ijtimoiy fanlar haqida ma'lumotlar

DOCX 6 sahifa 85,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
ҳуқуқ ва ижтимоий фанлар 1-мавзу. кириш: ҳуқуқ ва ижтимоий фанлар ер юзида битта жиноятга берилган жазо, ер аҳли учун қирқ кун ёмғир ёғганидан афзалроқ. 1. ижтимоий фанларнинг ҳуқуқшунослар фаолиятини ташкил этишдаги амалий аҳамияти. 2. ҳуқуқ ва фалсафа. 3. ҳуқуқ ва сиёсатшунослик. 4. ҳуқуқ ва социология. 1.ижтимоий фанларнинг ҳуқуқшунослар фаолиятини ташкил этишдаги амалий аҳамияти. ижтимоий фанлар – жамият ва инсон хулқи билан боғлиқ фанлар мажмуидир. ижтимоий фанлар жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини, унинг тарихий, маданий, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатларини ўрганадиган илмий фаолиятнинг махсус туридир. улар қаторига қуйидаги фанлар киради: · антропология · иқтисодиёт · фалсафа · сиёсатшунослик · социология · ҳуқуқшунослик · тарих · психология ижтимоий фанлар илмининг умумий тадқиқот объекти жамиятдаги ижтимоий ҳаётдир. ижтимоий деган тушунча икки маънода – тор ва кенг маънода ишлатилмоқда. тор маънодаги ижтимоий ҳаёт деб, кишини биоижтимоий мавжудот сифатида шакллантирувчи ва унинг умри давомида эгаллаган ижобий сифат (фазилат)ларини ўз ихтирига биноан намоён этувчи жабҳасига айтилади. бефойда …
2 / 6
б аташган. шарқда фалсафа сўзини “ҳикматни қадрлаш” деб талқин этилган. абу наср форобий юнон фалсафасини шарқдаги тарғиботчиси сифатида фалсафа сўзини маъносига олам сирларини билиш, ҳаёт ва инсонни қадрлаш, ҳаётни мазмуни ҳақидаги қараш ҳамда ҳикматларни эъзозлаш маъносида ишлатган. фалсафа вужудга келгандан бошлаб то ҳозирги кунгача ҳам ҳаёт юзага келтирган турли-туман масалалар, инсон ва инсониятни қизиқтириб келган муаммолар билан шуғулланган. ҳозирги кунда фалсафий ғояларнинг эскирмаслиги, уларнинг инсон дунёқарашини шакллантириш ва ривожлантиришдаги роли тобора ортиб бориши ҳам бу фаннинг ҳаёт билан узвий боғлиқлигидадир. фалсафа қадимдан инсон ва инсониятни яшаш мазмуни билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечимини топишга ёрдам берган. фалсафа инсониятнинг бир неча минг йиллик тарихий тараққиёти давомида яратилган маданиятнинг aжралмас таркибий қисми бўлиб, илмий билимлар орасида муҳим ўрин тутади. у борлиқнинг умумий ривожланиш қонуниятларини ўрганиб, кишиларда олам ҳақида яхлит илмий тасаввур ҳосил қилади. фалсафа дунёқараш характеридаги фан ҳисобланади. уни бошқа фанлардан фарқи ҳам илмий дунёқараш масалалари билан шуғулланишидадир. бу фаннинг олдига қўйилган вазифаларига …
3 / 6
қсади шуки, яъни фан сифатида дунёни яхлит бир бутун илмий мафкурасини яратишдир. бу фаннинг илмий хулосаларини инсоният учун хизмат қилдиришдан иборат. ҳуқуқшунослар фаолиятига шахс ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш вазифалари киради. ҳуқуқ, бизга маълумки, инсонларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий муносабатларини мувофиқлаштирувчи норма ҳисобланади. ҳуқуқ фани ўрганаётган жамиятнинг ҳуқуқий соҳаси фалсафа ўрганаётган муаммоларнинг бир қисмини ташкил этади. ҳуқуқшунослик фанлари фалсафанинг метологик хулосаларига, ютуқларига суянган ҳолда ҳуқуқий муаммоларни аниқлаштиради ҳамда бир қатор махсус назарий масалаларни ўрганади. ҳуқуқшунослик фанлари фалсафанинг методлари, қонунлари, тушунчалари, билиш назарияси ва бошқа томонларидан фойдаланган ҳолда ўз олдида турган масалаларни ҳал қиладилар. фалсафий билимларга эга бўлган ҳуқуқшунос ҳар бир масалани ҳар тарафлама кенг ва тўғри ҳал қилиш қобилиятига эга бўлиб боради. 3. ҳуқуқ ва сиёсатшунослик “сиёсатшунослик” атамаси луғавий маъносига кўра юнонча “politika” –давлат ёки ижтимоий ишлар ҳамда “logos” – таълимот сўзларининг бирикишидан ташкил топган бўлиб, сиёсат ҳақидаги таълимот деган маънони англатади. бу атамани биринчи аристотель илмий муомалага киритган. …
