ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг миллий, умумбашарий тамойиллари ва қадриятлари

DOC 123,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1409029893_58895.doc ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг миллий, умумбашарий тамойиллари ва қадриятлари режа: 1. ўзбекистонда демократик жамият барпо этишнинг миллий ва умумбашарий тамойиллари тушунчаси . 2. миллий қадриятларнинг тикланиши - демократик жамият қуришнинг муҳим шарти. 3. демократия – миллий ва умумбашарий қадрият. 1. ўзбекистонда демократик жамият барпо этишнинг миллий ва умумбашарий тамойиллари тушунчаси xx асрнинг сўнгги ўн йиллиги жаҳон тарихига ижтимоий дунёқарашда, жаҳон ҳамжамиятининг жуғрофий-сиёсий (геополитик) тузилишида туб ўзгаришлар даври бўлиб кирди. жаҳон янги даврга қадам қўйди. бу даврнинг ўзига хос белгилари, бир томондан, дав-латлар ва халқлар ўртасида яқинлашув жараёнлари ҳамда ҳамкорлик-нинг кучайиши, яхлит сиёсий ва иқтисодий маконларининг вужудга келиши, ягона халқаро меъёрлар (нормалар), қоида ва андозаларга ўтиш бўлса, иккинчи томондан, социалистик лагернинг емирилиши, тоталитар тузумнинг тугатилиши, унитар тизимлар ўрнида ёш мустақил давлатларнинг пайдо бўлишидир. ер куррасининг олтидан бир қисмида туб ислоҳотлар давом этмоқда. бу эса янги тузилган мустақил давлатларда давлат қурилиши ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш муаммолари минтақаларнинг доираларидан ташқари чиқиб, ҳақли …
2
сиёсий вазият, одамлар ўртасида таркиб топган муносабатлар, уларнинг дунёқараши, жумладан, эътиқоди, руҳияти шуни тақозо этарди. айни чоғда, ўзбекистонинг ўз ижтимоий-иқти-содий ривожланиш андозасини ишлаб чиқишда ривожланган мамла-катларнинг кўп асрлик тажрибасини ўрганиш, уларнинг фойдали қисмини ўзлаштириш билан бирга ўзбекистон халқининг турмуш тарзи ва анъаналарига ҳам таяниш лозим эди. шунинг учун ҳам, ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки куниданоқ, “жаҳон ва ўзимизнинг амалиётимиздан олинган барча унумли тажрибани рад этмаган ҳолда ўз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт йўлини танлаб олишга киришди”. албатта, мамлакат учун ҳаёт мамот босқичи бўлган бир пайтда унинг янги жамиятга ўтиши билан боғлиқ вазифаларини ҳал этишни янги шароитга мос бошқарув тизимини ишлаб чиқишни, жамиятнинг иқтисодий асосини вужудга келтиришни, шунингдек аҳолининг барча қатламларини ягона мақсад атрофида бирлаштирувчи ғоялар тизимини яратишни тақозо этади. ўзбекистонинг ўзига хос тараққиёт йўли ана шу тарзда шаклланди. мамлакат истиқлолининг ташаббус-кори ва раҳнамоси сифатида президент ислом каримов худди ана шундай пайтда ўзининг қатъий илмий жиҳатдан асосли, ҳаётий жиҳатдан яшовчан хулосқаларини ўртага ташлади. …
3
и сиёсатни шакллантириш тамойиллари, иқтисодий ислоҳотларни амалга оши-ришнинг асосий устуворликлари ва йўналишлари жаҳон тажрибасини янада ривожлантирди, уларни янги қоидалар билан бойитди. президент янгиланаётган жамият мазмун-моҳиятини кўрсатиш билан бирга долзарб вазифа қилиб, энг аввало бозор иқтисодига ўтиш масаласини қўйди. фақат иқтисодий бақуват давлатгина кучли бўла-ди ва у ҳар қандай ислоҳотларга қодир бўлади деган ғояни илгари сурди. ислом каримовнинг 1993 йилда ёзилган “ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” номли асари юқоридаги ғоялар асосида дунёга келди. бу асарда бозор муносабатларига ўтишнинг шундай йўли тан-ландики, унда республикамизнинг тараққиёт даражалари, аҳолининг турмуш даражалари, миллий урф-одатлар, анъаналар, демографик жараёнлар, аҳолининг меҳнат қилиш имкониятлари ва бошқа бир қатор омиллар ҳисобга олинди. ана шундай омилларни ҳисобга олиб, президентимиз ўзбекис-тонда қурилмоқчи бўлган жамиятнинг тараққиёт моделини ишлаб чиқди. у тараққиётнинг “ ўзбек модели” шаклида вужудга келди. айнан ана шу тамойилларда бир томондан миллийлик, иккинчи томондан умуминсонийлик йўналишлари уйғунлашди ёки уларнинг диалектик мутаносиблиги ўз аксини топди. “биринчи тамойили-мизда,- деб ёзган …
