ижтимоий тараққиёт табиий – тарихий жараён сифатида

DOC 73.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663528630.doc ижтимоий тараққиёт табиий – тарихий жараён сифатида режа: 1. ижтимоий тараққиёт. прогресс тушунчаси. 2. ижтимоий тараққиёт ҳақидаги қарашлар. 3. ижтимоий тараққиёт қонунлари. 4. ижтимоий ва тарихий тараққиёт. тараққиётнинг “ўзбек модели”. таянч тушунчалар: ижтимоий тараққиёт, тарих фалсафаси, чизиқли тараққиёт, тарихнинг айланма назарияси, прогресс, регресс, эволюцион тараққиёт, инқилобий тараққиёт, жамият қонунлари. ижтимоий тараққиёт муаммоси фалсафа тарихида қадимдан олимларни қизиқтириб келган. қадимий юнон файласуфи платон жамиятлар тараққиётининг уч босқичи хақида фикр юритади. булар: а) жамиятга қадар бўлган давр, табиий тараққиёт тарихи; б) жамиятнинг ижтимоий ҳолати; в_ идеал жамият – идеал жамият деганда платон инсоният орзусидаги жамиятни назарда тутади. xvi аср инглиз тарихчиси конллингвуд жамиятлар тарих фани доирасида 4 босқичдан иборат империяни ташкил этади, булар; а) шарқ жамияти; б) юнон жамияти; в) рим империяси; г) герман империяси деб ҳисоблаган. француз утотисти сен-симон (1760-1825 йиллар) жамиятлар тарихини давлатлаштиришда ундаги мавжуд иқтисодий тизимни асос қилиб олди ва буларни; а) антик давр (қулдорлик билан боглиқ); б) …
2
иб, ўтмиш воқеалар хақида хикоялар, бўлиб ўтган ходисалар, деган маънони англатади. инсоният ўтмишининг ўзига хослиги кўп хилликни ўрганиш асосида ижтимоий билимлар хосил бўлади. тарихий жараёнларнинг фалсафий тахлили билан тарих фалсафаси ёки историософия шугулланади. қадимдан олимлар тарихни фалсафий жихатдан англашга интилганлар. тарихни англаш, инсоният тарихининг мохиятини, йўналишини тушуниш, демакдир. бундай англашнинг асосида «инсоният жамияти тарихий тараққиёт жараёнида ўзгариб борадими, агар ўзгариб борса, бу ўзгаришлар қандай тарзда кечади деган саволларга жавоб беришни ишлаб чиқди. таъикдлаш жоизки, тарихий жараёнларни англаш масаласи қадимдан файласуфларни қизиқтириб келган. жамиятлар тараққиёти «ижтимоий пронšгресс» тушунчаси орқали ифодаланади. прогресс лотинча илгариланма харакат, мувофиқаііият деган маъноларни ифодалайди. ижтимоий прогресс жамият тараққиётининг ифодалайдиган тушунча хисобланади. прогресснинг зиди, унинг тескариси регресс. агар ижтимоий прогресс инсоният жамияти тараққиётининг қуйидан юқорига, номукаммаликдан мукамаллик сари боришини ифодаласа, регресс – унинг тескариси: жамиятнинг юқори босқичидан орқага, ижтиомий хаётнинг куйи даражасига тушиб қолишини ифодалайди. жамиятга олга караб тараққий этиш – прогрессга хос бўлгани сингари орқага қайтиш, издан …
3
ят тараšқиёти тарихи қайси йўналишда амалга ошади? деган саволларга қадимдан олимлар жавоб излаганлар. тарихий жараёнлар, унинг мақсади, йўналишлари хақида қадимдан бир қатор назариялар яратилган. булар: 1. тарихий жараёнлар, ижтимоий тараққиётнинг чизиқли назариялари 2. тарихий айланма назарияси. 3. тарихий тараққиёт хақидаги ҳозирги замон назариялари. тарихий тараққиётнинг чизиқли тараққиёт эканлиги хақидаги қарашлар деганда оламнинг яратилишдан бошланган тараққиёт йўли бир йўналишда, текис давом этиши назарда тутилади. кўпгина антик давр олимлари тарихий тараққиётни чизиқли тараққиёт сифатида изохлаганлар. антик давр олимлари пифагор (эр.ав. 480-410 йиллар) ва демокрит (эр.ав. 460-370 йиллар) инсоният тарихи доимо илгарилама тараққий этган, бу ёввойиликдан олтин асрга қараб борадиган тараққиёт, деб хисоблаганлар. айрим файласуфлар, масалан гесиод, сенека, (мил.ав. 5-4 й., эр.ав. 6-5 йил) жамият тараққиётини регресс – орқага қайтиш тарзида тушунганлар. уларнинг фикрича, ижтимоий тараққиёт «олтин аср»дан «темир асри»га қараб боради, яъни орқага қайтади. бунда жамият емирилади, ахлоқ йўқолади. ижтимоий тараққиётининг доиравийлиги тарихий айланма назарияси қадимий юнон файласуфлари платон, аристотель томонидан илгари …
