миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатлари

DOCX 11 sahifa 32,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
8-мавзу. мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш. ташқи иқтисодий хавфсизлик ва мамлакатнинг рақобатбардошлилиги таъминлаш режа 1. жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар 2. мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш 3. мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш 4. ташқи иқтисодий фаолият ва миллий манфаатларга таҳдидлар 5. хорижий инвестицияларни жалб этиш билан боғлиқ хавфсизлик ва мамлакатнинг рақобатбардошлиги 6. халқаро иқтисодий ташкилотларда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш йўллари 1. жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар миллий иқтисодиёт, халқаро меҳнат тақсимотига кўра, ихтисослашуви, ўзининг фойдали қазилма бойликлари, географик жойлашуви, фан-техника тараққиёти, ижтимоийиқтисодий ривожланиш даражаси, халқаро савдо, халқаро иқтисодий фаолиятининг фаоллигига мувофиқ жаҳон иқтисодий тизимида ўзига хос ўринни эгаллайди. жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш учун миллий иқтисодиёт халқаро ҳамкорлик учун очиқ бўлиши, яъни очиқ иқтисодиёт тавсифига эга бўлиши лозим. очиқ иқтисодиётнинг хусусиятлари ва потенциал имкониятларини қуйидагича тавсифлаш мумкин: · ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган мамлакатда бозор …
2 / 11
ликка эришганидан сўнг, халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этиш йўли билан очиқ турдаги бозор иқтисодиётини вужудга келтирмоқда. мамлакатимизда очиқ иқтисодиётни шакллантириш ва уни ривожлантириш истиқболлари устун даражада жаҳон хўжалиги тизимига кириб боришига боғлиқдир. ушбу мақсадни амалга ошириш учун республикамиз ташқи иқтисодий сиёсатининг қуйидаги тамойилларга асосланиши белгилаб берилган: · мафкуравий курашлардан қатъи назар ташқи муносабатларда ошкоралик; · тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик; · ўзининг миллий давлат манфаатлари устуворлигида ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш; · тўла ишонч, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш асосида икки томонлама ва кўп томонлама ташқи алоқалар ўрнатиш ҳамда уларни ривожлантириш; · умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва халқаро тартибларга изчиллик билан ўтиш. иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши оқибатида мамлакатга хорижий инвестициялар кириб кела бошлади, қўшма корхоналар кўпая борди, ички бозор товарлар билан тўла бошлади. аммо, шу билан бирга, бунинг …
3 / 11
ат банк тизимининг ишончини ҳимоялаш; · ташқи фаолият билан шуғулланувчи хўжалик субъектларидаги раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш; · ички бозорни, миллий ишлаб чиқарувчиларни ташқи рақобатчилар тажовузидан ҳимоя қилиш; · ташқи иқтисодий алоқалар инфратузилмасини ривожлантириш; · ташқи бозорларда миллий экспортчилар ва ишлаб чиқарувчиларимизнинг дискреминация қилинмаслиги, камситилишидан ҳимоя қилиш; · ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги низо ва келишмовчиликларни кўп томонлама тартибга солиш механизмлари тенг ҳуқуқли шартномалар тузиш орқали ҳал қилинишига интилиш лозим бўлади. бунда асосий эътибор мамлакат товар ишлаб чиқарувчилари ва фуқароларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади; · чет эллардаги республика мулкини ҳимоя қилиш; · ташқи иқтисодий фаолият ташқи савдодан юқори фойда, иқтисодий самара олишга интилиш билан бир вақтда, мамлакатнинг жаҳон иқтисодиёти тизимида ўзига мос нуфузли ўринни эгаллашига интилиши кабиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. 2. мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг хавфсизлигини таъминлашда давлат марказий ролни ўйнайди. бу борадаги давлатнинг вазифалари …
4 / 11
ш учун давлат бошқаруви органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, вазифалари масъулиятини оқилона тақсимлаш ва уларнинг ўзаро бир ўлчамдаги фаолиятини уйғунлаштириш. мамлакат хавфсизлигини таъминлашни бошқариш тизими ўз ичига қуйидагиларни олади: · ташкилий тузилмалар; · коммуникация ва ўзаро алоқалар тизими; · ахборотлар; · ҳар томонлама тайёрланган кадрлар. мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бошқарув ишлари икки, ўзаро боғлиқ йўналишда олиб борилади: · иқтисодий ҳуқуқбузарликларнинг манбалари ва уларнинг субъектларига қарши курашиш; · барча қонун, меъёрий ҳужжатлар ҳамда бошқарув қарорларини иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлаш талабларига мослигини аниқлаш учун экспертизадан ўтказиш. иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шарти ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришнинг бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солишнинг самарадорлигини ошириш ҳисобланади. зеро мамлакат иқтисодий хавфсизлиги даражаси унинг иқтисодий салоҳияти билан белгиланади. бу салоҳият миллий иқтисодиёт ресурслари, захиралари, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг самарадорлиги, бозор структураси, бошқариш тизими, саноатни ташкил этиш ҳамда ташқи бозор коньюнктурасининг ўзгаришларга мослашувчанлиги бошқа мамлакатларнинг қўллабқувватлаши, халқаро уюшма ва ташкилотларда иштирок эта олиши билан ифодаланади. мамлакат иқтисодий хавфсизлигини …
5 / 11
ташкил топган хўжалик субъектларини қўллаб- қувватлаш, улар учун қулай шароитлар яратиш; · ички бозорга ноқонуний йўллар билан арзон, истеъмолчилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи товарларни кириб келишининг олдини олиш; · ички бозорда миллий товар ишлаб чиқарувчилар манфаатини кўзлаш, уларни ташқи бозорга чиқишларини қўллаб-қувватлаш; · йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини қўллаб қувватлашнинг оқилона тизимини яратиш. мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун иқтисодиётнинг криминаллашувига қарши курашиш керак. жиноий гуруҳларнинг иқтисодиётга кириб келишининг олдини олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади: · даромадларни декларация қилиш тизимини такомиллаштириш; · нодавлат хўжалик субъектларининг айрим фаолият турларини қонун йўли билан чеклаш; · рўйхатга олинмасдан туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни ман қилиш; · истеъмолчилар саломатлигига зарар етказувчи маҳсулотларни ва лицензиясиз, сифат сертификатисиз товар сотишни ман қилиш; · банкротлик қонуни талабларини ҳаётга қатъий татбиқ этиш; · ҳуқуқ-тартибот органларида иқтисодий қонунбузарликларга қарши курашиш бўлимлари фаолиятини кучайтириш; · иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида турли назорат ва давлат органларининг тадбиркорлар хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишларини чеклаш ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатлари" haqida

8-мавзу. мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш. ташқи иқтисодий хавфсизлик ва мамлакатнинг рақобатбардошлилиги таъминлаш режа 1. жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар 2. мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш 3. мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш 4. ташқи иқтисодий фаолият ва миллий манфаатларга таҳдидлар 5. хорижий инвестицияларни жалб этиш билан боғлиқ хавфсизлик ва мамлакатнинг рақобатбардошлиги 6. халқаро иқтисодий ташкилотларда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш йўллари 1. жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар миллий иқтисодиёт, халқаро меҳнат тақсимотига кўра, ихтисослашуви, ўзининг фой...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (32,7 KB). "миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: миллий иқтисодиётнинг тутган ўр… DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram