аҳамонийлар империяси ва унинг ўрта осиё халқлари тарихида тутган ўрни

PPT 21 sahifa 4,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
аҳамонийлар даври археологияси аҳамонийлар империяси ва унинг ўрта осиё халқлари тарихида тутган ўрни ҳоҳомонийлар империясига умумий характеристика. ўрта осиёнинг аҳамонийлар даври ёдгорликлари типологияси. ўрта осиёнинг аҳамонийлар даври шаҳарлари. адабиётлар: грантовский э.а.. иран и иранцы до ахеменидов. м., 1998. дандамаев м.а. иран при первых ахеменидах (vi в. до н.э.). м.. 1963. дьяконов и.м. истории мидии от древнейших времен до конца iv века до н.э., м.-л., 1956. дьяконов м.м. очерк истории древнего ирана. м.. 1961. квинт курций руф. история александра македонского. пер. в.с. соколова. м., 1963. массон в.м. экономика и социальный строй древних обществ. л., 1976. ричард фрай. наследие ирана, м., 1972. аҳамонийлар империяси аҳамоний подшоҳларининг тез ва муваффақиятли ҳаракатлари қуйидаги тарихий шароитлар билан боғланади: - форсларнинг энг кучли сиёсий рақобатчиларидан бири бўлган вавилонияда сиёсий вазиятнинг ёмонлашиши, яъни подшоҳлик билан диний ҳукумат(мардук) ўртасида зиддиятнинг кучайиши; - вавилония ҳудудида мажбуран ушлаб турилган ҳар хил халқларга мансуб тутқун аҳолининг аҳамонийларга нисбатан ҳайрихоҳлигининг ошиши; - …
2 / 21
м шу сиёсатнинг олиб борилиши, ўн минг сонли яхши қуролланган «енгилмас» армиянинг ташкил этилиши, ижтимоий жиҳатдан армия таркибининг кескин фарқ қилмаслиги ҳарбий муваффақиятнинг асосларидан бири ҳисобланади; - диний эркинликнинг яратилиши, бузилган ибодатхоналарни тиклаш, янгиларини қуриш каби ишларнинг олиб борилиши кирнинг обрўсини халқ орасида ошириб юборди ва форслар уни «отамиз», вавилонияликлар «мардук худосининг ердаги вакили», греклар «буюк давлат арбоби, империя асосчиси», яҳудийлар «яҳве худосининг ердаги вакили» деб атай бошладилар. - ибодатхоналарнинг иқтисодий ривожланишига давлат томонидан йўл бермаслик ва фақат диний идеологияни ривожлантиришга шарт-шароитлар яратиш. аҳамонийларнинг империяни бошқарув тизими халқ йиғини «kaрa»  шоҳлар шоҳи кир (550-529) - камбиз (530-522) - доро i (522-485) - ксеркс (486-465) - арта ксерксi (465-423) - доро iii (335-330).  маслаҳат кенгаши аъзолари (пасаргад уруғидан иборат оқсоқоллар, сатраплар, ҳарбий аристократлар ва амалдорлар)  7 нафар сарой оғалари  хазарапад (мингбоши)  сатраплар (i-xxi)       канцелярия бошлиғи, хазинабон, ташаббусни бўғувчилар, ҳисобчилар, терговчи-судъялар, …
3 / 21
ой оғалари форслар осиёга ўзларининг мулки сифатида қараган ва осиёни ҳукмдор форс шоҳининг ерлари сифатида билганлар. шоҳни «...юқоридан берилган, ахурамазданинг ердаги сояси ва бутун ернинг эгаси» сифатида билганлар. аҳамонийларнинг давлатни идора қилиш усули ҳақиқий ҳарбий деспотизмдир. негаки, аҳамонийларга давлатни идора қилишнинг қонун чиқарувчи, ижро ёки суд органлари каби бошқарув усуллари умуман бегона бўлган. шоҳ ёки шоҳлар шоҳи бутун ҳокимият эгаси ҳисобланган. эсфир маълумотларига қараганда, шоҳнинг атрофида доимий маслаҳатчилар кенгаши бўлган. маслаҳат кенгаши аъзолари давлатни бошқаришда вазирлик вазифасини бажарган. улар давлат ишларини бажаришда шоҳдан кейинги бош вазифани бажарган. бутун жамоатчилик ишлари уларнинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилган. маслаҳат кенгашидан сўнг еттита сарой оғалари ёки сарой аъёнлари бошлиқлари, яъни шоҳнинг шахсий ҳизматкорлари турган. улар асосан шоҳнинг истагини бажаришган. саройдаги ички хизматлардан тортиб, сатрапликлар ҳудудларида комиссарлик вазифаларини ҳам амалга оширган. аҳамонийлар империясида давлат миқёсидаги йирик масалалар, жумладан уруш масалалари «кенгаш»да муҳокама қилинган. бу кенгашга пасаргад уруғи оқсоқоллари, сатраплар, давлатнинг йирик ҳарбий амалдорлари ва ҳарбий …
4 / 21
а айлантирди ва у ерда ҳам сарой қурдиришга эришди. сарой форслар тилида «duvara» деб аталиб, шоҳнинг олдига киришнинг маълум тартиб қоидалари ишлаб чиқилган. вазирларга тенглаштирилган маслаҳат кенгаши аъзолари, сарой оғалари ва бошқа сарой ҳизматкорлари сарой дарвозаси олдида, эгаллаган мансаби бўйича қатор туришган. ишлаб чиқилган қоидага риоя қилмай, шоҳ қабулига киришга уринганлар ўлим жазосига ҳукм этилган. шоҳлар шоҳи доро i аҳамонийлар давлатчилигида янги реформаларни амалга оширди. у бошқарув ва молия ишларини янги поғонага кўтарди, бутун империя ҳудудини сатрапликларга бўлиб бошқариш усулини жорий этди. сатраплик ҳудудлари собиқ маҳаллий давлатлар ва аҳолининг этник гуруҳлар яшайдиган чегаралари асосида бўлиб чиқилди. кир ёки камбиз даврида босиб олинган ерлар маҳаллий ҳукмдорлар томонидан бошқарилган бўлса, янги реформага биноан, сатраплик бошлиқлари форсийлардан тайинланадиган бўлган. ричард фрай. наследие ирана, м.: 1972. – с. 271. хазарапад, сатраплик тизими, концелярия сатраплар ва ундаги ҳарбий бошлиқлар шоҳлар шоҳи ва марказий давлат бошқарувининг доимий назоратида бўлган. давлат бошқаруви ва текширувлар хазарапад томонидан амалга …
5 / 21
й хулоса қилиш мумкинки, империя ҳудудида ягона оромий тили канцелярия тили вазифасини бажармаган ва бажариши ҳам мумкин бўлмаган. негаки, оромий тили ва ёзуви бунчалик нуфузга эришмаган ва бошқа ривожланган халқлар бу ёзувни қабул қилиши ҳам мумкин эмас эди. «арамей тили аҳамонийлар империясининг ягона канцелярия тили, ёзувига айлантирилди», деган фикрни рус адабиётларидан бошқа адабиётларда учратмадик ва ўйлаймизки, бу рус совет тарихшунослигининг уйдирмасидан бошқа нарса эмас. доро i империянинг ҳамма ҳудудида амал қиладиган ягона қонун системасини ишлаб чиқди. бу қонунни фақат шоҳлар шоҳи худо ахурамазда номи билан ўзгартириши мумкин бўлган. аҳамонийлар империяси жамоалари асосан учта ижтимоий гуруҳдан иборат бўлган: 1. эркин фуқаролар; 2. қарам кишилар ва 3. қуллар. қулларга ҳайвонлар ва бошқа мулк шакллари сингари шахсий мулк сифатида қаралган, уларни сотиш ёки бировга бериб юбориш мумкин бўлган дандамаев м.а. бехистунская надпись как источник по истории начала царствования дария i. автореф. дисс. ... канд. ист. наук. - л., 1958. – с. 21. сатраплар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"аҳамонийлар империяси ва унинг ўрта осиё халқлари тарихида тутган ўрни" haqida

