инсон ва жамиятнинг маънавий хаёти

DOC 124,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1413646089_59685.doc инсон ва жамиятнинг маънавий ҳаёти инсон ва жамиятнинг маънавий ҳаёти режа: 1. маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни. 2. мустақиллик ва халқимиз маънавиятининг қайта тикланиши. 3. диннинг инсон ҳаёти ва жамиятдаги ўрни. 4. диний экстримизм ва фундаментализм хавфи. 1. маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни инсоният яратилибдики у мукаммалликка интилиб келади. албатта бу ўринда маънавиятнинг, билим ва тарбиянинг ўрни беқиёсдир. чунки инсон боласи билим ва тарбия воситасида улғаяди. агар у билим олмаса, яхши тарбия топмаса ҳаётда ўз ўрнини топиши даргумон. демак, олинган билим ва тарбиянинг инсон онгида уйғунлашиб унинг турмуш тарзига айланиши инсон маънавиятини юзага келтиради. маънавият деганда ҳар қандай табиий, ахлоқий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий билимларнинг инсон тафаккурида мужассамлашуви ва бу билимларнинг кўникма, малака ва ҳаёт тарзларига айланиб кетиши тушунилади. ёки бўлмаса, маънавият – инсоннинг руҳиятини, ўз-ўзини англаш, диди, фаросати, адолат билан разилликни, яхшилик билан ёмонликни, гўзаллик билан хунукликни, вазминлик билан жоҳилликни ажрата билиш қобилиятини, ақл-заковатини, мақсад ва ғояларни қўя билиш, уларни …
2
қудратли ботиний кучни тасаввур қиламан", деган фикрлари муҳим аҳамиятга эгадир. маънавият инсоннинг онги, туйғуси, ҳиссиёти, билими ва эътиқодида мужассамлашган руҳий сифат бўлиб, у шахс камолоти ва баркамоллигини белгилаб берувчи асосий мезонлардан бири ҳисобланади. чунки фуқаролари маънавий баркамол жамиятгина ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксак чўққиларга кўтарилади. инсон ва жамият маънавий ҳаётининг ривожланишида ижтимоий ва индивидуал онгнинг роли каттадир. чунки табиат ва жамиятда юз бераётган турли-туман ўзгаришлар, ҳар хил соҳалардаги янгиликлар фуқаролар онгида ўз аксини топади. кишилар онгига таъсир этган воқеа-ҳодисаларга нисбатан улар ўз қарашларини, фикрларини ифодалайдилар. ана шу ифодалаш ижтимоий ва индивидуал онг маҳсули сифатида намоён бўлади. ижтимоий онг табиий ва ижтимоий воқеликнинг инъикоси, жамиятнинг муайян даврига ёки қисмига тегишли бўлган умумий ҳис-туйғулар, кайфиятлар, қарашлар, ғоялар, назариялар мажмуидир. масалан, ўзбекистон республикаси фуқаролари мустақилликка нисбатан ўз ҳис-туйғулари, яъни мустақиллик туфайли юртимизда озодлик, эркинлик, демократия кенгаяётгани, одамлар руҳияти, мақсадларининг эркин баён қилиниши, долзарб муаммолар хусусида ўзларининг фикрларини айта олишларига имкониятларнинг тобора кучайиб бораётгани хусусида фикр …
3
й онг сифатида намоён бўлди ва экстремистларга қарши қаттиқ амалий чоралар кўрилди. жамиятда осойишталик ўрнатилди. бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. ижтимоий онгнинг тузилиши ижтимоий муносабатлар ва кишилар фаолиятининг турларига мос бўлади, баъзан улардан илгарилаб кетади, аммо, баъзан улардан ортда ҳам қолиши мумкин. ижтимоий муносабатлар қанчалик ривожланган бўлса, кишилар фаолияти турлари ҳам шунча ривожланади. иккаласи ўзаро диалектик боғлиқ бўлиб, бир-бирини бойитиб, тўлдириб боради. воқеликни акс эттириш даражасига кўра, ижтимоий онг одатий ва назарий онгга бўлинади. одатий онг ҳаётий тажриба асосида вужудга келган оддий хулосалар, қарашлар мажмуидан иборат бўлиб, кишиларнинг кундалик ҳаётидаги воқеаларни акс эттиради ва ривожлантиради. назарий онг деганда, назариётчилар, олимлар ишлаб чиққан назарий қарашлар ва илмий билимлар тизими тушунилади. назарий онг воқеалар моҳияти ва ривожланиш қонуниятларини акс эттириб жамият тараққиётига нисбатан тенг бўлиши ҳам, юқорида таъкидлаганимиздек, илгарилаб кетиши ҳам, ёки ортда қолиб кетиши ҳам мумкин. ижтимоий психология ижтимоий муҳит, кундалик турмуш шароитлари таъсири остида вужудга келади ва ривожланади. у муайян …
