ўзбекистонда жамият ва шахс муносабатларининг конституциявий асослари

DOC 113.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1447000778_62143.doc ўзбекистонда жамият ва шахс муносабатларининг конституциявий асослари режа: ўзбекистон республикаси конституциявий тузумининг иқтисодий негизлари 1. ўзбекистонда мулк шакллари 2.ўзбекистонда молия ва пул кредит тизими 3. ўзбекистон республикасида фуқаролик жамиятининг конституциявий асослари 4. жамоат бирлашмалари 5.ўзбекистон республикасида оиланинг муҳофаза қилиниши 1. ўзбекистон республикаси конституциявий тузумининг иқтисодий негизлари ўзбекистон республикаси конституциясининг 53 – моддасида кўрсатилишича: “бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма – хил шакллардаги мулк ташкил этади. давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб – баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин” . бу конституциявий норма ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан давлат иқтисодий сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаб бериш билан бирга, иккинчидан, давлат томонидан олиб борилиши лозим бўлган иқтисодий сиёсатнинг мазмун – моҳияти, асосий йўналишларини …
2
нинг асосий белгиси барча фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги, конституция ва қонунларнинг устунлиги таъминланишидир». жамиятнинг иқтисодий негизи ундаги мулкчилик муносабатларига асосланади. шу сабабли мулк нафақат юридик мазмунга, балки иқтисодий маънога ҳам эга. кишилар меҳнати билан яратилган ёки табиат томонидан инсонларга “инъом этилган” бойликлар ҳар доим мулк бўлиб келган. мулк эгаси бўлиш ёки бўлмаслигига қараб, кишиларнинг жамиятдаги мавқеи, аниқроғи ижтимоий – иқтисодий мақоми белгиланади. мулкий муносабатларсиз иқтисодий муносабатлар, ишлаб чиқариш жараёни ўз мазмунига эга бўлмайди. мулк биринчидан, кишининг ашёга нисбатан эгалик ҳис туйғуси билан боғлиқ, иккинчидан, ушбу ашё хусусида кишилар ўртасида вужудга келадиган муносабатдир. демак, бир сўз билан айтганда, мулк ашё ва унга нисбатан эгалик ҳисси билан боғлиқ муносабатдир. 2. ўзбекистонда мулк шакллари юқоридаги бандда қайд этиб ўтганимиздек, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган ўзбекистон республикасида "иқтисодиётнинг негизини хилма-хил шаклларидаги мулк ташкил этади ". ўзбекистон республикасида бозор иқтисодиёти шаклланиб бориш жараёнида мулкчиликнинг турли шакллари юзага келмоқда. бу жараён ўзбекистонда ҳам бошқа ривожланган мамлакатлардаги каби …
3
лайгина норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. ўзбекистоннинг тарихий тажрибага эгалиги ўз навбатида республикамизда мулкдорлар синфининг тез суръатлар билан шаклланишига ҳам ривожланишига катта туртки бўлмоқда. иккинчи чақириқ олий мажлиснинг биринчи сессиясида қилган маърузасида, президентимиз и.а.каримов бу масалага эътибор қилиб, "...биз-хусусий мулкнинг миқёси ва улуши узлуксиз ўсиб борадиган кўп укладли иқтисодиётни ривожлантириш тарафдоримиз. дунё тажрибаси шундан далолат берадики, жамиятда том маънодаги мулкдорлар синфининг кўпчилигининг ташкил этиши ижтимоий ҳаётдаги барқарорлик ва фаровонликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади," деб таъкидлади. мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ўзбекистон кучли ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти қуришни, бозор муносабатлари орқали мустаҳкам моддий заминни шакллантиришни ва ҳақиқий мулкдорлар синфини вужудга келтиришни мақсад қилди. шубҳасиз, “бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли иқтисодиётни ва рақобатлашиш муҳитини шакллантиришнинг ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитларини вужудга келтиришдан иборат” эди. “шу сабабли иқтисодий ислоҳотлар биринчи босқичининг ғоят муҳим вазифаси давлат мулки монополизмини тугатиш ва бу мулкни хусусийлаштириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни реал шакллантиришдан иборат” бўлди. ўзбекистон республикасида изчил …
4
кинчи қисмини тасдиқлади ва 1997 йил 1 мартдан бошлаб кучга киритиш ҳақида қарор қабул қилди. кодекснинг 1-моддасиданоқ инсон ҳуқуқларини кафолатлашга доир тегишли нормаларни учратиш мумкин. жумладан кодекснинг 1-модда 1-қисмига мувофиқ "фуқаролик қонун ҳужжатлари улар томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишга йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини, уларни суд орқали ҳимоя қилишни таъминлаш зарурлигига асосланади" . ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, мулкдорлар синфини шакллантиришнинг энг оммавий усулларидан бири кичик ва хусусий корхоналар ташкил этишдир. мулкдорнинг мулкка бўлган ҳуқуқи ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 164 – моддасида назарда тутилган бўлиб, унга асосан шахснинг ўзига қарашли мол – мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек, ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир . мулк ҳуқуқи муддатсиздир. мол – мулк мулк …
5
ассам этувчи атама ҳисобланади. мулк ҳуқуқи субьектлари ичида марказий ўринни фуқаролар ташкил этади . ўзбекистон республикаси конституциясининг 54 – моддасида кўрсатилишича: “мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт” . ушбу моддада белгиланганидек, республика фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл тадбиркорлари республикамизнинг мулкчилик муносабатларида турли хил мулкчилик шакллари воситасида тадбиркорлик фаолиятини юритиб, ўз мулкини амалдаги қонунларга биноан тасарруф қилишлари, ҳисоб-китоб асосида фойда олиш эвазига хусусий мулкдан фойдаланиш, мулк яратиш ҳуқуқига эгадирлар. хусусий мулкдор, меҳнат қилиш эркинлиги қонунда мустаҳкамланганлигини эътиборга олиб, унга мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида, ёлланма ишчи кучидан фойдаланишлари мумкин. ўзбекистонда изчил амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотларда, мулк ва мулкчиликнинг ҳуқуқий кафолатланиши масаласи марказий ўринда туради. ўзбекистон республикаси конституциясининг 55 – моддасида кўрсатилишича: “ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистонда жамият ва шахс муносабатларининг конституциявий асослари"

1447000778_62143.doc ўзбекистонда жамият ва шахс муносабатларининг конституциявий асослари режа: ўзбекистон республикаси конституциявий тузумининг иқтисодий негизлари 1. ўзбекистонда мулк шакллари 2.ўзбекистонда молия ва пул кредит тизими 3. ўзбекистон республикасида фуқаролик жамиятининг конституциявий асослари 4. жамоат бирлашмалари 5.ўзбекистон республикасида оиланинг муҳофаза қилиниши 1. ўзбекистон республикаси конституциявий тузумининг иқтисодий негизлари ўзбекистон республикаси конституциясининг 53 – моддасида кўрсатилишича: “бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма – хил шакллардаги мулк ташкил этади. давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шакл...

DOC format, 113.0 KB. To download "ўзбекистонда жамият ва шахс муносабатларининг конституциявий асослари", click the Telegram button on the left.