4
жланиш тараққиёт йўлимизга асос қилиб олинган бўлиб, ўтиш даври дастурининг негизидир. мазкур тамойиллар бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамият қуришнинг миллий тамойиллари бўлиб ҳисобланади. шу билан бир қаторда бу тамойилларда бир томондан миллийлик, иккин-чи томондан, умуминсонийлик йўналишлари уйғунлашганлигини ёки уларнинг диалектик мутаносиблигини кўриш мумкин. шунингдек, демократик жамият барпо этишнинг умумжаҳон эътироф этган асосий тамойиллари ҳам мавжудки, улар қуйидаги-лардан иборат: -эркин ва адолатли сайловлар; - очиқ ва ҳисобот берувчи ҳукумат; - инсон хуқуқларининг устуворлиги; - ҳокимият органларининг сайлаб қўйилиши; - қонун устуворлиги; - сўз, матбуот, виждон эркинлигини конституция ва қонунлар билан кафолатлаш; - фуқароларнинг сиёсий ва иқтисодий хуқуқлари мавжудлиги, тенглиги; - тайинлаш йўли билан шакланадиган давлат органларининг сайлаб қўйиладиган органлар олдида ҳисоб беришга бурчлилиги; - умуммиллий масалаларнинг ҳал этилишида референдумлар-нинг ўтказилиши; - мулк шаклларининг хилма-хиллиги ва уларнинг тенглигини кафолатловчи қонунларнинг мавжудлиги; - сиёсий мухолифатнинг очиқ фаолият кўрсатиши; - жамиятда плюрализм яъни, фикрлар хилма-хиллиги, ранг баранглигини кафолатловчи қонунларнинг мавжудлиги ҳамда уларни амалий ҳаётга …
5
йиллик миллий қадриятлари унинг учун қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. халқимизнинг яқин ўтмишидаги узоқ давом этган кучли мафкуравий тазйиққа қарамай, ўзбекистон халқи авлоддан-авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда ўзига хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлганлиги боиси руҳида, қалбида доимий равишда умумбашарий қадриятларга содиқ бўлганлигидир. “биз – деб таъқидлайди ислом каримов, - маънавий қадриятлар-ни тиклашни миллий ўзликни англашнинг ўсишидан, халқнинг маъ-навий сарчашмаларига, унинг илдизларига қайтишдан иборат узвий, табиий жараён деб ҳисоблаймиз”. демак, ўзбекистонда демократик жамият барпо этишнинг миллий, умумбашарий тамойилларини ҳар бир халқнинг қадриятларисиз, алоҳида ажратиб бўлмайди. тарихдан маълумки, ўрта осиё халқлари азалдан башарият тафаккур хазинасига илм-фан, маданият тараққиётига унутилмас ҳис-са қўшиб келганлар. аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратилган асарлар, маданиятнинг барча соҳаларига тааллуқли нодир асарлар, қимматбаҳо фикр-мулоҳазалар ҳозирги кунда ҳам жаҳон халқлари маънавий дунёсини бойитиб, уларнинг маънавий камоло-тига хизмат қилиб келмоқдаки, бундан биз фахрлансак арзийди. ота-боболаримиз бизга қолдирган бой ва ранг-баранг меросни, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаб, уларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг миллий, умумбашарий тамойиллари ва қадриятлари" haqida

1409029893_58895.doc ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг миллий, умумбашарий тамойиллари ва қадриятлари режа: 1. ўзбекистонда демократик жамият барпо этишнинг миллий ва умумбашарий тамойиллари тушунчаси . 2. миллий қадриятларнинг тикланиши - демократик жамият қуришнинг муҳим шарти. 3. демократия – миллий ва умумбашарий қадрият. 1. ўзбекистонда демократик жамият барпо этишнинг миллий ва умумбашарий тамойиллари тушунчаси xx асрнинг сўнгги ўн йиллиги жаҳон тарихига ижтимоий дунёқарашда, жаҳон ҳамжамиятининг жуғрофий-сиёсий (геополитик) тузилишида туб ўзгаришлар даври бўлиб кирди. жаҳон янги даврга қадам қўйди. бу даврнинг ўзига хос белгилари, бир томондан, дав-латлар ва халқлар ўртасида яқинлашув жараёнлари ҳамда ҳамкорлик-нинг кучайиши, яхлит сиёсий ва иқтисодий маконларининг вужудга ке...

DOC format, 123,0 KB. "ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг миллий, умумбашарий тамойиллари ва қадриятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.