тарихий тараққиёт ва унинг ғоявий - мафкуравий мезонлари

DOC 127,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663535167.doc тарихий тараққиёт ва унинг ғоявий - мафкуравий мезонлари режа: 1. тарихий тараққиётнинг ғоявий-мафкуравий мазмуни. 2. ғоя ва мафкуралар ривожланишининг ижтимоий-тарихий босқичлари ва йўналишлари. 3. жамият ижтимоий-сиёсий тараққиёти ва миллий мафкура ривожланишининг ўзаро боғлиқлиги. инсоният ижтимоий тараққиёти узоқ давом этган тарихий жараён бўлиб, унда кишиларнинг эришган моддий ва маданий мероси ўз аксини топган. тарихий тараққиёт жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий, ғоявий-мафкуравий ривожланиши билан узвий боғлиқ ҳолда юз беради. ҳар бир давлат ва жамият қурилиши бир-биридан шакл ва мазмун жиҳатдан фарқ қилиб, бу уларнинг ривожланиш хусусиятларидаги ўзига хосликни белгилайди. айни пайтда, дунёдаги барча давлатлар ва жамиятларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида умумийлик ҳам мавжуд бўлади. бундай умумийлик реал ижтимоий асосларга эга бўлиб, у инсониятнинг умумий манфаат ва мақсадларини ифода қилувчи ғояларда яққол кўринади. хусусан, ижтимоий - тарихий тараққиётдаги умумийлик, мутаносиблик тамойиллари инсониятни бирлаштириш, уюштириш, жипслаштириш, ягона эзгу мақсадга сафарбар этиш жараёнида намоён бўлади. шундай қилиб, ҳар бир давлат ва жамият ривожланишида умумийлик, мутаносиблик …
2
ик хусусияти ўз навбатида тараққиётнинг ҳар бир ижтимоий-сиёсий босқичининг мазмун, моҳиятини белгилаб беради. бошқача айтганда, тарихий тараққиётнинг мавжудлик белгиси унинг ғоявий-мафкуравий мазмунида намоён бўлади. шу нуқтаи назардан, тарихий тараққиёт билан ғоя ва мафкураларнинг уйғунлиги инсоният ривожланишининг муҳим шартидир. айни пайтда, ҳар қандай ғоя ва мафкура халқ, миллатнинг туб манфаатлари асосидагина реал кучга айланиши мумкин. «миллий ғоя ҳақида кўп ва узоқ фикр юритиш мумкин. у ҳаётнинг ўзи каби чексиз мавзудир. миллий ғоя халқнинг миллий манфаатларидан келиб чиқади ва уни ўзида ифода этади», - дейди президент и.каримов. дарҳақиқат, миллий манфаатни ўзида ифода этган ғоягина яшовчан бўлади ва унинг моддий кучга айланиш имкониятини яратади. масалан, ҳозирги шароитда миллий мафкурамизнинг асосий ғоялари шаклланиб бўлган. улар халқимиз тарихий тараққиёти давомида синовлардан ўтган. айниқса, уларнинг ичида ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги каби асосий ғоялар ҳозир миллий мафкурамизнинг таянч ғоялари ҳисобланади ушбу ғоялар мазмун-моҳият жиҳатдан бир-бирини тўлдирадиган ҳамда мантиқан эгиз ғоялар сифатида баҳоланиши мумкин. шу …
3
ир темурнинг саъи-ҳаракатлари, шунингдек, пўлатхон, дукчи эшон қўзғолонлари - буларнинг бари ҳеч қандай «синфий кураш»га алоқаси йўқ эди. бундай ҳаракатларни юзага келтирган, унга куч бағишлаган асосий омил миллий ғоя бўлиб, унинг моҳиятини юрт озодлиги, тинчлиги, ватан равнақи ва халқ фаровонлиги ташкил этарди. тарихий тараққиётда мафкураларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб, президентимиз и.каримов, мафкура фақат бугун эмас, ҳар доим ҳам энг долзарб сиёсий-ижтимоий масала, ҳар қандай жамиятни соғлом, эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, унинг ўз муддаоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч-қувват берадиган пойдевор бўлиб келганлигини таъкидлайди. шунинг учун миллий мафкуранинг ижтимоий тараққиётдаги ўрни ва аҳамиятини белгилаб олиш ўта муҳимдир. миллий истиқлол мафкураси ўз олдига буюк мақсад ва вазифаларни қўйиб, истиқбол сари муттасил ривожланиб, илгарилаб бораётган ўзбекистонда яшаётган барча халқлар ва миллатларни жипслаштирувчи, уларнинг куч-қудратларини бирлаштириб, ягона мақсадга йўналтирувчи кучдир. жамиятда фуқароларни бирлаштирувчи ягона умумий ғоя ва мафкура бўлмаса, парокандалик юзага келади. мафкуранинг бирлаштириш, уюштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилиши ҳам шундан. маълумки, ғоялар миллий, умуминсоний, …
