ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar haqida ma'lumotlar

DOCX 5 pages 32.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
ижтимоий маконда ахборотдан фойдаланиш маданияти, мафкуравий таҳдидлар ва уларни бартараф қилиш мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар давлатимиз равнақи учун тамал тоши бўлиб хизмат қилади. бундай жараён, табиийки, халқимиз онгу тафаккурининг шаклланиши, дунёқарашимизнинг ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар давлатимиз равнақи учун тамал тоши бўлиб хизмат қилади. бундай жараён, табиийки, халқимиз онгу тафаккурининг шаклланиши, дунёқарашимизнинг ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги «маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги қадами, десак адашмаймиз. мазкур қарор негизида илгари сурилган «миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» ғояси ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда олиб борилаётган янгиланишлар, маънавий-маърифий йўналишда олиб борилаётган фаолиятнинг узвий давоми саналади. буюк мутафаккир аждодимиз маҳмуд аз-замахшарийнинг: «бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмаганидек, аҳмоқ киши ҳикмат лаззатини билмайди», деган пурмаъно ибораларини ҳар бир инсон ақл муроқабасидан ўтказиши керак бўлади. шу боис ҳар биримиз ҳаво-и нафсга берилмасдан, ақл кучи билан ўз фарзандларимиз, ўз келажагимиз …
2 / 5
қўйилган вазифаларни амалга оширишда юзага келган сиёсий воқеликни атрофлича илмий таҳлил этиш, миллий, иқтисодий, ижтимоий хавфсизликни таъминлаш билан бир қаторда ахборот-мафкуравий хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлади. бу борада евросиё маконида вазият ва кучлар нисбатининг ўзгариб бориши, миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масаласи юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар негизида мунтазам равишда кузатиб бориш, бу борада янгича ёндашувларни излаб топишни тақозо этмоқда. шу билан бирга, марказий осиёда минтақавий хавфсизлик тизимининг шаклланиш жараёни якунига етмаганлиги, минтақада турли экстремистик гуруҳларнинг бош кўтариб чиқишлари эҳтимолининг мавжудлиги, жаҳондаги етакчи давлатларнинг марказий осиё минтақасини ўз «таъсир доиралари»га тортишга интилишлари миллий хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик масалаларига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. бугунги кунда ўз геосиёсий ва геоиқтисодий манфаатларига эришиш, халқаро майдонда етакчилик учун рақобат олиб бораётган кучлар тарафидан юртимизга нисбатан «ахборот ҳужуми» уюштирилаётганлигини кузатиш мумкин. бундай чиқишлар нафақат хорижий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, балки юртимиз радио ва теледастурлари, реклама роликларида ҳам бўлиб турибди. сиёсатшунослик фанидан маълумки, …
3 / 5
ҳсули бўлиб, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, турфа хил сиёсий куч ва марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётганини айтиш ўринли. албатта, бугунги кун учун бу ҳолат янги эмас. инсоният тарихида чуқур из қолдирган қудратли шахслар ҳарбий аслаҳалардан минг чандон устун турган «ахборот қуроли»дан самарали фойдаланиб келган. таъкидлаш жоизки, мазкур йўналишдаги изланишлар хорижий мамлакатларнинг қатор ақлий марказларида хх асрнинг 60-йилларидаёқ бошланган. бирлашган қироллик бош вазири уинстон черчиллнинг: «ҳақиқат ўз шиппагини кийгунига қадар, ёлғон бутун дунёни кезиб чиқишга улгуради», ибораси айнан ахборот урушининг мазмунини белгилаб беради. бугунги кунда минтақа ва юртимизга қарши қаратилган «ахборот қуроли»дан фойдаланиш кўлами тобора ортиб бормоқда. маълумки, «ахборот уруши» ҳарбий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан жуда арзон бўлиб, у ядро қуролидан ҳам қудратлироқ кучга эга. яъни, ахборотга эга шахс ҳар қандай жараённи назорат қила олиши ва ундан ўз мақсад ва манфаати йўлида самарали фойдалана олиши имкониятини қўлга киритади. бу курашнинг объекти ҳам, субъекти ҳам инсон саналади. айрим давлатлар …
