жамиятнинг фалсафий тахлили

DOC 144,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413388277_59550.doc жамиятнинг фалсафий таҳлили режа: 1. жамият–ижтимоий фалсафанинг тадқиқот объекти. жамият ҳақидаги фалсафий қарашлар. 2. жамиятнинг моҳияти, ўзига хос жиҳатлари. 3. жамият яхлит тизим сифатида. жамият ҳаётининг асосий соҳалари. 4. ахборотлашган жамият. фуқаролик (гражданлик) жамияти. 5. ўзбекистонда барпо этилаётган эркин фуқаролик (гражданлик) жамияти. жамият – кишилар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган жуда кўплаб муносабатлар йиғиндиси; табиатнинг бир қисми; ижтимоий борлиқ. жамият ғоят мураккаб ва кўпқиррали ҳодиса бўлиб, муттасил равишда ўзгариш ва ривожланиш хусусиятига эгадир. жуда қадим замонларданоқ инсониятнинг улуғ мутафаккирлари жамият моҳиятини билишга ва инсоннинг жамиятдаги ўрни ва ролини белгилашга ҳаракат қилганлар. турли тарихий даврларда мифологик, диний, илмий ва фалсафий қарашлар жамиятнинг келиб чиқиши ва ривожланиши тўғрисида муайян билим, тасаввурлар ҳосил қилишга имкон берган. инсоният маънавияти юксалиб боргани сайин жамият тўғрисидаги қарашлар ҳам тобора такомиллашиб борган, жамият тўғрисидаги ўта содда диний-мифологик қарашларга нисбатан анча мураккаб ва ишончли илмий-фалсафий қарашлар вужудга келган. жамият тўғрисидаги изчил илмий-фалсафий қарашларнинг ривожланишига марказий …
2
мият тараққиётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини асослашга ҳаракат қилган. марказий осиё мутафаккирларининг жамият тўғрисидаги қарашлари кейинчалик европалик олимлар томонидан янада ривожлантирилди. ўрта асрларда европа ижтимоий-фалсафий тафаккурида диний қарашлар етакчи мавқени эгаллади. бу давр мутафаккирлари (номиналистлар ва реалистлар) инсон ва жамиятнинг қай бири олдин вужудга келган, деган масала атрофида баҳс-мунозара юритганлар. машҳур илоҳиётчи фома аквинский ва унинг издошлари инсон ва жамиятнинг пайдо бўлишини худонинг иродаси билан боғлаганлар. xix аср ўрталарига келиб жамиятни илмий асосда тадқиқ этиш, унинг ривожланиш истиқболларини олдиндан кўриш, етилган ижтимоий муаммоларни илмий асосда ҳал этиш ҳаётий заруриятга айланди. бу даврда табииётшунослик фанлари соҳасида эришилган улкан кашфиётлар олимларни жамият тўғрисида ҳам илмий назария яратишга рағбатлантирди. табииётшунослик фанларининг илмий билиш методларини жамиятни билишга татбиқ этиш яхши натижалар бериши мумкин, деган хулосага олиб келди: жамият тўғрисидаги илмий назария -социология фани вужудга келди. ижтимоий фалсафа социология ва бошқа ижтимоий фанларнинг хулосаларига таяниб, жамият тўғрисида яхлит таълимот ва дунёқараш яратишни ўз олдига мақсад …
3
иши билан боғлади. инглиз файласуфи г.спенсер жамиятни табиатнинг ажралмас бир қисми, умумий эволюцион жараён сифатида тушунтирди; жамият ва табиатни бир-бири билан қиёслаш орқали улар ўртасидаги ўхшашлик ва тафовутларни кўрсатди. жамият моҳиятини билишда ижтимоий дарвинизм, психологизм (фрейдизм, инстинктивизм, халқлар психологияси) марксизм сингари фалсафий таълимот муайян роль ўйнади. бундай ижтимоий фалсафий қарашлар ҳозирги пайтда таназулга учраб ўз аҳамиятини йуқотган бўлсада, жамият моҳиятини илмий асосда билиш йўлидаги уринишлар эди дейишимиз мумкин. ҳозирги замон ижтимоий фалсафаси ана шу таълимотларнинг бирёқлама, хато ва ижтимоий амалиётга зид ва у тасдиқламаган томонларини янада такомиллаштириш асосида қарор топди. жамият тўғрисидаги ҳар бир фалсафий таълимотда конкрет тарихий даврнинг руҳи, маънавий салоҳияти ўз ифодаснни топади. гегель ибораси билан айтганда, жамият фалсафа орқали ўзлигини англайди. жамият ва инсон моҳиятан бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган тушунчалардир. бу тушунчаларни бир-бири билан айнийлаштириш ҳам, уларни қарама-қарши қўйиш ҳам хатодир. инсон моҳиятини бир ёқлама тушуниш муқаррар равишда жамият моҳиятини ҳам бирёқлама ва хато тушунишга олиб …
