узбекистонда молия ва пул-кредит тизимининг конституциявий асослари

DOC 102.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350041271_12517.doc ўзбекистонда молия ва пул-кредит тизимининг конституциявий асослари режа: 1-. ўзбекистон республикасида молия тизимининг конституциявий асослари 2-. ўзбекистон республикасида пул тизимининг конституциявий асослари 3-. ўзбекистон республикасида бюджет тизимининг конституциявий асослари 4-. ўзбекистон республикасида банк тизимининг конституциявий асослари 5-. ўзбекистон республикасининг банк тизими тушунчаси ўзбекистон республикасида молия тизиминнг конституциявий асослари конституциянинг 122-моддасида "ўзбекистон республикаси ўз молия ва пул-кредит тизимига эга" деб белгилаб қўйилган. молия тушунчаси жуда кенг тушунча бўлиб, ўз моҳиятига кўра иқтисодий категориялардан бири бўлиб ҳисобланади. “молия” – лотинча ибора бўлиб, пул тўловлари деган маънони билдиради. лекин молияни пул тўловлари деб тушунтириш етарли эмас, балки бу ибора унинг ташқи кўринишини ифода қилиб, ички мазмунини ифода қилмайди. ана шундай тўловлар бир томондан бюджетга, суғурта органларига, солиқлар, йиғимлар, тўловлар ўтказиш, иккинчи томондан эса давлат бюджети ва фондлар ҳисобида маблағлар бериш, банк оркали амалга ошириладиган пул тўловлари ҳолида пул ҳаракатини ифода қилар экан, бу ҳаракатларда ижтимоий муносабатлар акс этади. иқтисодиётни ривожлантириш пул маблағларини …
2
ва мустаҳкамлаб боришига ижобий таъсир кўрсатади. иқтисодимизнинг тараққиётини якунловчи кўрсаткичлардан бири миллий даромаддир. миллий даромаднинг ўсишига мамлакатимиз саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларнинг узлуксиз тараққиёти сабабчи бўлади. молияни мустаҳкамлаш мураккаб вазифалардан бири, бу вазифани бажармасдан туриб, мамлакатимизни ҳимоя қилиш, хўжалик ва маданий ривожланишини таъминлаш ва бозор иқтисоди шароитига йирик қадам қўйиш мумкин эмас. пул ресурсларини ҳосил этиш, уларни жамлаш, тақсимлаш ва жамлаш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар молия дейилади. молия пул муносабатлари бўлсада, у ишлаб чиқаришга боғлиқ. пул маблағларини топиш, уларнинг тақсимланиши ва қайси мақсадларда ҳамда қандай усуллар билан ишлатилиши молия тизимини ташкил этади. агар молиянинг объекти пул маблағлари бўлса, унинг субъектлари яъни иштирокчилари: фирма, жамоат ташкилотлари, давлат идоралари, ҳар хил муассасалар, турли оилалар ва айрим шахслар бўлади. уларнинг ҳаммаси пул кирими ва чиқимига рўпара бўладилар, шу билан молиявий муносабатларга киришадилар. молиянинг мазмуни уни бажарадиган вазифаларида ифода этилади. молия қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) тақсимлаш вазифаси – ҳар хил яратиладиган миллий …
3
вазифаларини молиявий воситалар, чунончи, солиқлар, ҳар хил тўловлар, субсидиялар, пул фондлари воситасида бажаради. жами молия воситалари молия механизми деб юритилади. ўзбекистонда молия бир қанча бўғинлардан иборат бўлиб, ягона молия тизимини ташкил қилади. бу тизимга қуйидагилар киради: 1) ўзбекистон давлат бюджети- буни таркибига республика бюджети, коракалпоғистон республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар киради. 2) бюджетдан ташқари фондлар: ижтимоий суғурта фонди, пенсия фонди, аҳоли бандлик хизмати фондлари киради ва бюджетдан ташқари мақсадга йўналтирилган жамгармалари. масалан: бобур номидаги жамғарма, халқаро амир темур ҳайрия жамғармаси, бу жамгармаларнинг асосий вазифаси темур ва темурийлар даври тарихи ҳамда маданиятини чуқурроқ ўрганиш, уни кенг халқ оммаси, айниқса ёшлар ўртасида фаол тарғиб қилиш. 3) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг молияси. 4) мулкий ва шахсий суғурта. 5) давлат кредити ва банк кредити – булар ҳаммаси йиғилиб молия тушунчасини беради. бу бўғинлар молия тизимини ташкил қилиши билан бирга, ҳам бир бўғин ўзига хос хусусияти билан жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига ўз таъсирин кўрсатади. ўзбекистон давлат …
