йил 25 августдаги “миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” қарори ва 1998 йил 24 июлдаги ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг “маънавий ва маърифий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”, махсус қарори қабул қилинди. президентимиз ислом каримов ўзбекистон республикаси олий мажлисининг xiv сессиясидаги маърузасида ўзбекистоннинг xxi аср арафаси ва унинг дастлабки йилларида мамлакатимизнинг ривожланиши устувор йўналишларини белгилаб берар экан, “иккинчи устувор йўналиш жамият маънавиятини янада юксалтиришдан иборат”лигини таъкидлаб ўтдилар. шу ўринда бу устувор йўналишни юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг моҳиятида ҳам кўришимиз мумкин. унда, айниқса, халқимизнинг маънавий-руҳий тикланиши борасида олиб борилаётган ишлар диққатга сазавордир. мустақиллик шарофати билан маънавий хаётимизда уйғониш юз берди. мустақилликка эришилган 1991 йилда а. навоий …
3
аср фаробий, 1200 йиллиги кенг нишонланган ахмад фарғоний ва бошқа кўплаб аждодларимиз миллий маънавий-руҳий қиёфанинг шаклланишида ўзининг улкан ҳиссасини қўшган алломалар сифатида халқимизнинг миллий ифтихори бўлиб қолди. 2500 йиллик юбилейлари ўтказилган бухоро ва хива шаҳарлари, ҳамда кўҳна самарқанднинг 2750 йиллик саналарининг байрам қилиниши ва бу шаҳарларнинг бутун инсоният учун муқаддас зиёратгоҳларга айланиши айниқса аҳамиятлидир. мамлакатимизнинг ижтимоий - маданий ҳаётида катта воқеа бўлган икки муҳим сана – озодлик, мардлик ва қудрат тимсоли бўлган жалолиддин мангуберди таваллудининг 800 йиллиги ҳамда аждодларимиз даҳосининг бебаҳо ёдгорлиги ҳисобланган "алпомиш" достонининг 1000 йиллиги кенг нишонланди. президентимиз и. каримов "алпомиш" достонининг 1000 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқларида бу достоннинг аҳамиятига юксак баҳо бериб, шундай дедилар:" "алпомиш" - ўзбекнинг ўзлигини намоён этадиган, мард ва танти халқимизнинг юрак-юрагидан чиққан, ота-боболаримиз авлодлардан авлодларга ўтказиб келаётган қаҳрамонлик қушиғидир. "алпомиш" достони - бутун ўзбек халқининг маънавий мулкидир" . мустақиллик даври том маънода буюк давлат арбоби темурнинг қайта туғилиш даври булди. амир …
4
ину диёнат қайтадан юксалаётганига эркин далил бўлди. бу азиз ва мукаррам зотларнинг бой маънавий мероси қайта жонлантирилиб, бебаҳо асарлари чоп этилди, номлари абадийлаштирилди. юртимизда амалга оширилаётган барча маънавий соҳадаги ишларда маънавий-руҳий муҳитни замонавий ҳамда тарихий тараққиётнинг ютуқлари асосида соғломлаштириш ва миллий ўзликни англаш орқали маънавий-руҳий қиёфани шакллантириш, пировард мақсад эканлигига асосий эътибор қаратилмоқда. бу эса маънавий-руҳий қиёфани татқиқ этишни тақазо этмоқдаки, буни инкор этиб бўлмайди. маънавий-руҳий қиёфа тушунчасининг моҳиятида маънавий ҳаёт асосий ўрин эгаллайди. бу эса маънавият аслида қандай тушунча эканлигини англаб олишимиз керак деганидир. “маънавият” тушунчасига илмий, фалсафий, адабий, ахлоқий ёки оддий тилда ифодаланадиган кўплаб таърифларни келтириш мумкин. бу борада, кейинги йилларда олимларимиз томонидан тайёрланган илмий мақолалар, рисолалар, ўқув қўлланмалар, луғатларда “маънавият ” тушунчаси ва унинг тамойилларига ўзига хос изоҳ ва таърифлар бериб келинмоқда. бунга сабаб “маънавият” тушунчаси кенг маънода жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва ахлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этган ижтимоий-маънавий ҳодиса эканлигидир. унга таъриф …
5
олимлари айни шу номда бўлмасада татқиқ қилишган. президентимизнинг барча асарларида бу мавзуга алоҳида тўхталиб ўтилган. президентимизнинг машҳур асари “юксак маънавият - енгилмас куч” асарида шундай дейилади “шарқ оламида жумладан, ўзимизнинг ўрта осиё шароитида жамоа бўлиб яшаш туйғуси ғоят муҳим аҳамият касб этади ва одамларни бир-бирига яқинлаштиришга, бир-бирини қўллаб-қувватлаб ҳаёт кечиришга замин туғдиради. шу маънода халқимизнинг турмуш тарзига назар ташлайдиган бўлсак, бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган, минг йиллар мобайнида шаклланган, нафақат ўзаро муомила, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятларни кўрамиз” . ҳозирда бу мавзуни тадқиқ қилишга ўзбек олимларидан бекмуродов м. “ўзбек менталитети”, “ўзбек менталитети ва раҳбар масъулияти”, қувватов а. “ўтиш даври тафаккури”, эркаев а. “тафаккур эркинлиги”, “миллий ғоя ва маънавият”, мадаева ш. “миллий менталитет ва демократик тафаккур” ва бошқа олимлар ҳисса қўшмоқдалар. маънавий-руҳий қиёфани ўрганиш, бизга, тарихимизнинг кейинги даврида халқимиз руҳияти ва дунёқарашида пайдо бўлган лоқайдлик, боқимандалик, маъсулиятсизлик, миллатпарварлик ва ватанпарварлик туйғуларидан узоқлашиш кайфиятлари, ташаббускорлик ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маънавий-рухий киёфа тушунчаси, структураси ва функциялари" haqida

1404565895_54365.doc мавзу: маънавий-руҳий қиёфа тушунчаси, структураси ва функциялари маънавий-руҳий қиёфа тушунчаси, структураси ва функциялари режа: 1. маънавий-руҳий қиёфа тушунчаси 2. маънавий-руҳий қиёфа структураси ва функциялари халқимизнинг келажаги энг аввало унинг ўзига, маънавий қудратига ва миллий онгнинг ижодий кучига боғлиқ. ислом каримов ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларини янгича мазмун билан бойитди. бу ютуқларга республикамиз президенти ислом абдуғаниевич каримов томонидан ишлаб чиқилган демократик жамият қуриш концепцияси назарий асос бўлиб хизмат қилди. бу концепцияда миллатимизнинг маънавий-руҳий ҳаётининг ажралмас қисми бўлмиш ўзига хос урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар ва менталитет қатъий ҳисобга олинган. ҳ...

DOC format, 145,0 KB. "маънавий-рухий киёфа тушунчаси, структураси ва функциялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.