ижтимоий фалсафа тараккиётининг асосий даврлари

DOC 157,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413387396_59546.doc ижтимоий фалсафа тараққиётининг асосий даврлари режа: 1. ижтимоий фалсафий фикрларнинг шаклланиши ва тараққиёти. энг қадимий даврлардан xix асрларга қадар. 2. xix асрда ижтимоий фалсафа. ижтимоий фалсафанинг фан сифатида фалсафадан ажралиб чиқиши. 3. xx аср ижтимоий фалсафаси. 4. президент и.а.каримов асарларида ижтимоий фалсафа масалалари. ижтимоий фалсафа жамият ҳақидаги фалсафий билимларни ўзида мужассамлантиради. фалсафа фанининг шаклланиши ва тараққиёт тарихи айни вақтда ижтимоий фалсафага ҳам бевосита даҳлдор, зотан фалсафий билимлар энг қадимий даврлардан бошлаб инсон ва унинг оламга муносабати муаммосини ўз ичига олади. фалсафа тарихи айни вақтда ижтимоий фалсафа тарихи ҳамдир. ижтимоий фалсафанинг тарихи, олимлар фикрича, 3 босқични ўз ичига қамраб олади.1 1. ижтимоий фалсафанинг шаклланиши ва тараққиёти. бу xix асргача бўлган даврни ўз ичига олади. 2. xix аср ижтимоий фалсафанинг махсус йўналиш сифатида ажралиб чиқиши. 3. xx асрда ижтимоий фалсафанинг тараққиёти. ижтимоий-фалсафий билимларнинг шаклланиши ва тараққиёти антик давр фалсафасидан тортиб то xix асрга қадар бўлган даврни ўз ичига олади. бу даврда …
2
муносабати ҳақидаги ижтимоий-фалсафий қарашлари узоқ вақт мобайнида жамиятни илмий англашга ёрдам берган. аристотельнинг фалсафий қарашларида жамиятга тааллуқли бир қатор муаммолар кўтарилган. булар: жамиятнинг келиб чиқиши; меҳнат тақсимоти; қуллик, табақаланишнинг келиб чиқиши; таълим-тарбия; иқтисодий ва сиёсий ҳаёт масалалари ва ҳоказолар. айни вақтда аристотель қарашларида жамиятни фалсафий англашнинг 2 асосий томони ўз аксини топган. бу, биринчидан, аристотельнинг ахлоқий таълимоти ва иккинчидан, давлат тўғрисидаги таълимоти. аристотель жамиятни давлат билан узвий бирликда олиб қарайди. аристотелнинг фикрича, жамиятни давлатдан ажратиб бўлмайди, инсон сиёсий мавжудот ҳисобланади. аристотель қадимги юнонистоннинг 158 шаҳар-давлатлари тарихини тиклашга мувваффиқ бўлган. жамият ҳақидаги илк фалсафий қарашлар қадимдан бошлаб марказий осиё минтақасида шаклланган. марказий осиёдаги ижтимоий-фалсафий билимларнинг шаклланиши узоқ тарихга эга. у дастлаб бой маънавий меросимиз – халқ оғзаки ижодида, сўнг эса қадимий ёзма маданий ёдгорликларда ўз ифодасини топган. бу маданий ёдгорликларга; а) қадимги тошбитиклар; «авесто», буюк алломаларимиз қолдирган манбалар киради. жамият ва инсонни фалсафий англаш муаммолари марказий осиёлик буюк мутафаккирларни абу наср …
3
ниши ижтимоий тенгсизликнинг биринчи босқичидир деб ҳисоблайди. иккинчи босқич давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. учинчи босқичда ҳокимият зулм ва адолатсизлик ҳокимиятига айланади, деб таҳлил этиш асосида идеал жамият ғоясини илгари суради . жамият тарихини фалсафий англаш ижтимоий фалсафада милоддан олдинги даврлардан бошлаб юзага кела бошлаган. бу – тарих фалсафаси, деб юритилади. қадимий юнон олимлари геродот (эр.ав. 485-425 йиллар атрофида), фукидид (эр.ав.460-480 й.), демокрит, платон, аристотель асарларида жамиятлар тарихи ҳақидаги фалсафий фикрлар илгари сурилган. тарих фалсафаси муаммолари августин аврелий (354-430 йиллар), фома аквинский (1225-1274) асарларида ифодаланган. олимлар вольтер (1694-1778 йиллар), джамбаттиста вико (1668-1744 йиллар), иоганн готтлиб фихте (1762-1814 йиллар), иоганн готфрид гердер (1744-1803 йиллар) асарлари тарихни фалсафий англашга қаратилган. француз файласуфи вольтер жамият манфаатларидан йироқ монархия ҳокимиятига қарши курашга ўзининг бутун умрини бағишлади ва жамиятни ақл-заковат асосида ўзгартириш мумкинлигига ишонди. немис олими, маърифатпарвари гердер «инсоният тарихи фалсафасига доир ғоялар» асарида германияда xviii аср охиригача ҳукм сурган тарихни теологик тушунишга қарши курашди. …
