миллий ғоя ва мафкуранинг дунёвий характери

DOC 125,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663532926.doc миллий ғоя ва мафкуранинг дунёвий характери режа: 1. миллий ғояни амалга оширишнинг объектив ва субъектив омиллари. 2. миллий ғоя ва мафкуранинг дунёвий илдизлари. 3. миллий мафкурадаги асосий ғояларнинг дунёвий мазмуни ҳамда аҳамияти. 4. миллий истиқлол ғояларини янада ривожлантиришнинг қонуний-ҳуқуқий масалалари. таянч тушунчалар: дунёқараш тамойиллари, мафкуранинг дунёвий илдизлари, мафкуранинг илмий асослари, мафкуранинг қонуний-ҳуқуқий асослари, ижтимоий муҳит, ижтимоий тараққиёт, ғояларнинг ижтимоий асослари, мафкуранинг такомиллашуви. миллий ғоя ва мафкуранинг дунёвий характери кишилар ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий муносабатларнинг объективлиги ҳамда тарихий зарурияти билан белгиланади. бу уларнинг шаклланиб, ривожланишига таъсир қилувчи ҳар бир ижтимоий макон ва тарихий замондаги турли омилларнинг ўзгаришлари моҳияти ҳамда йўналишларида намоён бўлади. дарҳақиқат, миллий мафкуранинг ижтимоий-тарихий илдизлари чуқур бўлиб, бу илдизлар ундаги ғояларнинг мазмуни ва мақсадларини шакллантириб, ҳаётийлигини таъминлайди. шунга кўра, миллий мафкурани ташкил қилувчи ғоялар моҳиятан бир бўлиб, улар ҳар бир давр ижтимоий муҳити талабларига жавоб бера оладиган мазмун ва шакл орқали намоён бўлади. масалан, миллий мафкуранинг …
2
иллий мафкуранинг таркибига кирувчи ғояларнинг объектив характерини, ижтимоий-тарихий илдизларини очиб беришга хизмат қилади. тарихан шаклланган ҳар қандай мафкура муайян ижтимоий гуруҳларнинг манфаат ва мақсадларини ифода этувчи ғоялар тизимидан иборат. шунинг учун ҳам ҳудудимизда узоқ ўтмишда яшаб ўтган аждодларимизни ҳаракатга келтирган, муайян муштарак манфаатлар томон сафарбар этувчи ғоялар ҳам жамиятнинг ўша давр стратегик мақсадларини ифода этувчи ижтимоий ҳодиса сифатида дунёга келган. умуман ижтимоий талаблар орқали юзага чиққан ғоялар алоҳида субъектлар ёки ижтимоий гуруҳларнинг хоҳиш, иродасига боғлиқ бўлмасдан объектив мазмунга эга бўлади. чунки, мазкур ғояларни келтириб чиқарувчи сабабларнинг ўзи ҳам алоҳида кишиларнинг хоҳиш иродасидан холи бўлиб, улар фақат маълум шахслар томонидан илғаб олинади ва системали баён қилиб берилади. мисол тариқасида ўрта осиё халқларининг ёзма ёдгорлиги бўлган “авесто” китобидаги “дунё - қарама-қарши томонларнинг кураш майдонидан иборат” деган бош ғоянинг келиб чиқиш сабабларига тўхталиб ўтайлик. нега шундай хулосага келинди. энг қизиғи, қандай қилиб бундай ғоя айнан бизнинг минтақамиз халқлари томонидан таълимот даражасига кўтарилди. ана …
3
ддий одатий ҳолга айланишини ва бу ерларнинг иқлим шароитининг ўта кескин ўзгарувчанлиги кишиларнинг турмуш тарзига, ўзаро ахлоқий муносабатларига ва дунёни ўзига хос идрок этишларига таъсир қилмасдан иложи йўқ. бир томони қақраб ётган сувсиз чўл ва сойлар ўзида ҳаёт нишонларини жам этган намлик, ям-яшил воҳа сон-саноқсиз балиғи мўл кўллар билан тўқнашади. баҳорда онда-сонда ёмғир шивалаб, қаҳратон қиш азобидан эндигина чиқиб нафасини бир зум ростлаб, ёзнинг жазирама иссиғига шайланаётган чўл ва саҳрога жайхуннинг шифобахш лойқа суви қақраган чўлнинг ўлик гавдасига жон киргизиб, бу ўлкада ҳаётнинг узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилган. шунинг учун ҳам жуғрофий муҳитнинг одамлар хулқ-атворига, яшаш ва тафаккур услубларига, ҳатто одамларнинг бўйи, ранги, қиёфаларининг ўзгаришига ҳал қилувчи таъсири тўғрисидаги илк илмий-фалсафий қарашлар ҳам айнан ана шу беқарор ҳудудда вужудга келганлиги бежиз эмасдир. “бу серҳосил орол (воҳа) билан қутурган қум денгизи ўртасида ҳукмронлик учун азалий кураш бир нафас ҳам тўхтаган эмас. унумдор тупроқ ва ранг-баранг ўсимликлар устига қум қуюни гирдибод бўлиб босиб …
4
жтимоий муҳит талабларига ҳам таъсир этувчи омилга айланади. “шарқ халқлари ва юртимиз аҳлига мансуб шундай белги-аломатлар ҳақида гапирганда, уларнинг тарихий-ижтимоий заминига алоҳида эътибор қаратиш лозим, деб ўйлайман, - дейди президентимиз и.каримов. -тарихдан маълумки, ўрта осиё ҳудудида аҳоли азалдан водийларда, катта сув манбалари - дарё ва анҳорлар бўйида яшаб келади. атрофи чўл ва саҳролар билан ўралган, табиати, иқлими ғоят мураккаб бўлган минтақа шароитининг ўзи ана шу элат ва миллатларнинг минг йиллар давомида бир-бирига мослашиб, яқин елкадош бўлиб, бир-бирининг оғирини енгил қилиб яшашини тақозо этиб келади” . минтақамизда турли халқлар ва мамлакатларнинг мавжудлиги, уларнинг ҳар бири ўзига хос манфаатларга эгалиги ҳам объектив воқеликдир. шундай қилиб, табиий муҳит нафақат кишиларнинг қиёфаларига, балки уларнинг ўзаро муносабатларига ва бу муносабатлар натижасида қарор топадиган ижтимоий талабларига ҳам таъсир этувчи омилга айланади. миллий манфаатларни ўзида ифода этувчи ғоялар муқаррар тарзда мамлакат ҳамда қўшни мамлакатлар ҳаётидаги ижтимоий барқарорлик ёки беқарорлик муҳитининг қарор топиши билан ҳам бевосита боғлиқдир. “бир …
5
арчаси қайта тикланиши керакми ёки миллатнинг кейинги тараққиётига асос бўладиган, жамиятнинг бош стратегик мақсадларини амалга оширишга имкон туғдирадиган миллий меросимизни қайта тиклаш зарурми, деган хақли савол туғилган эди. ўз даври ижтимоий муҳити талабларига жавоб тариқасида қарор топган анъана ва маросимларнинг барчаси ҳам миллатнинг келгуси тараққиёти учун пойдевор бўла оладиган қадриятларга айланавермайди. бир вақтлар қадим аждодларимизнинг маънавиятида мезон бўлиб хизмат қилган “эзгу ният”, “эзгу сўз” ва “эзгу амал” бирлиги тамойили нафақат ўша давр маънавияти учун, айни пайтда ҳозирги давр маънавиятининг такомиллашувига ҳам тамал тоши вазифасини ўташи мумкинлигини ҳисобга олиб уни қадриятларимиз тизимига қўшмоғимиз лозим. бироқ, бу ҳар қандай диний тасаввурлар ва маросимлар дунёвий тараққиётга мос келаверади деган гап эмас. ўз навбатида, дунёвий тараққиёт ҳам диний тасаввурларни тўла инкор этмайди. бу ўринда дунёвий демократик жамият “дунёвийлик - даҳрийлик эмас” тамойилига таянади. маълумки, ўтган асрнинг 70-йилларида халқаро майдонда «ислом омили” деган тушунча кенг қўллана бошланди. ислом тараққиёт йўлини дунёвий тараққиётга қарама-қарши қўйиб фаолият …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "миллий ғоя ва мафкуранинг дунёвий характери"

