“иқтисодий хавфсизлик” фанига кириш, иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва таркибий элементлари

DOCX 11 sahifa 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
1-мавзу. “иқтисодий хавфсизлик” фанига кириш, иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва таркибий элементлари. режа: 1. “иқтисодий хавфсизлик” фанининг предмети, объекти ва мақсади 2. миллий хавфсизлик ва унинг таркиби 3. иқтисодий хавсизликнинг турлари ва таркибий элементлари 1. “иқтисодий хавфсизлик” фанининг предмети, обйекти ва мақсади хавфсизлик муаммоси мустақил давлатчиликнинг шаклланиши ва жамиятда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий манфаатларнинг қарор топиши билан бир пайтда вужудга келади. “хавфсизлик” тушунчаси робер маълумотномасига кўра 1190 йилда пайдо бўлди. бу тушунча ўзини ҳар қандай хавф-хатардан ҳимояланган деб ҳисобловчи инсон руҳининг хотиржам ҳолатини ифодалаган[footnoteref:1]. ушбу маънода мазкур термин ғарбий европа ҳалқлари лексиконида xvii асргача қўлланилган. тарихнинг кейинги даврларида давлат тузилмаларининг шаклланиши билан боғлиқ равишда хавфсизлик тушунчаси моддий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда давлат қурилиши, бошқариш органлари тенденцияларига мос келадиган реал хавф-хатар (жисмоний ва маънавий)нинг йўқлиги натижасида вужудга келадиган тинчлик ҳолати маъносини англатган[footnoteref:2]. [1: основы экономической безопасности. – м., 1996. с.3.] [2: экономическая безопасность хозяйственных систем. учебник. – м.: изд-во рагс, 2001.- с.8.] xx …
2 / 11
тушунчаси кўп қиррали бўлиб, турли маъноларда талқин этилади. шунга қарамасдан уларда умумий ғоя ҳам мавжуд бўлиб, бунга кўра хавфсизлик инсоният ҳаётининг турли соҳаларида вужудга келадиган хавф-хатардан ҳимояланиш, кафолатланиш маъносини англатади. хавф-хатар эса давлат ва жамият ривожланишига, нормал амал қилишига таҳдид солувчи потенциал ёки реал куч, омил ҳисобланади. хавф-хатар намоён бўлишининг кескин шаклларига табиий, ижтимоий катаклизмалар, портлашлар ва ларзалар, инқирозлар, тангликлар, қўзғолон, уруш, қуролли тўқнашувлар киради. хавфсизлик қандай соҳада, қандай шакл ва қиёфада намоён бўлмасин уларнинг барчаси умумийлик хусусиятига эгадир. умуман, хавфсизлик хавф-хатардан ҳимояланиш шарти ва стратегияси сифатида ижтимоий тизим, шахс, жамият ва давлат ҳаёт-фаолиятининг нормал амал қилишини таъминлашга йўналтирилган бўлади[footnoteref:3]. [3: экономическая безопасность хозяйственных систем. учебник. –м.: изд-во рагс, 2001. с.7.] тараққиётнинг ҳозирги босқичида мамлакатларнинг иқтисодий хавфсизлиги муҳим аҳамият касб этади. негаки, иқтисодиётнинг хавфсизлиги ҳолати турли ижтимоий-иқтисодий қарорлар қабул қилишда мўлжал бўлиб хизмат қилади. иқтисодий тизимдаги ҳар қандай ўзгаришлар турли хавф-хатар ва таҳдидларнинг намоён бўлиши билан бирга кечади. шунинг учун …
3 / 11
иш фондлари; кўчмас мулк; молиявий ресурслар; хўжалик тизимлари; минтақалар; оила; инсон. “иқтисодий хавфсизлик” фанининг мақсади - давлат, жамият ва шахснинг муҳим хаётий манфаатларини тан олган холда мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари бўйича назарий ва амалий билимлар бериш. “иқтисодий хавфсизлик” фанининг вазифалари: · миллий хавфсизлик асослари ва устуворликларини тушунтириш; · иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг асосий йўъналишлари ва йўлларини кўрсатиб бериш; ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларига бўладиган таҳдидларни ҳисоблаш ва тахлил қилиш имконини берадиган билимларни шакллантириш ва ҳ.к. 1.2. миллий хавфсизлик ва унинг таркиби миллий хавфсизлик манфаатларни ҳимоялашнинг умумий шакли ҳисобланади. шунингдек, у мамлакат миллий манфаат эҳтиёжларининг намоён бўлиш шакли ҳамдир. бошқача айтганда, манфаат эҳтиёжларини қондириш ва моддий, маънавий, умуминсоний қадриятлардан баҳраманд бўлиш ва фаровонликка интилиш тўғрисидаги тасаввурларнинг жамини ифодалайди. миллий хавфсизлик фуқаролар, яъни шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлади. шахс, фуқаро манфаатлари ўз ичига уларнинг конституцион ҳуқуқ ва эркинликлари, яшаш хавфсизлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, жисмоний, маънавий, интеллектуал …
