узбекистонда фукаролик ва унинг конституциявий асослари

DOC 107,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350040261_12467.doc ўзбекистонда фуқаролик ва унинг конституциявий асослари режа 1-. фуқаролик тушунчаси 2-. ўзбекистон республикаси фуқаролигининг ҳуқуқий асослари 3-. фуқароликни қабул қилиш, ўзгартириш ва йўқотиш 4-. ўзбекистон республикаси фуқаролигига эга бўлиш ва фуқароликни йўқотиш асослари 5-. ўзбекистон республикасида фуқароликни тўхтатилиши 6-. фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи давлат идоралари 7-. фуқароликка оид аризалар ва тақдимномаларни кўриб чиқиш тартиби 1-. фуқаролик тушунчаси фуқаролик деганда жисмоний шахснинг маълум бир давлат билан мустаҳкам ҳуқуқий боғланишига айтилади. бунда фуқаронинг тегишли давлатга нисбатан ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда унинг суверен давлат томонидан ҳимоя қилинишида ифодаланади. мазкур ҳуқуқий алоқа инсоннинг туғилганида юзага келиб, унинг бутун умри давомида сақланиб қолади. ушбу боғлиқлик инсоннинг туғилган ва яшаётган ҳудуд билан чекланмай, давлат ташқарисида ҳам ўз кучини йўқотмайди. фуқаролар ҳуқуқи ва бурчларини давлат ўзи белгилаб беради. турли мамлакатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари бир хил эмас. улар мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий иқтисодий ва маданий даражасига боғлиқ. илк бор "фуқаро" атамаси француз революциясининг 1799- йилдаги "инсон ва …
2
ид бўлмаслиги лозим. ҳар бир киши конституцияда белгиланган вазифаларни бажаради, жамиятнинг нормал ривожланиши учун шу вазифалар бажарилиши зарур. конституциянинг қоидалари бевосита амал қилади ва барча давлат идоралари, мансабдор шахслар, жамоат ташкилотлари, фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир. конституцияда мустаҳкамлаб берилган барча ҳуқуқлар ва эркинликлар суд йўли билан ҳимоя қилиниши лозим. шахс ва жамиятнинг ўзаро масъулияти - ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгисидир. нодемократик давлатда фақат фуқаронинг давлат олдидаги масъулияти тан олинади. у гўё фуқарога ҳуқуқ ва эркинлик бераётгандай бўлади ва унинг мақомини тайинлайди. ҳуқуқий давлатда эса бунинг аксини кўрамиз. бу ерда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фуқаролар қошида уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари учун масъуллиги масаласига эътибор қаратилади. бу масъулият фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлайдиган ва кескин жазо чоралари кўрилишини кўзда тутадиган тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлган шароитдагина амалий тус касб этади. фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилмаслигининг муҳим кафолати конституциявий қоида бўлиб, унга биноан давлатнинг ҳокимият тузилмалари …
3
роликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас. ўзбекистон республикаси ўз идоралари ва мансабдор шахслари орқали фуқаролар олдида масъулдирлар, фуқаро эса давлат олдида масъулдир. ўзбекистон республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ўз фуқароларининг ҳуқуқ, эркинликларини ва манфаатларини ҳимоя қилади. ўзбекистон республикасининг фуқаролари фуқароликни олиш асосларидан қатъий назар барча учун тенгдир. ўзбекистон республикасининг фуқаролари келиб чиқишидан, ижтимоий ва мулкий ҳолатидан, ирқи, миллати, жинси, маълумоти, тили, дини, сиёсий ва бошқа эътиқодларидан, машғулотининг туридан ҳамда бошқа ҳолатлардан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар. ўзбекистон республикаси фуқароларининг тенг ҳуқуқлилиги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий турмушнинг барча соҳаларида таъминланади. қорақалпоғистон республикасининг фуқароси айни бир пайтда ўзбекистон республикасининг ҳам фуқаросидир. қуйидагилар ўзбекистон республикасининг фуқаролари бўладилар: 1. келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолатидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тили, сиёсий қарашлари, диний эътиқодидан, машғулотининг тури ва савиясидан қатъий назар, ушбу қонун кучга кирган вақтда ўзбекистон республикасида доимий яшаб турган, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмаган ҳамда ўзбекистон республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган …
