жиноят процессуал ҳуқуқида медиация ва уни такомиллаштириш

DOC 482,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
процессуал ҳуқуқида м.doc 91 жиноят процессуал ҳуқуқида медиация ва уни такомиллаштириш м у н д а р и ж а кириш 3 i боб. жиноят процессида медиация институти (жиноят ишини ҳал қилишнинг судга қадар алтернатив усули) 14 1. медиация (келишув) институти тушунчаси ва моҳияти 14 2. медиация институтининг тарихий асослари 28 3. хорижий давлатларда медиация институти 35 i боб бўйича хулоса 38 ii боб. жиноят процессуал қонунига медиация институтини татбиқ этиш механизми 39 1. жиноят процессига медиация институтини татбиқ этиш зарурати 39 2. маҳалла институти ва профилактика нозирлари фаолиятида 45 ii боб бўйича хулоса 58 iii боб. ўзбекистонда медиация институтини қўллаш истиқболлари 59 1. медиацияга тегишли ишлари доираси 59 2. жиноят ишини ёки терговолди материалларни медиацияга юбориш юзасидан процессуал ҳаракатлар 67 3. медиация устидан назорат 71 iii боб бўйича хулоса 76 хулоса 77 фойдаланилган адабиётлар рўйхати 81 кириш диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. агар азалдан олдимизга қўйган улуғ мақсадларимиз, …
2
г халқчиллик қоидаларини назарда тутувчи иқрорлик ва узр асосида қурилган медиация тартиби яъни тарафларларнинг ярашуви жиноят судлов ишларини юритишнинг либераллашувида муҳим аҳамият касб этади. хусусий мулкчилик асосида ривожланган давлатларда ҳуқуқнинг ажралмас бўлагига айланган медиация қоидалари биз учун бегона бўлмасада, бир оз янгилик дейиш мумкин. бир пайтлар собиқ шўролар давридаги хусусий айблов тартибида ишларини юритиш, 2001 йилдан ўзининг ижобий ютуқлари билан амалда бўлиб келаётган ярашув институти ҳам жиноий низоларни ҳам қилишда тарафлар ва одил судлов манфаатини уйғунлаштиришда етарли эмас. халқаро статистик маълумотларга кўра, ер юзидаги ҳуқуқ билан ҳал қилинаётган барча низоларнинг 35-40 % медиация йўли билан ҳал қилинаркану, медиация тартибида ҳал қилинган низоларнинг тахминан 85% кутилган ижобий натижани берар экан . амалдаги ярашув институтининг янада ривожлантириш тенденциялари билан боғлиқ жиноят ишларини юритишда медиация мавзуси қуйидаги сабабларга кўра долзарб ҳисобланади: биринчидан, назарияда медиацияни ўзбекистон республикаси жиноят процессуал қонунчилигига жорий қилиш, унинг мазмуни, таъсир доираси ва қўлами ҳақида турли ёндашувлар мавжуд. иккинчидан, ҳуқуқни …
3
зланиш олиб бориш, фан ва амалиётнинг бир-бирига ҳамоҳанг бўлишини таъминлаш медиация институтининг ривожи билан боғлиқ бўлиб, буни ўрганиш жиноят процессуал ҳуқуқи назариясининг муҳим вазифаларидан биридир. бешинчидан, юртимизда 2001 дан бери амал қилиб келаётган ва жкнинг 661-моддасида ва жпк 61-бобида ўз ифодасини топган ярашув институти суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим йўналишлари-инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш механизмини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бўлиб, ушбу институтни ўрганиш ва уни жаҳон стандардлари даражасида амалда кенгайтириш давр талабидир. олтинчидан, кўп олимларнинг фикрича, тарихи ва келиб чиқиши мураккаб бўлишига қарамасдан, “қон даъвоси” одати кўп давлатларда у ёки бу кўринишда (италян тилида – вендетта, эски немис тилида – файда, чечен тилида – чир деб аталган ва яҳудий, юнон, рим, славян ва америкаликларда ҳам) мавжуд бўлган. давр талаби билан бу институт (“қон даъвоси”)нинг ўрнига ярашув институти қўлланила бошлаган ва кейинчалик у ҳуқуқ нормаси даражасига кўтарилди. яъни, медиация институти ривожланган ғарб давлатларида сўнгги 20-30 йил …
