жиноят процессуал кафолат тушунчаси ва айбсизлик презумпциясининг ҳуқуқий асослари

DOCX 28,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1538560444_72482.docx жиноят процессуал кафолат тушунчаси ва айбсизлик презумпциясининг ҳуқуқий асослари режа: 1. айбсизлик презумпциясининг жиноий-процессуал талқини 2. айбсизлик презумпцияси ҳақиқатни аниқлаш принципи айбсизлик презумпциясининг жиноий-процессуал талқини юқорида таъкидлаганимиздек, жпкнинг 23-моддасида белгиланган. мазкур принципнинг моҳияти гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг жиноят содир этишда айбдорлигини исботлаш жараёнидан иборатдир. инсонни айблаш ва давлат мажбурловининг жиноят кодексида назарда тутилган чораларини қўллашдан аввал, қонуний тартибда айнан ушбу шахс томонидан жиноятни содир этилганлигини исботлаш талаб қилинади. ўзбекистон ресмпубликаси олий суди пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги “гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорида “гумон қилинувчини, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашнинг муҳим кафолати – унинг айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунча ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқланмагунча айбдор ҳисобланмаслиги ҳақидаги конституцияда белгиланган айбсизлик презумпцияси принципига қатъий амал қилинишидадир. гумон қилинувчи, айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш мажбурияти юкланиши мумкин эмас, ўз айбсизлигини ёки иш бўйича бирор-бир ҳолатни исботлаш масъулиятини …
2
рор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланмаслиги жпкнинг қатор нормаларида ҳам ўз аксини топган (46-модда 3-қисми, 48-модданинг 3-қисми). ҳуқуқ-тартибот органлари айблов учун етарли далил тўплай олмасалар, шахс айбсиз деб тан олиниши керак. бундан ташқари, жпк 23-моддаси 3-қисмида келтирилган қоида айбсизлик презумпцияси учун аҳамиятли бўлиб, унга мувофиқ, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф қилиш имкони бўлмаса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. мазкур қоида жиноят ва жиноят процессуал қонунларини қўллаш бўйича юзага келадиган гумонларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин. сир эмаски, оддий фуқаро аввало, давлат номидан иш кўрувчи мансабдор шахсларнинг ўзлари қонун талабларини қандай бажараётганликларига эътибор беради. агар ўша органлар ёки мансабдор шахслар қонунларни оёқ ости қилсалар, мазкур қонунларга бўлган эътиқот сусаяди, жамиятнинг маьнавий асосларига путур етади. демак, жиноят процессида айбсизлик презумпциясини амалга оширилиши, ушбу ҳуқуқнинг жиноят ишларини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан таъминланишига боғлиқ. суриштирувчи, терговчи томонидан гумон қилинувчи, айбланувчини сўроқ қилишдан олдин, уларга процессуал …
3
зига хос ўрни бор жумладан, айбсизлик презумпцияси шахсни шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш принципи билан ҳам узвий боғлиқликда намоён бўлади. жпкнинг 17-моддасида белгиланганидек, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишда қатнашаётган шахсларни шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши лозим. инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг ҳаётига тааллуқли маълумотларнинг тарқалишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга азоб-уқубат олиб келадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) ёки қарорлар чиқариш тақиқланади. ушбу тамойилни айбсизлик презумпцияси билан боғлиқлиги шундаки, одатда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш ҳоллари амалиётда учраб туради. шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш конституциявий қоида бўлиб, ўзбекистон республикаси конституциясининг 26-27-моддаларида мустаҳкамлангандир. жиноят ишини юритишда гумон қилинувчи, айбланувчини қийноққа солиш, зўравонлик қилиш шафқатсиз ёки шаъни, қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилиш тақиқланади ва бундай ҳаракатларни содир этилганлик ҳолати аниқланса, ушбу усулларни қўллаб олинган кўрсатмалар далил кучига эга бўлмайди ва уларни содир қилган шахслар тегишли жавобгарликка тортиладилар. ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг "суд …
4
аҳамиятга эга. ушбу принцип процесснинг бошқа иштирокчилари билан биргаликда гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг иш юритиш жараёнида ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилишнинг тақиқланишини кафолатлайди. айбсизлик презумпцияси жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципи билан ҳам узвий боғлиқдир. жиноят ишларини очиқ суд мажлисида кўриш, айбланаётган шахснинг ўз ҳуқуқини тўлароқ рўёбга чиқаришини таъминлайди. ўзбекистон республикаси конституциясининг 26-моддасида жиноят содир этилганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги таъкидланган. айбсизлик презумпциясини амалга оширишда жиноят ишлари юритиладиган тил приципи ҳам жуда муҳим ҳисобланади. иш юритилаётган тилни билмаган ёки етарли даражада тушунмайдиган процесс иштирокчиларига ўз она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда оғзаки ёки ёзма арз қилиш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, илтимоснома билан мурожаат қилиш, судда сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. бундай ҳолларда, шунингдек, иш материаллари билан танишиш вақтида процесс иштирокчилари қонунда белгиланган таржимон хизматидан фойдаланишлари шарт, акс ҳолда ҳукм бекор қилиниши мумкин. айбланувчига, судланувчи ёки процессда иштирок этувчи …
5
йича ҳимоячининг иштирок этиши зарур бўлади. бу ҳолларда ҳимоячи айбланувчи шахснинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун унга айб эълон қилингунга қадар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. “гумон қилинувчи, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси олий суди пленуми 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли қарорининг 23-бандида жиноят процессуал кодексининг 473-моддаси талабига кўра, ҳукм судланувчи билмайдиган ёки етарли даражада билмайдиган тилда баён қилинган бўлса, эълон қилинганидан сўнг, ҳукм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки судланувчи учун тушунарли бўлган бошқа тилда ўқиб эшиттирилади. маҳкумга, оқланган шахсга тақдим этилиши шарт бўлган ҳукм ва бошқа суд (тергов) ҳужжатлари уларнинг она тилига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилинган ҳолда топширилиши керак (жпк 20-моддаси). агар ушбу талабларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳкум, оқланган шахс суд ҳукми устидан шикоят бериш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, бу ҳолат апелляция шикояти бериш учун белгиланган муддатни тиклаш ёки апелляция инстанцияси суди ажримини бекор …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жиноят процессуал кафолат тушунчаси ва айбсизлик презумпциясининг ҳуқуқий асослари"

1538560444_72482.docx жиноят процессуал кафолат тушунчаси ва айбсизлик презумпциясининг ҳуқуқий асослари режа: 1. айбсизлик презумпциясининг жиноий-процессуал талқини 2. айбсизлик презумпцияси ҳақиқатни аниқлаш принципи айбсизлик презумпциясининг жиноий-процессуал талқини юқорида таъкидлаганимиздек, жпкнинг 23-моддасида белгиланган. мазкур принципнинг моҳияти гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг жиноят содир этишда айбдорлигини исботлаш жараёнидан иборатдир. инсонни айблаш ва давлат мажбурловининг жиноят кодексида назарда тутилган чораларини қўллашдан аввал, қонуний тартибда айнан ушбу шахс томонидан жиноятни содир этилганлигини исботлаш талаб қилинади. ўзбекистон ресмпубликаси олий суди пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги “гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқи билан таъм...

Формат DOCX, 28,3 КБ. Чтобы скачать "жиноят процессуал кафолат тушунчаси ва айбсизлик презумпциясининг ҳуқуқий асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жиноят процессуал кафолат тушун… DOCX Бесплатная загрузка Telegram