4
никоҳнинг бекор қилиниши эр ёки хотиннинг фуқаролигини тўхтатилишига олиб келмайди. конституциянинг 22-моддасига мувофиқ ўзбекистон республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди. ўзбекистон республикаси ҳудудида яшаб тургани ҳолда ўзбекистон республикаси фуқароси бўлмаган ва чет давлат фуқаролигига мансублигини исботлайдиган далиллари бўлмаган шахслар фуқаролиги бўлмаган шахслар деб ҳисобланади. ўзбекистон республикасида ҳар бир шахс фуқаро бўлиш ҳуқуқига эгадир. ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас. ўзбекистон президенти и.а.каримов ўзбекистон республикаси конституциясининг бир йиллиги муносабати билан қилган маърузасида шундай деган эди: "шахс ўзбекистон республикаси фуқаролигини қабул қилар экан, бу билан у конституциямиз ва қонунларимизда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлади. шунингдек, у маълум бурчларни ҳам бажаришга мажбурдир. табиийки, ўзбекистон давлати ҳам фуқароларнинг манфаатлари ва эркинликларини республика ҳудудида ва унинг ташқарисида ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади". 3. фуқароликни қабул қилиш, ўзгартириш ва йўқотиш фуқароликни қабул қилиш, ўзгартириш ва йўқотиш алоҳида …
5
тлари, жумладан - австрия, норвегия, финландия, италия ва бошқалар амал қилади. "замин ҳуқуқи" (jus soli) асосига кўра, фуқаролик чақалоқнинг туғилган жойидан келиб чиқиб, унинг ота-онаси фуқаролиги билан боғлиқ бўлмайди. масалан, бразилия қонунчилигида белгиланишича, бу давлат ҳудудида туғилган ҳар бир шахс бразилия фуқароси ҳисобланади. фуқароликни қабул қилишнинг усулларидан бири натурализация (фуқароликни қабул қилиш) бўлиб, бу умуман фуқаролиги бўлмаган ёки бошқа давлат фуқароси бўлган шахс томонидан фуқаролик олинишидир. натурализация тартибда фуқаролик қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: а) фуқаролиги бўлмаган ёки фуқаролигини ўзгартирмоқчи бўлган шахс сўровномасига асосан; б) бир давлат фуқаросининг бошқа давлат фуқароси билан никоҳдан ўтиши асосида; в) фуқаролиги бўлмаган ёки бошқа давлат фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда. натурализация асосида фуқаролик бериш ёки рад этиш давлат томонидан ўрнатилган қоидалар билан белгиланади. натурализация асосида фуқароликни бериш якка тартибда ёки манфаатдор шахс (фарзандликка олишда) розилиги билан амалга ошади. барча мамлакатларнинг қонунчилиги бир қатор чекланишларга эга бўлиб, улар асосида шахсларга сиёсий, ижтимоий, диний, миллий ва бошқа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистонда фукаролик ва унинг конституциявий асослари" haqida

1350040261_12467.doc ўзбекистонда фуқаролик ва унинг конституциявий асослари режа 1-. фуқаролик тушунчаси 2-. ўзбекистон республикаси фуқаролигининг ҳуқуқий асослари 3-. фуқароликни қабул қилиш, ўзгартириш ва йўқотиш 4-. ўзбекистон республикаси фуқаролигига эга бўлиш ва фуқароликни йўқотиш асослари 5-. ўзбекистон республикасида фуқароликни тўхтатилиши 6-. фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи давлат идоралари 7-. фуқароликка оид аризалар ва тақдимномаларни кўриб чиқиш тартиби 1-. фуқаролик тушунчаси фуқаролик деганда жисмоний шахснинг маълум бир давлат билан мустаҳкам ҳуқуқий боғланишига айтилади. бунда фуқаронинг тегишли давлатга нисбатан ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда унинг суверен давлат томонидан ҳимоя қилинишида ифодаланади. мазкур ҳуқуқий алоқа инсоннинг туғилганида юзага келиб, унинг бут...

DOC format, 107,0 KB. "узбекистонда фукаролик ва унинг конституциявий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.