4
л бўлган молиявий ресурслар эса давлат бюджетининг асосий даромадлар манбаи бўлиб ҳисобланади. мулкий ва шахсий суғурта – асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг бадал пуллари ҳисобига суғурта фонди ташкил қилинади. суғурта фондининг асосий вазифаси табиий офат ва бошқа бахтсиз ходисалар натижасида келиб чиққан зарарни қоплашдан иборатдир. ўзбекистон республикасида суғурта ишлари ўзбекистон республикасининг "суғурта тўғрисида"ги 1993 - йил 6- май қонуни асосида амалга оширилади. шу қонунга асосан суғурта – инсон фаолиятининг турли соҳаларида содир бўладиган табиий офатлар, фавқулодда ҳодиса ва бошқа вокеалар натижасида етказилган зарар, ҳамда талофатларни жисмоний ва юридик шахслар тўлаган суғурта бадаллари (суғурта пуллари) дан ҳосил қилинган пул фондлари ҳисобидан тўлиқ ёки қисман қоплаш йўли билан жисмоний ва юридик шахслар манфаатлар суғурталанишини таъминлашга доир муносабатлар демакдир. давлат кредити ва банк кредити – бозор шароитида жуда катта аҳамиятга эгадир. давлат кредити орқали давлат аҳолининг вақтинча фойдаланмай турган пул маблағидан халк хўжалигини кредитлашда фойдаланади. давлат кредитида аҳоли, яъни фуқаро ўз хоҳиши билан …
5
ининг 1994 -йил 16 - июнда эълон қилинган "ўзбекистон республикасининг миллий валютасини муомилага киритиш тўғрисида"ги фармони ҳамда ўзбекистон вазирлар маҳкамаси ва ўзбекистон республикаси марказий банки томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий актлар асосида тартибга солинади. ўзбекистон республикаси ҳудудида пул сиёсатини амалга оширишда ўзбекистон республикаси банкининг роли жуда ҳам каттадир. пул тизими ҳамда пул муомаласини ташкил этиш ўзбекистон республикаси марказий банки томонидан олиб борилади. ўзбекистон республикасининг расмий пул бирлиги - сўмдир. бир сўм юз тийиндан иборат. сўм ўзбекистон республикасида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси бўлиб ҳисобланади. 1 июлдан бошлаб ўзбекистон республикасининг миллий валютаси - "сўм" ўзбекистон республикаси марказий банкининг қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 ва 1996 йилдан бошлаб 200 сўм, 2000 йилдан 500 сўм, 2001- йилдан 1000 сўм бўлган банк қоғоз (банкнотлар) ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийин бўлган метал тангалар ҳамда нақд пул муомалага чиқарилди. марказий банк ўзбекистон республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "узбекистонда молия ва пул-кредит тизимининг конституциявий асослари"

1350041271_12517.doc ўзбекистонда молия ва пул-кредит тизимининг конституциявий асослари режа: 1-. ўзбекистон республикасида молия тизимининг конституциявий асослари 2-. ўзбекистон республикасида пул тизимининг конституциявий асослари 3-. ўзбекистон республикасида бюджет тизимининг конституциявий асослари 4-. ўзбекистон республикасида банк тизимининг конституциявий асослари 5-. ўзбекистон республикасининг банк тизими тушунчаси ўзбекистон республикасида молия тизиминнг конституциявий асослари конституциянинг 122-моддасида "ўзбекистон республикаси ўз молия ва пул-кредит тизимига эга" деб белгилаб қўйилган. молия тушунчаси жуда кенг тушунча бўлиб, ўз моҳиятига кўра иқтисодий категориялардан бири бўлиб ҳисобланади. “молия” – лотинча ибора бўлиб, пул тўловлари деган маънони билдиради. лекин мол...

DOC format, 102.0 KB. To download "узбекистонда молия ва пул-кредит тизимининг конституциявий асослари", click the Telegram button on the left.