4
ий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-мафкуравий ҳолатларга боғлиқ ҳолда ўзгариш ва янгиланиш тамойилига амал қилади. айни пайтда, ғоялар тизимидаги айрим сифатлар муаммонинг ҳал этилиши даражасига мувофиқ баъзан кўтарилиб, кескинлашиши баъзи ҳолларда эса, унинг ҳал этилган муаммо сифатида пасайиши ёки тамомила йўқ бўлишини кузатиш мумкин. масалан, ирқий манфаатларни ўзида акс эттирган ғоялар инсоният тарихида доимо долзарб бўлиб келган. ирқий камситишлар, уларга ижтимоий-сиёсий имкониятларнинг берилмаслиги, жумладан, қора танлиларни қул қилиб сотиш ёки сотиб олиш билан боғлиқ муаммолар доимо бўлган. ирқий чеклашлар билан боғлиқ муаммолар xx асрнинг 60-йилларида ўта кескинлашди. аммо, дунёдаги эркпарвар жамоатчиликнинг талаби, айниқса ғарб мамлакатлари ҳукуматларининг расмий сиёсати, демократик тартибларнинг ҳар томонлама жорий этилиши оқибатида ирқий тафовутлар йўқола борди. қора танлиларнинг ҳуқуқлари тиклана бошлаб, уларнинг камситиш ўрнига ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ғояси шаклланди. буларнинг бари ҳозирги кунга келиб муайян ирқий манфаатларни ўзида ифода этувчи ғояларнинг аҳамиятини пасайтира бошлади. айнан шундай фикрларни минтақавий манфаатларни ўзида акс эттирувчи ғоялар тўғрисида ҳам айтиш мумкин. жумладан, жахон ҳамжамиятига …
5
вчи ғоялар ижтимоий ривожланишнинг мазкур даврида ўз устуворлигини маълум даражада пасайтириб, умуминсоний қадриятларни ҳимоя этувчи ҳамда ҳудудий чекланишларни истисно қилувчи ғояларнинг долзарблиги ортди. ғоялар тизимида диний манфаатларни ўзида акс эттирувчи ғоялар алоҳида аҳамиятга эга. бундай ғоялар ҳам инсон онги, руҳияти билан бевосита боғлиқ. диний манфаатларни ўзида ифода этган ғоялар «таврот», «забур», «инжил», «қуръон» каби илоҳий китобларда зикр этилган. мустақиллик йилларида мамлакатимизда диний манфаатларни ўзида ифода этувчи ғояларнинг мазмунан такомиллашув жараёни юз берди. ҳозирги шароитда диний манфаатларнинг дунёвий масалалар билан мантиқий боғлиқлиги юзага келмоқда. и.каримов дин, диний манфаатларни ҳимоя этувчи ғояларни энг нозик ва мураккаб масала сифатида эътироф этади. айни пайтда, у миллий қадриятларимизнинг замонлар оша безавол яшаб келишининг сабабини уларнинг муқаддас динимиз билан мутаносиблигида, деб билади. шунингдек, сўнгги пайтларда дунёвийлик ва динийлик нисбати хусусида ҳам кўп гапирилмоқда. ҳар икки ҳолатни бир-бирига зид қўйиш эса, маълумки, жамиятда ижтимоий беқарорликни юзага келтириши мумкин. «шу ўринда таъкидламоқчи эдимки, - дейди и.каримов, - дунёвийлик, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тарихий тараққиёт ва унинг ғоявий - мафкуравий мезонлари" haqida

1663535167.doc тарихий тараққиёт ва унинг ғоявий - мафкуравий мезонлари режа: 1. тарихий тараққиётнинг ғоявий-мафкуравий мазмуни. 2. ғоя ва мафкуралар ривожланишининг ижтимоий-тарихий босқичлари ва йўналишлари. 3. жамият ижтимоий-сиёсий тараққиёти ва миллий мафкура ривожланишининг ўзаро боғлиқлиги. инсоният ижтимоий тараққиёти узоқ давом этган тарихий жараён бўлиб, унда кишиларнинг эришган моддий ва маданий мероси ўз аксини топган. тарихий тараққиёт жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий, ғоявий-мафкуравий ривожланиши билан узвий боғлиқ ҳолда юз беради. ҳар бир давлат ва жамият қурилиши бир-биридан шакл ва мазмун жиҳатдан фарқ қилиб, бу уларнинг ривожланиш хусусиятларидаги ўзига хосликни белгилайди. айни пайтда, дунёдаги барча давлатлар ва жамиятларнинг пайдо бўлиши ва рив...

DOC format, 127,0 KB. "тарихий тараққиёт ва унинг ғоявий - мафкуравий мезонлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.