миллий гоя ва мафкуранинг дунёвий мазмуни ва уни такомиллаштириш кафолатлари

DOC 125.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1411372282_59227.doc миллий ғоя ва мафкуранинг дунёвий мазмуни ва уни такомиллаштириш кафолатлари миллий истиқлол ғояси тушунчаси аслида, халқимизниниг бугунги кунда келиб чиққан орзу истаклари бўлиб қолмасдан у тарихий тараққиётнинг барча даврларида, ҳам ўша давр иштимоий муҳит талаблари асосида юзага қалқиб чиққан, ҳалқимизни доимо хушёрликка чорловчи, такомилликка ундовчи, кишиларнинг рухий ҳолатини ўзида мужассамлаштирувчи залворли фикрлар тизимидан иборат бўлиб келганлигини ватанимиз тарихи орқали ўз исботини топган ҳақиқатдир. ваҳоланки, миллий истиқлол ғояларининг ўзи ҳам тарихий жараёнларда ўз исботни топган, мазкур ғоялар тизимининг зарурий ҳалқасини ташкил этади. чунки, миллий истиқлол ғояларининг тарихий илдизлари ҳам чуқур бўлиб, бу илдизлар орқали ўзининг ҳаётийлигини амалда тасдиқлаш учун ўта зарур элементлар билан мазкур ғояларнинг яшовчанлигини таъминлайди. умуман олганда миллий истиқлол мафкурасининг таркибига кирувчи ғоялар моҳиятан бир бўлиб фақат улар ҳар бир давр ижтимоий муҳити талабларига жавоб бераоладиган мазмун ва шакл орқали намоён бўла боради. масалан: миллий истиқлол мафкурасининг бош ғояси ўз мохиятига кўра мустақилликни мустаҳкамлаш, фаровон ҳаётни барпо этиш, …
2
ив ҳарактерини, тарихий илдизларини очиб беришга хизмат қилади. тарихан шаклланган ҳар қандай ғоя муайян ижтимоий гуруҳлар манфатларини ифода этувчи ғоялар тизимининг таркибига киради. шунинг учун ҳам худудимизда узоқ ўтмишда яшаб ўтган аждодларимизни ҳаракатга келтирган, муайян муштарак манфаатлар томон сафарбар этаолган ғоялар ҳам жамиятнинг ўша давр стратегик мақсадларини ифода этувчи ижтимоий ходиса сифатида дунёга келади. ижтимоий талаблар орқали юзага чиққан ғоялар алохида субъектлар ёки ижтимоий гуруҳларнинг хохиш, иродасига боғлиқ бўлмасдан объектив мазмунга эга бўлади. чунки, мазкур ғояларни келтириб чиқарувчи сабабларнинг ўзи ҳам кишиларнинг хоҳиш–иродасидан холи бўлиб, улар фақат алоҳида шахслар томонидан илғаб олинади ва системали баён қилиб берилади. мисол тариқасида ўрта осиё халқларининг ёзма ёдгорлиги бўлган “авесто” китобидаги “дунё қарама–қарши томонларнинг кураш майдонидан иборат” деган бош ғоясининг келиб чиқиш сабабларига тухталиб ўтайлик. нега шундай хулосага келинди. энг қизиғи бундай ғоя айнан бизнинг минтақамиз халқлари томонидан таълимот даражасига кўтарилди. ана шундай залворли фикрнинг туғилиш учун қандай сабаблар ва омиллар мавжуд эди? бундай …
3
тининг ўта кескин ўзгарувчанлиги кишиларнинг турмуш тарзига, ўзаро ахлоқий муносабатларига ва дунёни ўзига хос идрок этишларига таъсир қилмасдан иложи йўқ. бир томони қақраб ётган сувсиз чўл ва саҳролар ўзида ҳаёт нишонларини жам этган намлик, ям - яшил воха сон-соноқсиз балиғи мўл кўллар билан тўқнашади. баҳорда онда-сонда ёмғир шивалаб, қахратон қиш азобидан эндигина чиқиб нафасини бир зум ростлаб, ёзнинг жазирама иссиғига шайланаётган чўл ва сахрога жайҳуннинг шифобахш лойқа суви билан ҳаёт олиб келинаётганлиги билан қахратон чўлнинг ўлик гавдасига жон киргизиб, бу ўлкада ҳаётнинг узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилади. шунинг учун ҳам жуғрофий муҳитнинг одамларнинг хулқ–атворига, яшаш ва тафаккур усулларига, хатто одамларнинг бўйи, ранг, қиёфаларининг ўзгаришига ҳал қилувчи таъсири тўғрисидаги илк илмий–фалсафий қарашлар ҳам айнан ана шу беқарор ҳудудда вужудга келганлиги бежиз эмасдир. “бу серхосил орол (воҳа) билан қутурган қум денгизи ўртасида ҳукмронлик учун азалий кураш бир нафас ҳам тўхтаган эмас. унумдор тупроқ ва ранг-баранг ўсимликлар устига қум қуюни гирдибод бўлиб босиб келаверади. …
4
моий муҳит талабларига ҳам таъсир этувчи омилга айланади. минтақамизда бошқа халқлар ва мамлакатларнинг қарор топганлиги, ўз навбатида бу халқлар ва мамлакатларнинг манфатлари билан ҳам ҳисоблашиш зарурлиги ҳам объектив шарт–шароитларнинг ажралмас таркибий қисмига айланганлигидан дарак беради. миллий манфатларни ўзида ифода этувчи ғоялар муқаррар тарзда мамлакат ҳамда қўшни мамлакатлар ҳаётидаги ижтимоий барқарорлик ёки беқарорлик муҳитининг қарор топиши билан ҳам бевосита боғлиқдир. “бир нарса равшанки, - деган эди президентимиз бу борада, - барқарорлик ва жўғрофий–сиёсий мувозанат сақланиб қолган шароитдагина бу минтақа жўшқин ва собитқадам ривожланади, жаҳон ҳамжамияти учун муносиб шериклик бўла олади” . миллий истиқлол мафкураси таркибига кирувчи ғоялар, яна шунингдек, жамиятнинг бош стратегик мақсадларини ҳам ўзида мужассамлаштирган бўлиши шарт. ўзбекистон истиқлол даврининг дастлабки йилларидаёқ ўзининг тараққиёт йўли қилиб дунёвий билимлар ва тасаввурларга асосланган ривожланиш йўли эканлигини дунёга эълон қилган эди. дунёвий тараққиёт биринчидан мантиқ қонунлари ва қоидаларига мос келувчи билимларни ўз ичига қамраб олади; иккинчидан эксперимент таржибаларига асосланган хулосаларга таянган холда ўз …
5
адан, табиатшунослик ва ижтимоий фанлар сохасидаги инсоният томонидан эришган ютуқларни ўзлаштириб олиб миллий тараққиётимиз учун маънавий пойдевор яратиш масаласи кун тартибига киритилади. дунёвийлик тамойили мамлакат халқлари ҳаётида миллий, тарихий ва диний қадриятларимизга янгича муносабатлар тизимини яратиш зарурлигини келтириб чиқарди. эндиликда миллий, тарихий ва диний анъана ва маросимларнинг барчаси қайта тикланиши керакми ёки миллатнинг кейинги тараққиётига асос бўлаоладиган, жамиятнинг бош стратегик мақсадларини амалга оширишга имкон туғдирадиган миллий меросимизни қайта тиклаш зарурми? деган хақли савол туғилган эди. ўз даври ижтимоий мухити талабларига жавоб тариқасида қарор топган анана ва маросимларнинг барчаси ҳам миллатнинг келгуси тараққиёти учун пойдевор бўлаоладиган қадриятларга айланавермайди. бир вақтлар қадим аждодларимизнинг маънавиятида мезон бўлиб хизмат қилган “эзгу ният”, “эзгу сўз” ва “эзгу амалиёт” бирлиги тамойили на фақат ўша давр маънавияти учун, балки, барча давр маънавиятининг такомиллашувига ҳам тамал тоши вазифасини ўташи мумкинлигини ҳисобга олиб уни қадриятларимиз тизимига қўшмоғимиз лозим. лекин, шу билан бирга ҳар қандай диний тасаввурлар ва маросимлар дунёвий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "миллий гоя ва мафкуранинг дунёвий мазмуни ва уни такомиллаштириш кафолатлари"

