иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва миллий хавфсизлик тизимида тутган ўрни

DOCX 9 pages 44.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
1-мавзу. иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва миллий хавфсизлик тизимида тутган ўрни. иқтисодий хавфсизлик шакллари ва асосий кўрсаткичлар режа 1.“хавфсизлик” тушунчасининг моҳияти 2. миллий хавфсизлик ва унинг таркиби 3. иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва таркибий элементлари 4. иқтисодий хавфсизликнинг намоён бўлиш шакллари 5. иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари 6. иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичларининг таҳликали чегаралари. 1.“хавфсизлик” тушунчасининг моҳияти хавфсизлик муаммоси мустақил давлатчиликнинг шаклланиши ва жамиятда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий манфаатларнинг қарор топиши билан бир пайтда вужудга келади. “хавфсизлик” тушунчаси робер маълумотномасига кўра 1190 йилда пайдо бўлди. бу тушунча ўзини ҳар қандай хавф-хатардан ҳимояланган деб ҳисобловчи инсон руҳининг хотиржам ҳолатини ифодалаган[footnoteref:1]. ушбу маънода мазкур термин ғарбий европа ҳалқлари лексиконида xvii асргача қўлланган. тарихнинг кейинги даврларида давлат тузилмаларининг шаклланиши билан боғлиқ равишда хавфсизлик тушунчаси моддий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда давлат қурилиши, бошқариш органлари тенденцияларига мос келадиган реал хавф-хатар (жисмоний ва маънавий)нинг йўқлиги натижасида вужудга келадиган тинчлик ҳолати маъносини англатган[footnoteref:2]. [1: основы экономической безопасности. – м., 1996. с.3. ] [2: …
2 / 9
ларнинг пайдо бўлиши, уларда бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши билан изоҳланади. дунёдаги бундай ўзгаришлар хавфсизлик, умумий ва миллий хавфсизлик муаммоларига бўлган эътиборни янада кучайтирди. “хавфсизлик” тушунчаси кўп қиррали бўлиб, турли маъноларда талқин этилади. шунга қарамасдан уларда умумий ғоя ҳам мавжуд бўлиб, бунга кўра хавфсизлик инсоният ҳаётининг турли соҳаларида вужудга келадиган хавф-хатардан ҳимояланиш, кафолатланиш маъносини англатади. хавф-хатар эса давлат ва жамият ривожланишига, нормал амал қилишига таҳдид солувчи потенциал ёки реал куч, омил ҳисобланади. хавфхатар намоён бўлишининг кескин шаклларига табиий, ижтимоий катаклизмалар, портлашлар ва ларзалар, кризислар, тангликлар, революция, қўзғолон, исён, уруш, қуролли тўқнашувлар киради. хавфсизлик қандай соҳада, қандай шакл ва қиёфада намоён бўлмасин уларнинг барчаси умумийлик хусусиятига эгадир. умуман, хавфсизлик хавф-хатардан ҳимояланиш шарти ва стратегияси сифатида ижтимоий тизим, шахс, жамият ва давлат ҳаётфаолиятининг нормал амал қилишини таъминлашга йўналтирилган бўлади1. 1.2. миллий хавфсизлик ва унинг таркиби миллий хавфсизлик манфаатларни ҳимоялашнинг умумий шакли ҳисобланади. шунингдек, у мамлакат миллий манфаат эҳтиёжларининг намоён бўлиш шакли ҳамдир. бошқача …
3 / 9
қандай мамлакат манфаатлари учта муҳим мақсадга йўналтирилган бўлади: 1) халқ фаровонлигини ошириш; 2) мамлакат ҳаёт фаолияти ва ҳудудини ҳимоя қилиш ҳамда обод этиш; 3) миллий маданиятни ривожлантириш[footnoteref:3]. [3: экономическая безопасность хозяйственных систем. учебник. – м.: изд-во рагс, 2001.- с. 29. ] мамлакатнинг миллий хавфсизлиги унинг миллий манфаатини турли сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, экологик, ғоявий, информацион ва бошқа омиллар ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлади. шу боисдан миллий хавфсизлик таркиби мураккаб тузилишга эга бўлиб, сиёсий, ҳарбий-мудофаа, ғоявий, иқтисодий, экологик, информацион хавфсизликларни ўз ичига олади. шуни таъкидлаш жоизки, “миллий хавфсизлик” тушунчаси кўп қиррали ва хилмахил шаклларда намоён бўлади. аммо шунга қарамай, у қуйидаги хусусиятларга эга: биринчидан, миллий хавфсизлик аниқ тарихий мазмунга эга, яъни жамиятга қайси соҳаларда ва қандай даражада таҳдидларнинг вужудга келаётганлигини аниқлашга қаратилган аниқ ҳолатлардаги аниқ таҳлилларни талаб қилади. иккинчидан, миллий хавфсизлик бир-бирига зид ўлчамлар, жамиятга хавф солувчи таҳдидлар ва уларни бартараф этадиган ижтимоий-иқтисодий параметрлар ҳамда кўрсаткичлар билан ифодаланади. учинчидан, миллий хавфсизлик …
