жамият тушунчаси, тузилиши, асосий соҳалари

DOC 190,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1443688414_61355.doc жамият тушунчаси, тузилиши, асосий соҳалари режа: 1-. жамият тушунчаси ва унинг тузилиши 2-. жамиятнинг иқтисодий соҳаси 3-. жамиятнинг сиёсий соҳаси 4-. жамиятнинг ижтимоий ҳаёти 5-. жамиятнинг маънавий соҳаси жамият нима деган савол интуитив жиҳатдан ҳамма учун тушунарли бўлса ҳам, лекин яна жамият нима ўзи деган савол туғилади? этимологик нуқтаи назардан бу тушунча турлича ҳодисаларнинг бирлигини ифодалайди: 1. моддий дунёнинг бир қисми бўлиб, одамларнинг бирлигини ва шаклларининг тарихан ривожланаётган барча усуллари мажмуидир. 2. одамларнинг тарихий жиҳатдан ўзаро таъсир усули ва бирлиги шаклининг ҳар бири. 3. яшаш вақти ва яшаш жойи бир бўлган одамларнинг (минтақа, мамлакат ва б.) мажмуи. 4. одамларнинг маълум мақсад йўлида бирлашиши. 5. ўз вақтини биргаликда ўтказувчи одамлар гуруҳи ва бошқалар. жамият тушунчасининг моҳиятини турли фалсафий мактаб ва йўналишлар шунингдек алоҳида мутафаккирлар ҳам турли йўллар билан тушунтиришга ҳаракат қилганлар. шу жумлада жамият туғрисидаги юқорида кўрсатилган аввалги иккита тушунчани ўз ичига олган «социум» тушунчаси пайдо бўлди. француз файласуфи ва …
2
еросхўри дейиш мумкин. ҳозирги даврнинг таниқли файласуфлари р.арон, д.белл, п.блау, а.гидденс, р.дарендорф, г.зиммель, ф. знанецкий, т.кун, к.леви-стросс, к. маннгейм, р. мертон, х.ортега-и-гассет, к.поппер, п.а. сорокин, э.фромм, к.ясперс ва бошқалар жамият тўғрисидаги ўзига хос фикрларини билдирганлар. кўпчилик мутафаккирлар жамиятнинг моҳияти бир ёки бир нечта асосий принцип орқали тушунтирадилар. масалан, о.шпаннда бу принцип – бирбутунлик, о.тоффлерда – плюрализм, у.ростоуда – босқичма-босқичлик, к.попперда – очиқлик, р.мертонда – универсаллик. лекин масалага жиддий қаровчи файласуфлар ҳатто ўзларининг принципларини ҳам мутлақлаштирмайдилар. масалан, к.поппер очиқлик принципи тўғрисида шундай деб ёзади: «очиқ жамиятлар... ҳали мукаммалликдан йироқда..., балки авлодларимиз бир неча юз йиллардан сўнг ахлоқий жиҳатдан биздан анча ўтиб кетсалар керак. буларнинг барчаси рўй бериши мумкин деб ҳисобласам-да, шунга қарамай, яна қайтараман: ҳозирги даврда биз яшаб турган очиқ жамиятлар – қачонлардир мавжуд бўлган жамиятларнинг энг яхшиси, энг эркин ва адолатлиси, ўз-ўзини танқид қилувчи ва ислоҳотларни энг тез қабул қилувчилардир» . «жамият» тушунчасини бир маънода таъриф қилинганда бир қанча назарий, …
3
шқари яна: а) биологик тизимларнинг энг ривожланган босқичи; б) конкрет аниқ социум; в) ижтимоий алоқалар ва ўзаро таъсирлар шакли ва б. жамият тўғрисида гап кетганда, у кенг, фалсафий нуқтаи назардан тушунилади. энг кенг маънода, жамият – бу одамлар бирлашувининг ҳамма шакллари ва уларнинг ўзаро алоқалари ва ўзаро таъсирларининг ҳамма усуллари мажмуидир. жамият ҳар қандай мураккаб бир бутун ҳодиса ва тизим сифатида ўз тузилиши, структурасига эга. бу структура қандай деган саволга файласуфларнинг бир эмас бир қанча авлодлари жавоб топишга ҳаракат қилишган. қадимги шарқ файласуфлари фикрича, жамият бирбутун бўлгани билан бир турдаги объект эмас. милоддан аввал iv асрда яшаган хитой файласуфи чжуан-цзи таъкидлашича, «нимаики турли-туманликдан маҳрум бўлса, турли-туманлик бўлган жойда пайдо бўлади». антик даврда жамият структураси муаммосига икки хил ёндашув шаклланган эди. биринчи ёндашувга асосан, жамият – тегишли ички структурага эга бўлган табиий тузилмадир. иккинчи қарашга асосан, жамият яшаш ва бошқариш осон бўлиши учун сунъий равишда тизимга солинган. биринчи нуқтаи назарни арасту, …
4
оситаларини ишлаб чиқарувчи; в) бўлиб берувчи. социум қанча ривожланган бўлса, унинг тузилиши шунча мураккаб бўлади. «бир хилликдан кўп хилликка ўтиш бир бутун цивилизация тараққиётида ҳам, ҳар бир қабила тараққиётида ҳам кузатилади» . турли фалсафий, социологик мактаблар ва йўналишлар жамият структураси тўғрисида ўз вариантларини тавсия этганлар. ижтимоий бирбутунликка кирувчи мустақил тизим ва кичик тизим сифатида маданият (и.гердер, о.шпенглер, к.ясперс), санъат (г.лессинг, и.тен, ж.м.гюйо), иқтисодиёт (н.смелсер, у.мур, т.веблен), дин (э.дюркгейм, м.вебер, т.лукман), шунингдек, фан, техника, ҳуқуқ, тил, экология, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар тавсия қилинган эди. ҳозирги замон жамият фалсафасида ижтимоий структура концепциялари етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. улардан л.альтюссернинг структурализмини, э.гиозденснинг структурация назариясини, п.а. сорокиннинг стратификация концепциясини, к.леви-стросснинг генетик антропологиясини, гольдманнинг ирсий структурализмини, р.мертоннинг тузилмали функционализмини айтиб ўтиш мумкин. вақт ўтиши билан жамият тузилмасида тўртта асосий соҳалар ажралиб чиқди: иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий соҳалар. шуни таъкидлаш керакки, «ижтимоий ҳаёт соҳаси» тушунчаси ўрнига «ижтимоий структура» ёки «сиёсий ҳаёт» каби тушунчалар ишлатилади. уларни …
5
исодий соҳаси «табиат билан инсонлар ўртасида индивид ва кишилар гуруҳининг онгли фаолияти орқали ўзаро алоқаларини» акс эттиради . иқтисодий соҳа асосида инсоннинг ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолияти ётади. унинг зарурлиги инсоннинг эҳтиёжлари ҳайвоннинг эҳтиёжларидан тубдан фарқланиши билан белгиланади. инсон ривожланиши билан табиатдан ажралади. бу жараёнда эса, жамиятнинг иқтисодий соҳаси тараққиёти муҳим роль ўйнайди. «хусусий мулк» тушунчаси иқтисодий тушунчаларнинг энг муҳимларидан ҳисобланади. жамиятнинг иқтисодий соҳасида ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари муҳим тузилмавий қисмлари ҳисобланади. иқтисодий муносабатлар кишилар ўртасида ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмашиш ва неъматларни истеъмол қилиш жараёнларида шаклланадиган иқтисодий муносабатлардир. ишлаб чиқариш кучларига моддий ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган «субъектив (инсон) ва моддий (техника ва меҳнат қуроллари) элементлар тизими киради» . ҳатто энг юқори даражадаги техника ва технология ривожига қарамай, барибир моддий ишлаб чиқариш ва маънавий қадриятларни яратувчи инсон ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўлиб қолади. фаннинг бевосита ишлаб чиқариш кучига айланганлиги инсонга, ишчига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқишни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жамият тушунчаси, тузилиши, асосий соҳалари"