4
ларни жазолаш вазифасини давлат ўз зиммасига олди. аммо жабрланувчининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш масаласи мураккаб жараёнлигича қолиб кетди. 1492 йилда жон лок шундай деган эди: “давлат ва жамият истиқболли бўлиши учун унга адолатни ўрнатишда ёрдам берадиган механизм (суд) керак бироқ жазолаш ва жиноятларни олдини олиш масаласини марказлашган куч орқали ҳал этиш шарт эмас… ” дунёнинг жиноят процессуал ҳуқуқ тизимлари xxi асрга кириб борар экан, улар ҳали ҳам ечими топилмаган баъзи муаммолар билан курашишда давом этмоқдалар. жабрланувчилар етказилган зарарни қоплашнинг мукаммалроқ вариантларини талаб қилмоқдалар ва қарши томондагилар эса жазо тизимининг жуда ҳам қаттиқ эканидан шикоят қилмоқда. жиноятчиларни реабилитация қилиш ва жиноятчиликни олдини олиш каби бутун дунё халқлари олдида турган масалани ҳал этиш суд залида чиқарилаётган ҳукмнинг асосий мақсади ҳисобланади. ҳукм чиқаришдан мақсад реабилитация қилиш ва жиноятчининг характерини тузатиш. ҳукм бошқа фуқароларни жиноят содир этишдан ўзини тийишга таъсир этиши лозим. ҳукм чиқаришдан мақсад нафақат жиноятчини жазолаш балки ушбу жазони тайинлаш орқали жамиятда жиноятчиликни …
5
н механизм яратишимиз лозим. жиноят ҳуқуқий тизимлар юзма юз келаётган яна бир муаммолардан бири шуки, ўрнатилган қатъий жазо тизими масаланинг ечими эмаслиги кўзга ташланиб қолди. агарда қатъий жазо тизими самарали бўлганда эди, россия, америка, хитой каби жазо тизими қаттиқ ва ривожланган давлатларда жиноятчилик камайган, балки, йўқ бўлиб кетган бўлар эди. биз эса бошқача йўл тутдик. жиноий жазоларни либераллаштириш сиёсати ўзбекистон республикаси президенти ислом каримов томонидан илгари сурилди ва ушбу фаолият юзасидан илғор ҳаракатлар олиб борилмоқда. юқоридаги ҳолатлар медиация институтини дастлабки терговда, тергов жараёнида ва суд муҳокамасида қўллашни янада кучайтириш, ушбу институтни амалда татбиқ этиш билан боғлиқ муаммоларни чуқур ва ҳар томонлама тадқиқ этишни тақазо этади. тадқиқот объекти ва предметининг белгиланиши. тадқиқот объекти медиация институтини назарий ўрганиб таҳлил қилиш, ривожланишини ва такомиллашувини ўрганиш, ўзбекистонда медиация институтини қўллаш истиқболлари, жиноят процессуал қонунига медиация институтини татбиқ этиш механизми, шунингдек, амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. тадқиқот предмети жк ва жпкдаги хусусий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жиноят процессуал ҳуқуқида медиация ва уни такомиллаштириш" haqida

процессуал ҳуқуқида м.doc 91 жиноят процессуал ҳуқуқида медиация ва уни такомиллаштириш м у н д а р и ж а кириш 3 i боб. жиноят процессида медиация институти (жиноят ишини ҳал қилишнинг судга қадар алтернатив усули) 14 1. медиация (келишув) институти тушунчаси ва моҳияти 14 2. медиация институтининг тарихий асослари 28 3. хорижий давлатларда медиация институти 35 i боб бўйича хулоса 38 ii боб. жиноят процессуал қонунига медиация институтини татбиқ этиш механизми 39 1. жиноят процессига медиация институтини татбиқ этиш зарурати 39 2. маҳалла институти ва профилактика нозирлари фаолиятида 45 ii боб бўйича хулоса 58 iii боб. ўзбекистонда медиация институтини қўллаш истиқболлари 59 1. медиацияга тегишли ишлари доираси 59 2. жиноят ишини ёки терговолди материалларни медиацияга юбориш юзасидан п...

DOC format, 482,0 KB. "жиноят процессуал ҳуқуқида медиация ва уни такомиллаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.