миллий тараққиётда ғоявий-мафкуравий хавфсизлик ва муроса масаласи

DOC 146.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663532565.doc миллий тараққиётда ғоявий-мафкуравий хавфсизлик ва муроса масаласи режа: 1. муқобил ғоявий-мафкуравий қарашларнинг вужудга келиши ва уларнинг миллий ривожланишга таъсири. 2. ҳозирги даврда ғоявий-мафкуравий муросанинг йўналишлари ва амалга ошириш механизмлари. 3. миллий манфаатларнинг бирлиги – ғоявий-мафкуравий муроса асоси/ 4. миллий хавфсизликни таъминлашда ғоявий-мафкуравий муросанинг роли ва аҳамияти. ҳар қандай жамият муайян ижтимоий таркибга эга бўлиб, у турли ижтимоий қатламларни, синфларни, гуруҳларни, ижтимоий институтларни ўз ичига олади. ижтимоий таркибнинг хилма-хиллиги уни ташкил қилган унсурлар манфаатларининг, интилишларининг ранг-баранглигига асос бўлади. ғоявий-мафкуравий қарашлар бу манфаатлар ва интилишларнинг ўзига хос ифодаси бўлиб, турли кучларнинг мақсадлари, фаолият йўналишларини кўрсатувчи мантиқий асосланган қарашлар тизимига айлана боради. шунга кўра, ҳар қандай давлатда бунёдкор ғоялар, мафкуравий фаолият устувор бўлганда, миллий тараққиёт имкониятлари кенгаяди. «ер планетаси» деб аталган ижтимоий-сиёсий маконда: ҳуқуқий тенглик, ирода эркинлиги, халқаро миқёсда тинчлик қарор топади, миллатлараро, динлараро дўстона муносабатлар мустахкамланади. миллий тараққиёт ғоялари муайян давлатнинг истиқболини таъминлаш учун жамиятнинг объектив ривожланиш қонуниятларини, уларнинг амал қилинишида …
2
ижтимоий таркибни ташкил этувчи муҳим унсурлар бир-бирларидан меҳнат характерига, манфаат ва эҳтиёжларига, ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўринларига кўра фарқланадилар. жамият ривожлана бориши билан унинг ижтимоий таркиби ҳам мураккаблашиб боради. бу ижтимоий бирликлар юқорида эслатилган белгиларга кўра ўзига хос мавқега, манфаатларга, интилишларга эга бўладилар. бу ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари унинг аъзолари манфаатлари асосида шаклланади, аммо уларнинг механик йиғиндисидан иборат эмас. алоҳида индивидларнинг обектив ижтимоий ҳолатига хос ўхшаш белгилар умумлаштирилиб яхлит ҳолда ифодаланади. кўринадики, ғоявий-мафкуравий қарашларнинг шаклланиши ғоят мураккаб жараён бўлиб, турли ижтимоий омиллар ҳам унинг шаклланишига, мазмунига ўз таъсирини ўтказади. хусусан, бунда: -илгари яратилган ғоявий-мафкуравий мерос. у янги авлоднинг, гуруҳларнинг ижтимоий онги шаклланишига муҳит бўлиб хизмат қилган ва янгича қарашларга материал сифатида фойдаланилади. -мавжуд гуруҳларнинг ҳаёт шароитларидан келиб чиқувчи ижтимоий руҳияти, кайфиятлари ва интилишлари. у бевосита ҳақиқий манфаатлар билан айнан эмас, объективлик ва суъективликнинг фарқланмаган ҳолатига мос келади, ғоявий-мафкуравий қарашларнинг шаклланишига туртки беради. -миллий тараққиётнинг объектив ва субъектив имкониятлари ҳар қандай ғоявий-мафкуравий қараш …
3
қай хилда қамраб олиш хусусиятларига кўра янада ранг-баранглик касб этади. бундан ташқари кишилар ҳамда турли гуруҳларнинг манфаатлари ўзаро қоришиб кетган бўлиб, бу ҳам ғоявий-мафкуравий хилма-хилликни кучайтиради. инсон ижтимоий ҳаётда ҳеч қачон фақат бир гуруҳнинг намоёндаси сифатидагина майдонга чиқмайди. унинг миллий-маҳаллий, ёш, касбий, жинсий, синфий, маънаий-ахлоқий, диний ва бошқа ижтимоий гуруҳларга бевосита алоқаси бор. шундай экан, ғоявий-мафкуравий қарашлар ҳаётий характер касб этиши учун уларнинг синтетик мазмунини қамраб олиши керак. ғоявий-мафкуравий хилма-хиллик улар ўртасида ўзаро курашни, рақобатни вужудга келтиради ва натижада ғоявий-мафкуравий тараққиёт таъминланади. ижтимоий таркибга, унинг ғоявий-мафкуравий ифодаси бўлган қарашларга бир томонлама ёндашув жамият ҳаётидаги дунёқарашлар тарихида узоқ вақт ҳукмронлик қилиб келди. миллатчилик, диний, синфий жиҳатдан ёндашувлар - жамият тарихидаги ўрни жиҳатидан ажралиб туради. мақсад ёки уни амалга ошириш йўлларини асослашда муҳим тафовутларга эга бўлган ғоявий-мафкуравий қарашлар муқобиллик муносабатида бўлишлари мумкин. муқобил ғоявий-мафкуравий қарашлар жамият тараққиётида ниҳоятда муҳим, чунки улар ўртасидаги ўзаро курашнинг, рақобатнинг ошкоралиги, кескинлиги билан ажралиб турадилар ва натижада …