4
асри» - ваколатли монархия ёки демократик республика даври. ҳар бир босқич охироқибат инқирозга учрайди ва парчаланиб кетади, ва хар сафар шу тарздаги айланма харакат такрорланади, деб ҳисоблаган. ҳозирги замон фалсафасида тарихий тараққиёт муаммоси бўйича асосан икки хил нуқтаи-назар мавжуд: а) жамият тараққиётига формацион ёндошув; б) цивилизацион ёндошув. тарихий жараёнларга формацион ёндошувга кўра, инсоният тарихини яхлит табиий-тарихий жараён. бу жараён ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг кетма-кетликда ўрин алмашув жараёнидир. ижтимоий иқтисодий формациялар тўғрисидаги фалсафий таълимот карл маркс (1818-1883 йиллар) томонидан илгари сурилган. бу таълимотга кўра ижтиомий тараққиётнинг муайян босқичида турган жамият ижтимоий-иқтисодий формациядир. жамиятлар тараққиёти ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг ўрни алмашинуви тарзида кечади. маркс жахон тарихини бир – формациядан иккинчи формацияга ўтишдан иборат чизиқли ривожланиш сифатида тахлил этди. маркснинг ижтимоий тараккиёт тўғрисидаги қарашлари тарихини материалистик тушуниш назарияси, деб юритилади. ижтимоий тараққиётга формацион муносабат тарихнинг моҳиятини тушунишга маълум даражада имкон беради, лекин маркс томонидан илгари сурилган тарихни материалистик тушуниш назариясининг бир ёқламалиги тобора аён бўлиб, қолмоқда зотан …
5
енглер, арнольд тойиби каби олимлар томонидан ишлаб чиқилган. жамият тараққиётига цивилизацияли ёндошув муайян жамиятнинг ижтимоий-руҳий қиёфаси, халқнинг менталитети хақидаги фикр юритиш имконини беради. цивилизацияли ёндошув жамият тараққиётида маданиятнинг ўрнини тўғри тушуниш имконини беради. тарихий тараққиёт бу инсоният цивилизациясининг шаклланаши ва тараққиётидир. формацияли тараққиёт деганда 1) ибтидоий жамоа тизими 2) қулдорлик 3) феодализм 4) капитализм 5) социализм формациялари назарда тутилади. цивилизацион муносабат маданий тараққиётни инсон ва жамият ривожланишининг асосий омили сифатида олиб қарайди. цивилизацияли ёндошув инсоният тарихига ўзига хос такрорланмас ижтимоий воқелик, деб қарашга асосланган. бунда ҳар бир цивилизация ўрнининг шаклланиши ва тараққиёти жараёнида муайян асосий босқичларни ўтади. жамият тарихига цивилизацияли ёндошув формацион ёндошувдан бир қатор хусусиятлари билан фарқланади: 1. у барча жамиятларни эмас, балки жамият тараққиётидаги алоҳида босқич алоҳида цивилизацияларни ўрганишга қаратилган. формацион қарашда асосий эътибор жамият хаётининг иқтисодий омилларига қаратилган бўлса, цивилизацияли ёндошувда маънавий омиллар асос сифатида олинади. бу ёндошувга кўра цивилизацияли тараққиёт 2 босқичда намоён бўлади. бу – …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ижтимоий тараққиёт табиий – тарихий жараён сифатида"

1663528630.doc ижтимоий тараққиёт табиий – тарихий жараён сифатида режа: 1. ижтимоий тараққиёт. прогресс тушунчаси. 2. ижтимоий тараққиёт ҳақидаги қарашлар. 3. ижтимоий тараққиёт қонунлари. 4. ижтимоий ва тарихий тараққиёт. тараққиётнинг “ўзбек модели”. таянч тушунчалар: ижтимоий тараққиёт, тарих фалсафаси, чизиқли тараққиёт, тарихнинг айланма назарияси, прогресс, регресс, эволюцион тараққиёт, инқилобий тараққиёт, жамият қонунлари. ижтимоий тараққиёт муаммоси фалсафа тарихида қадимдан олимларни қизиқтириб келган. қадимий юнон файласуфи платон жамиятлар тараққиётининг уч босқичи хақида фикр юритади. булар: а) жамиятга қадар бўлган давр, табиий тараққиёт тарихи; б) жамиятнинг ижтимоий ҳолати; в_ идеал жамият – идеал жамият деганда платон инсоният орзусидаги жамиятни назарда тутади. xvi аср и...

DOC format, 73.0 KB. To download "ижтимоий тараққиёт табиий – тарихий жараён сифатида", click the Telegram button on the left.