аҳамонийлар даври археологияси аҳамонийлар империяси ва унинг ўрта осиё халқлари тарихида тутган ўрни ҳоҳомонийлар империясига умумий характеристика. ўрта осиёнинг аҳамонийлар даври ёдгорликлари типологияси. ўрта осиёнинг аҳамонийлар даври шаҳарлари. адабиётлар: грантовский э.а.. иран и иранцы до ахеменидов. м., 1998. дандамаев м.а. иран при первых ахеменидах (vi в. до н.э.). м.. 1963. дьяконов и.м. истории мидии от древнейших времен до конца iv века до н.э., м.-л., 1956. дьяконов м.м. очерк истории древнего ирана. м.. 1961. квинт курций руф. история александра македонского. пер. в.с. соколова. м., 1963. массон в.м. экономика и социальный строй древних обществ. л., 1976. ричард фрай. наследие ирана, м., 1972. аҳамонийлар империяси аҳамоний подшоҳларининг тез ва муваффақиятли ҳаракатлари қу...

Bu fayl PPT formatida 21 sahifadan iborat (4,5 MB). "аҳамонийлар империяси ва унинг ўрта осиё халқлари тарихида тутган ўрни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: аҳамонийлар империяси ва унинг … PPT 21 sahifa Bepul yuklash Telegram