4
уд. ўзаро муқобилликда, мухолифатда бўлган ғоявий-мафкуравий қарашлар сиёсий-амалий фаолият билан боғланадилар. чунки, ҳокимиятга эга бўлмасдан ёки унга фаол таъсир кўрсатмасдан туриб, мухолифатдаги ғоявий-мафкуравий қарашлар амалга ошиш имкониятига эга булмайди. иккинчидан, ўзаро мухолифатдаги мафкуравий қарашлар у ёки бу моддий кучнинг (синфнинг, миллатнинг, ижтимоий қатламнинг) манфаатларини, интилишларини асос қилиб оладилар ва демак жамият манфаатларини маълум даражада бир томонлама ифодалашга мойил бўладилар. бироқ ҳокимият учун сиёсий кураш сабаб у ёки бу жамиятнинг умумий (миллий) мафкураси кўринишини касб этадилар. шундай қилиб, мухолифлик муносабатидаги ғоявий-мафкуравий қарашлар миллий ривожланишнинг йўналишини, бошқа ўзига хосликларини белгиловчи муҳим маънавий ҳодисадир. шу билан бирга ҳар бир даврда, ҳар бир тамаддун шароитида муқобил ғоявий-мафкуравий қарашларнинг ўзаро муносабати ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб келган. шарқда давлат мафкураси узоқ вақт ҳукмрон бўлиб, ўзгача қарашларни ўзига буйсундиришга уринган, кучли, эркин рақобатдаги мухолифат шаклланишига йўл бермаган. натижада ҳукмрон мафкура догматик характер касб эта бошлаган, миллий мафкура сифатида омма онгига сингиб кетган. ўзаро мухолифатдаги ғоявий-мафкуравий қарашларнинг …
5
изга ўхшатади. денгизда сув қандай бўлса, дарёда ҳам сув шундай бўлганидек, ҳукмдор инсонларда энг юксак фазилатларни қарор топтиради. бу шароитда адолат, садоқат, бурч, виждон, номус каби умуминсоний фазилатлар жамият ҳаётига сингади. н.макиавелли эса, ҳукмдорга одамлар яхшиликни билмаслигини, иши битгандан кейин ҳамма нарсани унутиб юборишини, уларни куч билангина бостириш лозимлигини уқтиради. халқ кўпчилик бўлганлиги учунгина у билан дўстона муносабатда бўлишга ҳукмдор мажбурлигини уқтиради. муқобил ғоявий-мафкуравий қарашларнинг миллий ривожланишга, жамият тараққиётига таъсири уларнинг мазмуни, табиати билан ҳам белгиланади. вайронкор ғоявий-мафкуравий қарашлар устун бўлган шароитда жамиятнинг тараққиётига, унинг маънавияти ривожига катта зарар етказади. бунёдкор ғоявий-мафкуравий қарашлар устун бўлганда тараққиёт имкониятлари кенгаяди. эркинлик ва муроса, тинчлик ва дўстона муносабатлар қарор топади. жамият тарихидан бунга кўп мисоллар келтириш мумкин. бошқа томондан ғоявий-мафкуравий қарашларнинг вайронкорлик ва бунёдкорлик хусусиятлари зиддиятли муносабатда бўлиши ҳам мумкин. бунёдкор қарашлар умуминсоний мазмунга эга бўлса-да, миллий шаклда, муайян синф, гуруҳ томонидан ҳаётга татбиқ қилиниб келган. бу эса, ўз навбатида, ғояларни амалга оширувчи …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "миллий тараққиётда ғоявий-мафкуравий хавфсизлик ва муроса масаласи"

1663532565.doc миллий тараққиётда ғоявий-мафкуравий хавфсизлик ва муроса масаласи режа: 1. муқобил ғоявий-мафкуравий қарашларнинг вужудга келиши ва уларнинг миллий ривожланишга таъсири. 2. ҳозирги даврда ғоявий-мафкуравий муросанинг йўналишлари ва амалга ошириш механизмлари. 3. миллий манфаатларнинг бирлиги – ғоявий-мафкуравий муроса асоси/ 4. миллий хавфсизликни таъминлашда ғоявий-мафкуравий муросанинг роли ва аҳамияти. ҳар қандай жамият муайян ижтимоий таркибга эга бўлиб, у турли ижтимоий қатламларни, синфларни, гуруҳларни, ижтимоий институтларни ўз ичига олади. ижтимоий таркибнинг хилма-хиллиги уни ташкил қилган унсурлар манфаатларининг, интилишларининг ранг-баранглигига асос бўлади. ғоявий-мафкуравий қарашлар бу манфаатлар ва интилишларнинг ўзига хос ифодаси бўлиб, турли кучларнинг мақ...

DOC format, 146.5 KB. To download "миллий тараққиётда ғоявий-мафкуравий хавфсизлик ва муроса масаласи", click the Telegram button on the left.