4
мустақиллик йилларида шаклланган янгича сиёсий тафаккур маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янгича тушунишга имкон берди. президент и. а. каримов томонидан илгари сурилган «юксак маънавият-жамият тараққиётининг асосидир» деган ғоя жамиятнинг моҳияти ва ривожланиш истиқболларини янгича тушунишнинг методологик асоси бўлиб хизмат қилади. инсон ва жамият - бир-бири билан узвий боғлиқдир: инсон жамиятдан ташқарида ўзининг ҳақиқий моҳиятини йўқотади. бироқ жамият инсонларнинг шунчаки йиғиндисидангина иборат эмас. бундан ташқари, жамият одамлар ўртасида амал қиладиган реал муносабатларни ҳам қамраб олади; бундай муносабатлар кишиларни оила, уруғ, қабила, миллат, давлат ва ниҳоят, инсоният ҳамжамиятига бирлаштиради. одамлар йиғиндисини хис этиш, кузатиш мумкйн. бироқ одамлар ўртасидаги муносабатларни кўриш, кузатиш имконсиздир, чунки улар яширин характерга эга бўлиб, жисмсиз, номоддийдир. жамият ҳаётида ана шундай муносабатлар ҳал қилувчи роль ўйнайди. ижтимоий фалсафа тарихида инсон ва жамиятнинг ўзаро муносабати масаласи турли тортишувларга сабаб бўлган. фақат айрим инсонларгина мавжуд, жамият мавжуд эмас, деб ҳисоблайдиган файласуфлар давлат ва бошқа ижтимоий ташкилотлар мавжудлигини инкор этганлар (буларни …
5
измни вужудга келтиради. жамиятни яхлит ва бир бутун система сифатида тушуниш қадимги дунё файласуфлари учун ҳам хос эди. бироқ х1х-хх асрга келиб, жамиятни тизими асосида равишда тадқиқ этишда о. конт, г. спенсер, к. маркс, э. дюркгейм, м. вебер, п. сорокин, т. парсонс каби олимларнинг хизматлари салмоқли бўлди. жамият элементлари деганда ижтимоий тизимнинг энг кичик қисмлари тушунилади. ижтимоий муносабатлар - жамиятни ташкил этувчи субъектлар ўртасидаги муайян алоқа ва боғлиқликдир. барқарор ва доимий равишда такрорланувчи муносабатлар аста-секин барқарор ижтимоий гуруҳлар, ташкилотлар, институтларнинг шаклланишига олиб келади. жамиятдаги муносабатлар қанчалик бой, хилма-хил бўлса, бу жамиятнинг демократик характерга эга эканлигидан, ривожланганлигидан далолат беради. ижтимоий тизим бошқа тизимлардан ажратиб турадиган муҳим хусусиятлар қуйидагилардир; 1) жамиятни ташкил этадиган элементларнинг кўплиги; 2) ижтимоий тизим элементларнинг ранг-баранглиги, турлича сифат ва характергаэга эканлиги; 3) ижтимоий тизим асосий элементи ва ядроси бўлган инсоннинг бетакрорлиги, ўз фаолияти ва хулқ-атворини эркин намоён этишидир. бу ҳолатлар жамият истиқболи қандай бўлишини олдиндан билишниниҳоятда қийинлаштиради. бироқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жамиятнинг фалсафий тахлили" haqida

1413388277_59550.doc жамиятнинг фалсафий таҳлили режа: 1. жамият–ижтимоий фалсафанинг тадқиқот объекти. жамият ҳақидаги фалсафий қарашлар. 2. жамиятнинг моҳияти, ўзига хос жиҳатлари. 3. жамият яхлит тизим сифатида. жамият ҳаётининг асосий соҳалари. 4. ахборотлашган жамият. фуқаролик (гражданлик) жамияти. 5. ўзбекистонда барпо этилаётган эркин фуқаролик (гражданлик) жамияти. жамият – кишилар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган жуда кўплаб муносабатлар йиғиндиси; табиатнинг бир қисми; ижтимоий борлиқ. жамият ғоят мураккаб ва кўпқиррали ҳодиса бўлиб, муттасил равишда ўзгариш ва ривожланиш хусусиятига эгадир. жуда қадим замонларданоқ инсониятнинг улуғ мутафаккирлари жамият моҳиятини билишга ва инсоннинг жамиятдаги ўрни ва ролини белгилашга ҳаракат қилганлар. турли тарихий...

DOC format, 144,5 KB. "жамиятнинг фалсафий тахлили"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.