4 / 5
тишда яхлит тизимнинг мавжуд эмаслиги, халқимиз, айниқса, ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида етарли даражада ташкилий-амалий ва илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилмаётганлиги, ушбу йўналишда давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда хусусий секторнинг ижтимоий ҳамкорлиги самарали йўлга қўйилмаганлиги таъкидланган. бугун атрофимизда маданият соҳасида кечаётган воқеаларни таҳлил қилиб кўрсак, индивидуализм – шахсиятпарастлик ғояларининг тарғиботини кўрамиз. бадиий фильм, реклама, жумладан, кўчалардаги баннерларда, мусиқа ва клипларда фақат пул, бойлик ва маънавиятсизлик тарғиботига кўзимиз тушади. айрим ҳолларда мутлақо миллий маънавиятимизга зид кўринишлар, саҳналар намойиш этилади. бозор иқтисодиёти муносабатларида бундай «бадиий асарлар» фақат «сармоядорлар» томонидан ҳомийлик қилиниши ҳам ҳеч кимга сир эмас. абу райхон беруний «инсон зоти барча ҳайвонлардан устун яратилган, зеро унга юксак шараф – ақл куч берилган», деган фикрни билдиради. ўз фикрини давом эттирар экан, «инсон ўз эҳтиёжларининг кўплиги ва ҳимоя воситаларидан чекланганлиги ҳамда душманларнинг кўплиги оқибатида ўз яқинлари билан ўзаро қўллаб-қувватлаш ва муайян вазифаларни бажариш орқали мавжудлигини таъминлаш мақсадида жамоаларга бирлашишларига …
5 / 5
нг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. юртимизда шахсиятпарастликни кучайтириш, жамиятни пароканда қилиш, маданиятимизни йўқотишга қаратилган ахборот хуружи тизимли асосда олиб борилмоқда. мазкур жараёнлар хорижий ақлий ва таҳлилий марказлар доирасида ишлаб чиқилиши билан бирга, ушбу жараёнга юртдошларимизнинг ҳам жалб этилиши, афсуски, кузатилмоқда. тўғри, инсонларда бир хил қадрият ва бир хил эҳтиёжлар бўлмайди. форобий фикрига кўра, «инсонда мажбурият ва масъулият бўлиши фозил шаҳар»га, акси бўлса жоҳил шаҳарга олиб келишини айтади. инсонлар эса қайси жамиятда яшашни афзал кўришларини танлаши зарур бўлади. айнан шу сабабли оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда марказий осиё минтақасидаги воқеаларни тобора шишириб кўрсатишга уринишлар орқали ахборот хуружини мунтазам олиб борилиши кузатилади. бугунги воқеликни илмий таҳлил қилиш асосида қуйидаги йўналишларда «ахборот хуружи» олиб борилаётганини кўриш мумкин: биринчи йўналиш, давлат раҳбари, депутатлар, ҳукумат аъзолари шаъни ва фаолиятига нисбатан хуруж. иккинчи йўналиш, олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар моҳиятини тушириш, халқнинг ишончини йўқотишга қаратилган …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar haqida ma'lumotlar"

ижтимоий маконда ахборотдан фойдаланиш маданияти, мафкуравий таҳдидлар ва уларни бартараф қилиш мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар давлатимиз равнақи учун тамал тоши бўлиб хизмат қилади. бундай жараён, табиийки, халқимиз онгу тафаккурининг шаклланиши, дунёқарашимизнинг ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар давлатимиз равнақи учун тамал тоши бўлиб хизмат қилади. бундай жараён, табиийки, халқимиз онгу тафаккурининг шаклланиши, дунёқарашимизнинг ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги «маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги қадами, десак адашмаймиз. мазкур қарор негизида...

This file contains 5 pages in DOCX format (32.3 KB). To download "ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar haqida ma'lumotlar", click the Telegram button on the left.

Tags: ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar h… DOCX 5 pages Free download Telegram