4
уддаолари ифодаланган ғоявий-назарий қарашлар ва уларни амалга ошириш тизимини англатади. унда манфаатлари ифодаланаётган куч ва қатламларнинг ўтмиши, бугунги куни ва истиқболи ўз ифодасини топади. мамлакатимизда миллий истиқлол мафкураси худди шу вазифани бажаради. ислом каримов таъкидлаганидек "халқни буюк ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқарони ягона ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашга чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишга эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир." гарчи шундай бўлса-да, конституциямизда "ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилмайди", деб белгилаб қўйилган. бу демократиянинг муҳим элементидир. ижтимоий психология ва мафкура жамиятнинг у ёки бу даражада ривожланганлиги билан ҳам боғлиқ бўлиб, агар у тўғри йўлга қўйилса жамият тараққиётини тезлаштиради. инсонларни комиллик сари етаклайди, ўз ватани, қадриятларини эъзозлашга ўргатади, шу билан бирга ватанпарварлик, юрт …
5
эгадир. юксак маънавият ҳақида одамлар асрлардан бери орзу қилиб келадилар. жаҳон тарихида юксак маънавият эгалари ниҳоятда кўпдир. шунингдек маънавияти юксак бўлган жамиятда тараққиётнинг ўзига хослиги ҳам яққол кўринади. масалан, япония бунга яққол мисол бўла олади. юксак маънавиятнинг белгиси шуки, унда илм ва билим инсоний қадриятлар ва инсоний ахлоқ билан уйғунлашади. маънавий қашшоқлик масаласида мисоллар истаганча топилади. у оддий ахлоқ қоидаларининг бузилишидан тортиб геноцидгача боради. атрофимизни ўраб турган нарса ва ҳодисаларга биз ҳар куни, ҳар соатда дуч келамиз ва ундан албатта маънавий қашшоқликдан маънавий юксаклик устун эканлигининг гувоҳи бўламиз. агар жамиятда маънавий қашшоқлик устун турса бундай жамият ҳалокатга маҳкумдир. чунки маънавий қашшоқлик устун бўлган жойда инсон манқуртга айланади ва ундан ёвуз кучлар ўз ғаразли мақсадлари учун фойдаланиши осонлашади. демак тараққиёт, яратувчанлик, ривожланиш бор экан маънавий юксаклик маънавий қашшоқлик устидан ғолиб бўлиб бораверади. зеро, инсоннинг орзуси ҳам шудир. маънавий фаолиятни такрорлаб бўлмайди. чунки вақтни ва ҳар бир инсоннинг жисмоний борлиғини такрорлаб бўлмаганидек, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инсон ва жамиятнинг маънавий хаёти"

1413646089_59685.doc инсон ва жамиятнинг маънавий ҳаёти инсон ва жамиятнинг маънавий ҳаёти режа: 1. маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни. 2. мустақиллик ва халқимиз маънавиятининг қайта тикланиши. 3. диннинг инсон ҳаёти ва жамиятдаги ўрни. 4. диний экстримизм ва фундаментализм хавфи. 1. маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни инсоният яратилибдики у мукаммалликка интилиб келади. албатта бу ўринда маънавиятнинг, билим ва тарбиянинг ўрни беқиёсдир. чунки инсон боласи билим ва тарбия воситасида улғаяди. агар у билим олмаса, яхши тарбия топмаса ҳаётда ўз ўрнини топиши даргумон. демак, олинган билим ва тарбиянинг инсон онгида уйғунлашиб унинг турмуш тарзига айланиши инсон маънавиятини юзага келтиради. маънавият деганда ҳар қандай табиий, ахлоқий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий билимларнинг инсон тафа...

Формат DOC, 124,0 КБ. Чтобы скачать "инсон ва жамиятнинг маънавий хаёти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инсон ва жамиятнинг маънавий ха… DOC Бесплатная загрузка Telegram