4 / 11
таркиби мураккаб тузилишга эга бўлиб (1.1-расм): · сиёсий; · ҳарбий-мудофаа; · ғоявий, мафкуравий; · иқтисодий; · экологик; · информацион хавфсизликларни ўз ичига олади. 1.1-расм. миллий хавфсизлик турлари 1.2-расм. информацион хавфсизлик турлари шуни таъкидлаш жоизки, “миллий хавфсизлик” тушунчаси кўп қиррали ва хилма- хил шаклларда намоён бўлади. аммо шунга қарамай, у қуйидаги хусусиятларга эга: биринчидан, миллий хавфсизлик аниқ тарихий мазмунга эга, яъни жамиятга қайси соҳаларда ва қандай даражада таҳдидларнинг вужудга келаётганлигини аниқлашга қаратилган аниқ ҳолатлардаги аниқ таҳлилларни талаб қилади. иккинчидан, миллий хавфсизлик бир-бирига зид ўлчамлар, жамиятга хавф солувчи таҳдидлар ва уларни бартараф этадиган ижтимоий-иқтисодий параметрлар ҳамда кўрсаткичлар билан ифодаланади. учинчидан, миллий хавфсизлик муаммосининг аҳамияти ва кескинлиги жаҳон ҳамжамияти ҳамда айрим мамлакат, ҳудуд тараққиётининг бурилиш даврларида ғоятда ошади. тўртинчидан, миллий хавфсизлик томойиллари ва кўрсаткичлари, кўрсаткичлар ўзгарувчан ҳамда турли мамлакатларда ўзига хос хусусиятга эга бўлади. аммо шунга қарамасдан, ҳар бир мамлакатнинг миллий хавфсизлиги инсониятнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётининг умумий тенденциялари билан боғлиқдир. шунингдек, умумбашарий, …
5 / 11
, 1998. – с.3.] иқтисодий мустақиллик. ҳозирги жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш шароитида иқтисодий мустақиллик абсолют характерга эга эмас, чунки халқаро меҳнат тақсимоти миллий иқтисодиётларни бир-бирига ўзаро боғлиқ қилиб қўяди. бундай жараёнда иқтисодий мустақиллик давлатнинг иқтисодий ресурслар устидан назорат ўрната олиш имкониятини, жаҳон савдоси, кооперация алоқалари, илмий-техника ютуқларини айирбошлашда тенг иштирок этиш ва рақобатбардошликни таъминлайдиган ишлаб чиқариш, самарадорлик ва сифат даражасига эришишни англатади; миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги. бу шаклидан қатьи назар мулкчиликнинг ҳимоя қилиниши, тадбиркорлик фаоллиги учун ишончли шароит ва кафолатларнинг яратилиши, мамлакатдаги ҳолатнинг ёмонлашувига, беқарорликка олиб келувчи омилларнинг жиловланишини (яъни иқтисодиётдаги криминал тузилмаларга қарши кураш, даромадлар тақсимланишида жиддий фарқлар, табақаланишнинг келиб чиқиши, ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашиб кетишига йўл қўймаслик) тақозо этади; ўз-ўзидан ривожланиш ва тараққий этишга қодирлик. бу эса инвестициялар ва инновация учун қулай муҳитнинг яратилиши, ишлаб чиқаришнинг мунтазам модернизациялашуви, янгиланиши ва такомиллашиб бориши ҳамда ходимларнинг билим, касб-малака, умумий маданий даражаларининг ўсиб бориши миллий иқтисодий барқарорлик мавжудлигининг зарурий шартига айланишини ифодалайди (1.1-чизма). 1.1-чизма …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"“иқтисодий хавфсизлик” фанига кириш, иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва таркибий элементлари" haqida

1-мавзу. “иқтисодий хавфсизлик” фанига кириш, иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва таркибий элементлари. режа: 1. “иқтисодий хавфсизлик” фанининг предмети, объекти ва мақсади 2. миллий хавфсизлик ва унинг таркиби 3. иқтисодий хавсизликнинг турлари ва таркибий элементлари 1. “иқтисодий хавфсизлик” фанининг предмети, обйекти ва мақсади хавфсизлик муаммоси мустақил давлатчиликнинг шаклланиши ва жамиятда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий манфаатларнинг қарор топиши билан бир пайтда вужудга келади. “хавфсизлик” тушунчаси робер маълумотномасига кўра 1190 йилда пайдо бўлди. бу тушунча ўзини ҳар қандай хавф-хатардан ҳимояланган деб ҳисобловчи инсон руҳининг хотиржам ҳолатини ифодалаган[footnoteref:1]. ушбу маънода мазкур термин ғарбий европа ҳалқлари лексиконида xvii асргача қўлланилган. тарихнинг кейинг...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (1,1 MB). "“иқтисодий хавфсизлик” фанига кириш, иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва таркибий элементлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.