4
аб чиқди. у жамият тарихининг, ундаги тарихий жараёнларнинг моҳияти, умуман жамият, унинг таркибий тизилиши, фуқаролик жамияти, давлатни бошқариш усули, ахлоқ, оила ҳақидаги чуқур таҳлилга асосланган фалсафий фикрларни илгари сурди. гегель ижтимоий фалсафани фан даражасига кўтарди. ижтимоий фалсафанинг шаклланиши ва тараққиёти к.маркс номи билан бевосита боғлиқ. у жамиятга материалистик ёндошиш асосида ўзига хос таълимот - жамият фалсафаси – (тарихий материализм) таълимотини ишлаб чиқди. у жамиятни мураккаб таркибий тизилишга эга ижтимоий организм сифатида таърифлади. унинг фикрича, жамият тараққиёти табиий – тарихий жараён бўлиб, у тўғри чизиқли тарзда бир формациядан иккинчисига ўтиб боради. маркснинг коммунизм тўғрисидаги қарашлари христианлик дини муҳитида ва хаёлий социалистлар таъсирида шаклланганлигини эътибордан соқит қилмаслик даркор. маълумки, христианликка ўтиш «бибилия»да уч босқичли этиб кўрсатилади. биринчи босқичда одам худодан ва дўзах азобларидан қўрққани учун қуллардек, шунчаки бир динга эътиқод қилади. иккинчи босқичда эса худога ялиниб-ёлвориб, ўз тақдирини яхшилашни илтимос этади. учинчи босқичда «инжил»даги ғоялар унинг онги ва қалбидан мустаҳкам ўрин олиб, …
5
а у ўзининг такомилини топди. большевизм бу мамлактада православиенинг дунёвий кўринишидаги динга айланди. агар христианликда христианлар чин инсонлар саналиб, ереслар – диндан қайтганлар ғайриинсонлар, уларни жазолаш савоб ҳисобланган бўлса, марксизмда мулкдорлар ғайриинсонийлар, мулксизлар эса чин инсонлар сирасига киритилди. бинобарин чинакам инсоний жамият шаклланиши учун мулкдор синфларни қатли ом этиш қонуний жараён сифатида талқин этилди. бу ҳол марксизмнинг жамият тўғрисидаги таълимотининг қадрсизланишига олиб келди. француз файласуфи огьюст кант (1798-1857 йиллар) жамият ҳақида ўз таълимотини яратди. у «позитив фалсафа» курси (6 жилдли) китобида жамиятни мураккаб тузилишга эга ривожланиб борувчи организм ҳисоблайди. унинг фикрича, жамиятни позитив илмлар асосида қайта қурилиши мумкин. ижтимоий фалсафанинг муаммолари инглиз файласуфи ва социологи герберт спенсер (1820-1903 йиллар) асарларида ўз ечимини топган. спенсер «ижтимоий статистика», «социология асослари» китобларида жамиятга органик ёндашув ғоясини ишлаб чиқди. у жамият худди тирик организм каби фаолият кўрсатади, унинг ҳар бир элементи маълум функцияларни бажаради, деб ҳисоблайди. ижтимоий тараққиётнинг асосий қонуни, спенсер фикрича, энг мослашувчан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ижтимоий фалсафа тараккиётининг асосий даврлари" haqida

1413387396_59546.doc ижтимоий фалсафа тараққиётининг асосий даврлари режа: 1. ижтимоий фалсафий фикрларнинг шаклланиши ва тараққиёти. энг қадимий даврлардан xix асрларга қадар. 2. xix асрда ижтимоий фалсафа. ижтимоий фалсафанинг фан сифатида фалсафадан ажралиб чиқиши. 3. xx аср ижтимоий фалсафаси. 4. президент и.а.каримов асарларида ижтимоий фалсафа масалалари. ижтимоий фалсафа жамият ҳақидаги фалсафий билимларни ўзида мужассамлантиради. фалсафа фанининг шаклланиши ва тараққиёт тарихи айни вақтда ижтимоий фалсафага ҳам бевосита даҳлдор, зотан фалсафий билимлар энг қадимий даврлардан бошлаб инсон ва унинг оламга муносабати муаммосини ўз ичига олади. фалсафа тарихи айни вақтда ижтимоий фалсафа тарихи ҳамдир. ижтимоий фалсафанинг тарихи, олимлар фикрича, 3 босқични ўз ичига қамраб олади.1 1. ...

DOC format, 157,0 KB. "ижтимоий фалсафа тараккиётининг асосий даврлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.