4 / 6
да жамият сиёсий ҳаёти, уни ҳаракатга келтирувчи сиёсий тузилмалар ва механизмлар фаолиятини ўрганиш етакчи ўринни эгаллайди. яъни, у асосий эътиборни сиёсий институтларнинг асл моҳиятини ташкил этган давлат, парламент, ҳукумат, сиёсий муассасалар ва партиялар ролини ўрганишга қаратади. масалани янада соддароқ баён қилиб айтиш мумкинки, сиёсатшуносликнинг предмети – сиёсат. сиёсат эса сиёсий ҳокимиятни шакллантиради. демак, сиёсатга оид фан ҳақида сўз юритганда муайян маънода ҳокимият ҳақидаги фанни назарда тутган бўламиз. "сиёсатшунослик" фан сифатида жамият ҳаётининг турли соҳаларида бўладиган ўзгаришларда сиёсатнинг ўрни ва ролини илмий-назарий жиҳатдан асослайди. сиёсий ҳаёт ижтимоий ҳаётнинг бир жабҳаси экан, сиёсатга ташқи ижтимоий ҳодисалар доим таъсир килади ва ўз навбатида сиёсатдан акс таъсир олади. ягона билимни бўлиб ўрганиш унинг асл моҳиятини йўкотишга, ижтимоий борлиқни бир ёқлама тушунишга олиб келиши мумкин, шу туфайли барча ижтимоий фанлар ўзаро муносабатда бўлишади ва бир тизимни ташкил этишади. юридик қонунлар доимо сиёсатнинг бошқариш вазифасини бажариш учун хизмат қилиб келган восита булган. жамиятнинг сиёсий тизими шаклига …
5 / 6
и тадқиқот ўтказиш фаолияти натижаси сифатида намоён булади. шунинг учун социологиянинг тарихий ривожланиш босқичлари давомида унинг предмети тўғрисидаги тушунча ҳам ўзгариб борган. огюст конт – социологияни жамият тўғрисидаги позитив фан деб ҳисоблайди. эмиль дюркгейм – социология предметини ижтимоий маълумотлардан иборат деб билади. макс вебер – социология ижтимоий хулқ тўғрисидаги фан. п.а.сорокин – социология «жамият ёки ижтимоий ҳодисалардан иборат». социологик таълимнинг муҳим функцияларидан бири – бу социал тафаккурни шакллантириш, социологик муаммоларни тушуниш, уларнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш йўллари ва имкониятларини қидириб топишдан ҳам иборатдир. ҳаёт бир жойда турғун бўлмаганидек, “социология” фани ҳам ривожланишдан тўхтаб қолгани йўқ. “социология” фанини умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан ўрганиш, пировард амалий мақсадга эришиш, яъни тоталитар тартиботлар тизимини инкор этиш ва халқчиллик, адолат ҳамда кенг жамоатчилик фикри, интилиши, мақсадлари асосида ижтимоий фаолият юритиш имконини беради. · фактологик савол - социолог берадиган ва ўзи жавоб топишга ҳаракат киладиган савол. · қиёсий савол - (бир жамият тўғрисидаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ijtimoiy fanlar haqida ma'lumotlar" haqida

ҳуқуқ ва ижтимоий фанлар 1-мавзу. кириш: ҳуқуқ ва ижтимоий фанлар ер юзида битта жиноятга берилган жазо, ер аҳли учун қирқ кун ёмғир ёғганидан афзалроқ. 1. ижтимоий фанларнинг ҳуқуқшунослар фаолиятини ташкил этишдаги амалий аҳамияти. 2. ҳуқуқ ва фалсафа. 3. ҳуқуқ ва сиёсатшунослик. 4. ҳуқуқ ва социология. 1.ижтимоий фанларнинг ҳуқуқшунослар фаолиятини ташкил этишдаги амалий аҳамияти. ижтимоий фанлар – жамият ва инсон хулқи билан боғлиқ фанлар мажмуидир. ижтимоий фанлар жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини, унинг тарихий, маданий, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатларини ўрганадиган илмий фаолиятнинг махсус туридир. улар қаторига қуйидаги фанлар киради: · антропология · иқтисодиёт · фалсафа · сиёсатшунослик · социология · ҳуқуқшунослик · тарих · психология ижтимоий фанлар илмининг ...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (85,5 KB). "ijtimoiy fanlar haqida ma'lumotlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ijtimoiy fanlar haqida ma'lumot… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram