пул муомиласи, пул-кредит тизими ва банклар

PPT 34 pages 5.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 34
powerpoint presentation иқтисодиёт назарияси мавзу: пул муомиласи, пул-кредит тизими ва банклар * * пул муомаласи – бу товарлар айланиши, нотовар характердаги битимлар ва ҳисобларга хизмат қилувчи нақд пуллар ва унга тенглаштирилган молиявий активлар (кредит пуллар) ҳаракати. бошқача айтганда пул муомаласи – бу хўжалик айланмасида пулнинг доимо ҳаракатда бўлиши, уни ўз функцияларини тўхтовсиз бажариб туришидир. * * * * муомала учун зарур бўлан пул миқдори барча сотиладиган товар ва хизматлар суммасига тўғри мутаносиб, пул ҳаракати тезлигига тескари мутаносиб бўлиб, ана шу боғланиш пул муомаласи қонунининг мазмунини ифодалайди. * * м =  pq / v; м – муомала учун зарур пул миқдори; рq – йил давомида яратилган яим ёки турли нархлар даражасида сотиладиган барча товарлар ва хизматлар миқдори (суммаси); v – пулнинг айланиш тезлиги; v = 12/т; т – пул бирлигининг 1 марта айланиш учун кетган вақт, яъни пулнинг банкдан чиқиб, яна қайтиб келиши учун кетган вақт. * унинг математик ифодаси …
2 / 34
ошқа молиявий муассасаларнинг мажбуриятлари пул сифатида фойдаланади. пул операцияларининг асосий кўпчилик қисми нақд пулсиз, чеклар ва унга тенглаштирилган молиявий актив­лар ёрдамида амалга оширилади. шу сабабли муомалада бўлган пул миқдорини ҳисоблаш учун м1 ...мн пул агрегатлари ёки таркибий қисми тушунчасидан фойдаланилади. * * ўзбекистонда умумий пул миқдорини ҳисоблаш учун қўлланиладиган пул агрегатлари м0 = нақд пуллар; м1 = м0 + ҳисоб варақаларидаги пул қолдиқлари + маҳаллий бюджет маблағлари + бюджет, жамоат ва бошқа ташкилот маблағлари; м2 = м1 + банклардаги муддатли омонатлар; м3 = м2 + чиқарилган сертификатлар + аниқ мақсадли заём облигациялари + давлат заём облигациялари + хазина мажбуриятлари. мn, яъни барча пул агрегатлари суммаси мамла-катдаги умумий пул таклифини ташкил қилади. * * * пулга талаб – бу айрибошлаш битимлари ва инвестицион мақсадлар учун пулга бўлган талаб суммасидир. битим учун - яъни айрибошлаш воситаси сифатидаги пулга талаб миқдоран номинал яимга тўғри мутаносибликда ўзгаради. инвестицион пулга талаб миқдоран фоизнинг реал ставкасига …
3 / 34
ор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун маълум муддатга, ҳақ тўлаш ва қайтарилишлик шарти билан йўналтирилиши жараёнини ифодалайди. ссуда фонди пул шаклидаги капитал дейилса, унинг ҳаракати кредитнинг мазмунини белгилаб беради. * кредитнинг моҳияти, вазифалари ва манбалари кредит муносабатларининг зарурлиги. иқтисодиётда ресурслар, товарлар ва даромадлар доиравий айланишида, бир томондан пул маблағларига талаб сезилса, бошқа томондан вақтинча бўш кредит ресурслари пайдо бўлади. бу ва такрор ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш талаби кредит муносабатларини зарур қилиб қўяди. кредитнинг объекти бу жамиятда вақтинча бўш турган пул маблағларидир. кредит субъектлари бу кредит муносабатларининг қатнашчиларидир. булар ҳуқуқий ва жисмоний шахслар, банклар, корхона, фирма, давлат муассасаси ва ташкилотлари, аҳолининг кенг қатламлари бўлиб, бу субъектлар бир вақтнинг ўзида ҳам қарз олувчи ҳам қарз берувчи сифатида чиқиши мумкин. * * кредит иқтисодий категория сифатида қатор вазифаларни бажаради: тақсимлаш вазифаси эмиссия назорат қилиш бўш пул маблағларини ҳаракатдаги, оборотдаги капиталга айлантириш рағбатлантириш товар ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлайди, ишлаб чиқариш вақтини қисқартиради. амортизация ажратмалари; …
4 / 34
; кутиладиган фойда нормаси; қарз берилиш муддат ва шартлари; инфляция даражаси; ссуда капиталлари бозорининг монополлашув даражаси; қарзга бериладиган пулдан бошқа мақсадларда ишлатишдан олинадиган даромад миқдори. * банк кредити – бу кредит муассасалари (банклар, фондлар, ассоциациялар) томонидан ҳар қандай хўжалик субьектлари (тадбиркорлар, корхоналар, ташкилотлар ва бошқалар)га пул шаклида – ссуда тарзида берилади. банк кредити қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5 йилгача) ва узоқ (5 йилдан ортиқ) муддатга берилиши мумкин. истеьмол кредити. истеьмол кредити аҳоли эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган. ипотека кредити: кўчмас мулк (ер, бино, уй-жой кабилар)ни гаровга қўйиб олинадиган кредит. давлат кредити: давлат бир томондан қарз олувчи, иккинчи томондан қарз берувчи сифатида майдонга чиқади. хўжаликлараро пул кредити хўжалик юритувчи субъектларни бир-бирига берадиган кредит. халқаро кредит бу ссуда капиталининг халқаро миқёсидаги харакатидир. * кредит турлари: банклар қуйидаги ишларни амалга оширади: пул ва қимматбаҳо буюмларни омонатга олиб, сақлаб беради; пул билан бўладиган хисоб-китоб операцияларини, хусусан пул тўлаш ишларини бажаради; чет эл валютасини сотади …
5 / 34
республикаси қонуни асосида юзага келди. бу қонунга асосан давлат бошқарув органлари республика марказий банки фаолиятига аралашмасликлари керак эди. тижорат банклар – фойда олиш тамойиллари асосида фаолият юритувчи хўжалик мавқеига кўра акционерлик типидаги ва ҳуқуқий мавқеи бўйича бирор соҳага ихтисослашган кредит муассасасидир. тижорат банкларнинг вазифалари омонатларни жалб қилиш, яъни депозитларни жамғариш ва чекларни қабул қилиш; кредитлар бериш; мижозлар ўртасида ҳисоб-китобларни ва бошқа банк хизматларини амалга ошириш; қимматли қоғозлар билан ва валюта операцияларини ўтказиш; воситачиликни амалга ошириш. * тижорат банкларининг бош офислари * марказий банкнинг вазифалари барча банкларнинг мажбурий эҳтиётлари (резервлари)ни сақлайди; давлатнинг пулкредит (монетар) сиёсатини амалга оширади; тижорат банклар фаолиятини уйғунлаштиради ва улар устидан назоратни амалга оширади; чекларни қайд қилиш механизмини таъминлайди, банклараро ҳисоб-китобларни амалга оширади; тижорат банкларига кредитлар беради; мамлакатнинг расмий олтинвалюта захираларини сақлайди; халқаро валюта бозорларида миллий валюталарни айирбошлайди; муомалага миллий валютани чиқаради ва пул муомаласини тартибга солади. * марказий банк - давлат банки ҳисобланиб, мамлакатда пул кредит тизимини …

