микробиология фанига кириш

PPT 16 pages 676.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
2-мавзу: ген муҳандислигининг моддий асослари микробиология фанига кириш, фаннинг предмети ва вазифаси 1 - маъруза маърузачи б.ф.н., проф. м.с.мамиев режа: 1. фаннинг мақсади, вазифалари ва предмети 2. фаннинг қисқача ривожланиш тарихи 3. фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси 4. хулоса микробиология - грекча сўз бўлиб, микрос - майда, биос - ҳаёт ва логос - фан демакдир. микробиология микроорганизмлар - микроскопик замбуруғлар, сувўтлари, бактериялар, риккетсиялар, микоплазма, вирус, вироид ва прионларнинг морфологияси, физиологияси, биохимияси, генетикаси, экологияси ва систематикасини ўрганадиган фан. микроорганизмларни оптик микроскопда 1000 - 1500, электрон микроскопда эса 300 000 - 400 000 марта катталаштириб кўрилади. биринчи бўлиб микроскопни 1609-1610 йилларда астроном олим галилео галилей ихтиро қилган. биринчи бўлиб англиялик олим роберт гук микроскопни такомиллаштириб илмий кузатишлар учун қўллаган (1665 йил). микроорганизмлар хақида биринчи маълумот xvii аср охирларида голландиялик антон ван левенгук (1632-1723) томонидан 1676 йил 160-200 маротоба катта қилиб кўрсатадиган микроскоп орқали бактерияларни кузатиши ҳақидаги маълумот билан бошланди. янги фан - …
2 / 16
ва микробларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлишини (1860 й), вино ва пиво бузилишидаги бижғиш ва ачиш процессида микроорганизмларнинг иштирокини, уларга қарши кураш чораларини (пастеризация) (1865 й) ва ипак қурти касалликларини (1868 й) ўрганди. у куйдургига қарши вакцина (1881 й) ва қутуришга қарши эҳтиётдан эмлашни (1885 й) таклиф этди. луи пастернинг юқоридаги ишлари микробиологияни морфологик даврдан физиологик босқичга ўтиш даврини бошлаб берди. машҳур немис микробиологи роберт кох (1843-1910 й) микробларнинг тузилишини ўрганишга ёрдам берган - бўяш усулларини таклиф этди, микрофото-сурат олишини жорий этди. микробиологик текширишларнинг кох томонидан ишлаб чиқилган усуллари юқумли касаллик қўзғатувчиларини фақат бир тур микроорганизмлардан иборат ҳолда ажратиб олишга имкон берди. у қаттиқ озиқа муҳитини ҳам кашф этди. юқумли касалликлар (сибир язваси, яра инфекцияси, туберкулез, холера) ни ўрганишда кохнинг хизматлари катта бўлди. микробиология фанининг ривожланишида рус зоологи илья ильич мечниковнинг (1845-1916 й) хизматлари каттадир. у иммунитет назариясини ишлаб чиқди. микроорганизмлар ўртасидаги қарама қарши-антагонистик мунособатларни амалда фойдаланиш фикри кейинчалик антибиотик таълимотини яратди. …
3 / 16
у жараёнда тупроқдаги замбуруғлар иштирок этишини аниқлади. микробиологиянинг энг муҳим кашфиётларидан бири xix аср охирида д.и.ивановский (1864-1920) томонидан вирусларни кашф қилиши бўлди. ивановский касал тамаки ўсимлик баргларидан олинган шира соғлом баргларда суртиладиган бўлса буларнинг касалланишига сабаб бўлишини аниқлашга муваффақ бўлди. бироқ, микроорганизмлар озиқа муҳитида ўсиб чиққани йўқ, барг шираси бактериялар ўта олмайдиган фильтрлардан ўтказилгандан кейин ҳам юқумли бўлиб қолаверди. ивановский тамаки касаллиги фильтрнинг майда тешикларидан ҳам ўтиб кетадиган ва озиқа муҳитларида ўсмайдиган жуда майда агентдан пайдо бўлади, деган хулосага келди (1892 й). тамаки касаллигини ўрганган голландиялик ботаник мартин бейерник ҳам янги кашф этилган моддани биринчи бўлиб, ”вирус” деб атади ва уни “суюқ ҳолдаги тирик юқумли модда” деб таърифлади. вирусларни ўрганиш тарихи 1932 йил америка биохимиги у.стенли касалланган тамаки барг-ларидан олинган ширани биохимиявий усуллар билан ўрганиб, вируслар оқсил табиатига эга эканлигини аниқлади ҳамда бу ишлари учун 1935 йили нобель мукофотини олди ваҳоланки бу кашфиёт д.и.ивановский томонидан 43 йил муқаддам қилинган эди. …
4 / 16
биология: учеб. пособие. -минск: бгу, 2007. -345 с. 5. прунтова о.в., сахно о.н. лабораторный практикум по общей микробиологии. владим.гос. ун-т. -владимир: издво влгу, 2005. -76 с.
5 / 16
микробиология фанига кириш - Page 5

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About "микробиология фанига кириш"

2-мавзу: ген муҳандислигининг моддий асослари микробиология фанига кириш, фаннинг предмети ва вазифаси 1 - маъруза маърузачи б.ф.н., проф. м.с.мамиев режа: 1. фаннинг мақсади, вазифалари ва предмети 2. фаннинг қисқача ривожланиш тарихи 3. фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси 4. хулоса микробиология - грекча сўз бўлиб, микрос - майда, биос - ҳаёт ва логос - фан демакдир. микробиология микроорганизмлар - микроскопик замбуруғлар, сувўтлари, бактериялар, риккетсиялар, микоплазма, вирус, вироид ва прионларнинг морфологияси, физиологияси, биохимияси, генетикаси, экологияси ва систематикасини ўрганадиган фан. микроорганизмларни оптик микроскопда 1000 - 1500, электрон микроскопда эса 300 000 - 400 000 марта катталаштириб кўрилади. биринчи бўлиб микроскопни 1609-1610 йилларда астроном олим галилео га...

This file contains 16 pages in PPT format (676.0 KB). To download "микробиология фанига кириш", click the Telegram button on the left.

Tags: микробиология фанига кириш PPT 16 pages Free download Telegram