1663532926.doc миллий ғоя ва мафкуранинг дунёвий характери режа: 1. миллий ғояни амалга оширишнинг объектив ва субъектив омиллари. 2. миллий ғоя ва мафкуранинг дунёвий илдизлари. 3. миллий мафкурадаги асосий ғояларнинг дунёвий мазмуни ҳамда аҳамияти. 4. миллий истиқлол ғояларини янада ривожлантиришнинг қонуний-ҳуқуқий масалалари. таянч тушунчалар: дунёқараш тамойиллари, мафкуранинг дунёвий илдизлари, мафкуранинг илмий асослари, мафкуранинг қонуний-ҳуқуқий асослари, ижтимоий муҳит, ижтимоий тараққиёт, ғояларнинг ижтимоий асослари, мафкуранинг такомиллашуви. миллий ғоя ва мафкуранинг дунёвий характери кишилар ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий муносабатларнинг объективлиги ҳамда тарихий зарурияти билан белгиланади. бу уларнинг шаклланиб, ривожланишига таъсир қилувчи ҳар бир и...

Формат DOC, 125,5 КБ. Чтобы скачать "миллий ғоя ва мафкуранинг дунёвий характери", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: миллий ғоя ва мафкуранинг дунёв… DOC Бесплатная загрузка Telegram