4 / 9
тади. 1.2. иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва таркибий элементлари миллий хавфсизликнинг муҳим таркибий қисми, уни таъминлашнинг энг муҳим шарти ёки омили, кўрсаткичи иқтисодий хавфсизликдир. “ таниқли рус иқтисодчиси л.и.абалкин ушбу тушунча моҳиятини очиб берувчи уч элементни кўрсатиб берган: · иқтисодий мустақиллик. ҳозирги жаҳон хўжалиги шароитида иқтисодий мустақиллик абсолют характерга эга эмас, чунки халқаро меҳнат тақсимоти миллий иқтисодиётларни бир-бирига ўзаро боғлиқ қилиб қўяди. бундай жараёнда иқтисодий мустақиллик давлатнинг иқтисодий ресурслар устидан назорат ўрната олиш имкониятини, жаҳон савдоси, кооперация алоқалари, илмий-техника ютуқларини айирбошлашда тенг иштирок этиш ва рақобатбардошликни таъминлайдиган ишлаб чиқариш, самарадорлик ва сифат даражасига эришишни англатади; · миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги. бу шаклидан қатьи назар мулкчиликнинг ҳимоя қилиниши, тадбиркорлик фаоллиги учун ишончли шароит ва кафолатларнинг яратилиши, мамлакатдаги ҳолатнинг ёмонлашувига, беқарорликка олиб келувчи омилларнинг жиловланишини (яъни иқтисодиётдаги криминал тузилмаларга қарши кураш, даромадлар тақсимланишида жиддий фарқлар, табақаланишнинг келиб чиқиши, ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашиб кетишига йўл қўймаслик) тақозо этади; · ўз-ўзидан ривожланиш ва тараққий этишга қодирлик. бу …
5 / 9
ини миллий иқтисодиёт мустақиллиги, унинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги, доимо янгиланишга ва ўзўзидан такомиллашиб боришга қодирлигини таъминловчи шарт-шароитлар ва омиллар йиғиндиси, деб таърифлаш мумкин. иқтисодий хавфсизлик иқтисодиётнинг турли субъектларига тегишли бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: алоҳида фуқаролар; хусусий тадбиркорлик, бизнес; давлат корхоналари; миллий иқтисодиёт; давлат. ички иқтисодий соҳаларда хавфсизлик табиий, техникавий-иқтисодий, инфратузилмавий, ижтимоий, микро ва макроиқтисодий ривожланишнинг бошқа омиллари, шунингдек, беқарорлик, тангликни келтириб чиқарувчи ички ва ташқи таҳдидлар таъсиридан ҳимоя қилувчи ички иммунитетлар билан боғлиқдир. ташқи иқтисодий соҳадаги хавфсизлик мамлакатнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлилиги, миллий валютаси барқарорлиги, давлатнинг молиявий аҳволи билан тавсифланади. турли иқтисодий таҳдидлар, нохуш ҳолатлар оқибатида кўрилган зарарларнинг ўрнини қоплаш учун зарур бўлган харажатларни прогноз қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. бунинг натижасида фавқулоддаги ҳолатлар оқибатида кўриладиган зарарларни қоплаш, барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга йўналтирилган ресурсларни баҳолаш ва ўз вақтида шакллантириш учун имконият яратилади. компенсацион ресурслар ўз мазмунига кўра суғурта, захира, резерв ресурсларини англатади. компенсацион салоҳият (потенциал) мамлакат иқтисодиётининг танглик, нохуш ҳолатларга қайишқоқлигини, унинг …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва миллий хавфсизлик тизимида тутган ўрни"

1-мавзу. иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва миллий хавфсизлик тизимида тутган ўрни. иқтисодий хавфсизлик шакллари ва асосий кўрсаткичлар режа 1.“хавфсизлик” тушунчасининг моҳияти 2. миллий хавфсизлик ва унинг таркиби 3. иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва таркибий элементлари 4. иқтисодий хавфсизликнинг намоён бўлиш шакллари 5. иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари 6. иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичларининг таҳликали чегаралари. 1.“хавфсизлик” тушунчасининг моҳияти хавфсизлик муаммоси мустақил давлатчиликнинг шаклланиши ва жамиятда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий манфаатларнинг қарор топиши билан бир пайтда вужудга келади. “хавфсизлик” тушунчаси робер маълумотномасига кўра 1190 йилда пайдо бўлди. бу тушунча ўзини ҳар қандай хавф-хатардан ҳимояланган деб ҳисобловчи инсон руҳининг хотиржам ҳолатини...

This file contains 9 pages in DOCX format (44.3 KB). To download "иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва миллий хавфсизлик тизимида тутган ўрни", click the Telegram button on the left.