Want to read more?

Download all 34 pages for free via Telegram.

Download full file

About "пул муомиласи, пул-кредит тизими ва банклар"

powerpoint presentation иқтисодиёт назарияси мавзу: пул муомиласи, пул-кредит тизими ва банклар * * пул муомаласи – бу товарлар айланиши, нотовар характердаги битимлар ва ҳисобларга хизмат қилувчи нақд пуллар ва унга тенглаштирилган молиявий активлар (кредит пуллар) ҳаракати. бошқача айтганда пул муомаласи – бу хўжалик айланмасида пулнинг доимо ҳаракатда бўлиши, уни ўз функцияларини тўхтовсиз бажариб туришидир. * * * * муомала учун зарур бўлан пул миқдори барча сотиладиган товар ва хизматлар суммасига тўғри мутаносиб, пул ҳаракати тезлигига тескари мутаносиб бўлиб, ана шу боғланиш пул муомаласи қонунининг мазмунини ифодалайди. * * м =  pq / v; м – муомала учун зарур пул миқдори; рq – йил давомида яратилган яим ёки турли нархлар даражасида сотиладиган барча товарлар ва хизматлар миқдори (...

This file contains 34 pages in PPT format (5.0 MB). To download "пул муомиласи, пул-кредит тизими ва банклар", click the Telegram button on the left.