1411372282_59227.doc миллий ғоя ва мафкуранинг дунёвий мазмуни ва уни такомиллаштириш кафолатлари миллий истиқлол ғояси тушунчаси аслида, халқимизниниг бугунги кунда келиб чиққан орзу истаклари бўлиб қолмасдан у тарихий тараққиётнинг барча даврларида, ҳам ўша давр иштимоий муҳит талаблари асосида юзага қалқиб чиққан, ҳалқимизни доимо хушёрликка чорловчи, такомилликка ундовчи, кишиларнинг рухий ҳолатини ўзида мужассамлаштирувчи залворли фикрлар тизимидан иборат бўлиб келганлигини ватанимиз тарихи орқали ўз исботини топган ҳақиқатдир. ваҳоланки, миллий истиқлол ғояларининг ўзи ҳам тарихий жараёнларда ўз исботни топган, мазкур ғоялар тизимининг зарурий ҳалқасини ташкил этади. чунки, миллий истиқлол ғояларининг тарихий илдизлари ҳам чуқур бўлиб, бу илдизлар орқали ўзининг ҳаётийлигини амалда т...

DOC format, 125.5 KB. To download "миллий гоя ва мафкуранинг дунёвий мазмуни ва уни такомиллаштириш кафолатлари", click the Telegram button on the left.