1443688414_61355.doc жамият тушунчаси, тузилиши, асосий соҳалари режа: 1-. жамият тушунчаси ва унинг тузилиши 2-. жамиятнинг иқтисодий соҳаси 3-. жамиятнинг сиёсий соҳаси 4-. жамиятнинг ижтимоий ҳаёти 5-. жамиятнинг маънавий соҳаси жамият нима деган савол интуитив жиҳатдан ҳамма учун тушунарли бўлса ҳам, лекин яна жамият нима ўзи деган савол туғилади? этимологик нуқтаи назардан бу тушунча турлича ҳодисаларнинг бирлигини ифодалайди: 1. моддий дунёнинг бир қисми бўлиб, одамларнинг бирлигини ва шаклларининг тарихан ривожланаётган барча усуллари мажмуидир. 2. одамларнинг тарихий жиҳатдан ўзаро таъсир усули ва бирлиги шаклининг ҳар бири. 3. яшаш вақти ва яшаш жойи бир бўлган одамларнинг (минтақа, мамлакат ва б.) мажмуи. 4. одамларнинг маълум мақсад йўлида бирлашиши. 5. ўз вақтини биргаликда ўтк...

Формат DOC, 190,5 КБ. Чтобы скачать "жамият тушунчаси, тузилиши, асосий соҳалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жамият тушунчаси, тузилиши, асо… DOC Бесплатная загрузка Telegram